Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Президент ва Парламент
Франция сиёсий ҳаётида Парламент ва мамлакат Президенти ора-
сидаги муносабатлар ҳам ўзига хосдир. Давлат ва ҳукумат раҳбари 
Президентнинг у ёки бу шаклдаги устивор мавқега интилиши ва унга 
нисбатан Парламентнинг икки ҳокимият ўртасида ўзаро таъсирни 
мувозанатга келтирувчи ўзига хос механизмларни вужудга келтир-
ган. Ана шундай механизмлардан бири Парламентнинг икки палата-
ли эканлигидир. Чунки давлат раҳбари – Президентнинг Парламент-
нинг ҳар икки палатасига нисбатан таъсир муносабати бир хил эмас. 
Яъни Президент мамлакат Конституциясининг 12- моддасига асо-
сан, Парламентнинг қуйи палатаси – Миллий Ассамблеяни тарқатиб 
юбориши мумкин, лекин юқори палата – Сенат бундай таъсирдан 
холидир. Айни пайтда, Сенат Президент томонидан тайинланган 
ҳукумат раҳбари – Бош Вазир ва унинг аъзолари истеъфосини талаб 
қила олмайди. Бундай ҳуқуқ эса қуйи палатага тегишлидир. Мана 
шундай тарзда бироз мураккаб, лекин муқобил мувозанат қарор то-
пади. Қуйидаги ҳолатларда Президент Парламентни тарқатиб юбора 
олмайди:


130
1) Парламент тарқатиб юборилгандан сўнг, қайта янги сайланган 
Парламент фаолиятининг биринчи йили давомида (12. 4- модда);
2)
 
Конституциянинг 16- моддасида кўзда тутилган фавқулодда 
ҳолат жорий этилгач, Президент ўз зиммасига чекланмаган 
ҳокимиятни олгач;
3) 7- моддага асосан республика Президенти вазифаси интерим 
шароитида Сенат раиси томонидан бошқарилаётган вақтда.
Президент Миллий Ассамблеяни тарқатиб юбориш маса-
ласида Бош Вазир, Сенат ёки Миллий Ассамблея раиси билан 
маслаҳатлашиши мумкин. Президент ва Парламент муносабатла-
рида Парламентдаги кўпчиликни ташкил этган сиёсий кучлар кат-
та аҳамиятга эга. Чунки Президент ижроий ҳокимиятни Бош Вазир 
томонидан амалга оширар экан (Президент Бош Вазирни тайин-
лайди (8- модда) ва унинг тавсияси билан вазирларни тайинлай-
ди. Шу тариқа ҳукумат ташкил топади), Бош Вазир, ўз навбатида, 
Парламент олдида ҳисоб беради ва Парламентнинг вакиллар пала-
таси ҳукумат истеъфосини талаб этиш ҳуқуқига эга. Шу жиҳатдан 
Президент ҳамиша Парламентда ўз тарафдорлари кўпчиликни таш-
кил этишидан манфаатдор. Шу туфайли Президент Парламентни 
тарқатиб юборади (12- модда). Ўз навбатида, парламент кўпчилиги 
ҳам ҳукуматга истеъфо бера олади. (48–50- моддалар). Тарихда яго-
на ҳодиса 1962 йил 5 октябрда рўй берган бўлиб, Парламент Бош Ва-
зир Жорж Помпидуга ишончсизлик билдириб, бу орқали Президент 
Ш. де Голлга норозилик билдирган. Президент ихтилофни бартараф 
этиш учун зудлик билан 1962 йил 9 октябрда Миллий Ассамблеяни 
тарқатиб юборган. 
Парламент учун ҳар хил сайлов тартиби талаблари жорий этил-
ган. Миллий Ассамблея депутатлари 5 йил муддатга сайланади. 
23 ёшга тўлган фуқаролар томонидан 577 депутатнинг 555 нафари 
метрополиядан сайланадилар. Сайловлар икки босқичда мажори-
тар асосда якка тартибда овоз бериш йўли билан сайланади. Ҳар 
100 минг аҳолидан биттадан, шунинг учун депутатлар мутаносиб 
тақсимот тамойили асосида департаментлар аҳолиси сонига қараб 
2–21 нафаргача бўлиши мумкин. Масалан, Парижда 21 нафар, Норд-
да 24 нафар ва ҳоказо. 
Сенат 321 нафар сенатордан ташкил топиб, 9 йил муддатга сайла-
нади ва учдан бир қисми ҳар уч йилда ратация асосида янгиланади. 
Улар тўғридан-тўғри бўлмаган сайлов асосида сайланади. Сайлов-
чилар аввал сайловчи коллежларни – сенатор сайловчиларини сай-


131
лаб олишади ва мазкур гуруҳ сенаторларни сайлайдилар. Сайловчи 
коллежлар депутатлар, маҳаллий кенгаш вакиллари, регионал кен-
гаш маслаҳатчиларидан ташкил топади. Сенаторлар пропорционал 
тақсимот асосида департаментлар асосида ўзгаради. 99 та департа-
ментдан 85 тасида сенаторлар учун ўринлар сони 2–4 тагача бўлади. 
Биринчи босқичда умумий овознинг 25 фоизини олганлар ўтадилар. 
Иккинчи босқичда эса нисбий кўпчилик овозини олган номзодлар 
ғалаба қиладилар. Аммо 14 та департаментда сенаторларнинг сони 4 
нафардан кўп бўлганлиги сабабли, пропорционал тақсимот асосида 
рўйхатдаги бир неча номзодга тенг овоз берилади. Сенатор бўлиб 
сайланиш ҳуқуқи 35 ёшдан кичик бўлмаган фуқароларга берилган. 
6 нафар сенатор хорижда жойлашган французлар манфаатини ҳимоя 
этиш учун Хориждаги французлар Олий Кенгаши тавсияси билан 
Сенатнинг ўзида сайланадилар. 
Парламент сайловлари партиялар орасидаги кескин кураш билан 
кечади. Партиялар шартли равишда “ўнглар” ва “сўллар”га бўлинади. 
1789 йил Миллий Ассамблея йиғинида раиснинг ўнг томонидан жой 
олгани монархия тарафдорлари – “ўнглар”, чап томонидагилар эса 
“сўллар” деган ном олган. Шу боис “ўнглар” консерватизм, миллий 
анъаналарнинг тарафдорларидир. Кейинчалик икки ўртада ҳар икки 
томонга мойил “центристлар” ҳам пайдо бўлди. “Сўллар” блоки-
нинг асосий кучи ҳисобланган социалистлар партияси Жан Жорес 
ғоялари асосида 1971 йил Ф. Миттеран томонидан ташкил этилган. 
Франция Коммунистик партияси (1920 йил ташкил топган), Яшил-
лар партияси, Сўл радикал партия, Фуқаролар ҳаракати кабилар ҳам 
“сўллар” блокига киради. “Ўнглар” гуруҳига келсак, Республика 
учун Иттифоқ (1976 йил Ж. Де Эстен асос солган), Миллий Фронт 
(1972 йил Жан Мари Ли Пен томонидан тузилган) унинг асосий пар-
тиялари ҳисобланади. 1997 йилги Парламент сайловларидан сўнг 
Социалистлар партияси 250 та ўрин билан Парламентда кўпчилик 
ўринни қўлга киритди ва партия лидери Л. Жоспен Бош Вазир этиб 
тайинланди. Сенатда эса ўнглар партияси 1998 йил 6 октябр сай-
ловларидан сўнг 99 ўрин билан ютиб чиққан. Сиёсий партиялар-
нинг фаолияти Конституцияда, 1988 йил 11 март, 1995 йил 19 январ 
қонунлари билан тартибга солинади. 


132

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish