“Гигантнинг охирги кунлари”
Бош Вазир лавозимига қайтган Черчилл ҳукумат таркибига охир-
ги йилларда энг фаол бўлган сиёсатчиларни жалб қилди. Лорд Вул-
тон – лорд-президентлик, Р. Батлер – ғазна бошқарувчиси, Г. Мак-
миллан уй-жой қурилиши ва маҳаллий бошқарув вазири лавозим-
ларини эгаллашди. Умуман олганда, маҳкама торилар “эски гвар-
дияси” вакилларидан иборат бўлди. Черчилл раҳбариятнинг эски
авторитар усулига қайтди ва ҳукуматни шакллантиришда ўзининг
шахсий фикрларига асосланди.
“Чидамлилик ва конструктивлик” йўлини танлаган Черчилл
ўзидан олдинги раҳбарларнинг сиёсатини тубдан ўзгартирмади.
Бу консерваторларнинг диққат марказида турган ижтимоий соҳада
67
ҳам ўз аксини топди. Ҳукуматнинг бу соҳадаги фаолият йўналиши
уй-жой қурилиши, таълим ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш
дастурларини амалга оширишдан иборат бўлди. Ҳукумат уй-жой
қурилишининг барқарор ўсишига эришди. Агар 1951 йилда 234
минг янги уйлар қурилган бўлса, 1952 йилда 261 минг, 1953 йилда
314 минг, 1954 йилда 347 минг янги уйлар қурилди. Лейбористлар-
дан фарқли ўлароқ консерваторлар нафақат уй-жой фонди ўсиши ва
унинг нархларининг пасайишига, балки хусусий мулкчилик секто-
рининг ривожланишига ҳам катта аҳамият бера бошлади.
Соғлиқни сақлаш соҳасида Черчилл ҳукумати илгари лейбо-
ристлар томонидан яратилган Миллий соғлиқни сақлаш хизмати ва
унинг тармоқланган маъмурий аппаратини ҳамда давлат ихтиёри-
даги соғлиқни сақлаш муассасаларини сақлаб қолди. Айни пайтда,
бепул тиббий хизмат кўрсатиш табақалаштирилди. Дорихоналардан
дори олиш учун йўлланма қоғозларига пул тўлаш жорий этилди,
тиш шифокори қабулига пулли кириш ташкил қилинди, махсус тиб-
бий асбоб-ускуналардан фойдаланиш пулли бўлди. Фуқароларнинг
соғлиқни сақлаш фондига ҳафталик тўловлари оширилди (8,5
дан 32,5 пенсгача). Шу билан бирга, консерваторлар соғлиқни
сақлашга бюджетдан кўпроқ маблағ ажрата бошлади. Тиббий хизмат
кўрсатиш тартибга солинган эди, шифокор қабулида кутиш вақти
қисқартирилди, шифохоналарда болаларнинг ўз ота-оналари билан
назоратда бўлишларига рухсат этилди, қатнаб даволанувчилар учун
транспорт хизмати йўлга қўйилди.
Консерватор ва лейбористларнинг таълим соҳасини ислоҳ
қилишга бағишланган дастурлари, умуман, бир-бирига ўхшаш
бўлганлиги сабабли Черчилл ҳукумати бу соҳада айтарли ўзгариш
қилмади. Шундай бўлса-да, Черчилл ҳукумати умумтаълим мактаб-
ларини ривожлантириш учун бюджет харажатларини анча оширди.
Ўзининг сайловолди ваъдаларига амал қилган ҳолда, Черчилл
ҳукумати давлат корхоналарининг кенг миқёсда хусусийлаштири-
лишига шошилмади. Фақат пўлат қуйиш ва автомобиль транспорти
соҳалари хусусийлаштирилди, холос.
XX асрнинг 50- йилларида Буюк Британияда иқтисодиётнинг
ўсиш динамикаси анча яхшиланди. 1950 йиллар бошларида иш-
лаб чиқариш кўрсаткичлари 1937 йилдаги кўрсаткичдан 1/3 ҳисса
кўп бўлди. Илм-фан кенг жорий этилган бир қатор соҳалар, жум-
ладан, электроэнергетика, машинасозлик, кимё саноати соҳаларида
барқарор ўсиш кузатилди. Кўмир саноати ва тўқимачилик соҳаларида
68
кўрсаткичлар яхши эмас эди. Умуман, 50- йилларнинг биринчи ярми-
да Ялпи миллий маҳсулотнинг йиллик ўсиши ўртача 2,7% ни, саноат
ишлаб чиқаришида эса 3,3% ни ташкил этди (30- йиллар охирида
мос равишда 1,75% ва 2,7%). Ишсизлар сони ҳам барқарор камайиб
борди. 1953 йилда ишсизлар сони 0,5 миллион, 1955 йилда эса 298
минг кишини ташкил этди. Буюк Британия ҳали ҳам саноат ишлаб
чиқариши бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турарди.
Шундай қилиб, Черчилл ҳукумати иқтисодиётга фаол ара-
лашиш кескин заруратидан қутулган эди. Тўғри, бу лоқайдлик
ўзининг салбий натижаларига ҳам эга бўлди. Кескин пасайиш ва
инқирозларнинг йўқлиги ҳам жаҳон бозорида эгаллаган мавқеининг
сақланиб қолишини кафолатлай олмас эди. Ўсиш суръатларини
аста-секин ошириб бориш, ишлаб чиқариш технологиясини му-
каммаллаштириш, бозор инфратузилмасининг энг янги шакллари-
ни рағбатлантириш талаб этиларди. Бу масалаларни хусусий сек-
торнинг ўзи ҳал қила олмасди. Иқтисодиётнинг давлат томонидан
бошқарилишидаги дунё тажрибаси инқирозга қарши сиёсат юритиш
доирасидан чиқа бошлади. Фақатгина кучли молиявий, интеллекту-
ал ва сиёсий салоҳиятга эга бўлган давлатгина ўта муҳим фундамен-
тал тадқиқотлар ўтказишни, катта инвестицияларини жалб қилувчи
стратегик илмий соҳаларни ривожлантиришни, кадрларни кенг
кўламда қайта ўқитиш ва малакасини оширишни ўз зиммасига оли-
ши мумкин эди. Консерваторлар бошқаруви даврида Буюк Британия
Ҳукумати бу вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўймаган эди.
Консерваторларнинг иқтисодиётни бошқаришдаги бу лоқайдлиги
мухолифатга уларнинг ҳукмронлик даврини “турғунлик даври”, “бе-
корга сарфланган йиллар” деб баҳолашларига асос бўлди.
Консерваторлар ташқи сиёсат соҳасида ҳам бирор-бир принципи-
ал ўзгаришлар қилмади. Мухолифатда бўлган йиллардаёқ, Черчилл
ва Иденлар Буюк Британиянинг умумдунёвий мақсадларини уруш-
дан кейинги реал аҳволга мослаштиришга даъват этувчи “уч доира”
концепциясини ишлаб чиқишганди. Бу концепцияга кўра, Британия
ташқи сиёсати мамлакатнинг ўзига хос географик жойлашиши ва та-
рихий анъаналарини ҳисобга олган ҳолда учта асосий минтақалар
доирасида тузилиши керак. Бу уч доира Атлантика ҳамжамияти, Ев-
ропа ва Буюк Британия Миллатлар ҳамдўстлигидан иборат эди. Чер-
чиллнинг таъкидлашича, гап географик жойлашишда эмас, балки
миллий, мафкуравий ва сиёсий бирлик омиллари нуқтаи назаридан
ташкил қилинган махсус минтақалар ҳақида боряпти. “Мен инсони-
69
ят тақдирини кузатиб, келажакка назар солар эканман, – дейди у, –
эркин халқлар ва демократия орасида учта улкан минтақани кўраман.
Биз учун биринчиси, албатта, Британия Ҳамдўстлиги ва империя.
Кейингиси АҚШга тенглашадиган англосакслар дунёси бўлиб, унда
биз – Канада ва Британия доминионлари катта роль ўйнайди. Ва
,ниҳоят, учинчиси, бу – бирлашган Европа. Бу учта сеҳрли доира
бирга мавжуд бўлса, агар улар бирлашишса, уларни қулата олувчи
ёки уларга жиддий таҳдид солувчи куч бўлмайди. Бизнинг мамла-
катимиз бу доираларнинг ҳар бирида муҳим роль ўйнайдиган ягона
мамлакатдир”.
Консерваторлар учун Миллатлар ҳамдўстлиги ва империя тақдири
ташқи сиёсат йўналишида ҳал қилувчи масала эди. 1952 йилда
чақирилган Ҳамдўстлик бош вазирларининг махсус анжумани 1949
йил қарорлари ҳамда инглиз қиролининг Ҳамдўстликдаги раҳбарлик
мавқеини тасдиқлади. Бу фахрли унвон тахтга ўтирган Елизавета II
га топширилди. 1952 йил анжумани “Ҳамдўстлик фуқароси” (“Бри-
тания фуқароси” ўрнига) тушунчасини бутунлай қонунлаштирди.
Мамлакатнинг учинчи дунё давлатларига таъсирини кучайтириш
мақсадида Черчилл ҳукумати Корея урушини тинчлик йўли би-
лан ҳал қилишни фаоллик билан қўллаб-қувватлади. Буюк Брита-
ния Ҳиндихитой масаласида етарлича қатъий фикрда туриб, Совет
Иттифоқининг Ҳиндихитой масаласи бўйича давлат раҳбарлари иш-
тирокида халқаро йиғилиш ўтказиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-
қувватлади. Бу йиғилиш 1954 йилда Женевада ўтказилди ва ҳарбий
ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилишга эришилди. Шу
йили Теҳронда Эрон Ҳукуматининг халқаро муваққат битимга би-
ноан Эрон нефть конларини фойдаланишга топшириши ҳақида ке-
лишиб олинди. Бу шартнома ҳам худди олдинги шартномадек Буюк
Британияга бирор-бир фойда келтирмади, аммо келишмовчиликлар-
га қисман барҳам берилди.
50- йиллар бошида Миср атрофидаги вазият кескинлашди. 1951
йилнинг октябрида Миср Ҳукумати Судан ва Сувайш канали кон-
доминиони (биргаликда бошқариш) тўғрисидаги 1936 йилда тузил-
ган Шартномани бекор қилди. Судан Мисрнинг ажралмас қисми деб
эълон қилинди. Аммо Миср қироли Фарук Буюк Британия билан
очиқчасига тўқнашишдан чўчиб турарди. Узоқ давом этган музо-
каралар бошланди. Бу музокаралар даврида инглиз ҳарбийлари Су-
вайш канали атрофидаги аҳолининг норозилик чиқишларини бости-
риб турди. Қоҳирадаги давлат тўнтаришидан сўнг, 1952 йил июлида
70
Ж. Носирнинг инқилобий ҳукумати Суданга тўла эркинлик берди
ва бу 1953 йилги Инглиз–Миср келишувида қайд этилди. 1954 йил
19 октябрда Сувайш канали тақдирини ҳал қилувчи шартнома ҳам
имзоланди. Унга кўра, инглиз қўшинлари 20 ой давомида эвакуация
қилинадиган бўлди. Канал фуқаролик бошқарув ихтиёрига топши-
рилди. 1954 йили Англиянинг Қуролли Кучлари Мисрдан бутунлай
олиб чиқиб кетилди.
Черчилл ҳукумати Европа сиёсати масаласида маълум фаоллик-
ни намоён қилди. Аммо Британия сиёсатчилари французларнинг
Европада трансмиллий бошқарув тизимини тузиш билан Европа
иқтисодиётини интеграция қилиш лойиҳасига шубҳа билан қаради.
“Шуман режаси”га хилоф равишда расмий Лондон Европа эркин
савдо ҳуқуқини тузиш ғоясини илгари сурди. Унга Европа иқтисодий
ҳамкорлик ташкилотининг барча 17 та аъзоси ҳам кириши керак
эди. Унда ўзаро божхона тўловларини ва импорт чеклашларни бе-
кор қилиш кўзда тутилган бўлиб, кейинчалик маблағ харажатларини
эркинлаштириш ва савдони тўғридан-тўғри ташкил этишга эришиш
керак эди. Черчиллнинг бу лойиҳасида Европа трансмиллий ташки-
лий тузилмасини яратиш, Умумевропа бирлашган иқтисодий сиёсат-
ни ишлаб чиқиш ва ягона қонунчилик тизимини барпо этиш кўзда
тутилмаган эди.
1952 йилда Европа кўмир ва пўлат бирлашмаси (ЕКПБ)нинг
тузилиши (Франция, ГФР, Италия, Бельгия, Нидерландия ва Гол-
ландия) Британия Ҳукумати режаларига мос келмас эди. Сиёсий
мағлубиятни бартараф этиш мақсадида Британия дипломатияси
ҳарбий-сиёсий интеграция лойиҳаларини фаол қўллаб-қувватларди.
1952 йилда “Плевен режаси”ни муҳокама қилиш вақтида Буюк
Британия Ғарбий Германияда оккупация режимини бекор қилиш
ва унинг ҳарбий кучларини “Европа қўшинлари” сафига қўшиш
ғоясини қўллаб-қувватлади. Европа мудофаа ҳамжамияти лойиҳаси
барбод бўлгандан кейин, Буюк Британия АҚШ билан бирга ГФРнинг
Шимолий Атлантика Блоки (НАТО)га аъзо бўлиб киришига розилик
бердилар.
1954 йил ноябр ойида консерваторлар раҳбари У. Черчиллнинг
80 ёшлик тантанаси нишонланди. Унинг ёши истеъфога чиқишни
талаб этарди. 1954 йил давомида раҳбарлик қилаётган партия
раҳбарининг чиқишлари очиқчасига ҳамманинг ғашига тегарди.
Ҳал қилувчи воқеа: жамоалар палатасида водород бомбасининг
ишлаб чиқарилиши ҳақидаги шов-шувли мунозараларга сабаб
71
бўлди. Ноизчиллик ва, айни пайтда, урушқоқлик ва муросасиз-
лик мавқеини эгаллаган Черчилл сиёсати консерваторлар партия-
сининг кўпчилик вакиллари орасида норозилик уйғотди. Черчилл
1955 йил 5 апрелда истеъфога чиқди. Анъанавий расмга кўра, Чер-
чилл қироличага истеъфо ҳақида ёзма илтимоснома топширди ва
Иден бошчилигида янги ҳукумат тузилиши учун тавсиянома бери-
лишини сўради.
Do'stlaringiz bilan baham: |