Ёнfин хавфсизлиги


Ёнғин бўлган жойнинг тепасида пайдо бўладиган ўчоқ белгилари. «Ўчоқли конус»



Download 2,42 Mb.
bet35/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Ёнғин бўлган жойнинг тепасида пайдо бўладиган ўчоқ белгилари. «Ўчоқли конус» /2; 7/

Ёнғин пайдо бўлган жойнинг тепасида ёнғин ўчоғи белгиларининг вужудга келиши сабаблари ва уларнинг тавсифи. «Ўчоқли конус» ҳақида тушунчалар.
Ёнғин ўчоғини аниқлашда ас қотадиган белгилардан бири бу ёнғин ўчоғининг бевосита тепасида иссиқликнинг кескин таъсир қилиши натижасида юзага келадиган махсус белгилардир. Бундай белгининг юзага келишини ёнғин ўчоғидан чиқиб келаётган конвекциянинг юқорига қараб ҳаракатланиши орқали тушунтирса бўлади.
Ёниш маҳсулотлари юқорига қараб ҳаракатланаркан, ўзлари билан бир қанча иссиқлик миқдорини олиб чиқиб конвекцияли оқим йўлида учраган турли конструкциялар ва материалларни исита бошлайди. Натижада ўчоқ тепасида турли ўйилишлар, бузилишлар, деформацияланиш ва бошқа талафотларни юзага келтиради. Бундай белгиларнинг тавсифи ва кўриниши ёнғин қайси шароитда юзага келган ва қандай ривожланганлигига ҳамда унинг айнан қайси жойда ва нима устида юзага келганлигига боғлиқ.
Агар ёнғин бино ичида юзага келган ва ўчирилган бўлса, шунингдек бино конструкциялари у ёки бу даражада сақланиб қолган бўлса, унда ёнғин ўчоғининг бундай белгиларини аниқлаш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Ёнғин ўчоғининг тепасида жойлашган деворлар, перегородкалар, шифтлар ва бошқа конструкцияларнинг жойлашуви ва хусусиятларига, шунингдек ёнғиннинг қандай ривожланганлигига қараб ёнғин ўчоғининг белгилари гулқоғозлар (обой) ва бошқа турли қопламаларнинг куйиши, сувоқлар рангининг ўзгариши ёки ҳар жой-ҳар жойларининг кўчиши каби кўринишларда юзага келиши мумкин. Ёнмайдиган материаллардан бажарилган конструкциялар анча қизиб кетади, металл конструкциялар эса деформацияланади.
Вертикал ҳолатда жойлашган конструкциялар (деворлар) ва материалларда ёнғин ўчоғи тепасида ажралиб чиққан ёниш маҳсулотларининг изларини кўрса бўлади. Бироқ бу каби белгилар, албатта, агар ўчоқ тепасидаги ёнувчан конструкциялар бутунлай ёниб кетган бўлса ёки ўт ўчириш пайтида конструкцияларни очиш натижасида ташқарига чиқариб ташланган бўлса, улар сақланмай қолиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатларда иссиқлик оқимининг излари бино конструкциялари ёки элементларининг янада юқорироқ жойлашган қисмларида сақланиб қолиши мумкин.
«Ўчоқли конус»нинг пайдо бўлиш сабаблари ва унинг белгиларининг тавсифи. Ёнғин бўлган жойда яна бир белги пайдо бўлиши ва унга қараб ёнғин ўчоғини аниқлаш мумкин. У ҳам шунингдек, ёнғин ўчоғининг тепасида ўчоқдан чиқаётган ёниш маҳсулотларининг оқими ҳисобидан пайдо бўлади. Бу белгининг жуда кўп тарқалганлиги ва ўзига хос шаклга эга бўлганлиги учун уни ёнғин ўчоғи белгиларининг орасида алоҳида гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқдир.
Ёнғин излари кўпинча ёнғин бошланган жойда учбурчаксимон шаклда бўлади. Бу учбурчакнинг бир учи пастга, яъни ёнғин ўчоғига қараган бўлади. Бу белгининг пайдо бўлишига иккита сабаб ўз таъсирини кўрсатади.
Аввалига бу ёниш жараёнида ажралиб чиқаётган маҳсулотларнинг табиий алангаси (машъаласи) сингари бўлиб, тепага кўтарилган сари кенгайиб боради. Ўчоқдан узоқлашган сари эса ёниш зонаси ҳам кенгайиб боради. Агар ёнғин биноларда ёки у ёки бу ҳажмдан иборат бўшлиқларда рўй берса, ёнғин ривожланган сари ажралиб чиқаётган ёниш маҳсулотлари ўз йўлида тўсувчи (ажратувчи) конструкцияларни учратади, масалан, шифтни. Унда оқим атрофга ёйилиб кетади, агар ўчоқ пастда жойлашган бўлса, асосан девор ёнида ёки бирор баланд жойлашган материалларнинг яқинида, унда бу ҳолатда ҳам иссиқлик таъсирининг излари учбурчак, конус шаклини эслатади. Конуснинг ўткир учи, чўққиси пастга - ўчоққа қараган бўлади. Бу белги жуда кўп тарқалган. Уни шартли равишда «ўчоқли конус» деб атаса бўлади.
Маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда «ўчоқли конус» яққол билиниб туради, унинг шакли ва элементларининг пропорцияси эса турлича бўлиши мумкин. Унчалик баланд бўлмаган хоналарда, асосан ҳарорат баландлик бўйича нисбатан бир текис тарқалган ҳолатларда, «конус»нинг белгилари силлиқланиб, унчалик назарга ташланмаслиги ҳам мумкин.
«Конус»нинг элементлари шунингдек ушбу ўчоқ ҳудудида ҳосил бўлган ҳаво сўрилиши натижасида ҳам ўзгариши мумкин. Бундай ҳолатлар ўт ўчириш жараёнида томнинг қоплама қисмини, эшик ва деразаларни очганда вужудга келади. Бироқ бу ҳолатларда ҳам «конус»нинг тўнтарилган учи ёнғин ўчоғига қараган бўлади.
«Ёнғин ўчоғи»нинг пайдо бўлиши фақат ёнувчан конструкциялар, материаллар ва ускуналардагина кузатилмайди, балки улар ўчоқдан чиқаётган иссиқлик ёнмайдиган конструкциялар, биноларнинг ёнғинга чидамли қисмлари ва металл юзаларга ўз таъсирини ўтказган чоғда ҳам пайдо бўлади.
Бундан ташқари, ёнғин чиққан жойнинг тепасидаги ўчоқ белгилари ҳам «конус»нинг ўрнашган ҳолатига мос келади ҳамда уни тўлдириб туради.




  1. Download 2,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish