141-модда. Кўздан кечириш баённомаси. (Бунинг жавоби алоҳида саволда кўриб чиқилади).
Ёнғин бўлган жойни кўздан кечиришда иштирок этувчилар, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари / 2; 6/
Ёнғин бўлган жойни кўздан кечиришда иштирок этиши керак бўлган одамлар тоифалари кўрсатиб ўтилади. Уларни кўздан кечириш учун ким таклиф этишга ваколатли? Кўздан кечиришда иштирок этувчи мутахассис, холис ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва вазифалари қисқача айтиб ўтилади.
Суриштирувчи кўздан кечиради, унинг натижаларини қайд қилади, ашёвий далилларни олиб қўяди.
Мутахассислар изларни ва бошқа ашёвий далилларни топишда, қайд қилишда, олиб қўйишда ёрдам берадилар, ўзларининг мутахассислигидан келиб чиққан ҳолда малакали тушунтиришларини (маслаҳатларини) берадилар.
Тезкор жиноят қидирув инспектори тезкор қидирув тадбирларини амалга оширади.
Милиция участка инспектори ёнғин бўлган жойнинг қўриқланишини таъминлайди, гувоҳларни аниқлашда ёрдам беради.
Холислар кўздан кечириш жараёнида қатнашадилар ва унинг натижаларини кўздан кечириш баённомасида тўғри ёзилишига ва қайд қилинишига гувоҳлик берадилар.
Дастлабки тергов ҳаракатларини амалга оширишда терговчига ёрдам бериш мақсадида корхона ёнғиндан сақлаш хизмати ходимлари, кўнгилли ўт ўчириш дружина аъзолари ва бошқа жамоат намояндаларини ҳам жалб этиш мумкин.
Ёнғин бўлган жойга етиб келган суриштирувчи қуйидагиларни амалга ошириши керак:
- ёнғин бўлган жой ҳолати билан танишиш, бегона одамларни ҳодиса жойидан узоқлаштириш ва уни қўриқлаш, изларни сақлаб қолиш;
- иссиқ излар бўйича жиноятчини ушлаш учун зарурий чораларни кўриш;
- холис одамларни таклиф қилиш, кўздан кечириш қатнашчилари орасида уларнинг вазифаларини бўлиб бериш;
- кўздан кечириш жараёнининг кетма-кетлигини аниқлаш;
- ёнғин ва ундан олдинги ҳолатлар ҳақида биладиган одамларни ва бошқа шахсларни сўроқлаш.
Ёнғин бўлган жойни кўздан кечиришда қуйидаги масалалар ечилади:
- ёнғин қачон аниқланган (йил, ой, кун, соат) ва ёнғин қанча вақт давом этган;
- ёнғин оқибатлари, нималар куйган ёки шикастланган;
- ёнғин қаерда бўлган (манзилгоҳи) ва унинг ўчоғи;
- ёнғин қандай ривожланган ва унинг тарқалиши йўллари;
- ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари, қасддан ўт қўйиш (ўт қўйиш воситалари);
- қасддан ўт қўйиш қайси мақсадда амалга оширилган, унинг сабаблари;
- ким ўт қўйган ёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган (ПУЭ, ҚМҚ ва шу кабилар).
Бу масалалар объектив ҳал қилинган тақдирдагина жиноятнинг очилишига имкон туғилади.
ЎзР ЖПК нинг 6 5 – м о д д а с и. Гувоҳ. Жиноят иши бўйича аниқланиши лозим бўлган бирор ҳолатни билиши мумкин бўлган ҳар қандай шахс гувоҳ сифатида кўрсатув бериш учун чақирилиши мумкин.
ЎзР ЖПК нинг 6 6 – м о д д а с и. Гувоҳнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Гувоҳ: сўроқ юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида кўрсатувлар бериш ва бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; унинг сўроқ қилинишида иштирок этувчи таржимонни рад этиш; кўрсатувларини ўз қўли билан ёзиб бериш; сўроқ баённомаси билан танишиш, унга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш; кўрсатувлар беришда ёзма белгилар ва ҳужжатлардан фойдаланиш; ўз манфаатларини ҳимоялаш ва суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ва суд ажрими устидан шикоятлар келтириш ҳуқуқига эгадир.
Гувоҳ: суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; иш бўйича ўзига маълум ҳамма нарса ҳақида ҳаққоний сўзлаб бериши; берилган саволларга жавоб қайтариши; иш бўйича ўзига маълум бўлган ҳолатларни сўроқ қилувчининг рухсатисиз ошкор этмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт.
Гувоҳ узрсиз сабабга кўра келмаган тақдирда ушбу Кодекснинг 261-264 моддаларида назарда тутилган тартибда мажбурий равишда олиб келиниши мумкин.
Гувоҳ кўрсатув беришдан бош тортганлик, шунингдек била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун қонунда белгиланган тарзда жавобгар бўлади.
ЎзР ЖПК нинг 7 3 – моддаси. Холислар
Холислар суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан тергов ёки бошқа ҳаракатлар ўтказилганини, уни ўтказиш жараёни ва натижаларини тасдиқлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда чақирилади.
Тергов ҳаракатларини юритишда иштирок этиш учун ишнинг оқибатидан манфаатдор бўлмаган, камида икки нафар вояга етган фуқаро чақирилиши лозим. Тергов ҳаракатини бошлашдан олдин суриштирувчи, терговчи ёки прокурор холисларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради.
ЎзР ЖПК нинг 74 – моддаси. Холисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Холис: тергов ҳаракатида иштирок этиш; тергов ҳаракати бўйича баённомага киритилиши лозим бўлган арз ва мулоҳазалар бериш; ўзи иштирок этган тергов ҳаракатининг баённомаси билан танишиш; суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят келтириш ҳуқуқига эгадир.
Холис: суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; тергов ҳаракатини юритишда иштирок этиши; тергов ҳаракати ўтказилгани, уни ўтказиш жараёни ва натижаларини тергов ҳаракати баённомасида имзо чекиб тасдиқлаши; суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг рухсатисиз суриштирув ва дастлабки тергов материалларини ошкор қилмаслиги шарт.
Холис узрсиз сабабга кўра ўз вазифасини бажаришдан бош тортганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади.
Холис ўзи иштирок этган тергов ҳаракатини юритиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниши мумкин. У бундай ҳолларда ушбу Кодекснинг 66-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланади ва мажбуриятларни бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |