Ёнfин хавфсизлиги


Ёнғин бўлган жойни кўздан кечиришга тайёргарлик кўриш. Кўздан кечириш объектлари



Download 2,42 Mb.
bet44/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Ёнғин бўлган жойни кўздан кечиришга тайёргарлик кўриш. Кўздан кечириш объектлари / 2; 6; 7/

Кўздан кечиришга тайёргарлик кўриш чоғида қайси масалаларга эътибор бериш кераклиги, айнан қайси нарсалар ва объектлар кўздан кечирилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилади.
Кўздан кечиришга тайёргарлик кўриш жараёнида қуйидагиларни амалга ошириш зарур:
1. Ёнғин бўлган объектда ёнғингача ва ёнғиндан кейинги ҳолатларни аниқлаш мақсадида керакли маълумотларни йиғиш (гувоҳлар, жабрланувчилар ва бошқа шахслардан; зарурат туғилганда эса уларни сўроқ қилиш учун мутахассис жалб қилиш зарур). Бунда қуйидагилар аниқланади:
а) ёнғиндан олдинги ҳолатлар:

  • объектнинг номи, нима хизмат қилиши, манзили (ҳолати);

  • унинг меъморий-режавий тузилиши, қурилиш ва бошқа муҳим жиҳатлари;

  • объектда бажарилган ишларнинг тури (ишлаб чиқариш, таъмирлаш, профилактик, хўжалик ва ш.к.), вақти ва бошқа муҳим жиҳатлари ва бунда ускуналарнинг ишлатилганлиги (иситиш, ёритиш, пайвандлаш ва бошқалар);

  • моддалар, материаллар ва буюмларнинг (қурилиш, безаш, мебел, иситиш, ашё, ем, идишлар ва бошқалар) номланиши, жойлашуви, миқдори, хусусиятлари, улардан фойдаланиш усуллари, сақланиш режими ва бошқа муҳим жиҳатлари;

  • ёнғин чиқиш ҳолатини вужудга келтириш эҳтимолини кўрсатувчи воқеалар, жараёнлар ва далилларнинг мавжудлиги (масалан, пайвандлаш ишлари, чекиш ва бошқалар) ёки ёнғин чиқишига билвосита алоқадор ҳолатлар (масалан, қимматбаҳо буюмларнинг ташқарига олиб чиқилганлиги, кутилмаганда тайинланган ревизия, моддий бойликларни бошқа ходимга топширилишидан олдин ва ш.к.);

  • қўриқлаш режими, қулфловчи воситаларнинг мавжудлиги (қаерда жойлашганлиги, ҳолати), шунингдек ёнғин хавфсизлиги воситалари билан таъминланганлиги (аниқлаш, хабар берувчи, ўчирувчи);

б) ёнғин пайтидаги ҳолатлар:

  • ёнғиннинг аниқланган жойи, вақти ва белгилари (аломатлари); объект алоҳида участкаларининг ёнғин пайқалган вақтдаги ҳолати (ойналар, эшиклар ва бошқа тешиклар, бино томи ва ш.к.); ускуналарнинг ишлаганлигини кўрсатувчи белгилар;

  • ёнғиннинг ривожланиши тавсифи: тезлиги, йўналиши, тарқалишининг кетма-кетлиги (жумладан бошқа объектларга); ёнишнинг ва тутун ажралиб чиқишининг жадаллиги, объектда алоҳида элементларнинг қулаб тушишига қадар қанча вақт давомида ёнганлиги, олов ва тутуннинг ранги;

  • ёнғиндаги вазиятнинг муҳим жиҳатлари: чақнашлар, портлашлар, ҳидлар, товушлар; алоҳида шахсларнинг ўзларини тутиши (жабрланувчилар, гувоҳлар, ўт ўчиришда қатнашувчилар ва ш.к.);

  • ёнғин чиққан (пайқалган) ва ривожланган пайтдаги об-ҳаво шароити: шамолнинг йўналиши ва тезлиги, ёғинларнинг тури ва жадаллиги, бошқа атмосфера ҳодисалари;

  • ўт ўчириш воситаларининг берилиш вақти, жойи ва кетма-кетлиги, ёнғинни бартараф этиш пайтда объектдаги мавжуд ҳолатнинг ўзгариши (қулфланадиган нарсаларнинг бузилиши, тўсиқларнинг шикастланиши, конструкцияларнинг очилиши, предметларнинг силжитилиши ва ш.к.) ва бошқалар.

2. Кўздан кечириш ишига судмедэксперт, криминалист, ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассислар ва шу кабиларни жалб этиш юзасидан қарор қабул қилиш.
3. Ҳодиса жойи билан танишиб чиқиш, кўздан кечиришни бошлаш пайтидаги ҳолатни қайд қилиш ва кейинчалик қилинадиган ишларни режалаштириш:
а) тан жароҳати олганларнинг бор-йўқлигини аниқлаш, зарурат туғилса уларга тезкор ёрдам кўрсатиш;
б) таваккал қилинадиган хавфли ҳудудларни аниқлаш ва кўздан кечириш чоғида ходимларнинг ҳаётига хавф-хатар туғилишининг олдини олиш чораларини кўриш (электр токини манбасидан ўчириш, қизиган конструкцияларни совитиш, заҳарли тутунларни хонадан шамоллатиш орқали ҳайдаш ва ш.к.);
в) ҳодиса жойидан бегона одамларни ҳайдаш ва унинг қўриқланишини таъминлаш;
г) тергов-тезкор гуруҳи аъзоларига йўриқномалар бериш ва улар орасида бажариладиган ишларни тақсимлаш;
д) излар ва предметларнинг сақланиши бўйича керакли чораларни кўриш, биринчи навбатда тез йўқоладиган: эрийдиган (масалан, қордаги оёқ излари), тўкилувчан ёки сочилиб кетувчи (масалан, куйиб кетган ҳужжатнинг қолдиғи), совийдиган ва бошқалар;
е) содир этилган воқеа ҳақида маълумотга эга бўлган шахсларни аниқлаш ва уларнинг келишини таъминлаш;
ж) «қайноқ излар» бўйича гумон қилинаётган шахсларни таъқиб қилиш ва уларни ушлаш бўйича чоралар кўриш;
з) ёнғинни ўчириш пайтидаги ҳолатга қандай ўзгартиришлар киритилганлигини аниқлаш (гувоҳлар, жабрланувчилар, ўт ўчирувчилар ва бошқалар ёрдамида);
и) ҳодиса ва ёнғин жойини суратга олишни ташкиллаштириш, чизмалар чизиш ва уларнинг баёнини тузиш.




  1. Download 2,42 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish