Ёнғин ўчоғи белгиларининг пайдо бўлиши сабаблари /2; 7/
Ёнғин пайтида олов ва юқори ҳарорат таъсири остида материаллар, конструкциялар, ускуналар ва алоҳида предметлар турли даражада талафот кўришади, деформацияланади ёки бутунлай нобуд бўлишади – ёниб кетади.
Одатда, талафот етказиш нотекис рўй беради ва ёнғин ўчоғини аниқлашда худди ушбу ҳолатдан фойдаланишади. Кўпинча ёнғин ўчоғининг жойлашишини энг кўп куйган, талафот етказилган жой билан боғлашади. Бундай ҳолатларда энг кўп талафот етказилиш сабабини узоқ ёниш ва узоқ вақт давомида юқори ҳароратнинг таъсир қилиши билан, яъни вақт омили билан тушунтиришади. Худди ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, ёнғин айнан ушбу жойда пайдо бўлган, деган хулосага келишади. Кўпинча бу тўғри бўлиб чиқади ҳам.
Ўз-ўзидан аёнки, узоқ муддат давомида ёниш катта талафотларга (бузилишларга) олиб келади, бу эса ёнғин ўчоғида юқори ҳароратни келтириб чиқаради ва у ўз навбатида эса талафот етказишнинг суръатига ва даражасига ўз таъсирини кўрсатади. Бироқ, ёнишнинг вақти каби ҳолат (тушунча) ёлғизгина омил эмас, айрим ҳолатларда эса у ёнғиннинг бирор-бир участкасида, шу жумладан ёнғин ўчоғидаги конструкциялар ва материалларнинг катта зарар кўрганлигига умуман алоқадор бўлмаслиги ҳам мумкин.
Ёнғинда етказиладиган талафотлар фақат вақт омилигагина боғлиқ бўлмай, балки ёнғиннинг ривожланиши бир қатор бошқа омиллар ва шароитларга ҳам, биринчи навбатда эса ёнғин зонасидаги ҳарорат режимига боғлиқдир. Ҳароратнинг кўтарилиши эса, албатта, фақат вақт омилига боғлиқ эмас. Ёнғиннинг алоҳида участкаларидаги ҳарорат шунингдек ушбу жойда жойлашган ёнувчан материалларнинг миқдори ва тавсифига, уларнинг ёниш шароитига, жумладан ҳаво алмашинуви шароитига, конвекциянинг ривожланишига, ўт ўчиришнинг ўзига хослиги кабиларга боғлиқдир. Буларнинг ҳаммаси нарсаларнинг нотекис ёниши ва шароитларига, ёнишнинг маҳаллий ёки алоҳида ўчоқлари пайдо бўлишига, ёнғин зонасида алоҳида участкаларнинг яхши сақланиб қолишига ўз таъсирини кўрсатишади. Энг кам талафот етказиш, ҳатто ёнғин ўчоғида ҳам, бизга маълумки, иншоотнинг ўзига хос меъморий-қурилиш жиҳатларига боғлиқдир.
Буни ёнғинни суриштириш чоғида эътиборга олиш жуда муҳимдир. Акс ҳолда, ёнғин ўчоғи ва ёнғин сабабининг тўғри аниқланганлигига жиддий қараш керак бўлмайди.
Шундай қилиб, ёнғинда умуман ёки унинг алоҳида участкаларида талафот етказувчи ва ўчоқ белгиларини ҳосил қилувчи асосий шарт-шароитлар ва омиллар қаторига биринчи навбатда қуйидагиларни киритиш керак:
- иншоотнинг, унинг алоҳида қисмларининг, конструкцияларнинг, предметлар ва материалларнинг ёнғин-техник тавсифи, қурилиш элементларига тушадиган юкламанинг текис ёки нотекис тарқалиши ва унинг катталигини;
- ёнишнинг давомийлиги ёки оловнинг ёки юқори ҳароратнинг таъсир этиш вақти;
- ёниш зонасидаги ҳарорат режими (ўт ўчириш воситаларининг ҳароратни туширишини эътиборга олган ҳолда);
- ёниш зонасидаги газ алмашинуви;
- ёнғинни ўчириш учун кўрилган чоралар.
Ёнғинда айтиб ўтилган шарт-шароитлар ва омиллардан бир нечтаси ҳам бўлиши мумкин. Вақт ўтиши билан уларнинг бир-бирига ўзаро таъсир ўтказиши (боғлиқлиги) ёнғиннинг ривожланиши характерини ва унинг якуний натижасини, шу жумладан ёнғин ўчоғи белгиларининг ҳосил бўлишини ва уларнинг сақланиб қолишини белгилаб беради.
Бундай белгилар хилма-хилдир. Улар ёнғинда кечаётган ёниш жараёнининг конкрет шарт-шароитлари билан белгиланади ва иссиқлик импулсининг тавсифи ва таъсир кўрсатиш муддатига, ёнаётган материалларнинг ўзига хос жиҳатларига, уларнинг ўзаро жойлашувига ва шу кабиларга боғлиқдир.
Биноларнинг ёнувчан қисмлари, конструкциялари, предметлар ва материаллар учун ёнғин ўчоғи белгилари қуйидагиларга боғлиқ: куйиш даражасига (бутунлай, қисман, атрофларининг ёниши); кўмирга айланиш, дудланиш тавсифига; айрим органик материаллар деформацияланиши, эриши, рангини ўзгартириши, қуриб қолиши мумкин.
Металл элементлар ва материаллар учун ёнғин ўчоғининг белгилари деформацияланишнинг даражаси ва характери билан, тобланиши, рангининг ўзгариши, коррозия, эриши, исиши ёки қизиши, дудланганлик характери ва шу кабилар билан аниқланади.
Силикат (тош, бетон) материаллар, конструкциялар ва биноларнинг қисмларида ёнғин ўчоғи ҳолати ҳақида хулоса қилса бўладиган умумий белгиларга рангнинг ўзгариши ва дудланиш, қатламларга бўлиниш ва ёриқларнинг пайдо бўлиши, исиш ва қизиб кетиш, маҳаллий бузилишлар (талафотлар)ни киритса бўлади.
Бироқ, бу белгиларнинг жуда турли бўлишига қарамасдан, уларнинг кўпчилиги орасида ўхшашликлар мавжуд бўлиб, у энг аввало ёнғин ўчоғининг белгилари иссиқлик жараёнларига боғлиқ бўлганлиги билан асосланади. Улар умумий бўлишлари ҳам мумкин, масалан, материаллар, конструкциялар ва биноларнинг қисмлари учун.
Do'stlaringiz bilan baham: |