А. М. Ташпулатов Ҳурмат ва ҳурматсизлик концептларининг морфологик ифодаловчилари тавсифига доир мулоҳазалар



Download 32,8 Kb.
bet1/4
Sana11.06.2022
Hajmi32,8 Kb.
#655685
  1   2   3   4
Bog'liq
CHET EL MAQOLA


Чўлпон асарларидан ўзбекча парчалар таржима қилинмайди. Таржимаси бор . бошқа мисоллар ҳам таржима қилинганда, таржима ўзбекчаси ёнига қавс ичида ёзилади. Ўзбекчаси ҳам сақланади.Адабиётлар рўйхати тўлиқ русчага таржима қилинади ва лотин графикасида ёзилади. Инглизчага фақат асар номлари таржима қилинади. Аннотация ва калит сўзлар ҳам русча, ҳам инглизча бўлади

УДК 811.512.133.


ББК 81.003
А.М.Ташпулатов
ҲУРМАТ ВА ҲУРМАТСИЗЛИК КОНЦЕПТЛАРИНИНГ МОРФОЛОГИК ИФОДАЛОВЧИЛАРИ ТАВСИФИГА ДОИР МУЛОҲАЗАЛАР
Аннотация: Ушбу мақолада ҳурмат ва ҳурматсизлик концептларининг ўзбек тилида ифодаланишига доир мулоҳазалар баён қилинган. Шу билан бирга прагматик тилшунослик олдидаги вазифалар, концепт атамасига доир муаллиф қарашлари ҳам баён қилинган.Ўзбек мулоқот одатида ҳурмат ва ҳурматсизлик концептларининг ўрни алоҳида. Ўзбек тили агглютинатив синтетик табиатли тил бўлгани учун ҳам ҳар қандай тушунчани ифодалашда морфологик бутунликлар етакчилик қилиши шубҳасиз. Ҳурмат ва ҳурматсизликнинг лингвистик ифодаланишида психологик ҳурмат ва ҳурматсизлик тўлиқ қамраб олинмаслиги, шунингдек, ҳурмат ифодалашнинг морфологик воситалари ҳам дискурсда ҳурматнинг ягона кўрсаткичи бўла олмаслиги кўрсатиб берилган. Бироқ қўлланилиши ҳурмат ёки ҳурматсизлик концепти ифодаланаётганига ишора қилувчи морфологик шакллар ҳам борки, мақолада уларнинг ўзбек мулоқот атворидаги ўрни таҳлили борасида фикр юритилган. Бундай тил бирликлари муайян концепт ифодаланишида ядро бўлади. Аммо нолисоний ифодаловчилар лисоний ядро табиатига ҳам таъсир ўтказади. Муаллиф хулосасига кўра, муайян халқ лисоний онгида мавжуд бўлган концептларнинг синхрон ва диахрон табиатини ўрганиш ана шу халқ тарихини ўрганишнинг узвий қисми бўлиши керак. Демак, ўзбек мулоқот одатида ҳурмат ва ҳурматсизлик концепти таҳлилини олиб бориш бу халқ антрополингвистик тавсифинигина эмас, тарихий тавсифини ҳам ёрқинлаштириб беради.
Калит сўзлар: ҳурмат концепти, ҳурматсизлик концепти, ўзбек мулоқот одати, морфологик шакллар, халқ лисоний онги, нолисоний ифодаловчилар, лисоний ядро

Миллатнинг асосий таснифловчи белгиси она тилиси эканлиги шак-шубҳасиз. Хусусан, ўзбек халқи мисолида кўрсак. Ўзбеклар турлича антропологик белгиларга эга. Бош чаноғининг тузилиши, гавда ўлчамлари ва қурилиши, соч ҳамда кўз ранги турли-туман бўлган ўзбек миллати вакилларини учратишимиз мумкин. Аммо ўзбекларнинг барчаси ўзбек тилида гапиради. Сочи малла ва кўзи кўк бўла туриб ўзбек тилини асосий мулоқот тили деб билса, ўзбек тилида фикрласа, демак, у ўзбекдир. Она тили инсон онгида оламнинг лисоний манзараси яратилиши учун материал бўлади. Ушбу манзара қайси тилда яратилганлиги менталитал хусусиятлар шаклланишига қатъий таъсир кўрсатади.
Яъни тил нафақат ўзи ҳақида, балки олам ҳақида маълумотларни ўзида сақлаб туради. Тил қурилиши миллат учун унинг атрофидаги олам ҳақидаги тасаввур билан мос тушади. Турли морфологик типдаги тилларнинг мавжуд бўлиши, муайян категорияларнинг айрим тилларда мавжуд бўлиши, бошқаларида эса учрамаслиги кабилар ана шу дунёқараш билан чамбарчас боғлиқ. Масалан, нега руслар нафақат жонли, балки жонсиз предметларни ҳам жинс (род) тушунчаси билан тавсифлайдилар? Нега ўзбеклар замон, майл, шахс-сон тушунчаларини бир-бирига боғлайдилар? Нега инглизлар эгасиз гап қура олмайдилар? Ёки турли миллат вакиллари бир хил нарсага турлича баҳо беришининг сабаби нима? Масалан, терак дарахти нега руслар учун келишганлик, ўзбеклар учун бесўнақайлик белгиси? Буларнинг барчаси инсон ўз онгида тил ёрдамида яратиб олган дунёнинг кичик воқеланишларидир.
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб жаҳонда барқ уриб ривожланаётган прагматик тилшунослик кейинги 10-20 йилда ўзбек тилшунослигида ҳам муайян тадқиқотларда акс эта бошлади.
Ўзбек тилининг синтетик табиати унинг прагматик тавсифида ҳам айнан морфологик шакллар етакчилигини шартлаши шубҳасиз. Туркий тилларда морфологик категориялар юқори даражада шаклланган ёпиқ тизимлар бўлгани ҳолда ўз атрофида луғавий ва синтактик воситаларни жамлаши туркологлар диққатини доим тортиб келган[2. С.7-8]. Тил бирликлари ўз моҳиятига имманент эга бўлса-да, фақат нутқда уни намоён қила олади. Туркий тилларда, жумладан ўзбек тилида ҳам, луғавий бирликларни нутққа олиб кирувчи ва уларни синтактик тизмаларга жамловчи воситалар асосан морфологик табиатга эга. Прагматика нутқий воқеланишларни тадқиқ қилувчи йўналиш сифатида ўзбек тили тавсифида морфологик воситаларни асосий тадқиқ предмети сифатида кўриши лозим, бизнингча.
Таҳлилга қийин берилувчи, бироқ нутқда фаол қўлланилувчи морфологик бирликларнинг айрим қўлланилишларига эътибор қаратсак:
Дўкончига берилган савол:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish