А. М. Ташпулатов Ҳурмат ва ҳурматсизлик концептларининг морфологик ифодаловчилари тавсифига доир мулоҳазалар



Download 32,8 Kb.
bet2/4
Sana11.06.2022
Hajmi32,8 Kb.
#655685
1   2   3   4
Bog'liq
CHET EL MAQOLA

Нон борми?

Дўкончи жавобининг вариантлари:

  • Йўқ.

  • Йўқ эди.

  • Йўқ эди-я.

  • Йўқ -да.

Бу берилиши мумкин бўлган жавобларнинг тўлиқ тизими эмас, албатта. Сўралган маҳсулотнинг йўқлиги бу жавобларнинг мазмунини ташкил этади. Қўлланилган ёрдамчи феъл ва юкламалар уларга муайян прагматик тус беради. Биринчи жумла(йўқ)нинг ўзи саволга тўлиқ жавоб етказади. Кейинги хил жумлаларнинг қурилиши айнан мазмунга эмас, унинг прагматик тусига эътиборни кучайтиради.
Прагматиклар “Йўқ” сўзига “суҳбатдош юзига тортилган тарсаки” деб баҳо берганлар. Ана шу тарсакини юмшатиш вазифаси иккинчи жумла(йўқ эди)даги эди тўлиқсиз феълига юклатилган.
Кейинги жумла(йўқ эди-я)даги юкламаси эди билан юзага келган юмшоқлик оттенкасига мулозамат тусини ҳам қўшади ва қуйидагича бир нечта жумланинг ўрнини босади: Афсус, йўқ. Қанийди бўлса. Овора бўлдингиз.
Охирги жумла(йўқ-да) эса сўзловчининг зардасини ифодалаб, “тарсаки”ни кучайтиради.
Айтилганлар прагматик баҳо бўлгани учун нутқ моменти, шароити ва қатнашчилари билан боғлиқ равишда яна янги қирралар касб этиши мумкин. Айнан шу жиҳат уларни таҳлилга тортишни қийинлаштиради.
Прагматик тилшуносликка кейинги йилларда қизиқиш жуда каттайиб бормоқда. Бироқ ушбу йўналишнинг асосий тушунчалари борасида ҳаммага мақбул қарашлар ҳали мавжуд эмас. Хусусан, концепт ҳақида. Концепт атамаси жуда урф бўлиб кетгани ҳолда, уни тушуниш ва талқин этишда хилма-хил қарашларнинг кўплиги бу борада назарий хулосаларнинг у қадар умумлашмагани билан белгиланади, бизнингча. Шунингдек, алоҳида таъкидлаш лозимки, бу борада олиб борилаётган тадқиқотлар ҳам, нафақат ўзбек, балки жаҳон тилшунослигида ҳам изланиш босқичидадир. Шу соҳанинг Ўзбекистондаги етук тадқиқотчиларидан бўлган профессор Ш.Сафаров кўрсатиб ўтганидек: “Умуман, маъно ва мазмуннинг шаклланиши ҳамда лисоний воқеланиши муаммоси ўта мураккаб эканлиги барчамизга маълумдир. Бу муаммо устида асрлар давомида бош қотиришаётган психологлар, тилшунос ва мантиқшунослар ва бошқа «шунослар» учун бир хилда маъқул тушадиган илмий хулоса ёки ҳеч бўлмаганда таҳлил методига ва унинг асоси бўла оладиган методологик ғояга эришишнинг ўзи ҳам гумон. Ҳозирча барча умид когнитологиядан, унинг муҳим соҳаси бўлган когнитив тилшуносликдан, балки унинг доирасида маънонинг «туғилиши» ва лисоний ифодаси масаласи ўз талқинини тўлиқроқ топар?!” [4.С.32]
Оламнинг лисоний манзараси атамаси ҳам концепт атамаси сингари урфга кирган бўлса-да, ҳар иккаласи муносабатининг ҳам умумга мақбул тавсифи мавжуд эмас. Оламнинг лисоний манзараси (ОЛМ) қандай қурилади, миллий ва шахсий ОЛМ қандай фарқланади, улар қандай мутаносибликка эришади, ва ниҳоят биз учун ғоят қизиқарли бўлган: концептнинг ОЛМдаги ўрни қандай, каби саволларга жавоб бериш осон эмас.
“Сўзсиз, ҳар қандай лисоний қурилма ҳосил бўлишининг дастлабки босқичи идрок этилаётган воқеликнинг онгдаги инъикоси, юзага келиши ва унинг тафаккурда ҳазму таҳлил қилиниши натижасида ҳосил бўладиган концептнинг туғилишидир , кейинги яъни лисоний воқеланиш босқичи эса турли хил амаллардан иборат бўлиб, бу амаллар тил тизими хусусиятлари билан боғлиқ ҳолда кечади.
Тажриба кўрсатадики, лисоний фаолиятни таъминловчи тамойиллар бошқа турдаги фаолият доирасида мавжуд бўлган тамойиллардан тубдан фарқ қилади. Бинобарин, бу тамойиллар бизнинг кўриш, мусиқий ва санъаткорлик қобилиятимиздан, мантиқий ва математик иқтидоримиздан фарқ қилади. Демак, инсон онгини бутунлай бир яхлит тизимдан кўра кўпроқ кичик тизимлар «ҳамкорлиги» сифатида қараш маъқулроқдир, лекин бу кичик (микро) тизимлар, қанчалик мустақил ҳаракатда бўлишмасин, барибир ушбу ҳаракатлар бир-бири билан муносабатда, алоқадорликда кечадилар.” [4.С.29]
Демак, концепт “идрок этилаётган воқеликнинг онгдаги инъикоси”дир. Катта бир тизим ОЛМ бўлса, унинг таркибий қисмлари ўзаро бир-бири билан алоқада бўлган кичик тизимлардир. Ушбу кичик тизимларни манзарага нисбат бериб лавҳалар деб атасак, концептлар уларнинг қурилиш материалларидир.
Концепт атамаси ўзбек тилшунослигига рус тилшунослиги орқали, рус тилшунослигига латин тилидан кирган бўлиб, этимологияси жуда қизиқарли. Ю.Степанов маълумот беришича, латинча conceptus – тушунча маъносини билдириб, этимологик жиҳатдан concipere – эгаллаш, бунёд қилиш(поятие, зачатие) сўзи билан боғланади. Рус тилида ҳам понятие сўзининг келиб чиқиши қадимги рус тилидаги concipere сўзига мазмунан яқин бўлган пояти – эгаллаб олмоқ, уйланмоқ(аёлни эгалламоқ) маъноли сўзга боғланади[6.С.42]. Олим концептга “...сгустки культурной среды в сознании человека” деб таъриф беради[6.С.42].
Инсон маданияти ва миллат менталитети турли-туман экан, концептларнинг ҳам хилма-хил бўлиши шак-шубҳасиз. Уларни тасниф ва тавсифи ўзбек прагматик тилшунослиги олдида турган долзарб вазифалардандир.
Грамматик категориялар келиб чиқишига доир оригинал қарашлар муаллифи Г.Пауль фикрича “Всякая грамматическая категория возникает на основе психологической” [3.С.315]. Г.Пауль ҳар қандай морфологик категория амалида прагматик аспектлар тил бирлиги билан эмас, психологик категориялар билан боғлиқ деган хулосага келган, чунки унга кўра: “Грамматическая категория является в известной мере застывшей формой психологической категории; она связана с устойчивой традицией. Психологическая же постоянно остается чем-то свободным, живым, принимающим различный облик в зависимости от индвидуального восприятия.”[3.С.315]. Унингча грамматик категорияларнинг “туғилиши” психологик жараёнлар билан боғлиқ. Мавжуд грамматик категориялар доирасига сиғмай қолган психологик жиҳатлар янги грамматик категориялар пайдо бўлишига олиб келади[3.С.315]. Тил, онг, руҳият(психика) орасидаги муносабатлар асрлардан буён файласуфлар, тилшунослар ҳамда яна бир қатор касб эгаларининг адоқ билмас мунозараларига сабаб бўлиб келмоқда. Биз бу ўринда бу мунозарачилар сафига қўшилмай, морфологик бирликлар қандай психик жараёнларнинг лисоний ифодаси эканлигини бирдан тўлиғича аниқлаш имконсизлигини қайд этиб қўймоқчимиз. Руҳият тушунчаси онг тушунчасидан кенгроқдир. Г.Пауль бежиз: “Психологическая категория независима от языка; существуя до возникновения грамматической категории, она продолжает функционировать и после ее возникновения” [3.С.315] демайди. Муайян грамматик категория тарихини ўрганиш албатта жуда қизиқ, бироқ бу тарихий манзарани тўлиқ тиклаш имконсиздир. Нафақат ҳозир, балки ўша - “туғилиш” даврида ҳам категориянинг ҳосил бўлиш жараёни тўлиқ очиқ бўлмагани аниқ. Бироқ бу жараённинг айрим излари ҳозирга қадар сақланиб қолгани ҳам шубҳасиз. Грамматик категория аъзолари прагматикаси базиси – асоси ана ўша аниқ-ноаниқ излар билан белгиланади. Масалан, нисбат шакллари тарихига доир мавжуд бўлган бир қатор материалларни юзаки кузатиш ҳам бу шакллар морфологик категорияларнинг жуда камчилиги учун хос бўлган семантик-прагматик ўзгаришларга учраганини кўрсатади: қарди – қорилди, аралашди маъносида келиши “Девону луғатит турк”да келтирилган[9.С.406]. Аниқ нисбат шаклида турган сўзнинг замонавий ўзбек тилида ўзлик нисбат шаклидаги сўз билан ифодаланувчи маънони билдириши нисбат шаклларининг ўзаро оппозитив тизими у даврда бошқача бўлганини кўрсатади. Ӭшiчлäнди, оғурландï каби сўзлар (Ӭшiчлäнди – қозонли бўлди маъносида, оғурландï – вақти келди, яқинлашди, муборак бўлди, қиймати берилди каби маъноларда) [9.С.286-287] ҳозирги ўзбек тилида турли нисбат шаклларини талаб қилувчи грамматик ифодаларни ва ҳозирги ўзбек тили учун хос бўлмаган семантикани(албатта, бу ҳолатда луғавий ўзак маъносини ҳам назарда тутиш лозим) ўзида жамлаб, ўша давр нисбат семантикаси ҳозиргидан анча фарқли бўлганини кўрсатиб туради. Бундай бўлиши табиий. Нисбат шакллари воқелашувида тарихий илдизларнинг ўрни бор. Бироқ бу шакллар(умуман ҳар қандай грамматик шакллар) синхрон прагматик табиати фақат тарихий илдизларга эмас, ҳозирги имманент хусусиятларга ҳам асосланади.
Ўзбек халқи мулоқот одатида ҳурмат ифодалаш алоҳида ўринга эга. Мулозамат бу халқ мулоқот корректлилигининг асосий шартидир. Ҳурмат атамаси мазмуни анча умумий бўлиб аслида бир-биридан анчагина фарқ қилувчи бир қанча турларга ажратилиши мумкин:
1. Самимий ҳурмат – гапирувчининг ички ижобий баҳосига асосланади.
2. Расмий ҳурмат – нутқ объектининг мавқеига асосланади.
3. Анъанавий ҳурмат – миллий анъаналарга асосланади.
4. Зўраки ҳурмат – расмий ва анъанавий ҳурматга мажбурият юзасидан амал қилиш заруриятига асосланади.
Ҳурмат концепти ҳурматсизлик концепти билан бевосита боғланади. Ҳурматсизлик ҳам бир қанча ўзига хос мазмуний турларга бўлинади:
1. Қадрдонликка асосланган ҳурматсизлик(дўстлар, тенгдошлар, яқин қариндошлар орасидаги нутқ корректлилигининг бузилиши).
2. Нутқ объектининг ижтимоий мавқеига кўра ҳурматсизлик(эр ва хотин, бошлиқ ва ходим орасидаги муносабатларда, жиноятчилар, ижтимоий поғонанинг қуйисида турган шахсларга муносабатларда амалда бўлган мулоқот атвори(поведение общения)да кўринади).
3. Ахлоқий ноетуклик натижасидаги ҳурматсизлик.
Одатда, ҳурмат ҳамда ҳурматсизликнинг энг яққол кўриниб турувчи оппозицияси сизлаш ва сенлаш ифодаловчи морфологик шакллар муносабатида юзага чиқади, деб ҳисобланади. Сенлаш ҳурматсизлик, сизлаш ҳурмат ифодалаши қайд этилади[Қаранг: 5.С.18-19.]. Ўзбек нутқ одатида сизлаш ва сенлаш тарихига назар ташласак, уларнинг ҳурмат ва ҳурматсизлик концептига муносабати тарихан ҳам турлича бўлганини кўриш мумкин. Хусусан, ХХ аср бошларидаги ўзбек маданияти билимдони, ёзувчи Чўлпон асарларида сизлаш ҳамда сенлаш ифодаловчи морфологик бирликлар қўлланилишида замонавий одатлардан фарқ қилувчи ҳолатларни кузатиш мумкин. Замонавий ўзбек ёшлари тенгқурлари билан асосан сенлаб мулоқот қиладилар. Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз ” романида бош қаҳрамон Зеби – 15-16 ёшлардаги қиз – ва унинг тенгқурлари ўзаро сизлаб мулоқот қилишади. Бунинг учун феълнинг иккинчи шахс кўплик шакли(сизлаш шакли)дан фойдаланади. Шунингдек, мурожаат шаклларида –жон, -хон, -биби каби аффиксоидлардан фойдаланиб, айнан ҳурмат маъноси ифодаланаётгани таъкидланади. Қуйидаги парчага эътибор қилсак:
“ Зеби уни (Свою ровесницу-подружку Салтанат – А.Т.) узр айтиб қарши олди:

  • Ўртоқжон, - деди, - отам авродда ўтириб қолди шекилли, шунақа одати бор. Эндиёқ кириб келса керак. Хафа бўлманг-а? [8.С.25.].”

Бу парчада ўртоқ(подруга) сўзига қўшилаётган –жон қўшимчаси самимий ҳурмат ифодалайди. Хафа бўлманг сўзшаклидаги -нг(иккинчи шахс кўплик шакли) эса мулоқот сизлаб олиб борилаётганини кўрсатиб, ҳурматнинг самимий ва анъанавий эканлигига ишора қилади.
Энди таржимасига эътибор қаратсак:
« Зеби виновата сказала:
- Дружочек, отец, кажется, засиделся на послемолитвенной беседе такая уж у него привычка. Только вы не обижайтесь, ладно?» [7.С.10.].
Таржимада ҳурмат маъноси сақланган бўлса-да, оттенкаси асл матндагидан бироз фарқ қилади. Сизлаш тўғри ифодаланган бўлса-да, “дружочек” формасида асл матнда кўзда тутилган анъанавий ҳурмат оттенкаси ифодаланмаган. Таржимон – Абдулхамид Исмоилий ҳам ўзбек тили ташувчиси бўлгани туфайли асл матндаги ҳурмат оттенкаларини рус ўқувчилари ҳис қила оладиган шаклларни топишда қийналган бўлиши мумкин.
Яна бир парчага эътибор қилсак:
“ - Нима бўлди сизга, Салтанатхон! – деди яна Зеби.
Салтанатхон жавоб ўрнига қўлларини кенг очиб, Зебига ташланди ва Зебихон! Жоним Зебихон!! – дея уни маҳкам қучоғига олди... [8.С.82.].”
Таржимон бу мулоқот парчасини қуйидагича акс эттиради:
«- Что с вами, Салтанатхон? – спрашивает Зеби.
Салтанат вместо ответа прижалась к подружке, горячо шепча:
Зебихон! Душа моя, Зебихон! – крепко-накрепко обняла ее» [7.С.34.].
Матнда аслиятдан чекиниш анчагина(хусусан, ташланди сўзи прижалась тарзида таржима қилинган, қўлларини кенг очиб ибораси ташлаб кетилган). Бизни қизиқтирган диалог деярли тўғри таржима қилинган бўлса-да, дискурснинг умумий кайфияти тўлиқ ифодаланмаган. Ҳиссиётга тўлиқ берилган пайтда ҳам -хон аффиксоидининг қўлланиши ҳурмат концептининг психологик-ижтимоий илдизлари ўзбек онгида анча чуқур эканлигини кўрсатади. Аммо ҳурмат ифодаланишининг бошқа бир қатор концептлар билан боғлиқлиги масаласи бу борада мавжуд қарашлардан фарқ қилиши ўзбек тилида ҳурмат ва ҳурматсизлик концептларининг ўзига хос хусусиятларга эга эканлигини кўрсатади: ўзбек лисоний онгида ҳурматнинг юқорида санаб ўтилган барча кўринишлари акс этса-да, ҳурмат концептининг ўзига муносабат анъанавий-расмий характерга эга. Кенг тарқалган фикрларга кўра ҳурмат концепти муҳаббат, ҳурматсизлик концепти нафрат концептлари билан боғлиқ. Масалан, В.И.Карасик факрича “Уважение будучи оценочной категорией, является градуальной величиной и варьирирует от максимального уважения, поклонения, до нулевой отметки (отсутствия уважения) и далее – до неуважения, презрения. Особенность шкалы уважения состоит в том, что полярные точки на этой шкале нагружены дополнительными значениями: любовью и ненавистью, трепетным страхом и насмешкой” [4.]. Аммо ўзбеклар ҳурмат ва ҳурматсизлик ифодалашда анъанавий йўлдан бориб, одатда, бу концептни бошқа ўхшаш концептлардан фарқлайдилар. Хусусан, юқорида кўриб ўтганимиздек, ёшларнинг ўзаро сизлашиб муносабат қилиши ҳурмат концептининг ифодаси бўлса, меҳр-муҳаббат билан ёндашиши аниқ бўлган онага сенлаб мурожаат қилиш ҳолатларининг кенг тарқалгани муҳаббат, меҳр концептларининг ҳурмат концепти билан доим ҳам уйғун эмаслигини кўрсатади. Масалан, Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романидан яна бир парчага эътибор қилсак:
“Онаси “пих-х” этиб кулиб юборди ва эшитилар-эшитилмас қилиб:
-Поғонани яна ҳам нарига чўзсак бўлар экан!-деди.
-Нима деб ётирсан, ойи? – деб сўради қиз.
-Ҳеч,-деди онаси.Ўзимча бир нарса дедим.Сен эшитмай қўя қол...” [8.С.63.].
Таржимада:
“Мать ее вдруг прыснула и едва слышно сказала:
-Караван можно было тянуть и дальше!
- Что ты там шепчешь, мама? – спросила ее дочь.
-Ничего.Так себе, - ответила мать. – Тебе незачем знать…”[7.С.26.].
По роману Фазилат недалекая и необразованная девочка 16-17 лет. Фақат ўз оиласи қобиғида яшаб, мингбоши(йирик амалдор)нинг эрка ва ягона қизи сифатида оилавий ҳурмат анъанасидан узоқ. Лекин ўз онасини севиши аниқ. Бироқ унинг онасига нисбатан нутқида ҳурмат ифодаловчи тил бирликлари учрамайди. Бу юқоридаги фикримизнинг далилидир. Аммо Фазилат оила аъзоларидан бошқалар билан муносабатда ҳурмат концептининг лисоний ифодаловчиларидан фойдаланади. Романдан яна бир парчага юзланамиз:
“Шу вақтда салом бериб мингбошининг қизи Фазилатхон келиб кирди. Ёшлар уни ўринларидан туриб қарши олдилар-да, дастурхонга таклиф қилдилар. Қиз кўнмади, айвоннинг ёнгинасига келиб тўхтади-да, тик тургани ҳолда деди:
-Мен меҳмонларни айтгали чиқдим...Бугун кечқурун, албатта, чиқасизлар!
Сўнгра хайрлашиб чиқа бошлади.
Уни то кўча эшигигача узатиб чиққан Энахоннинг бесаранжом кўнгли яна ўрнига тушган, ташвишлик юзларига севинч қизилликлари югурган эди.” [8.С.67.].
Кўринадики, бегоналарга у сизлаб мурожаат қилади. Аммо ҳурмат концептининг бошқа ифодаловчиларини четлаб ўтади. Аввал бу парчанинг таржимасини кўриб чиқсак:
“В это время поздоровавщись со всеми, вошла дочь мингбаши Фазилатхон. Девушки поднялись и стали приглашать ее к дастархану. Фазилатхон отказывалась и, остановившись у самого айвана, сказала:
- Я пришла звать к нам гостей…Сегодня вечером обязательно приходите(Придёте – точнее отражает подлинный текст – А.Т.)
Затем, попрощавшись, ушла.
Сердце Энахон, пошедшей проважать ее до калитки, опять успокоилась, и щеки, до сих пор бледные от переживаний, раскраснелись” [7.С.28.].
Фазилатхон ўзи яшаётган муҳит хусусиятларидан келиб чиқиб ҳурмат концептини талқин қилади. Яъни кириб келгач, салом беради ва сизлаб мурожаат қилади. Бироқ дастурхонга яқинлашмайди ва айвонга чиқиб ўтирмайди. Бу ҳолат ўзбек маиший одатига кўра катта ҳурматсизлик ҳисобланади. Меҳмонга таклиф қилар экан, бу камбағал қизларнинг рад этмаслигини аниқ билишини акс эттирган синтактик қурилма(обязательно придёте)дан фойдаланади. Аммо кетар экан, хайрлашади. Бироқ кетиш учун мезбон рухсатини сўраб ўтирмайди. Бу ҳам ўзбек мулоқот атворида ҳурматсизлик билдиради. Энахон эса уни эшиккача кузатиб бориш билан ўзбек миллий анъаналарига мувофиқ ҳурмат кўрсатади.
Юқоридаги парчалар таҳлили кўрсатадики, ўзбеклар ўз мулоқотларида ҳурмат концепти ва бошқа халқларда унга ёндош ҳисобланувчи муҳаббат, меҳр концептларини фарқлайдилар. Самимий ҳурмат ҳам муайян анъаналарга асосланади. Шунингдек, ҳурматнинг лисоний ифодаси, новербаль ифодаларига кўра устунлик қилади. Яъни лисоний ифодаларни қўллаш шарт. Нолисоний ифодаларни қўллаш лисоний ифодаланган ҳурматни таъкидлайди, холос. Шу билан бирга, ҳурматни лисоний ифодалаш анъана бўлиб ундан фойдаланмаслик тил ташувчилари томонидан кўпроқ қораланади. Биз таҳлил қилган текстларга кўра ҳурмат ифодалашда морфологик воситалар етакчилик қилади. Исмларга қўшилувчи –хон, -жон, -бек, -ой каби аффиксоидлар ҳамда феълга қўшилиб иккинчи шахс кўпликни ифодаловчи -нг, -нгиз, учинчи шахс кўпликни ифодаловчи -лар қўшимчалари сизлашни билдириб ҳурматни ифодалайди. -лар шеваларда анча фаол ишлатилади. Адабий тилда етакчи шевалар таъсирида мустаҳкамланиб бормоқда: ўзбек мулоқот одатида пойтахт шевасига тақлиднинг кучайиб бориши билан маиший ва баъзан расмий мулоқотда ҳам -лар ҳурмат ифодаловчи сифатида тоборо кенгроқ қўлланмоқда: Дадамлар келдилар(Папа пришел.букв. Пришли мои папы). Акамлар айтдилар(Брат сказал. букв. Сказали мои братья.). -лар кўплик ифодаловчи қўшимча бўлиб, унинг ҳурмат ифодалаши кенг тарқалган ҳодиса бўлса-да, кўплик ва ҳурмат ифодаловчи -лар, шунингдек, феъл тусловчилари таркибидаги -лар орасидаги муносабат ҳали очилган эмас. Ҳар қандай лисоний ҳодиса ортида психологик асос борлигига доир Пауль фикридан келиб чиқадиган бўлсак, -лар нинг кўплик ва ҳурмат ифодалаши орасида муайян боғлиқлик кўриш мумкин: кўп нарса албатта салмоқлироқ бўлади. Шунга кўра якка нарсани кўп деб тасаввур қилиш билан унинг салмоғи – ҳурматини орттириш мумкиндир балки. Ҳар ҳолда ўзбек нутқ одатида тоборо кенг тарқалиб бораётган -лар шаклининг ҳурмат концепти ифодаловчиларидан бири сифатида қўлланиши ўзига хос ҳодиса сифатида эътиборга молик. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, -лар(умуман ҳар қандай ҳурмат концептининг лисоний ифодаловчиси), муайян контекстуал шартлар бажарилгандагина, ҳурмат ифодалайди. Масалан, -лар, эгалик қўшимчаси ундан олдин келгандагина, ҳурмат ифодалайди. Эгалик қўшимчаси кейин келса, ёки умуман бўлмаса, ҳурмат эмас, оддий кўплик ифодаланади. Қиёсланг:

Download 32,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish