Ёнfин хавфсизлиги


Гуруҳ бошлиғининг ўринбосари



Download 2,42 Mb.
bet133/197
Sana21.06.2022
Hajmi2,42 Mb.
#686841
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   197
Bog'liq
1 GLAVA

Гуруҳ бошлиғининг ўринбосари:
1. Ёнғин ўчириш таянч маскани ишини бевосита назорат қилади. Махсус ёнғин ўчириш техникасини ишлатиш зарурати бўлганда, уни шахсий таркиб билан тўлдириш тартибини аниқлайди.
2. Таянч масканининг жанговар ишлаши ва уни қуроллантириш бўйича чоралар ва тезкор ҳужжатларини ишлаб чиқади. Шахсий таркибни махсус техникада ишлаш тайёргарлигини ташкил қилади.
3. Электростанция, подстанция ва кабел тоннелларида, ҳаракатдаги темир йўл транспортида содир бўлган ёнғинларни таҳлил қилади, ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари учун тавсияномалар ишлаб чиқади.
4. Гарнизон қисмларида меҳнатни муҳофазалаш ва хавфсизлик техникасини яхшилаш чораларини ишлаб чиқади ва татбиқ этади.
5. Ёнғин хавфсизлиги қисмларида хавфсизлик техникаси қоидаларини ўрганишни ташкил қилади, бошлиқлар таркибидан синов қабул қилади, ҳамда шахсий назорат қилади.
Ёнғин ўчириш фаолиятини таъминлаш муҳандиси:

Ёнғин ўчириш моддий техник таъминот бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) билан ҳамкорликда
1. Ёнғин ўчириш қуролларининг синовдан ўтказиш ишларини ташкил қилади, гарнизонда бу қуролларни ўз вақтида синовдан ўтишини назорат қилади.
2. Янги таъмирланган ёнғин ўчириш техникасини жанговар ҳисобга қўйишни ўрнатилган тартибда назорат қилади.
3. Штаб автомобили ҳолатини назорат қилади, унга жиҳозлар тайёрлашда иштирок этади.
4. Ёнғин ўчириш автомобилларини таъмирлаш жадвалига биноан ёнғин ўчириш қуроллари билан таъминланишини, уларни тўғри ишлатилишини назорат қилади.
5. Асосий ва махсус автомобил экипажлари учун жанговар ҳисоб рўйхатини ишлаб чиқади.
6. Бўлинмалар кўрсатилади.


66. Иккинчи даражали ёнғин ўчириш гуруҳи ходимларининг хизмат вазифалари /6/
Гуруҳ бошлиғи:

1. Навбатчи гуруҳнинг жанговарлиги, ҳамда уларнинг хизмат вазифасини бажарилишига жавоб беради. Навбатчи тезкор гуруҳ ишига раҳбарлик қилади ва ишларини режалаштиради.
2. Ёнғин ўчиришни тўғри ташкил қилиш тадбирларини ишлаб чиқади.
3. Жойларда марказий диспетчерлик хизмати учун ёнғин ўчириш бўйича ҳужжатлар тузади ва унга ўзгартиришлар киритади.
4. Жойларда бошқа хизмат ва корхоналар билан ёнғин ўчириш масалалари бўйича чоралар ишлаб чиқади, сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш бўлими, алоқа бошқармаси, электр тармоқ корхоналари, газ хўжалиги бошқармаси, ҳарбийлаштирилган тоғ-кон қутқарув қисмлари штаби, фуқаролар муҳофазаси бошқармаси, тайёрагоҳ ва темир йўлнинг соқчилик бўлими ва бошқалар. Ёнғин ўчириш масалаларини ташкил қилиш бўйича қарорлар тайёрлайди ва назорат қилади.
5. Корхона ёнғин ўчириш гуруҳи ва кўнгилли ёнғин ўчириш дружинаси, ёнғин ўчириш ва соқчилик хизмати жанговарлигини ошириш бўйича чоралар ишлаб чиқади, уларни жанговарлигини текширишни ташкил қилади, куч ва воситаларни жалб қилиш режаларини қайта ишлаб чиқади.
6. Ёнғин ўчириш тезкор режалари ва варақаларини тузиш жадвалини ишлаб чиқади, ташкил қилади ва тузатишлар киритади. Ўз вақтида сифатли ишлатилишини назорат қилади.
7. Катта, мураккаб ёнғинни таҳлил қилади, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар ишлаб чиқади ва уларни бажарилишини назорат қилади.
8. Ҳар чоракда навбатчи смена шахсий таркибининг жанговар ишларини таҳлил қилади.
9. Гарнизондаги ҳapбийлaштиpилгaн, касбийлаштирилган натижаларни мажлисда муҳокама қилади ва корхона ёнғин хавфсизлиги қисмларининг жанговар ҳаракатини таҳлил қилади. Таҳлил асосида ёнғин ўчириш масалаларини мукаммаллаштириш бўйича чоралар ва тавсияномалар ишлаб чиқади, корхона ва хизмат идоралари орқали ҳал қилиш учун таклифлар тайёрлайди ва уни бажарилишини назорат қилади. Бўлинмалар шахсий таркиби билан содир бўлган ёнғинларни таҳлил қилишни ташкиллаштиради.
10. Ўта тез таъсир этувчи заҳарли, радиоактив ва портловчи моддалар ишлатиладиган корхоналарда ва баланд қаватли биноларда ёнғин ўчиришни ташкил қилиш тадбирларини ишлаб чиқади, махсус экипажларни ҳисобга олади ва жанговар тайёргарлигини ташкил қилади.
Ёнғин ўчириш фаолиятини таъминлаш муҳандиси:

1. Ёнғин ўчириш енглари ишини ҳисобини, сақлаш ва таъмирлашни, бўлинмаларга ва ёнғинга олиб бориш тартибини, ишлатилишини ташкил қилади. Ёнғин ўчириш автомобили (шу билан бирга захирадаги автомобил) керакли миқдорда жадвалга биноан тўлдириш бўйича чоралар кўради.
2. Шу бино ва қурилмаларда ёнғин ўчиришни ташкиллаштирилишини таҳлил қилади ҳамда вилоят ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари учун ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари учун ёнғин ўчиришни такомиллаштириш тавсияномасини ишлаб чиқади ва қисмларда жорий қилинишини таъминлайди.
3. Жойлардаги баланд қаватли биноларни таърифини ва ҳисобини олиб боради.
4. Жанговар, тайёргарлик ва ёнғин ўчириш масалаларида илғор иш тажрибаларини ўрганади ва жорий қилишни ташкил қилади.



Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish