4 - Маъруза
Кабел линияларини ишлатшда техник хизмат кўрсатиш.
Режа:
1. Кабелларни жойлаштиришга тайёрлаш.
2. Кабелларни трансшеяларда жойлаштириш.
3. Юқори технологик муфталар монтажи.
4. Кабел линияларини белгилаш ва ишлатишга қабул қилиш.
4.1. Кабелларни жойлаштиришга тайёрлаш
Асосий талаблар. Кабелларни жойлаштиришда [1,31] талабларига риоя қилиниши керак. Энг кам букилиш радиусга рухсатэтилган чегараси,(2.1-жадвал). Руҳсат берилганидан ортиқчакуч пайдо бўлганида ўчирилиши учун лебёдкалар ва тортувчи воситалар тортиш кучини ростлаб чегараловчи қурилмалар билан жиҳозланиши зарур. Тортувчи қурилма кабелни сиқиб тўрувчи (двигателли роликлар) ва бўрилиш қурилмалари кабелнинг шакл ўзгаришига йўл қўймаслиги керак.
Кабелларнинг энг кам руҳсат этилган букилиш радиуси 2.1-жадвал
Куч кабеллар тавсифи
|
Ташқи диаметрига нисбатан энг кам мартали руҳсат этилган кабел букилиш эгри чизиқ ички радиуси
|
Кучлилар, бўктирилган қоғоз изоляцияли бир толали қўрғошин ва алюмин қобиқли зирҳланган ва зирҳланмаган 35 кВ гача
|
25
|
Кўп толали кучлиларбўктирилган қоғоз изоляцияли зирҳланган ва зирҳланмаган 35 кВ гача қўрғошин қобиқли
|
15
|
алюмин қобиқли
|
25
|
Кучлилар, резина изоляцияли, резинли ёки поливинилхлоридли қобиқли 0,66 кВ гача:
Зирҳланган
|
15
|
Зирҳланмаган
|
10
|
Кучлилар, пластмасса изоляцияли 3 кВ гача, алюмин қобиқли, зирҳланган ва зихирланмаган
|
15
|
Кучлилар, пластмасса изоляцияли 3 кВ гача, пластмассали ёки пўлат горфрирланган қобиқда ёки зирҳланган
|
10
|
Кучлилар, пластмасса изоляцияли 3 кВ гача, пласмассали қобиқда зирҳланмаган
|
6
|
ўзгарувчан токда.
Кабелни жойлаштиришда 1-2% заҳира билан ётқизилиши керак. Траншеяда бино ичида ва объектда ялпи юзага ётқизилганда кабел ғамламаси илон изи (змейкой) жойлаштиришда, кабелтизималари (кронштейнларда) бу заҳира осилиш ўқини ташкил қилиш учун қўлланилади.
Кабелнинг ғамламаси айлана (ўрамлар) кўринишида тахлашга руҳсат берилмайди. Кабелларни уланиши ва тўхтатгичли муфталарда, икки томонлама букилишида, йўл бўрилишларида, бевоситаа уч муфталарида ва охирги нуқталарда қаттиқ сиқиб маҳкамланиши керак ва бошқа фермалар билан қопламаларда, деворларда ва горизонтал ётқизилаётган объектлар бўйича маҳкамланиши зарур. Зирҳланган ва зирҳланмаган кабелларни бино ичида ва ташқарида ётқизилганида механик ҳаракатланиш мумкин бўлган жойларда (автоуловлар ҳаракати, юклар ва механизмлар, мутахассис бўлмаганларга яқинлашиши имкони бўлган ерларда) ер остида 0,3м чўқурликда ва пол ёки ер сатҳидан 2 м кам бўлмаган баландликда хавфсизлик ҳимоя чораси кўрилган бўлиши керак. Қайси кабелнинг зич беркилганлиги жойлаштириш жараёнида бўзилган ҳамма кабеллар учи, уч муфта ва уланиш муфталар ўрнатилишига қадар вақтинча зич берклиги(ёпилиши) бўзилган ҳолатда бўлади.
Кабелларни деворлар орқали тўсиқлардан ва ишлаб чиқариш камераларида қопламаларидан ўтказишда кабелқурилмалари нометаллл труба бўлаклари (таянчсиз асбестли, пластмассали ва бошқа) тайёрланган тешиклардан темир бетон тизимларидан ёки очиқ камарлардан ўтказилиши ташкил топган бўлиши керак.
Асосий ва умумий талаблар [3], кабелларни ётқизилишида риоя қилиниши керак, бу талаблар [2] талабларига тўғри келади.
Қувурлар бўлакларидаги очиқ жойлар, тешик ва камарлар кабелларни жойлаштириш тугатилгач бўтун девор қалинлиги бўйича ёки ёнмайдиган тўсиқлар билан, мисол цемент қум 1:10 ҳажмда, тўпроқ қум билан -1:3, тўпроқ-цемент ва қум билан- 1:5:1:11, перлит билан, кўпиртирилган қўринмли гипси билан-1:2 билан ямаб сувалиши лозим. Девордан ўтишдаги оралиқлар ямалмайди, агар бу деворлар оловбардош тўсиқ ҳисобиланмаса [2].
Кабел маҳсулотларини ташиш. Барабандаги кабеллар, уларнинг сонига, оғирлиги,ўлчамларига кўра ва шу жой шароитига кўра жойлаштириш жойига тарқатгичда ёки юк двигателларида, автоюклагичларда, кабел транспортёрларида, платформа ва махсус кабел ташиш автоуловларида юкловчи ва юксизлантирувчи, кабелни думалатиб тарқатгич билан жиҳозланган жиҳозларда бевоситаа кабелни ётқизиладиган ерга келтирилади.
Ташиладиган барабанлар транспорт воситаасида трос ёки симда маҳкамланиб ташилади.
Юксизлантириш (юклаш) барабанлар кабели билан темир йўл платформаларида, автомобилларда ва бошқа уловларда, кўтариш механизмлар: ўзиюрар кранлар, махсус лебедкали автомобиллар ва бошқа кабел уловлари ёрдамида бажарилади. Юклаш (юксизлантириш) лебедкали автомобиллар ёрдамида юзаданоғиши 1:3 дан оширилмаган ҳолатда олиб борилади.
4.1-расм. Лебёдка билан барабанларни атомобилга юклаш.
Барабанларни ерга ташлаб юбориш қатъий манқилинади. Айвонларда сақланаётган барабанларни тушириш (юклаш) қуйидагича, агар транспорткўзови айвон (поли) юзаси билан бир хил сатҳда бўлса, барабанларни думалатиб, кўзовга юклаш бажарилади.
Думалатиш.Барабанларни думалатишдан олдин ташқи текширишдан ўтказилади. Текшириш давомида асосан барабанлар тўқилиши бўтунлиги, барабан бўйинчасидан чиқарилган кабел учларини ҳимоя қилувчи камерача нуқсонсизлиги текширилади. Барабанкабели билан ётқизиб қўйиш (бўйигача) тавсия қилинмайди. Қоплагичлари олинган барабанлар кабели билан ёпиб қўйилишига руҳсат берилади, агар кабел ўрамлари барабан бўйинчасидан 100 мм дан кўп чиққан бўлса.
Ери бўш жойларда барабан кабели билан доскалар устидан ётқизилаётган томонга тарқатилиши бўйича думалатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |