63. Ёнғин ўчириш штабининг ишини ташкил қилиш /6/
ЁЎШ ва ЁЎГларининг ишини ЁХБ бошлиғининг хизмат бўйича ўринбосари ва штаб бошлиғи Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББнинг 2001 йил 20 декабрдаги №50 сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ёнғин ўчириш штабларини ташкил қилиш ҳақидаги Низом» талабларига мувофиқ ташкил қилади. ЁЎШнинг штатдаги ходимларига таътил бериш алмаштиришга доир масалаларини белгиланган тартибда ҳал қиладилар. ЁЎШга янги тайинланган ходим хизмат вазифасини мустақил бажаришдан олдин лавозимига мувофиқ 15 кунлик шахсий тайёргарликдан кейин навбатчи гуруҳ таркибида 3 маротаба амалий тажрибадан ўтади. Тайёргарликлар якуни бўйича (синов) имтиҳонларини топширадилар ва мустақил ишга тушиш учун рухсатнома ҳужжати расмийлаштирилади.
Лавозимга тайинланган ходимнинг тайёргарлигини ташкиллаштириш, хизмат фаолиятини ўргатиш ЁХБ бошлиғининг хизмат бўйича ўринбосари ва штаб бошлиғига юклатилади.
ЁЎГ навбатчи ходимларини алмаштириш фақат штатдаги штаб ходимлари, айрим ҳолларда эса ЁХБ бошлиғи рухсати билан тактик жиҳатдан яхши тайёрланган ЁХБ бошлиқлар таркибининг ёнғин ўчириш захира гуруҳи таркиби билан алмаштирилиши мумкин.
Навбатчи ЁЎГнинг хизмати 24 соатдан 3 сменада ташкил қилинади. Тунги вақтда 4 соатгача дам олишга рухсат берилади. ЁУГнинг смена алмашув вақтини гарнизон бошлиғи белгилайди. Навбатчиликдан сўнг гуруҳга дам олиш учун вақт берилади.
Навбатчиликни топшириш ва қабул қилиш вақтида топшираётган гуруҳ гарнизон бўйича навбатчи ўрнини эгаллаётган гуруҳга тезкорлик ҳолатни, бир кеча-кундузда гарнизондаги ҳодиса, камчиликлар тўғрисида ва ўтказилган тадбирлар билан батафсил таништиради.
Навбатчиликни қабул қилаётган гуруҳ топшираётган гуруҳдан ҳужжат, мулк ва анжомларни кўрсатилган тартибда қабул қилади, қабул қилаётган навбатчи гуруҳ ҳамма камчиликлар тўғрисида маълумотномани режага ёзади (буйруқ 50, илова 4).
Навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш, кеча-кундузда содир бўлган ёнғинлар, ҳодисалар ва кўрилган чоралар тўғрисидаги ахборотни навбатчилар штаб бошлиғи билан ЁХБ бошлиғига, унинг йўқлигида эса ўринбосарларига берадилар.
Штабга юклатилган вазифаларни бажариш учун керакли хизмат хоналари (МХД билан бир бинода) ажратилади:
-хизмат, дам олиш, кийиниш-ечиниш ва жанговар кийимларни қуритиш хоналари;
-газ ва тутундан ҳимоялаш хизмати пости;
- овқат тайёрлайдиган ва истеъмол қиладиган хона.
жадвалга мувофиқ автотранспорт, техник воситалар (алоқа, ёритувчи, камида 2 соат ҳимоялайдиган кислородли ҳимоя газниқоблари, жиҳозланган штаб столи) , жанговар кийим ҳамда хизмат ҳужжатлари билан таъминланади.
Ёнғин, фалокат ва табиий офатга чиқиш тартибини, гарнизондан ташқарига чиқиш радиусини, жойнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда гарнизон бошлиғи аниқлайди, штабнинг навбатчи гуруҳи гарнизондан ташқарига чиққан вақтда унинг вазифасини ЁХБнинг бошлиқлар таркибидан шу мақсадда тайёрланган ёнғин ўчириш захира гуруҳи бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |