Тошкент Давлат Транспорт Университет
“Электротехника ва Компютер мухандислиги” факултети
Лабаратория ишлар туплами
Бажарди: АБ-216 гурух талабаси Юнусова Наргиза
Кабул килди: Тошбоев Зохид
Тошкент-2020
1-Лабаратория
Темир йўл сигнализацияси асослари
1.1. Сигнал турлари
Поездлар щаракати билан боғлиқ бўлган автоматика ва телемеханиканинг щар қандай тизимининг вазифаси – бу аввало локомотивга сигнал юборилишининг техник имконияти ва йўл участкаси бўш ёки бандлигини автоматик назоратидир.
Сигналлар, хавфсизликни таъминлашда щамда поездлар щаракати ва маневр ишларини уюштиришда хизмат қиладилар.
Сигнал - бу шартли белги бўлиб, буйруқ юборилишини таъминлайди. Сигнал талаблари сўзсиз бажарилиши керак. Темир йўл транспорти ишчилари сигналлар талабларини барча мумкин бўлган чоралар билан бажариши лозим.
Темир йўл транспортида сигналлар фақат «Ўзтемирйўлназорат» томонидан тасдиқланган холда қўлланилади. Сигнал асбоблари тасдиқланган турда бўлиши шарт, уларнинг ранги эса белгиланган стандарт ва намунага қатъий риоя қилиниши керак. Сигналлар кўрсаткичи осон идрок қилиниши, щамда кечаси ва кундузи щам энг ёмон об-щаво шароитда щам тез ва аниқ таниб олиниши керак.
Сигналлар кўримли ва товушли хилига бўлинадилар. Кўримли сигналлар ранги, шакли, щолати ва сигнал кўрсаткич сони билан акс эттирилади. Сигналлар светофорлар, шчит, фонар, байроқ, ёруғлик сигнал кўрсатгичи ва йўл белгилар орқали узатилди.
Қўлланиш вақти бўйича кўримли сигналлар, кундузги, кечки ва кун бўйиликларга бўлинади.
Кундузги сигналлар куннинг ёрқин вақтида шчит, байроқ ва сигнал кўрсатгичлари (стрелкали, йўл тўсиқловчи) орқали берилади.
Кечки сигналлар куннинг кечки вақтида берилади. Бундай сигналларгатасдиқланган рангли чироқлари бўлган қўл ва поезд фонарларищамда лангар ва сигнал кўрсатгичда ўрнатилган фонарлар хизмат қилади.
Кун бўйилик сигналлар кечаю-кундуз бир хил кўринишда берилади. Булар қаторига светофор чироқлари, нурли кўрсатгичлар, поездни чегараловчи қизил рангли нурни қайтарувчи диск ва белгилар киради.
Товуш сигналлари, сон ва щар хил давомийли товуш бирикмаси орқали ифодаланади ва локомотивли, моторвагонли поездлар ва дрезина щуштаги, қўл хуштаги, пуфлаб чалинадиган мугузча, сирена, гудок ва петардалар орқали бериладилар.
Ўрнатиш тавсифи бўйича кўримли сигналлар доимий ва кўчма бўлади.
Доимий сигналлар темир йўлнинг алощида белгиланган нуқтасида ёки локомотив кабинасида ўрнатилади. Кўчма сигналлар учун щар хил шчитлар, чироқлар, фонарлар, байроқлар хизмат қилади. Улар йўлдаги щар хил тўсиқ, перегон ва станциялардаги бажариладиган ишларни ищоталаш (тўсиш) учун қўлланилади. Доимий сигналлар қаторига светофорлар ва локомотив светофорлари киради.
Светофор сигнализациясининг асосий ранги бўлиб, қизил, сариқ ва яшил ранглар щисобланадилар.
Яшил ранг белгиланган тезликда щаракатланишга рухсат беради; сариқ - щаракатланишга рухсат бериб, тезликни камайтиришни талаб этади; қизил - тўхташни талаб қилади.
Маневр ишларини ташкил қилиш учун қуйидаги сигнал ранглари қўлланади: оқ - маневр ишларига рухсат беради, кўк – маневр қилишни маън этади. Поездларни щаракат тезлиги ошиши муносабати билан, сигнализация тезланиш коэффициентига эга бўлади: сигнал кўрсаткичлари нафақат поездлар щаракатига рухсат беради ёки маън этади, балки уларнинг тезлигини щам белгилайди.
Станциядаги светофорларни ўрнатиш жойлари йўл участкалари ва қабул қилиш-жўнатиш йўлларининг максимал фойдали узунлигини ҳисобга олган ҳолда, иншоатлар яқинлашув «С» габаритнинг шартларидан аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |