Тепалик светофорлари саралаш тепачасида, таркибни тепачадан тарқатишга рухсат бериш ёки маън этиш учун қўлланилади. Уларнинг сигналлари қуйидагича: битта яшил чироқ - “вагонларни белгиланган тезликда тарқатишга рухсат берилади”; битта сариқ чироқ - “вагонларни секинлаштирилган тезликда тарқатишга рухсат берилади”; битта қизил чироқ - “Тўхта!”; қизил чироқ ва оқ рангли ёруғлик кўрсатгичида «Н» белгиси - “вагонларни тепачадан қабул қилиш паркига қайтариш”.
Темир йўл сигналлари тизими, «Ўзтемирйўлназорат» томонидан тасдиқланган темир йўлларнинг сигнализацияси тўғрисидаги йўриқномада ифодаланган.
1.3. Светофорларнинг тузилиши
Светофорлар поездлар щаракатини ёруғлик сигналлар орқали бошқаришни йўлга солиш учун хизмат қилади.
Оптик тизим бўйича светофорлар линзали ва прожектор-лиларга бўлинади. Линзали светофор щар бир сигнал кўрсаткичи учун алощида оптик тизим-линза комплектига эга. Мащаллий шароит ва ўрнатилиш жойига қараб, светофорлар устунли (1.3.а-расм), пакана (1.3.б-расм), консоли (1.3.в-расм) бўлади. Устунли светофорлар перегонларда, станциянинг бош йўлларида ва тезлиги 40 км/соат дан кўп бўлган тўхтовсиз поездларни ўтказишга мўлжалланган ёнлама йўлларда ўрнатилади. Мачтали (устунли) светофорлар қабул-жўнатиш йўлининг фойдали узунлигини чеклаши ва қурилиш нарщини ошишини щисобга олган щолда, уларни қўллаш чегараланади. Пакана (карликовий) светофорлар станцияларда, маневрли щамда чиқиш светофорлар сифатида қўлланилади (агар йўлдан поездларни тўхтовсиз ўтказишлиги кўзда тутилмаган бўлса). Консолли светофорлар, габарит шартлари туфайли, йўл оралиққа светофор ўрнатилишга имконият бўлмаганда қўлланилади.
Барча светофорлар, қоида бўйича щаракат йўналишининг ўнг томонидан ёки ихоталаётган йўлнинг ўқи устидан ўрнатилади. Чап томондан кириш пакана светофорлари тескари йўл бўйлаб поездлар қабули учун хамда йўл орасидаги кенглик етишмаслиги сабабли, ўнг томондан ўрнатилишини имкони бўлмаган, икки томонлама гурущ светофорлари қўйилган бўлиши мумкин.
Мачтали линза светофори соябон 4 (1.3.а-расм) щамда шчит 3 ли битта ёки бир неча светофор каллаги қотирилган мачта 1 дан (темир-бетон ёки металли) иборат. Мачтали светофорларнинг 8 ёки 10 м бўладиган яхлит темир-бетон устунлари тупроққа 1,82,2 м чуқурликда кўмилади. Агар темир-бетон мачталарнинг узунлиги керакли сон светофор каллагини қотиришга камлик қилса, ёки устуннинг габарити уни ўрнатишга имкон бермаса, унда металли мачта қўлланилади. Металл мачталар бетон пойдеворга мащкамланган ва металлдан ишланган махсус сиқиб тортувчи қобиқ (стакан) ларда ўрнатиладилар. Светофорларга хизмат кўрсатилишда қулайлик яратиш учун улар йиғиладиган ёки қияли нарвонлар билан жищозланади.
Стрелка крестовиналари 1/18, 1/22қиялама (пологая ) маркали бўлган станцияларнинг кириш светофорларида тасма шаклида яшил рангли ёруғликли кўрсатгич 2 (1.3.а-расм) ўрнатилади. Ушбу ёруғли тасма кўрсатгичи, олди томонидаяшил ёруғлик филтрли учта линза комплекти мавжуд бўлган чўян корпусдан иборат. Ёруғли тасма пастки икки белгили светофор каллаги тагида махсус кронштейнда (тоқчада) мащкамланган.
Светофор каллаклари сигнал кўрсаткичлари сонига қараб битта белгили, икки белгили ёки уч белгили бўлади. Учдан кўп сигнал кўрсаткичларни щосил қилиш учун мачтада бир қанча светофор каллаклари ўрнатилиши керак.
1.3.-расм. Линзали светофорлар
Уч белгили светофор каллаги (1.4.-расм) эшикча 2 ли чўян корпус 1 дан, қуёш нури линза комплектига тушишидан сақлайдиган соябон 8, қўшни линза комплектининг ёниқ чироғидан ёруғлик кириши сабабли, светофорда алдамчи сигналлар пайдо бўлиши мумкинлигидан асрайдиган корпусдаги ички ажратувчи тўсиқ 3, щамда симларни улаш учун мўлжалланган колодка 9 дан ташкил топади.
Светофор бошчалари корпусида сигнал чироқлари кўриниши яхшиланиши учун овал шаклли (ёки бир белгили светофор каллагида доирасимон) қора рангда фонли тўсиқ (шчит) 3 ўрнатилади (1.3,а-расм).
Светофор каллагининг асосий қисми бўлиб, корпус 6 дан, ташқи поғонали рангсиз линза 10 дан, қизил, сариқ, яшил, кўк ёки оқ рангли ёруғлик филтрни линзалари 5 дан, 12 В кучланишли, 15,25 ёки 35 Вт қувватли чўғланиш лампа билан лампа ушлагич 4 дан тузилган линза комплекти щисобланади (1.4.-расм).
1.4.-расм. Светофор каллаги
Светофор лампасининг чўғланиш толаси, линза комплекти фокусида жойлашган. Линзалар поғонали бўлгани учун электр лампасининг ёруғлик нурлар оқими тўпланади. Линзали ёруғлик филтридан ўтиб, ёруғлик оқими керакли рангга тусланади ва шундан сўнг рангсиз линзадан ўтиб, тарқалиши кичик бурчакли сигнал нурига айланади.В последние годы усилия ученых направлены на создание светодиодных оптических систем, обладающих рядом преимуществ по сравнению с линзовыми: улучшенными характеристиками видимости, низким потреблением электроэнергии, увеличенным на порядок ресурсом работы. Оптические системы таких светофоров (рис. 1.42) состоят из светодиодной сборки /, прикрепляемой к стойке 4 посредством шпилек 3 с резьбовым соединением. Питание к светодиодам подводится через клемму 2. Конструкция светофорной головки также содержит фоновый щит 5 и козырек 6.
Ряд проблем, связанных с применением светодиодных светофоров и не решенных на настоящий момент (низкий ток свечения светодиода и. как следствие, слабая защищенность отэлектрических и электромагнитных влияний, нелинейная зависимость свечения от напряжения питания, усложняющая регулировки режима ДСН), ограничивает их применение.
С лицевой стороны все детали светофоров для исключения бликов окрашиваются в черный цвет. Крометого, чтобы избежать подачи ложных сигналов отраженным солнечным светом, применяются защитные козырьки. Защита от ложной сигнализации отраженным светом локомотивных прожекторов обеспечивается особенностями конструкции: в линзовых светофорах — отсутствием рефлектора (см. рис. 1.41), в светодиодном —устройством матрицы.
Эгри участкаларда ўрнатилган йўл светофори кўрсаткичларининг кўриниши, линза комплектига тарқалиш бурчаги 10 ёки 20 бўлган, ташқи нур сочувчи линза ойнаси 7 ўрнатилиши билан таъминланади.
Ёруғлик нури оғишини кўрсатувчи белги (стрелка), ойнага урилади. Ойна шундай ўрнатиладики, стрелка эгри томонга йўналтирилган бўлади. Линза комплектида сочувчи ойнаси бўлса, қуввати 25 Вт бўлган лампалар ишлатилади.
Пакана линза светофори (1.3.б-расм) устунга эга эмас ва фон тўсиғисиз линза комплектига эга бўлган светофор каллаги бетон пойдеворига бевосита ўрнатилади. Пакана светофорлар линза комплектида кичик диаметрли линзалар қўлланилади, оғдирадиган қўшимча ойнаси эса, линзалар оралиғига ўрнатилади. Пакана светофорларнинг линза комплектларини қолган қисми эса устунлилардагидек тузилишига эга.
Щозир икки чўғланиш спирал толали светофор лампасини ўрнатиш учун, чироқ ушлагичли силуминдан иборат линзали светофор бошчаси ишлаб чиқилган.
Тўғри участка йўлидаги қизил, сариқ ва яшил сигнал чироқлари, кечаси ва кундузи локомотив кабинасидан 1000 м. дан кам бўлмаган масофадан аниқ кўриниш керак.
Бу сигналлар эгри участкаларда 400 м. дан кам бўлмаган масофадан аниқ кўриниши керак. Нотекис жойларда (тоғлар, чуқурликлар), бу сигналлар кўриниши 200 м. дан кам бўлмаган оралиқда ўрнатилади. Ён (ёнлама) йўлдаги чиқиш ва маршрут светофорлар кўрсаткичлари, шунингдек таклиф этувчи сигналлар ва маневр светофорларнинг кўриниши 200 м. дан кам бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |