Электр кимёвий анализ усуллари электродлар устида ёки



Download 0,67 Mb.
bet17/26
Sana01.07.2022
Hajmi0,67 Mb.
#725362
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26
Bog'liq
ana

Полярографик максимумлар. Полярограммаларда,кўпинча, турли хил максимумлар бўлади (23.3-чизма). Максимумларнинг ҳосил бўлиши таҳлилга халақит беради, чунки улар диффузионток ва ярим тўлқин потенциалини силжитади. Максимумлар биринчи ва иккинчи турларга бўлиниб, уларнинг пайдо бўлиши ҳақида турли хил фикрлар мавжуд. Гейровский ва Ильковичларнинг фикрича, вольтампер эгри чизиғидаги биринчи тур максимумнинг пайдо бўлишига сабаб, симоб томчиси сиртида ионларнинг
адсорбиланишидир. Симоб томчиси сиртида, энг аввало,
аниқланадиган модда адсорбиланади. Электролиз бошланишида ионларнинг адсорбция тезлиги разряд тезлигидан катта бўлади, натижада симобнинг сиртида деполяризаторнинг ортиқча концентрацияси юзага келади. Унинг разряди оқибатида ток куч ининг қиймати тўйинган токнинг қийматидан катта бўлиб қолади. Иккинчи тур максимумлар симоб томчисининг деформацияси натижасида келиб чиқади. Томчининг ўсиш жараёнида симоб оқими томчининг ички қавати бўйлаб ҳаракатланади.

Polyarografik maksimumlar nima va ular paydo bo‘lishining qanday sabablari bor? (polyarografik maksimumlar, I tur, II tur)

90

Максимумларни йўқотиш учун текшириладиган эритмага сирт
актив моддалар қўшиш тавсия қилинган. Айрим ҳолларда деполяризаторнинг ва фон электролитининг концентрацияларини танлаш орқали ҳам максимумларни йўқотиш мумкин. Кўпинча фон электролитининг концентрациясини ошириш натижасида 10-3÷10-4 М миқдордаги деполяризатор таҳлил қилинганда биринчи тур максимумлар йўқолади, бироқ иккинчи тур максимумлар йўқолмайди. Сирт актив моддалар сифатида желатин, тритон Х-100, метилен қизили ва бошқа бўёқлар ҳамда дурадгорлик елими ишлатилади. Желатин ва тритонлар ишлатиш самаралироқдир. Иккинчи томондан, максимумларнинг сирт актив моддалар қўшилганда йўқолиши сирт актив моддаларни миқдорий
аниқлаш мақсадида қўлланилиши мумкин.

Maksimumlarni yo‘qotishning qanday usullari mavjud? (ion kuchi, ionlanish darajasi, modda miqdori, ion, polyarogramma)

91

Кўпинча фон электролитининг концентрациясини ошириш натижасида 10-3÷10-4 М миқдордаги деполяризатор таҳлил қилинганда биринчи тур максимумлар йўқолади, бироқ иккинчи тур максимумлар йўқолмайди. Сирт актив моддалар сифатида желатин, тритон Х-100, метилен қизили ва бошқа бўёқлар ҳамда дурадгорлик елими ишлатилади. Желатин ва тритонлар ишлатиш самаралироқдир. Иккинчи томондан, максимумларнинг сирт актив моддалар қўшилганда йўқолиши сирт актив моддаларни миқдорий аниқлаш мақсадида қўлланилиши мумкин. Қайтмас электр кимёвий реакцияларнинг полярограммалари чўзиқ бўлиб, уларда тўлқин ёмон ифодаланади. Кўпгина органик моддалар қайтмас электрод реакцияларига киришади. Бундай реакцияларда ҳам ярим тўлқин потенциали концентрацияга боғлиқ бўлади ва диффузион ток билан концентрация орасида тўғ-ри чизиқли боғланиш сақланади. Шунинг учун ҳам қайтмас элек трод реакцияларига киришувчи моддаларни ҳам полярографик усулда аниқлаш мумкин.

Maksimumlardan qanday maqsadda foydalanish mumkin? (ionning tabiati, polyarogramma, miqdori)

92

Диффузион ток маълум даражада бефарқ электролитнинг концентрациясига боғлиқ. Агар эритмадаги бефарқ электролитнинг концентрацияси кичик бўлса, тўйинган токнинг бир қисми электростатик кучларга боғлиқ бўлади. Тўйинган токнинг бу қисми миграцион (ҳаракат) ток деб юритилади. Миграцион ток фоннинг концентрациясi,деполяризаторникига кўра 50ч100 марта ортиқ бўлганда мутлақо йўқолади. Бу ҳолда эритмада бошқа ионлар миқдорининг кўплиги окибатида аниқланадиган модда ўтказадиган токнинг ҳиссаси жуда кичик бўлади. Агар полярографик тўйинган ток фақат деполяризаторнинг диффузия тезлиги билан эмас, балки электрод сиртидаги бирор кимёвий реакция тезлиги билан белгиланса,кин.етикток юзага келади. Кинетик ток Илькович тенгламасига бўйсунмайди Адсорбцион ток (Ia) деполяризаторнинг (ёки унинг электр кимёвий реакцияси маҳсулотининг) томчилайдиган симоб электродида адсорбиланиши натижасида юзага келади. Оксидланган шакл адсорбиланса ва қайтарилган шакл адсорбиланмаса, электрод реакцияси давомида адсорбция энергиясини бартараф (компенсация) қилиш талаб
этилади.

Migratsion, kinetik, adsorbsion va katalitik tok nima? (aralashma, ionlarning tabiati, aniqlash jarayoni, diffuziya hodisasi, qutblanish)

93

Томчилайдиган симоб электроди бир қатор
афзалликларга эга. Биринчидан, унда водород ионидан водород гази
ҳосил бўлади, натижада кучланиш ҳаддан ташқари ортади. Бу эса бир қатор катионларнинг кислотали эритмаларда қайтарилишини ўрганиш имконини беради. Иккинчидан, электроднинг сирти доимо янгиланиб туради, бу полярограммаларнинг қайта такрорланувчанлик даражаси юқори бўлишини таъминлайди, яъни такрор туширилган полярограммалар бир-бирининг айнан устига тушади. Электроднинг сиртини тозалаш талаб этилмайди. Электрод сиртидаги адсорбцион ҳодисалар полярограммаларнинг такрорланувчанлигига таъсир этмайди. Учинчидан, берилган кучланишнинг исталган қийматида ўртача ток жуда
тез ҳосил бўлади. Симоб электродининг камчилиги сифатида
қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: Биринчидан, симоб +0,3÷0,4 В потенциалдан юқори қийматларда оксидланиб, симоб (I) ионини ҳосил қилади. Бунинг натижасида ҳосил бўлган ток бошқа моддаларнинг токини ниқоблайди. Шунинг учун симоб электроди фақат катод потенциали соҳасидагина ишлатилади. Иккинчидан, томчилайдиган симоб электроди капиллярнинг ифлосланиши натижасида тез-тез ишдан чиқиб туради. Учинчидан, симоб газлари заҳарлидир.

Tomchilaydigan simob elektrodining afzallik va kamchiliklari? (aniqlik, sezgirlik, vaqt, kapilyarning massasi, davriyligi, diffuziya, kapilyar kattalik)

94

Диффузион токнинг ҳақиқий қийматига тўғри келишини текшириш учун ток қийматининг симоб устуни босимига боғлиқлиги текширилади, чунки фақат нормал диффузион ток Id=kh1/2 қонуниятга бўйсунади. Томаётган симобнинг массаси (m) ва томиш даври (τ) симоб устунининг босимига боғлиқ, яъни m=k'P эканлигини билганимиз ҳолда симобнинг босимини аниқлашимиз мумкин: P=hgd, бу ерда h – симоб устунининг баландлиги; d=13,53 г/см симобнинг 25 oС даги зичлиги; g – эркин тушиш тезланиши. Ўз навбатида τ ҳам босимга боғлиқ, яъни τ=k/h. Демак, Id=kh1/2 тенглама диффузион токнинг симоб устуни баланд лигига боғлиқлигини кўрсатади.

Tomchining yashash davri nima? U qanday omillarga bog‘liq? (aniqlik, sezgirlik, vaqt, kapilyarning massasi, davriyligi, diffuziya, kapilyar kattalik)

95

Диффузион токнинг қиймати турли хил омилларга боғлиқ. Бошқа
омиллар доимий бўлганда диффузион ток m2/3τ1/6 қийматга мутаносиббоғланган. m2/3τ1/6 қиймат капиллярнинг тавсифи деб юритилади. Капиллярдан вақт бирлигида томаётган симобнинг миқдори деполяризатор, фон электролити ва эритувчининг табиатига ҳамда электродларга берилган кучланишга боғлиқ. Бу ерда m қиймат капиллярнинг диаметри, симоб устунининг босими ва ҳароратга боғлиқ. Температуранинг 1 оС ўзгариши m қийматнинг 0,5 % ўзгаришига олиб келади. Симобнинг томиш даври (τ) ҳам юқоридаги омилларга боғлиқ. Бироқ m2/3τ1/6 кўпайтма амалда симобнинг босимига боғлиқ эмас.

Kapillyar kattaligi nima? (aniqlik, sezgirlik, vaqt, kapilyarning massasi, davriyligi, diffuziya, kapilyar kattalik)

96

Ҳар бир тўлқин айрим олинган модда ёки
ионга тўғри келади. битта полярограмма асосида ҳар иккала таркибий қисмни аниқлаш мумкин. Аралашмаларни аниқлашнинг
ютуғи кўп жиҳатдан моддалар ярим тўлқин потенциалларининг
фарқига боғлиқ. Икки электронли электрод реакциялари учун бу фарқ, 0,2 В, бир электронли реакциялар учун эса 0,2–0,3 В бўлиши керак. Бу қийматлар усулнинг ажрата олиш қобилиятини ифодалайди.

Bir tarkibiy qismni ikkinchisidan qanday farqlash mumkin? (jadval qiymati, yarim to’lqin potensiali kattaligi, elektrod potensiali,)

97

Ярим тўлқин потенциали ҳар қандай модда учун сифатий катталик бўлганлиги учун уни аниқлашга муҳим аҳамият берилади. Бу қийматни топиш аниқлиги имкони борича юқори бўлиши керак. Ярим тўлқин потенциалини топиш учун полярограммаларнинг тўғри чизиқли соҳаларига уринмалар ўтказилади ва улар кесишгунча давом эттирилади. Уринмаларнинг кесишиш нуқталари баландлиги (h) асосида Е1/2 қиймат аниқланади. Бунинг учун h/2 нуқтадан абсцисса ўқига полярограмма билан кесишадиган параллел ўтказилади. Параллелнинг полярограмма билан кесишган нуқтасидан абсцисса ўқига перпендикуляр туширилади. Ушбу
перпендикулярнинг абсцисса ўқи билан кесишиш нуқтаси ярим тўлқин потенциалига тўғри келади

Nimaga asoslanib sifatiy tarkib haqida xulosa qilinadi? (yarim to’lqin potensiali kattaligi, elektrod potensiali, jadval qiymati,)

98

диффузион ток тўйинган ток билан қолдиқ токнинг фарқига Id=Iт–Iқ тенг. Диффузион ток полярографик миқдорий таҳлилнинг негизига қўйилган. 23.2-чизмада яна бир муҳим катталик борки, у ярим тўлқин потенциали (E1/2) бўлиб, бу қиймат деполяризаторнинг сифатий катталигидир. Ҳар бир модда учун ярим тўлқин потенциали тегишли қийматга эга, у фон электролитининг табиати ва концентрацияси, электродлар ва эритувчининг табиати сингари омилларга боғлиқ.

Miqdoriy polyarografik analiz nimaga asoslangan? ( ionlarning qutblanishi)

99

Полярографик тўлқиннинг баландлиги миқдорий катталик бўлганлиги учун уни аниқлаш муҳимдир. Полярографик тўлқиннинг баландлигини аниқлаш учун бир неча усуллардан фойдаланиш мумкин. Бу усуллар полярограмманинг шаклига боғлиқ. Энг аниқ усул олдин тоза фоннинг ва сўнгра фон билан деполяризаторнинг бир хил шароитдаги полярограммаларини тузишдан иборат. Тузилган полярограммалар асосида муайян бир потенциалда фон ва деполяризаторнинг тўйинган токи орасидаги фарқ Id аниқланади Агар эритмада бир нечта модда бўлса, иккинчи модда тўлқинининг баландлигини аниқлашда далабки тўғри чизиқли соҳа сифатида биринчи модданинг тўйинган диффузион токига тўғри келадиган соҳа олинади

Polyarografik to‘lqinning balandligi qanday aniqlanadi? (polyarogrammadagi diffusion tokning balandiligi)

100


Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish