Ички электролиз. Агар электролитик бўғиннинг ҳар иккала,
турли хил табиатга эга бўлган металлардан тайёрланган электродлари ўзаро туташтирилган бўлса, улардан бирида оксидланиш, иккинчисида эса қайтарилиш жараёнлари содир бўлади. Электродлардан бирининг оксидланиши ва эритмадаги ионлардан бирининг қайтарилиши натижасида гальваник элемент ҳосил бўлади. Масалан, миснинг миқдорини чки электролиз усулида аниқлаш учун электродлар сифатида платина (бефарқ металл) тўри ва рух (актив металл) электродларидан фойдаланиш мумкин
|
Ichki elektroliz usuli boshqa elektroliz usullaridan nima bilan farqlanadi? (elektroliz, tok kuchi, elektrod, eriydigan va eriymaydigan anod)
|
74
|
Вольтамперометрия усуллари ҳозирги таҳлилий кимёдаги
электр кимёвий анализ усулларининг вольтампер эгри чизиқлари,
электрод реакциялари билан моддалар концентрацияларининг
боғлиқлигини ўрганадиган усулларни ўз ичига олади. Бу усулларда
ишчи электроди сифатида симоб ва бошқа металл ҳамда графит сингари микроэлектродлар ишлатилади. Ишчи электроди сифатида томчилайдиган симоб ишлатиладиган усул полярография деб аталади, бу усул 1922 йилда чех олими Я.Гейровский томонидан кашф этилган.(Я.Гейровский бу кашфиёти учун Нобель мукофотига сазовор бўлган).Вольтамперометриянинг яна бир кўриниши – амперометрик титрлаш ҳам Я.Гейровский томонидан 1927 йилда таклиф этилган.
|
Voltamperometriya usuli qanday bog‘lanishni tekshirishga asoslangan va uning qanday turlari bor? (voltamperometriya, tok kuchi, potensial)
|
75
|
Вольтамперометрия усуллари моддаларни сифат ва миқдор жиҳатдан текшириш, уларнинг тузилиши (структураси) ва реакциялари механизмини ўрганиш, турли хил физик-кимёвий константаларини (диссоциация, барқарорлик ва ш.к.) аниқлаш учун қўлланилади. Бу усуллар селектив усуллар қаторига киради. Ҳар бир усул тегишли сезувчанлик ва аниқликка эга. Voltamperometriya usulida simob меркур-йодид, кумуш хлоридли ва бошқа таққослаш электродлари ishlatiladi
|
Voltamperometriya usulida qanday elektrodlar ishlatiladi? (simob, katod, anod, tok kuchi, potensiall).
|
76
|
Полярографик таҳлил усулида томчилайдиган симоб электроди сиртида текшириладиган модданинг қайтарилиши натижасида юзага келадиган токнинг электродларга берилган потенциалга боғлиқлиги ўрганилади. Бу боғлиқлик полярограф ёрдамида текширилади. Ишчи электроди сифатида томчилайдиган симоб ишлатиладиган усул полярография деб аталади,
|
Polyarografiya usulining mohiyati. (simob, katod, anod, tok kuchi, potensiall).
|
77
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |