|
Javoblar
|
Savol matni
|
1
|
Электр кимёвий анализ усуллари электродлар устида ёки
электродлар оралиғида содир бўлаётган жараёнларга асосланган. Бунда системанинг қатор катталиклари (потенциал, ток кучи, электр
миқдори, қаршилик, сиғим, электр ўтказувчанлик ёки диэлектрик хоссалари) ўзгаради. Шу
асосда барча электр кимёвий усулларни уч гуруҳга бўлиш мумкин: 1) электрод реакцияларига асосланган электр кимёвий усуллар (потенциометрия, вольтамперометрия: полярография, амперометрия, инверсион вольтамперометрия, хроноамперометрия, хронопотенциометриява бошқа вольтамперометрик усуллар, кулонометрия, электр гравиметрия);2) электрод реакциялари билан алоқадор бўлмаган электр кимёвий усуллар (паст ва юқори частотали кондуктометрия, диэлкометрия); 3) қўш электр қаватнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган усуллар (тензамметрия, электр сорбцион анализ).
|
Elektr kimyoviy analiz usullari nimaga asoslangan va ular qanday sinflanadi? (potensiometrik, konduktometrik, amperometrik va boshqalar)
|
2
|
электрод реакцияларига асосланган электр кимёвий усуллар (потенциометрия, вольтамперометрия: полярография, амперометрия, инверсион вольтамперометрия, хроноамперометрия, хронопотенциометрия
ва бошқа вольтамперометрик усуллар, кулонометрия, электр гравиметрия);
|
Elektrod reaksiyalariga asoslangan elektr kimyoviy usullarga qaysi elektr kimyoviy usullar kiradi? (potensiometrik, konduktometrik, amperometrik va boshqalar)
|
3
|
электрод реакциялари билан алоқадор бўлмаган электр
кимёвий усуллар (паст ва юқори частотали кондуктометрия, диэлкометрия);
|
Elektrod reaksiyalariga asoslanmagan elektr kimyoviy usullarga qaysi elektr kimyoviy usullar kiradi? (potensiometriya, polyarografiya, amperometriya, inversion voltamperometriya, xronoamperometriya, xronopotensiometriya, kulonometriya, elektrogravimetriya)
|
4
|
Электролитик жараён электронлар ташилишининг гетероген реакцияси сифатида қаралиши мумкин.Электронлар эритма – электрод чегарасида ташилади. Бундай гетероген системадаги реакциянинг тезлиги қуйидаги босқичларнинг тезлиги билан белгиланади: 1) реакцияга киришувчи модданинг қаттиқ сиртга
томон диффузияси; 2) реакцияга киришадиган модданинг электрод сиртига ютилиши; 3) сирт юзасида электронларнинг ташилиши; 4)моддаларнинг сирт юзасидаги ва суюқ фазадаги ҳаракати; 5) реакция маҳсулотларининг сирт юзасидаги диффузияси ва ҳоказолар. Бу жараёнларнинг ҳаммаси электролитик бўғин (ячейка) да кузатилади.
|
Elektr kimyoviy zanjirning tuzilishi va ko‘rinishlari qanday bo‘ladi? (elektron, eritma, elektrod chegarasi, geterogen, qattiq sirt, diffuziya)
|
5
|
гетероген системадаги реакциянинг тезлиги қуйидаги босқичларнинг тезлиги билан белгиланади: 1) реакцияга киришувчи модданинг қаттиқ сиртга томон диффузияси; 2) реакцияга киришадиган модданинг электродсиртига ютилиши; 3) сирт юзасида электронларнинг ташилиши; 4)моддаларнинг сирт юзасидаги ва суюқ фазадаги ҳаракати; 5) реакция маҳсулотларининг сирт юзасидаги диффузияси ва ҳоказолар.
|
Geterogen sistemadagi elektr kimyoviy reaksiyalar tezligi qanday bosqichlarning tezligi bilan belgilanadi? (elektron, eritma, elektrod chegarasi, geterogen, qattiq sirt, diffuziya, suyuq faza)
|
6
|
Турғун ҳолатда эритмалар орасида доимий потенциаллар фарқи кузатилади. Бундай гальваник элемент концентрацион элемент, содир бўлган ҳодиса эса концентрацион қутбланиш (поляризация) дейилади. Концентрацион қутбланиш электрод сиртида қайтарилиш (оксидланиш) реакцияси тезлигининг
беқиёс катта бўлиши натижасида электрод яқинидаги қайтарилувчи (оксидланувчи) моддалар концентрациясининг эритмадаги концентрациясига нисбатан фарқланиши оқибатида ҳам юзага келади.
|
Galvanik va konsentratsion elementlarda kuchlanishning paydo bo‘lishini izohlang. (plastinka, ion harakatchanligi, potensial, konsentratsion element, konsentratsion qutblanish (polyarizatsiya))
|
7
|
Гальваник элемент таркибига кирувчи кимёвий моддалар орасида содир бўладиган реакциялар натижасида электр токи пайдо бўлади. Масалан, рух нитрат ва мис сульфатдан иборат бўлган ўзаро туз кўприги орқали туташтирилган рух нитрат эритмасига рух, мис сульфат эритмасига мис пластинка туширилса, рух металл оксидланиб Zn-2e→Zn2+, эритмадаги мис иони қайтарилади: Cu2++2e→Cu.Рухнинг оксидланиши анод жараёни, мис ионининг қайтарилиши эса катод жараёни деб юритилади. Бу реакциялар натижасида занжирда ток пайдо бўлади. Токнинг пайдо бўлиши тегишли жараёнларни таъминлайдиган оксидланиш-қайтарилиш жуфтлари нормал оксред потенциалларининг турличалиги билан тушунтирилади,
|
Galvanik elementlarda kuchlanishning paydo bo‘lishini izohlang. (katod, anod, katod va anod jarayonlari, oksidlanish, qaytarilish)
|
8
|
Электролитик бўғиндан ток ўтганда қуйидаги ҳодисалар кузатилади: 1) модда концентрацияси бир ёки ҳар иккала электрод сирти чегарасида ўзгаради; 2) бўғиннинг қаршилигига мувофиқ равишда кучланиш пасаяди; 3) бўғиннинг табиатига электронларнинг ташилиш жараёнлари кинетикаси таъсир
кўрсатади.
|
Elektrolitik bo‘g‘indan tok o‘tganda qanday hodisalar kuzatiladi? (elektr tok, ichki kuchlanish, konsentratsiya, elektrod sirti, qarshilik, elektron tashilish)
|
9
|
Вольтамперометрик усуллардан фойдаланиш учун эритманинг қаршилигини камайтириш ва токнинг миграция натижасида ўтишини таъминлаш керак, бунинг учун эритмага фо электролити деб аталадиган бефарқ (инерт,
индифферент) электролит эритмаси қўшиш керак бўлади. Фон электролити электролиз шароитида оксидланиш ва қайтарилиш жараёнларида қатнашмаслиги керак. Фон электролитини танлаш учун содир бўладиган электрод жараёнининг катод ёки анод соҳасига мансублиги ҳисобга олинади. Агар электрод реакцияси анод соҳасига мансуб бўлса, фон электролити сифатида, асосан, ишқорий металларнинг сульфат, нитрат, перхлорат сингари оксидланмайдиган тузлари олинади ва ҳоказо.
|
Fon elektroliti nima, u qanday tanlanadi, uning tabiati va konsentratsiyasi elektr kimyoviy jarayonga qanday ta’sir ko‘rsatadi? (elektroliz, oksidlanish, qaytarilish, inert , indifferent, befarq elektrolit).
|
10
|
Электр кимёвий бўғиннинг иккинчи тури (схемалари тегишли бобларда келтирилган) ёрдамида эритмада содир бўладиган кимёвий реакция натижасида юзага келадиган ўзгаришларни қайд қилиш ва ўлчаш учун эритмага камида иккита электрод туширилади. Улардан бири индикатор (ишчи, қутбланган) ва иккинчиси таққослаш (потенциали солиштириладиган, қутбланмаган, ёрдамчи) электродлардир.Индикатор электрод сифатида қаттиқ ёки суюқ металл электрод, графит ёхуд ион селектив электрод, оксид электрод ва бошқалар ишлатилади. Таққослаш электроди сифатида нормал водород, тўйинган каломель, кумуш хлоридли, таллий хлоридли, меркур-йодид ва бошқаэлектродлар, шунингдек, сирт юзаси катта бўлган турли хил металлэлектродлар ишлатилади.
|
Indikator, ishchi yoki qutblangan elektrodlarning vazifalari va turlarini izohlang. .(indikator elektrod, qattiq yoki suyuq metall, grafit, ion selektiv yoki oksid elektrod).
|
11
|
Taqqoslash elektrodi han indicator elektrodi kabi xossaga ega Таққослаш электроди сифатида нормал водород, тўйинган каломель, кумуш хлоридли, таллий хлоридли, меркур-йодид ва бошқа электродлар, шунингдек, сирт юзаси катта бўлган турли хил металл электродлар ишлатилади.
|
Taqqoslash, qutblanmaydigan yoki yordamchi elektrodlarning asosiy vazifalari nima? (taqqoslash elektrodi, normal vodorod, to‘yingan kalomel
|
12
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |