Деполяризаторнинг концентрациясини аниқлаш. Полярографик миқдорий таҳлилда деполяризатор концентрациясини аниқлашнинг бир неча усуллари мавжуд. Булар қаторига ҳисоблаш, даражалаш чизмаси, стандартлар ва қўшимчалар усуллари киради.
|
Depolyarizatorning konsentratsiyasini aniqlashni hisoblash, darajalash chizmasi, standartlar, qo‘shimchalar usullari nimalarga asoslangan? (Diffuzion tok qiymati, depolyarizator, yarim to’lqin potensiali)
|
101
|
Дифференциал ёки ҳосила полярографияси усулида dI/dE-E боғланиш ўрганилиб, унда полярографик эгри чизиқ ўткир чўққига эга бўлади Бу чўққининг абсцисса ўқига нисбатан ўрни деполяризаторнинг Е1/2 қийматига тўғри келади. Чўққининг баландлиги бўйича юқоридаги усуллардан бири ёрдамида деполяризаторнинг концентрацияси аниқланади. Дифференциал полярографиянинг умумий тамойили қуйидагиларга асосланган.
Фарқли полярография усулида (Семерано, 1942 й.) қолдиқ
ток, эриган кислород ва сиғим ток таъсири тўлиғича йўқолади. Усулда иккита электролитик бўғин ишлатилиб, уларда томчилайдиган симоб электродлари уйғунлаштирилган. Бўғинлардан бирига фақат фон электролити, иккинчисига эса фон ва таҳлил қилинувчи модда эритмаси солинади.
|
Differensial va farqli polyarografiya usullari qanday usullar va ular qay vaqt va nima maqsadlarda ishlatiladi? (voltamperometriya, differensiya, polyarografiya)
|
102
|
Осциллографик вольтамперометрия усулида электрод поляризациясининг кучланиш, ток ёки кучланиш импульси таъсиридан ўзгариши осциллограф ёрдамида қайд қилинади. Поляризациянинг шартлари асосида потенциостатик ёки гальваностатик ва кўп занжирли (циклик) осциллографик
вольтамперометрия усуллари мавжуд. Кўпинча, осциллографик вольтамперометрия усулларида симоб электродлари ишлатилгани учун усулнинг бу кўриниши осциллографик полярография деб аталади. Осциллографик полярография классик полярографиядан қуйидагилар билан фарқ қилади.
|
Ossillografik voltamperometriya usuli nimaga asoslangan va uning qanday ko’rinishlari bor? Potensiostatik ossillografik polyarografiya usulining mohiyati nimada? Bu usulda sifatiy va miqdoriy analiz qanday amalga oshiriladi? (ossillograf, polyarogrammaasbob, qutblanish)
|
103
|
Полярографик таҳлил усулида томчилайдиган симоб электроди сиртида текшириладиган модданинг қайтарилиши натижасида юзага келадиган токнинг электродларга берилган потенциалга боғлиқлиги ўрганилади. Бу боғлиқлик полярограф ёрдамида текширилади. Ишчи электроди сифатида томчилайдиган симоб ишлатиладиган усул полярография деб аталади, Poliografiya усул 1922 йилда чех олими Я.Гейровский томонидан кашф этилган.(Я.Гейровский бу кашфиёти учун Нобель мукофотига сазовор бўлган)
|
Polyarografiya usulining mohiyati. U qachon va kim tomonidan tavsiya qilingan? (polyarografiya, voltamper egri chiziqlari, elektrod reaksiyalari, moddalar konsentratsiyalari, tomchilaydigan simob, mikroelektrod)
|
104
|
Осциллографик импульс поляро графия сиғим токи ва диффузион токни ўзаро ажратиш усулларининг такомиллашган кўринишидир. Полярографияда усулнинг сезувчанлигини чеклайдиган асосий тўсиқ сиғим токидир. Шунинг учун ушбу сиғим токини камайтириш ёки йўқотиш муҳим аҳамиятга эга. Бу масалани ҳал этиш учун бўғинга тўғри бурчакли сакраб ўзгарадиган қутблаш потенциали берилади. Сакраш бошланганидан бироз вақт
ўтгач, ток қисқа муддат ичида ўлчаниши зарур.
|
Impuls polyarografiya nimaga asoslangan? Uning qanday ko’rinishlari bor? (impuls, polyarografiya, polyarizatsiya, ionning miqdori)
|
105
|
|