Битта индикатор электродли амперометрик титрлаш.
Титрлаш даврида содир бўладиган реакциянинг турига (чўктириш,
комплексланиш ёки оксидланиш-қайтарилиш), танланган потенциалда моддалардан қайси бири (аниқланадиган, титрант, реакция маҳсулоти ёки индикатор) электр актив эканлигига боғлиқ равишда амперометрик титрлаш эгри чизиқларининг шакли турлича бўлади. Умумий ҳолда, амперометрик титрлашдаги кимёвий реакциянинг тенгламасини қуйидагича тасвирлаш мумкин: А+В→С. Иккита индикатор электродли амперометрик титрлаш. Биамперометрик титрлашда аниқланадиган модда ёки титрантнинг қайтарлигига қараб титрлаш эгри чизиқлари турлича бўлади.
Қайтар системани титрлашда эквивалентлик нуқтасигача титрлаш эгри чизиғида максимум кузатилади. Агар электродларнинг сирт юзалари тенг бўлса, максимум аниқланадиган модданинг 50 % титрланганлик даражасига (λ=0,5) тўғри келади.
Bitta va ikkita indikator elektrodli amperometrik titrlash usullarida egri chiziqlarning shakli qanday omillarga boqliq? (ionning aktivligi, titrantning aktivligi, tok kuchi, elektrokimyoviy reaksiya)
|
112
|
Кондуктометрик анализ усуллари электролитлар эритмаларининг электр ўтказувчанлигини ўлчашга асосланган бўлиб, токнинг
ишчи частотасига кўра паст ва юқори частотали усулларга бўлинади. Кондуктометрия усуллари электродларнинг текшириладиган эритма билан туташганлигига қараб туташган ва туташмаган усулларга бўлинади. Паст (103 Гц) частотали усуллар кондуктометрия деб,юқори (106÷107 Гц) частотали усуллар эса юқори частотали кондуктометрия (усул кўпинча титрлашнинг охирги нуқтасини топиш мақсадида ишлатилгани учун юқори частотали титрлаш) деб юритилад
|
Konduktometriya usuli nimaga asoslangan? (elektrolitlar eritmalari, elektr o‘tkazuvchanlik)
|
113
|
tокнинг ишчи частотасига кўра паст ва юқори частотали усулларга бўлинади. Паст (103 Гц) частотали усуллар кондуктометрия деб,
юқори (106÷107 Гц) частотали усуллар эса юқори частотали кондуктометрия (усул кўпинча титрлашнинг охирги нуқтасини топишмақсадида ишлатилгани учун юқори частотали титрлаш) деб юритилад. Паст частотали кондуктометрияда эритмаларнинг электр ўтказувчанлиги билан концентрацияси орасидаги боғлиқлик ўрганилади. Бунда ўлчаш бевосита ва билвосита усуллар ёрдамида амалга оширилади. Юқори частотали усул бўйича дастлабки тажрибаларни Ж.Блэк (1933) ўтказган эди. Усулнинг назарий масалалари Рейли ва бошқалар (1953 й.) томонидан ишлаб
чиқилган. Юқори частотали кондуктометрия усули эритмаларнинг
электр ва диэлектрик ўтказувчанлигини ўлчаш учун қўлланилади. Бу усул классик кондуктометрия ва диэлкометрия усулларининг оралиқ кўриниши саналади. Юқори частотали усулнинг кондуктометрия усулидан туб фарқи диэлектрик ўтказувчанликнинг ўлчаш бўғини катталикларига кескин таъсири ва бўғинда ток зичлигининг нотекистақсимланишидир.
|
Tokning chastotasi bo’yicha konduktometriya usullari qanday turlarga bo’linadi? (tok chastotasi)
|
114
|
Туташган усуллар ёрдамида ўлчаш жараёнида электродлар текшириладиган электролит эритмасига бевосита туширилган бўлади. Бу усуллар ўлчаш аниқлигини ошириш имконини берса-да, улар электродларнинг поляризацияси билан боғлиқ бўлган тегишли хатолардан холи эмас. Туташмаган усулларда электродлар билан текшириладиган электролит эритмаси орасида бевосита туташув бўлмайди, яъни электродлар эритмага туширилмаган бўлади. Бу усулларда электродла ўлчаш занжири билан сиғим ёки индуктивлик орқали боғланади. Бундай усулларда поляризация ҳодисаси учрамайди. Туташмаган усуллар концентрациялари юқори бўлган, агрессив, ёпишқоқ ва учувчан моддаларни текшириш учун қулайдир. Электрод билан эритма туташмаган бўлганлиги учун улар орасида ўзаро таъсир бўлмайди, электрод ҳам, эритма ҳам ифлосланмайди. Энг муҳими қимматбаҳо платина электродини арзон металларга алмаштириш мумкин. Туташмаган
усулларда бевосита электр ўтказувчанлик ўлчанмасдан, унинг
ҳосиласи – ток кучи ўлчанади.
|
Tutashgan va tutashmagan konduktometrik usullar nima bilan farq qiladi? (tekshiriladigan eritma, tutashgan, tutashmagan)
|
115
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |