Диэлкометрия юқори частотали кучланиш ёрдамида диэлектрик ўтказувчанликни бевосита ўлчашга асосланган усулдир. Ўлчаш
учун юқори частотали усулда ишлатиладиган бўғин яроқли бўлиб,
диэлектрик ўтказувчанликни ўлчаш учун электролитсиз системалар
(R→∞) ёки катта частотали ток талаб қилинади, бунинг учун ўлчаш
тебраниш занжирида, ёки кўприкли сиғим қурилмасида ўтказилади, Шу тарзда ўлчанган нисбий диэлектрик ўтказувчанлик (ε=С/Сo)
эталон эритмаларни даражалаш орқали ёки аниқ конденсаторлар ёрдамида топилади. Диэлектрик ўтказувчанлик қийматлари асосида моддаларнинг тозалигини текшириш, синаш ва аниқлаш мумкин. Бундан ташқари, диэлектрик ўтказувчанликнинг титрлаш давомида ўзгариши асосида титрлашнинг охирги нуқтасини топиш (диэлкометрик ёки декаметрик титрлаш) ҳам мумкин.
|
Dielkometriya usuli nimaga asoslangan va qayerlarda qo’llaniladi? (dielkometriya, suvsiz eritmalar modda miqdori, dielektrikning tabiati)
|
135
|
. Анализни автоматлаштириш аналитик амалларнинг барчасини механизмлар ва электрон жиҳозлар зиммасига юклаш билан боғлиқ. Намуна олишдан то анализни бажариб, унинг натижасини тегишли асбоб ёрдамида қайд қилишгача ва аналитик амалларни оптималлашгача бўлган барча ишларни инсон иштирокисиз бажариш автоматик анализ тушунчаси доирасига киради. Анализни бажаришда қайсидир амалнинг инсон томонидан бажарилиши бу тушунча доирасидан четга чиқишга, яъни қисман автоматлашган анализ ҳақида фикр юритишга олиб келади. Ҳозирги вақтда автоматлаштириш ва компьютерлаштириш биргаликда қаралиши керак. Замонавий анализни компьютерлаштирмасдан туриб, автоматлаштириб бўлмайди. Ҳозирги анализаторлар
тўлиқ ёки қисман автоматлаштирилган ҳолда ишлаб
чиқарилаётганлиги бу соҳадаги ишларнинг анча изчил олиб борилаётганлигидан дарак беради. Хромато-масс-спектрометрия, кўп каналли суюқлик хроматографияси, фурье спектроскопияси ва айрим бошқа усулларни компьютерларсиз умуман тасаввур қилиб бўлмайди. Аналитик асбобларда компьютер олинган натижани таққослаш, сақлаш, ишлаш, умумлаштириш ва шулар асосида охирги хулосани чиқариш вазифасини бажаради.Ҳозирги вақтда анализни автоматлаштиришга турли хил ёндошишлар мавжуд: анализни механизациялаш, уни автоматлаштириш ва автоматик анализни амалга ошириш.
|
Analizni avtomatlashtirishning analitik kimyodagi orni. (elektrokimyo, avtomatlashtirish imkoniyatlari, afzalligi, o’lchov asboblarining qulayligi, sezuvchanligi, selektivligi)
|
136
|
Анализни автоматлаштириш аналитик амалларнинг барчасини механизмлар ва электрон жиҳозлар зиммасига юклаш билан боғлиқ. Намуна олишдан то анализни бажариб, унинг натижасини тегишли асбоб ёрдамида қайд қилишгача ва аналитик амалларни оптималлашгача бўлган барча ишларни инсон иштирокисиз бажариш автоматик анализ тушунчаси доирасига киради. Анализни бажаришда қайсидир амалнинг инсон томонидан бажарилиши бу тушунча доирасидан четга чиқишга, яъни қисман автоматлашган анализ ҳақида фикр юритишга олиб келади. Ҳозирги вақтда автоматлаштириш ва компьютерлаштириш биргаликда қаралиши керак. Замонавий анализни компьютерлаштирмасдан туриб, автоматлаштириб бўлмайди. Ҳозирги анализаторлар
тўлиқ ёки қисман автоматлаштирилган ҳолда ишлаб
чиқарилаётганлиги бу соҳадаги ишларнинг анча изчил олиб борилаётганлигидан дарак беради. Хромато-масс-спектрометрия, кўп каналлисуюқлик хроматографияси, фурье спектроскопияси ва айрим бошқа усулларни компьютерларсиз умуман тасаввур қилиб бўлмайди. Аналитик асбобларда компьютер олинган натижани таққослаш, сақлаш, ишлаш, умумлаштириш ва шулар асосида охирги хулосани чиқариш вазифасини бажаради.
Ҳозирги вақтда анализни автоматлаштиришга турли хил ёндошишлар мавжуд: анализни механизациялаш, уни автоматлаштириш ва автоматик анализни амалга ошириш.
|
Analizni avtomatlashtirish vositalari. (asboblar, elektrodlar, avtomatlashtirish, qulayligi)
|
137
|
Юқори частотали усул бўйича дастлабки тажрибаларни Ж.Блэк (1933) ўтказган эди. Усулнинг назарий масалалари Рейли ва бошқалар (1953 й.) томонидан ишлаб чиқилган. Юқори частотали кондуктометрия усули эритмаларнинг электр ва диэлектрик ўтказувчанлигини ўлчаш учун қўлланилади. Бу усул классик кондуктометрия ва диэлкометрия усулларининг оралиқкўриниши саналади. Юқори частотали усулнинг кондуктометрия усулидан туб фарқи диэлектрик ўтказувчанликнинг ўлчаш бўғини катталикларига кескин таъсири ва бўғинда ток зичлигининг нотекис
тақсимланишидир. Унинг диэлкометриядан туб фарқи эса яхши
ўтказувчи системаларни ўрганишга ҳам имкон беради. Юқори частотали кондуктометрия усули паст частотали кондуктометриядан ва диэлкометриядан кўра анча умумийроқдир, яъни агар электр ўтказувчанликни ўлчаш текширилаётган модда тўғрисида зарурий маълумотларни беролмаса, диэлектрик ўтказувчанликни ўлчаш асосида бундай маълумот олиш мумкин ва аксинча. Юқори частотали кондуктометрия усули титрлаш, эритмаларни текшириш, намликни ўлчаш, фазавий ўзгаришларни ўрганиш, саноатни назорат қилишни автоматлаштириш ва бошқа масалаларни ҳал қилиш учун ишлатилади. Бу усулда электродлар эритма билан бевосита туташмаганлиги учун электрод сиртида содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар кузатил майди. Шунинг учун ҳам уни электрод материали билан эритма туташмаслиги керак бўлган барча ҳолларда қўллаш мақсадга мувофиқдир.
|
Yuqori chastotali usulda qanday bo’g’inlar ishlatiladi? (tutashmagan konduktometrik usul, zaharli, radioaktiv, moddalar, masofaviy, elektrodlar turi)
|
138
|
Умумий ҳолда кислотанинг асослиги ва асоснинг кислоталигига мос равишда системада бир ёки бир неча туз ҳосил бўлади. Титрлаш билан боғлиқ бўлган барча масалаларни муҳокама қилиш учун фазовий чизмадан фойдаланиб, турли текисликларга характеристик тасвирларни туширамиз. Тасвирларда эритмаларнинг таркиби тўғри чизиқлар билан ифодаланади. Масалан, D эритувчи деб олинса, d таркибли А ва В аралашмага эритувчи қўшилганда, Dd таркибли эритма олинади. Бу эритмаларга тўғри келадиган нуқталарда А ва В моддалар концентрациялари бир хил бўлади
|
Qanday ma’lumotlarni xarakteristik egri chiziqlar asosida olish mumkin? (titrant hajmi, modda konsentratsiyasi ekvivalent nuqta)
|
139
|
Юқори частотали усулнинг кондуктометрия усулидан туб фарқи диэлектрик ўтказувчанликнинг ўлчаш бўғини катталикларига кескин таъсири ва бўғинда ток зичлигининг нотекис
тақсимланишидир. Унинг диэлкометриядан туб фарқи эса яхши
ўтказувчи системаларни ўрганишга ҳам имкон беради. Юқори частотали кондуктометрия усули паст частотали кондуктометриядан ва диэлкометриядан кўра анча умумийроқдир, яъни агар электр ўтказувчанликни ўлчаш текширилаётган модда тўғрисида зарурий маълумотларни беролмаса, диэлектрик ўтказувчанликни ўлчаш асосида бундай маълумот олиш мумкин ва аксинча. Юқори частотали кондуктометрия усули титрлаш, эритмаларни текшириш, намликни ўлчаш, фазавий ўзгаришларни ўрганиш, саноатни назорат қилишни автоматлаштириш ва бошқа масалаларни ҳал қилиш учун ишлатилади. Бу усулда электродлар эритма билан бевосита туташмаганлиги учун электрод сиртида содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар кузатил майди
|
Do'stlaringiz bilan baham: |