Биринчи тур электродларнинг потенциалиэлектрод реакциясида иштирок этган элементнинг турли оксидланиш даражаларидаги шакллари активлигига боғлиқ бўлади. Бундай электрод учун мисол тариқасида, ўз тузи эритмасига ёки суюқланмасига
туширилган металлни кўрсатиш мумкин. Масалан, кумуш нитрат
эритмасига туширилган кумуш электрод бунга мисол бўла олади. Кумуш электроднинг потенциали: EAg = Eo,Ag +θ lgaAg + (θ=0,059) формула билан ифодаланади. Биринчи тур электродлар туз кўприги ёрдамида туташган ҳолда таққослаш электроди билан биргаликда катионларни аниқлаш учун ишлатилади. Металл ионли электродлар катионларга нисбатан қайтар электродлар жумласига киради.
|
Birinchi tur elektrod, uning sxemasi va potensialining ifodalanishini tushuntiring. (metall, tuz eritmasi suyuqlanmasi)
|
13
|
Иккинчи тур электродлар икки хил
бўлади: 1) ўзининг кам эрувчан тузи билан қопланган, таркибида
бошқа металлнинг шу кам эрувчан туз билан бир исмли аниони бўлганметалл электрод. Бунга мисол қилиб, кумуш хлоридли (Ag/AgCl, KCl),каломель (Hg/Hg2Cl2, KCl) ва бошқа таққослаш электродларини келтириш мумкин; 2) газ электродлар: хлор – хлорид (Pt, Cl2/HCl), кислород(Pt, O2/KOH) ва бошқалар. Иккинчи тур электродларнинг биринчи тоифасига кирувчилари таққослаш электродлари сифатида ва таҳлилий кимёда анионларни аниқлаш учун, иккинчи тоифасига кирадиганлари эса эриган газларнинг концентрациясини аниқлаш учун ишлатилади
|
Ikkinchi tur elektrodlari, ularning sxemalari va potensiallari qanday ifodalanadi? (taqqoslash elektrodi, anion, gazlar)
|
14
|
Бир хил анионга эга бўлган, икки катиондан бирига нисбатан қайтар электродлар учинчи тур электродлар деб аталади.Бунга симобнинг симоб ва кальций оксалатидаги электродини мисол қилиб келтириш мумкин. Унинг потенциали иккинчи металл ионининг активлиги билан белгиланади.Е = + 2+o lg aCaУчинчи тур электродларнинг қайтарлик даражаси юқори ва улар электрод металига нисбатан бегона бўлган катионларни аниқлаш учун индикатор электрод сифатида ишлатилади.
|
Uchinchi tur elektrodlari, ularning sxemalari va potensiallari qanday ifodalanadi? (bir xil anion, ikki xil kation, qaytar)
|
15
|
Гальваник элемент электролитик бўғин вазифасини бажариши учун Еташ қиймат Еэл қийматдан IR миқдор қадар катта бўлиши керак. IR қиймат кучланишнинг пасайиши деб юритилади. Кучланишнинг пасайиши асосида текшириш учун усул танлаш масаласи ҳал этилади. Масалан,R қиймат катта бўлса, ток кучининг ўзгариши сезиларли бўлмайди ва текшириш учун потенциометрия усулини танлаш мумкин; вольтамперометрик усуллардан эса фойдаланиш мумкин эмас.
|
Kuchlanishning pasayishi nima va u asosida qanday qilib tekshirish uchun usul tanlanadi? (galvanik element, elektrolitik bo’g’in, tashqi kuchlanish, galvanik elementning elektr yurituvchi kuchi)
|
16
|
Barcha elektrokimyoviy analiz usullarida elektr zanjiri asosiy o`rinda turganligini hisobga olib ,usullarning asosiga elektrodlarda bo`langan jarayonlarni qo`yish maqsadga muvofiq
|
Elektr kimyoviy tekshirishlar uchun usul qanday tanlanadi?
|
17
|
кимёвий реакция деганда, иккита электр ўтказувчан туташ фазанинг айрим қисмларидан ионлар ёки электронларнинг фазалар чегарасидан ўтиши натижасида ток ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлган гетероген реакция тушунилади. Юқорида келтирилган Zn↓→Zn2++2e ва Сu2++2e→Сu↓
реакциялар электр кимёвий реакцияларга мисол бўла олади. Биринчи реакция натижасила ҳосил бўладиган ток анод токи, иккинчи реакция натижасида ҳосил бўладиган ток эса катод токи дейилади
|
Elektr kimyoviy reaksiya nima? (elektr o’tkazuvchan tutash faza, ionlar, elektronlar, fazalar chegarasi, tok, geterogen reaksiya)
|
18
|
Биринчи реакция натижасила ҳосил бўладиган ток анод токи, иккинчи реакция натижасида ҳосил бўладиган ток эса катод токи дейилади. Анод эриб,мусбат зарядланган металл ионларини ҳосил қилади. Анодда манфий зарядланган ионлар эритмадан металлга ўтиши мумкин. Катодда жараёнлар тескари йўналишда содир бўлади. Электр кимёвий реакция натижасида ҳосил бўлувчи анод ва катод токлар Фарадей токлари деб номланади.Тажрибаларнинг кўрсатишича, ток кучи қиймати электроднинг сирт юзасига мутаносиб бўлади
|
Anod va katod reaksiyalari o‘zaro qanday farqlanadi va ularning chizmalari qanday tasvirlanadi? (katod, anod, oksidlanish, qaytarilish).
|
19
|
Электр кимёвий реакция натижасида ҳосил бўлувчи анод ва катод токлар Фарадей токлари деб номланади. Тажрибаларнинг кўрсатишича, ток кучи қиймати электроднинг сирт юзасига мутаносиб бўлади
|
Faradey toklari nima? (Faradey, tok kuchi, katod, anod toklari)
|
20
|
Ток кучи қийматининг электрод сирт юзасига нисбати ток зичлигини кўрсатади. Токнинг зичлиги электрод жараёнининг тезлиги билан белгиланади. Электрод сифатида олинган бир металлни бошқа металл билан алмаштирганда электрод реакциясининг тезлиги жуда кескин ўзгариши, шу билан биргаликда системаларнинг қайтарлиги ҳам ўзгариши мумкин. Шуни унутмаслик керакки, бир ўлчаш давомида электролиз туфайли электроднинг материали ҳам, унинг сирт юзаси ҳам
ўзгариши мумкин. Электрод сирт юзасининг ўзгариши электрод тайёрланган металлнинг оксидланиши Al-3e↔Al3+; Zn-2e↔Zn2+ ва унинг сиртига чўкма тушиши билан изоҳланиши мумкин.
|
Tokning zichligi va elektrodning sirt yuzasi orasida qanday bog‘lanish bor? (tokning zichligi, elektrod jarayonlar tezligi, elektrod materiali, sirt yuzasi)
|
21
|
Электр кимёвий реакциялар қайтар ва қайтмас реакцияларга бўлинади. Қайтар ва қайтмас электр кимёвий реакцияларни турлича талқин қилиш мумкин. Нернст тенгламаси татбиқ этиладиган жараёнларда алмашиниш токининг зичлиги юқори бўлса, бундай реакциялар қайтар электр кимёвий реакциялар, деб қаралиши мумкин. Бундай занжирдан ток ўтганда ҳосил
бўладиган электрод потенциалини Нернст тенгламаси билан ҳисоблаш мумкин бўлиши керак. Лекин бу вақтда электродлар яқинидаги моддаларнинг концентрация (активлик) қийматларини эътиборга олиш лозим. Электродлар сиртида электр кимёвий реакция содир бўлганлиги учун электрод потенциали эритмадаги умумий концентрацияга тўғри келмайди. Бу ҳол эса концентрацион поляризацияни қайтмаслик мезони сифатида қараш мумкин эмаслигини кўрсатади.
|
Elektr kimyoviy muvozanat nima va uni qanday siljitish mumkin? (qaytar, qaytmas reaksiyalar, Nernst tenglamasi, tok zichligi)
|
22
|
Электр кимёвий реакциялар қайтар ва қайтмас реакцияларга бўлинади. Қайтар ва қайтмас электр кимёвий реакцияларни турлича талқин қилиш мумкин. Нернст тенгламаси татбиқ этиладиган жараёнларда алмашиниш токининг зичлиги юқори бўлса, бундай реакциялар қайтар электр кимёвий реакциялар, деб қаралиши мумкин. Бундай занжирдан ток ўтганда ҳосил
бўладиган электрод потенциалини Нернст тенгламаси билан ҳисоблаш мумкин бўлиши керак. Лекин бу вақтда электродлар яқинидаги моддаларнинг концентрация (активлик) қийматларини эътиборга олиш лозим. Электродлар сиртида электр кимёвий реакция содир бўлганлиги учун электрод потенциали эритмадаги умумий концентрацияга тўғри келмайди. Бу ҳол эса концентрацион поляризацияни қайтмаслик мезони сифатида қараш мумкин эмаслигини кўрсатади.
|
Qaytar va qaytmas elektr kimyoviy reaksiyalar va sistemalar qanday farqlanadi?(qaytar jarayonlar, qaytmas jarayonlar )
|
23
|
Вольтампер (поляризация) эгри чизиқлари электр кимёвий анализ усулларида муҳим аҳамиятга эга. Улар электр кимёвий реакцияларнинг қайтар ёки қайтмаслиги, тезлиги ва содир бўлиш шароитлари, моддаларнинг сифат ва миқдор таркиби, реакцияларнинг мувозанат ҳолати ва шу кабиларни ўрганиш
мақсадида кенг қўлланилади. Вольтампер эгри чизиқлари электр кимёвий анализда муҳим аҳамиятга эга.
Qaytmas va qaytar sistemaning Voltamper egri chizilari
|
Voltamper egri chiziqlari nimani tasvirlaydi va undan qanday amaliy xulosalar qilish mumkin? (moddalarni sifat tarkibi qaytar qaytmas, muvozanat, oksidlovchi qaytaruvchi, inert)
|
24
|
|