Индикатор электродлар текшириладиган эритманинг
электрод потенциалини ўлчаш учун хизмат қилади. Электрод – эритма сирти чегарасида содир бўладиган электр кимёвий жараённинг механизмига кўра индикатор электродлари қуйидагиларга бўлинади: 1)оксидланиш-қайтарилиш (оксред) электродлар; бундай электродларда электронлар алмашиниши кузатилади; 2) биринчи, иккинчи ва учинчи тур металл ва металлмас электродлар; бундай электродларда электрон–ион алмашиниш кузатилади; 3) ион селектив мембранали электродлар; бундай электродларда ион алмашиниши содир бўлади. Электродлар агрегат ҳолатларига кўра қаттиқ (платина, кумуш, графит ва бошқа), суюқ (симоб) ва газ (водород, хлор) электродларга бўлинади.Булардан ташқари, электродлар актив (кумуш, мис ва бошқа) ва бефарқ (инерт: платина, графит ва бошқа) электродларга бўлинади. Қўлланиладиган реакцияларнинг турларига кўра у ёки бу турдаги электродлар ишлатилади.
|
Indikator elektrodlarining qanday turlari bor? (indikator, ion selektiv, shisha elektrodlar, suyuq va qattiq membranali elektrodlar)
|
47
|
Ион селектив мембранали электродлар ҳозирги аналитик кимёда кўп ишлатилади. Бундай электродларни мембрананинг табиатига кўра қаттиқ ва суюқ мембранали электродларга бўлиш мумкин. Қаттиқ мембранали электродларга кўп сонли шиша электродлари (Н+, Na+, K+, NH4+, Ca2+ ва бошқа ионларни аниқлашга мўлжалланган) ва қаттиқ ионит мембранали электродлар киради. Суюқ ионит мембранали электродлар суюқ мембранали электродларга киради.
|
Ion selektiv elektrodlarning membranalar bo‘yicha qanday turlari bor? (indikator, ion selektiv, shisha elektrodlar, suyuq va qattiq membranali elektrodlar)
|
48
|
Ион селектив мембранали электродлар ҳозирги аналитик кимёда кўп ишлатилади. Бундай электродларни мембрананинг табиатига кўра қаттиқ ва суюқ мембранали электродларга бўлиш мумкин. Қаттиқ мембранали электродларга кўп сонли шиша электродлари (Н+, Na+, K+, NH4+, Ca2+ ва бошқа ионларни аниқлашга мўлжалланган) ва қаттиқ ионит мембранали электродлар киради. Суюқ ионит мембранали электродлар суюқ мембранали электродларга киради. Ион селектив элек
|
Qattiq va suyuq membranali elektrodlar haqida nimalarni bilasiz? (indikator, ion selektiv, shisha elektrodlar, suyuq va qattiq membranali elektrodlar)
|
49
|
Шиша электродлар қаттиқ ва суюқ мембранали электродлар қаторида оралиқ ҳолатни эгаллайди. Шиша электродларда шиша мембрана водород ёки бошқа ионнинг турли хил концентрацияли ички эритмасини бир-биридан ажратиб туради. Бу вақтда электрод сиртида потенциал юзага келади.Электроднинг шарсимон қисми махсус таркибли шиша бўлиб, унинг таркиби электроднинг қайси ионни аниқлашга мўлжалланганлигига боғлиқ. Текширишларнинг кўрсатишича, шиша тўрсимон кремний –кислород занжиридан иборат бўлиб, орадаги бўш жойлар ишқорий металларнинг катионлари билан банд .Бўш жойлардаги катионлар тўрнинг тузилишини бузмасдан қайтар равишда алмашиниш реакциясига кириша олади. Водород селектив шиша электрод
эритмага туширилганда, шиша таркибидаги ишқорий металл катионлари билан эритмадаги водород иони орасида алмашиниш реакцияси содир бўлади. Бунда адмашинган металл ва водород иони орасидаги мувозанат билан бир қаторда Н+↔Нш+ мувозанат ҳам ўрнатилади.
|
Shisha elektrodining ishlash tartibi qanday? (indikator, ion selektiv, shisha elektrodlar)
|
50
|
Электроднинг селективлиги унинг бегона ионларга нисбатан қай
даражада қайтарлигига ва электрод функциясига боғлиқ. Агар текшириладиган эритмада икки хил катион (Kt1+ ва Kt2+) бўлса ва улар ион алмашинишда иштирок этса: Kt1++Kt2*+↔Kt1*++Kt2+, бу тенглама учун мувозанат константаси: электроднинг селективлик коэффициенти қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
|
Ion selektiv elektrodlarning selektivlik koeffitsiyenti nima? (indikator, ion selektiv, shisha elektrodlar)
|
51
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |