Вольтамперометрия усуллари ҳозирги таҳлилий кимёдаги
электр кимёвий анализ усулларининг вольтампер эгри чизиқлари,
электрод реакциялари билан моддалар концентрацияларининг
боғлиқлигини ўрганадиган усулларни ўз ичига олади. Бу усулларда
ишчи электроди сифатида симоб ва бошқа металл ҳамда графит сингари микроэлектродлар ишлатилади. Ишчи электроди сифатида томчилайдиган симоб ишлатиладиган усул полярография деб аталади, бу усул 1922 йилда чех олими Я.Гейровский томонидан кашф этилган.
|
Voltamperometrik tekshirishlar uchun qanday elektrodlarni tanlash kerak? (simob, platina, taqqoslash elektrodlari, grafit, enert elektrodlar)
|
31
|
Ҳароратнинг ошиши барча жараёнларни, жумладан, электр кимёвий реакцияларни ва диффузияни тезлаштиради. Ҳарорат бир даража ортганда диффузия коэффициенти 1-4 %
кўтарилади.
|
harorat voltamper egri chiziqlariga qanday ta’sir ko‘rsatadi? (polyarografik maksimumlar, reaksiya tezligi, ionlarning harakatchanligi)
|
32
|
Қайтар системаларда ярим тўлқин потенциали (Е1/2) ҳам Ео каби
ўзгаради, чунки у RT/nF қийматга боғлиқ. Қайтмас системаларда эса
бундай ўзгариш янада сезиларли бўлади. Юқори ҳароратда қайтмас
системалар қайтар системаларга ўтади ёки уларга яқинлашади. Буни чизмада келтирилган мис (I) ионининг цианид муҳитида
қайтарилиши мисолида кўриш мумкин. Чизмадан кўринишича, 18 оС ҳароратда қайтмас бўлган системанинг қайтарлиги 35 оС да анча ошган бўлса, 75 оС да у амалда деярли қайтар системага айланган
|
Haroratning oshishi va sistemaning qaytarligi orasida qanday bog‘lanish bor? (qaytarlik, qaytmas elektrokimyoviy, reaksiya muhiti, indifferent muhit)
|
33
|
Потенциометрия усули вольтаметрия усулининг хусусий ҳолидир. Вольтаметрия усули ток кучи доимий бўлганда
потенциални ўлчашга асосланган. Вольтаметрияда Е=ƒ(с)i (бу ерда Е –электрод потенциали; с – концентрация; i – ток кучи) функция ўрганилади. Потенциометрияда эса Е=ƒ(с)i=0 функция ўрганилади, яъни потенциометрияда электродларга ток берилмайди (i=0). бу усул вольтаметрия (ИЮПАК) ёки ток иштирокидаги потенциометрия деб юритилади.
|
Voltametriya usuli qanday usul, uning qanday turlari bor? (potensiometriya, voltametriya, tok kuchi, elektrod potensiali; konsentratsiya; tok ishtirokidagi potensiometriya, bir va ikkita qutblangan elektrodli voltametriya)
|
34
|
Потенциометрия усули текшириладиган
эритманинг электрод потенциалини ўлчашга асосланган. Нернст тенгламасига биноан E=Eo+RT/nF*lnC электрод потенциали потенциални белгиловчи М модданинг активлигига боғлиқ бўлганлиги учун электрод потенциалини ўлчаш ёрдамида М модданинг активлиги (концентрацияси) аниқланиши мумкин. Электрод потенциали билан активлик орасидаги ушбу боглиқлик бўйича турли системалардаги мувозанат жараёнларини аниқлаш мумкин.
|
Potensiometriya usuli nimaga asoslangan? Unda qanday bog‘liqlik o‘rganiladi? ? (eritmaning elektrod potensiali, Nernst tenglamasi, moddaning aktivligi, konsentratsiyasi).
|
35
|
Потенциометрик анализ бевосита ва билвосита усулларга бўлинади. Бевосита потенциометрия усулида потенциални белгиловчи модданинг активлиги электрод потенциалини аниқлаш асосида топилади. Бу усул ионларнинг активлигини тўғридан тўғри аниқлашга имкон берадиган ягона усул
ҳисобланади. У қуйидаги турларга бўлинади: рН-метрия – эритмаларнинг рН қиймати, кислота ва асосларнинг (протолитларнинг) кислотаасосли константалари, протолитик хусусиятга эга бўлган комплекс бирикмаларнинг барқарорлик константалари ва шу кабиларни аниқлашга имкон беради
|
Bevosita potensiometriya usuli nimaga asoslangan? U qayerlarda qo‘llaniladi? (eritmaning elektrod potensiali, Nernst tenglamasi, moddaning aktivligi, konsentratsiyasi).
|
36
|
Қадимдан маълум бўлган рН-метрия ионометриянинг
бир туридир. Катион ва анионларни аниқлашга қараб, ионометрия усули катионометрия ва анионометрияга бўлинади. Агар ион селектив электродларнинг биринчи вакили бўлган водород селектив электрод ХХ асрнинг бошида яратилган бўлса, 1934 йилда натрий селектив электрод яратилди. Ҳозир 100 дан ортиқ ион ва моддага селектив бўлган электродлар мавжуд. Саноат корхоналари кўплаб иономерлар ишлаб чиқармоқда, уларнинг қўлланилиш соҳалари ҳам кенгайиб кет
|
pH-metriya usuli qachon va kim tomonidan birinchi marta ishlab chiqilgan? (pH-metriya, eritmalarning pH qiymati, kislota-asosli konstantalari, protolitik xususiyatga ega bo‘lgan kompleks birikmalarning barqarorlik konstantalari).
|
37
|
Potensiometrita usuli utgan asrda malum bulsada u zyorensen ph haqidagi tushunchani fanga kiritgandan sung tez rivojlaib ketdi Phmetriya eritmalarning pH qiymati kislota va asoslarning kislota va asosli konctantalarini protolitik xususiyatga ega bulgan kompleks birikmalarning barqarorlik konstantalari va shu kabilarni aniqlashga imkon beradi. Ионометрия – рН-метриянинг ривожланиши натижасида мустақил усул сифатида шаклланган замонавий усуллардан бири. Бу усулда индикатор электроди вазифасини турли хил ион селектив электродлар бажаради.
|
pH-metriya usulida qanday elektrodlar sistemasi ishlatiladi? (pH-metriya, eritmalarning pH qiymati, kislota-asosli konstantalari, protolitik xususiyatga ega bo‘lgan kompleks birikmalarning barqarorlik konstantalari).
|
38
|
Ионометрия – рН-метриянинг ривожланиши
натижасида мустақил усул сифатида шаклланган замонавий усуллардан бири. Бу усулда индикатор электроди вазифасини турли хил ион селектив электродлар бажаради. Ионометрия потенциометрик таҳлилнинг истиқболли усулларидан бири бўлиб, унинг асосий вазифаси турли катион ва анионлар
учун селектив – қайтар электрод яратиш, уларни қўллаш ва ўрганишдан иборатдир. Қадимдан маълум бўлган рН-метрия ионометриянинг бир туридир. Катион ва анионларни аниқлашга қараб, ионометрия усули катионометрия ва анионометрияга бўлинади. Агар ион селектив электродларнинг биринчи вакили бўлган водород селектив электрод ХХ асрнинг бошида яратилган бўлса, 1934 йилда натрий селектив электрод яратилди. Ҳозир 100 дан ортиқ ион ва моддага селектив бўлган электродлар мавжуд. Саноат корхоналари кўплаб иономерлар ишлаб чиқармоқда, уларнинг қўлланилиш соҳалари ҳам кенгайиб кетд
|
Ionometriya usuli nimaga asoslangan, usulda qanaqa elektrodlar ishlatiladi? (ionometriya, kationometriya, anionometriya, ion selektiv, indikator elektrodlar)
|
39
|
|