Экология ҳуқуқи предмети, методи ва тизими



Download 110,4 Kb.
bet10/53
Sana21.07.2022
Hajmi110,4 Kb.
#832611
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   53
Bog'liq
Tarqatma materiallar

3-масала
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманинг тоғлик бир ҳудуда Ж.исмли фуқаро уй қураётганида ўрмон хўжалиги мансабдор шахслари келиб, фуқаро Ж.дан ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни сўрашади. Аммо фуқаро Ж. мазкур ҳужжатни текширишга ваколатлари мавжуд эмаслиги рўкач қилиб ҳужжатни уларга тақдим этмайди.
Бу ҳолда ўрмон хўжалиги мансабдор шахслари ушбу ҳолат юзасидан далолатнома тузиб, судга ўрмондан ўрнатилган тартибда фойдаланилмаганлиги учун унга етказилган зарарни қоплаш тўғрисида мурожаат қиладилар. Суд ўрмон хўжалиги важларини асосли деб аризани қаноатлантиради.
Фуқаро Ж. суд қароридан норози бўлиб, апелляция тартибида шикоят келтиради.
– Айтингчи, суд қарор чиқараётганда қайси қонун ҳужжатига кўра ўрмон хўжалиги мансабдор шахсларини важларини асосли деб топди?
– Фуқаро Ж. Апелляция шикоятини келтирганда қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга таянган ҳолда шикот келтирган?
– апелляция инстанция суди қандан қарор қабул қилади?


4-масала
“Зарафшоннефтгаз” қўшма корхонаси Вазирлар маҳкамасига фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тўғрисида мурожаат қилган. Вазирлар Маҳкамаси “Зарафшоннефтгаз” қўшма корхонаси мурожаатини қаноатлантириб, унга 5 йилга рухсат берди.
Орадан 1 йил ўтгач “Зарафшоннефтгаз” қўшма корхонаси Вазирлар Маҳкамасини судга бериб, уларга берилган рухсатнома қонуга зид равишда берилганлигини важ қилди.
– Айтингчи, Вазирлар Маҳкамаси устидан судга даъво аризаси билан мурожаат этиш мумкинми?
– Агар мумкин бўлса бу ҳолда суд қандай қарор қабул қилади?
– “Зарафшоннефтгаз” қўшма корхонаси қайси қонун ҳужжатига асосан ўз талабини келтирган ва Вазирлар Маҳкамасини қайси хатти-ҳаракатини қонунга зид деб келтирмоқда?


5-масала
Сурхондарё вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси мансабдор шахслари “Сурхон-гидро-ингео” МЧЖни қурилиш ишларини тўҳтатиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Сурхондарё вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг хулосасига кўра, “Сурхон-гидро-ингео” МЧЖ ўз қурилиш ишларини лойиҳасини атроф табиий муҳитга, хусусан сувларга таъсир кўрсатаётганлигини инобатга олиб, ўз фаолиятини Сурхондарё вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келиши керак эди.
Аммо, “Сурхон-гидро-ингео” МЧЖ, Сурхондарё вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси қарорини амалдаги қонунчиликка зид равишда чиқарилган деб судга уни бекор қилиш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилган.
– Суд бу ҳолда қандай қарор қабул қилади?
– Сурхондарё вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ўз қарорини қайси қонун ҳужжатги асосан чиқарган?
– “Сурхон-гидро-ингео” МЧЖ ўз даъво аризасида қайси қонун ҳужжатига асосан важ келтирган?


6-масала
Маҳалла фуқаролар йиғинида ушбу маҳалла ҳудудида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи автомобил транспорти воситалари устидан назорат ўрнатиш тўғрисида қарорга келинди.
– Ушбу қарор қай даражада қонуний?
– Транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли моддалар устидан назоратни амалга оширишни таъминлаш кимнинг ваколати ва бу амалиётда қандай амалга оширилади?


7-масала
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ўртасида Чирчиқ дарёси яқинида очиқ қум конидан фойдаланиш жараёнида қонунчилик талабларини бузган ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий жазо қўллаш чоғида низо келиб чиқди.
– Ушбу органларнинг давлат инспекторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган?
– Мазкур муаммоли вазиятни ҳал этишда давлат инспекторлари қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этишлари лозим бўлади?



Download 110,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish