4-масала “ДАТА ЛИКС НОВА” хусусий корхонаси чет элдан тош, гипс, асбестдан ишланган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб келган.
Давлат божхона қўмитаси, ушбу турдаги маҳсулотлар мажбурий сертификатлаштириладиган маҳсулотлар турига киришлигини билдириб ва ушбу маҳсулот сертификати бўлгандан кейин ва у хавфсиз маҳсулот деб тан олингандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида очиқ муомалага қўйилишини билдирди.
Аммо, “ДАТА ЛИКС НОВА” хусусий корхонаси Давлат божхона қўмитасининг қароридан норози бўлиб, унга этироз билдирди.
– Эътирознома матнини тузинг. Эътирознома тузаетганда амалдаги қонунчиликка таянган ҳолда ўз важларингизни келтиринг.
– “ДАТА ЛИКС НОВА” хусусий корхонаси судга мурожаат қилса, суд процессини ютиб чиқишга имконияти борми, агар бўлса бу ҳолда ушбу масалани ечинг?
5-масала “ЭКОСФЕРА” Илмий-ишлаб чиқариш корхонаси Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш, барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида мурожаат қилган.
Лекин, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “ЭКОСФЕРА” Илмий-ишлаб чиқариш корхонасига рад жавобини берган. Ўзбекистон республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси жавоб хатида, у ушбу фаолият тури бўйича лицензияловчи орган эмаслигини айтиб ўтиб, тегишли лицензияловчи органга мурождат қилиш кераклигини тушунтириб ўтган.
– Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасини жавоби қонунийми?
– Ушбу ҳолатдаги лицензияловчи орган номини топинг?
6-масала Тижорат ташкилотларидан бири газетада кимёвий заводлар учун атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддаларни чиқариш меъёрларини ишлаб чиққанлигини эълон қилди.
– Атмосфера ҳавосига ташкилотлар томонидан ифлослантирувчи моддаларни чиқариш меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби қандай?
7-масала Божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистонга бошқа давлатлардан келтириладиган транспорт воситалари учун стандартлар тайёрланди. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Вазирлар Маҳкамасига мурожаат этиб, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилмаган стандартларни бекор қилишни сўради. – Экологик меъёрларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги талаблар қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган?
– Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасини экологик норматив ва стандартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашдаги ўрни қандай? 8-масала Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан барча сув объектларини (ер усти, ости, музликлар) ифлослантиришнинг меъёрлари ишлаб чиқилди. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ушбу меъёрларни қонунчилик талабларига жавоб бермаслиги боис бекор қилишни талаб қилди. – Сувга оид меъёрларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатда мустаҳкамланган? – Сувга оид меъёрларни ишлаб чиқишда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўрни қандай?