4-масала “INDUSTRY TECHNOLOGIES” чет эл корхонаси Ўзбекистон республикасига инвестиция шаклида пластмасса идишларни ишлаб чиқариш бўйича Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудида, тасдиқланган биснес-режа асосида мини завод қуришни бошлаган. Заводни қурилишини 10% тамомланганда, Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан мини завод қурилиши тўхтатиб қўйилган.
Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан чиқарилган қарорда “INDUSTRY TECHNOLOGIES” чет эл корхонаси қурилиш лойиҳа ҳужжатларини атроф табиий муҳитнга етказиладиган зарарни аниқлаш мақсадида ва кўзда тутилаетган хўжалик фаолият атроф табиий муҳитга зарар етказмаслигини аниқлаш мақсадида олдиндан экологик экспертизадан ўтказилиши лозимлиги билдирилган. Лекин, “INDUSTRY TECHNOLOGIES” чет эл корхонаси томонидан амалга оширалаётган мини завод қурилиши лойиҳа ҳужжатлари экологик экспертизадан ўтказилмаган. Шунинг учун, “INDUSTRY TECHNOLOGIES” чет эл корхонасига тегишли мини заводни қурилишини давом эттириш мумкин эмаслиги билдирилган.
“INDUSTRY TECHNOLOGIES” чет эл корхонаси Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш давлат бошқармасини судга берган.
– айтингчи, Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш давлат бошқармаси тўғри хулосага келганми?
– Ушбу хўжалик ишини қонуний ҳал этинг.
5-масала Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги томонидан Бухоро вилояти ҳудудида сув омбори қурилиши режалаштирилган. Сув омбори ҳажми 200 млн. куб. м. деб режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги сув омборини қурилиш лойиҳа ҳужжатларини давлат экологик экспертизадан ўтказиш учун Бухоро вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига юборилган.
Аммо, Бухоро вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан экологик экспертиза юборилган ҳужжатлар, уларга тегишли бўлмаганлиги учун қайтариб юборган ва сув омборини қурилиши муддатидан кечикиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги Бухоро вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси киритган. Ўз даъво аризасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги Бухоро вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси қарорини ҳақиқий эмас деб топишни ва етказилган зарарни қоплашини сўраган.
– айтингчи, Бухоро вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тўғри хулосага келганми?
– Ушбу хўжалик ишини қонуний ҳал этинг.
6-масала Янги ҳайвонот боғи фойдаланишга топширилганда, уни қуришни тезлаштириш зарурияти билан ўз вақтида экологик экспертиза ўтказилмаганлиги аниқланди.
– Вазиятни муҳокама қилинг.
– Ушбу вазиятда қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат этиш лозим?
– Бундай тусдаги объектларни қуришда экологик экспертизанинг ўрни қандай?
– Қонунчиликка мувофиқ ушбу масала қай тартибда ҳал этилиши керак?
7-масала Янги тўққиз қаватли турар жой биноси қурилиши бошланишида маҳалла аҳолиси томонидан ташкил этилган жамоат экологик экспертизаси мазкур қурилишни экологик ва санитария-гигиена қонунчилигини бузиши сабабли қуришни тақиқлаш тўғрисида хулоса тайёрланди. Хусусан, турар жойлар ва қаватлар ўртасида белгиланган нормаларга риоя этилмаган.
– Жамоат экологик экспертизасининг ўрни қандай?
– Мазкур вазиятни қандай ҳал этиш мумкин?
8-масала Гўшт-сут комбинатига аудиторлик ташкилоти мутахассислари келишиб, комбинат раҳбариятига ташкилот ҳужжатларини экологик қонунчилик талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан аудиторлик текшируви ўтказишларини маълум қилди.
Комбинат раҳбари ташкилот ҳуқуқшуносини таклиф этиб, ушбу вазиятга ойдинлик киритишни сўради.
– Ҳуқуқшунос қандай хатти-ҳаракатларни амалга ошириши лозим?
– Ҳуқуқшунос қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат этиши керак?