Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси



Download 9,63 Mb.
bet71/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

Пестицидлар ва атроф муҳит. Ўсимликларни касалликлар, зараркунандалар ва бегона ўтлардан асраш учун ишлатиладиган кимёвий моддаларнинг умумий атамаси пестицид (лотинча «реstis» — юқум, «cido» — ўлдирмоқ, йўқ қилмоқ деган сўзлардан олинган) лар бўлиб, улар кимёвий таркиби, қайси мақсадлар учун қўлланилишига қараб, шунингдек зараркунандалар организмига ўтиш усули ҳамда қандай таъсир қилишига қараб гуруҳларга бўлинади.
Кимёвий таркибига кўра пестицидларнинг учта асосий гуруҳи қайд қилинади:
1.Анорганик бирикмалар (маргимуш, мис, рух, фтор, барий, симоб, олтингугурт бирикмалари, шунингдек хлоридлар ва боратлар).
2. Ўсимликлар, бактериялар ва замбуруғлардан олинадиган пестицидлар (перетринлар, анабазин, никотин, бактериал препаратлар, антибиотиклар ва бошқалар).
3.Органик бирикмалар. Мазкур гуруҳга таллуқли пестицидлар физиологик таъсир жиҳатидан жуда фаол бўлгаи жуда кўп моддаларни ташкил қилади. Бу гуруҳ моддалар қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) хлороорганик бирикмалар (ггксахлороциклогексан, полихлорпинен, полихлоркамфен, гептахлор, келтан, зфир сульфонат, ДДТ, азотокс, дитокс, геклатокс ва бошқалар);
б)фосфороорганик бирикмалар (метафос, трихлорметафос — 3, метклнитрофос, карбофос. ДДВФ, цидиал, фазалон, фталафос, кильваль, антио, метилмеркаптафос, сайфос, метатион, базудин ва бошқалар);
в) карбонат кислота, тио — ва дитиокарбомикат кислота ҳосилалари (севин, карбатион, эптам, ИФК, хлор ИФҚ, цинеб,, цирам, ТМТД ва бошқалар);
г)фенолларнинг нитро ҳосилалари (ДНОК, динитроортокрезол, нитрофон, пентохлорфенол, пентохлорбензсл, пентохлорнитробензол ва бошқалар);
д) фталамидлар (каптан, фталон ва бошқалар);
е) минерал мойлар ва яна бошқа турдаги кимёвий таъсирчан моддалар.
Пестицидлар аниқ бир мақсад учун қўлланишга қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1.Ўсимлик зараркунандаларига қарши қўлланиладиган таъсирчан воситалар: зарарли ҳашаротларга қарши (инсектицилар) ва каналарнинг тухумларини қуритиш, йўқ қилишда ишлатиладиган акарицидлар (асагius— кана); личинкаларни йўқ қиладиган ларвицидлар (Iагvа—личинка); думалсқ чўвалчангларни қириш учун ишлатиладиган моддалар—нематоцидлар (nematodos); шиллкқ қуртлар ва бузэқбошиларни нобуд қиладиган лимацидлар — (Lima—шиллиқ қурт); кемирувчи ҳайвонларни ўлдириш учун ишлатиладиган пестицидлар бўлмиш зооцидлар каби таъсирчан моддалар тури қайд қилинади.
2.Ўсимликларнинг замбуруғлар ва бактериялардан пайдо бўладиган касалланишига қарши ишлатиладиган моддалар — фунгицидлар (Fungus— замбуруғ) ва бактериоцидлардир. Мазкур туркум моддалардан уруғликларни, экинларни ва тупроқни дорилашда кенг кўламда фойдаланилади.
3. Бегона, ёввойи ўтларрга қарши кшлатиладиган таъсирчан кимёвий моддалар тури гербицидлар (негЬае — ўт) номи билан юритилади.
4. Пахта ҳосклини механизация воситасида йиғиб-териб олишда, ғўзаларни тайёрлаш мақсадида ўсимлкк баргларни сунъий йўл билан тўкиш, яъни дефолиация қилиш учун ишлатиладиган дефолиантлар (Foilum — барг).
5.Ўсимликларнинг илдизини қуритишда ишлатиладиган кимёвий моддалар десекантлар (Siccum— қуруқ деган сўздан олинган) дан ҳам атрофлича фойдаланилади.
6. Халақит берадиган, керак бўлмайдиган дов-дарахтларни қуритиш учун ишлатиладиган кимёвий мюддалар — арбоцидлар.
7. Вирусоцидлар- вирусларга қарши
8. Альгицидлар- сув ўтларга қарши
Россия ФАнинг мухбир аъзоси А.Яблоковнинг маълумотларига кўра, 1986 йил МДҲда кимиёвий ҳимоя воситаларининг миқдори ҳар бир кишига 1,4 килограммдан тўғри келган. 1989 йилда гектарига 3 килограмм ишлатилган. Болтиқбўйида бу кўрсаткич-200 килограмм, Ашгабадда 64-200 килограммни ташкил этади. Академик А.Фокиннинг фикрига кўра, бутун МДҲда пестицидлар ишлатилиши бўйича жуда кўп хатоларга йўл қўйилган. Айниқса, хлорорганик бирикмалар ҳаддан зиёд кўп ишлатилган. Масалан, ДДТ бир вақтда энг кўп ишлатилган ва уни яратувчи швецариялик химик П.Мюллер Нобель мукофотининг совриндори бўлган (1948). Аввал гўё малярия, сариқ, безгак, тиф касалликларидан қутулишга имкон берди. Аммо кейинги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ДДТдан фойдаланиш жуда хавфли экан. Шунинг учун ундан фойдаланиш 1971 йилдан бошлаб тўхтатилди. Маълум бўлишича, пестицидлар одам ва ҳайвон тўқимасида йиғилишга эга. Сурункали организмга кириб туриши натижасида асаб ва юрак-томир системасига таъсир кўрсатади. ДДТ (дихлордифенилтрихлорэтан) ва шу типдаги моддалар онанинг сути орқали болага ўтади. Бу хилма-хил туғма патология ва эмбрионнинг ўлишига сабаб бўлади. ДДТ ҳатто антарктидадаги пингвиннинг ҳам жигаридан топилган.
Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунё бўйича йилига 500 минг аҳоли заҳарланади. Уларнинг 10%и ўлим билан тугайди. Атроф-муҳитни сурункали равишда пестицидлар билан ифлосланиши туфайли инсоният доимо катта хавф остида юради. Масалан, АҚШда ишлатиладиган альдерин ва дильдрин деб номланган пестицидлар 23% сут маҳсулотида, 88% меваларда, 96% гўшт ва балиқ маҳсулотларида учраши аниқланган. Тирик организмлар органларида, тўқималарида, ҳужайраларида пестицидлар миқдори атроф-муҳитдагига қараганда анча кўп бўлади. Бу ҳодиса йиғилиш коэффициенти билан ҳисобланади. Сувда яшайдиган ҳайвонлар учун бу коэффициент жуда юқори. Масалан, 10-15, молюска учун 25-50. Пестицидларнинг салбий таъсир механизми қуйидаги занжир механизми орқали амалга ошади:

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish