4-жадвал
Орол денгизига Амударё ва Сирдарё орқали қўйилган сув
миқдорининг 1926-1995 йиллар мобайнида ўзгариб бориши,
куб.км (А.Е.Асарин маълумотлари бўйича)
1911-1960 йиллар давомида Оролга ҳар йили ўртача 52 куб км сув қуйилиб келган ва унинг сатҳи мунтазам равишда 53 м мутлоқ баландликда, акваторияси 66 минг кв.км, сув ҳажми 1061 куб км га тенг эди, сувнинг ўртача шўрлик даражаси ҳар литр сувда 9,5-10 г атрофида бўлиб, денгизнинг ўртача чуқурлиги 16 м ни ташкил қилган.
5-жадвал.
Орол денгизи сув режимининг ўзгариши
(А.Е. Асарин маълумотлари бўйича)
Таъкидланганидек, Орол сатҳи 1961 йилдан пасая бошлади. 1961-1970 йиллар мобайнида пасайиш ўртача 21, 1971-1980 йилларда 68, 1981-1985 йилларда 80 см.ни ташкил қилди. Айрим йилларда сув сатҳининг пасайиши ҳатто 1 м га етди. 1960-1993 йилларда денгиз сув режимининг ўзгариши 2-жадвал маълумотларида келтирилганидек бўлган. Денгиз сувининг шўрлик даражаси барқарор ортиб бормоқда. Ҳозирда (2010 й) бу миқдор ҳар литр сувда 45-47 г ни ташкил қилади. Сувнинг фақат буғланишга сарф бўлиши, дарёлар орқали келаётган сув миқдорининг ниҳоятда камлиги Орол сувида туз миқдорининг мунтазам кўпайишига сабаб бўлмоқда.
Орол денгизи сув сатҳининг камайиб боришига сабаб нима ва бу жараён нима учун давом этиб келмоқда - деган савол албатта барчани ўйлантириши табиий. Аввало бу табиатдан фойдаланишнинг регионаллик ҳамда табиат компонентларининг бир бутунлик қонуниятини қўпол равишда бузилиши оқибатидир. Чунки, Ўрта Осиё иқлими ўзига хос бўлган қуруқлик иқлимидир. Айни пайтда Орол ҳавзаси берк ҳавзадан иборатдир. Бунинг устига ёғин сочин миқдори макон ва замон бўйлаб ўта нотекис тақсимланган. Шу боисдан ҳам бу ўлкада "сув обиҳаёт", "сув ҳаёт манбаи" каби талқинлар бежиз пайдо бўлмаган. Аммо, собиқ тоталитар тузум ўлканинг табиий хусусиятларини тўла инобатга олмаган ҳолда, марказдан туриб бошқарув механизми асосида уни қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб берувчи манбага айлантирди. Бунинг учун йирик-йирик гидротехник иншоотлар бунёд этилиб, уларда сақланиб турган сув ҳисобига янгидан янги ер майдонлари ўзлаштирила бошланди. Оқибатда эса дарёлар сув сарфи кескин даражада ўзгариб, Орол денгизига бориб қуйилувчи сув миқдори камайиб кетди. Масалан, 1965 йилда Сирдарёда Чордара сув омборининг (сув ҳажми 5,9 куб км) ишга туширилиши билан дарёнинг қуйи оқимидаги сув режими ростлаб қўйилди, 1956 йилда Қайроққум канали ва 1974 йилда улкан Тўхтагул сув омборининг ишга туширилиши натижасида денгизга қуйиладиган сув миқдори сезиларли даражада камайди. 1974-йилда Газали (Қозоғистон) шаҳридан сал юқорироқда дарёга тўғон солинди.
Амударё этакларидаги сув режими 1974 йилда Тахиатош гидроузелининг ишга туширилиши натижасида кескин ўзгарди. Бу вақтга қадар баҳор ва ёзда ҳар йилги сув тошкини туфайли дельтада сув жуда катта майдонларда ёйилиб оқарди, дельтадаги саноқсиз кўл ва кўлоблар ҳамда ботқоқликларни сув билан таъминлаб турар эди. Тахиатош гидроузели қурилганидан сўнг бу ҳолат ўзгариб кетди. 1986 йилда сув сиғими 8,6 куб км бўлган улкан Туямўйин сув омбори ишга тушди, бунинг натижасида қуйи Амударё этакларида дарё сувининг режими бутунлай тартибга солинди, бу ҳол дарё тошқини ва умуман ўзанининг тўлиб оқишига чек қўйди, фойдаланилаётган обиҳаёт сув омборида жамғарила бошланди. 1974 йилга қадар Орол сатҳи жуда секинлик билан пасайиб борди, чунки бу вақтларда сув Сирдарё ва Амударё орқали меъёридан камроқ бўлса ҳам ҳар ҳолда бир маромда келиб турган эди. Орол caтҳи 1974 йилга келиб 3 м га пасайди. Шу йилдан бошлаб денгизга сув қуйилиши турғун камайиб бориши билан унинг сатҳи ҳам тез суръатларда саёзлана бошлади.
Амударё ва Сирдарё қуйи оқимларида дарёлар сувининг сифати ҳалокатли ёмонлашди. Истеъмолга деярли ярамай қолди. Ана шу дарёлар дельталаридаги ерлар жадаллик билан қурғоқлашиб бормоқда. Орол денгизи ва унга яқин жойлашган ерларнинг экологик тизими, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси чуқур инқирозга учрамоқда. Орол ва Оролбўйи бўхронининг энг асосий сабаби, ишлаб чиқариш тузилмалар билан, Ўрта Осиё экологик тизими ўртасида вужудга келган чуқур зиддиятдир. Бу табиатнинг объектив қонунларини менсимай сув ва бошқа табиий бойликлардан хўжасизларча фойдаланиш оқибатида рўй берди. Ирригация қурилишининг Орол денгизи, Амударё ва Сирдарё дельталари экологик тизимни сақлаш бўйича илмий тавсиялар амалда бажарилмади, тарихнинг аччиқ тажрибаларидан хулосалар чиқарилмади.
Биринчи навбатда кўп сув талаб қиладиган ишлаб чиқаришни ривожлантириш, пахта ва шоли якка ҳокимлиги стратегиясининг тикланиши дарёлар сувини суғоришлардан ортмайдиган қилиб қўйди. Бир қатор ҳолларда мелиорациялаш, ноқулай бўлган ерларни ўзлаштириш, жаҳон амалиёти билмаган юқори суръатларда суғориладиган майдонларни кенгайтириш кетидан қувиб, суғориш тизимларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш ишлари сифатининг пасайиб кетиши минтақадаги ахволни янада ёмонлаштирди. Назоратсизлик ва сувдан фойдаланишнинг "бепуллиги" ҳамда алмашлаб экишнинг йўқлиги сувдан самарасиз фойдаланишга олиб келди. Пахта ва шоли етиштириш жуда кўп сув сарфлашдан ташқари, ҳисобсиз миқдорда маданий ўғит ва ўсимликларни ҳимоялаш кимёвий воситаларидан кенг миқёсда фойдаланиш атроф-муҳитни йўл қўйилиши мумкин бўлган даражадагидан ўнлаб марта юқори ифлосланишга олиб келди. Чунки, минтақа ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш стратегияси асосан хом-ашёни қайта ишловчи корхоналар тармоғи бўлиб, омборлар ва коммуникациялар етишмаган.
Умуман ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш энг аввал тайёр маҳсулот эмас, балки қишлоқ хўжалик хом-ашёсини кўпайтириш манфаатларини кўзлаган экологияга зид стратегияси, охир-оқибатда, Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудини экологик инкирозга олиб келди. Бу Ўрта Осиё ва Қозоғистон ҳудудида "аҳоли-иқтисодиёт-табиат" тизими мувозанати бузилганлигининг энг ёрқин ифодасидир.
Орол денгизи муаммосининг табиий ва экологик жараёнларга таъсири. Орол денгизининг қуриб қолган туби 3 млн гектардан ортиқ бўлиб, табиий шароити ўзига хос, эски қирғоқ (1961 йил) дан ичкари томон 10-15 км (Шарқ томонда бундан ҳам кўпроқ) масофада сидирғасига қумли минтақа мавжуд, мазкур қуриган қисм асосан жўяк дўнг барханли релеф шакллари билан банд, қумли шакли таркиб топмоқда. қумли минтақада асосан сийрак (баъзи жойларда умуман йўқ) черкез, қора саксовул, юлғун, бир йиллик шўралар ва бошқа ўсимликлар мавжуд. Мазкур минтақадан сўнг тақирсимон шўрҳоклар (асосан бир йиллик шўралар билан мажмуали ҳолда сарсазан ва юлғун кенг тарқалган) катта майдонларни эгаллаган, баъзи қум уюмлари учрайди. Грунт сувлари сатҳининг 5-7 м дан пастга тушиши туфайли эндиликда қолдиқ шўрҳокларга айланган. Ушбу минтақанииг майдони денгиз томон йил сайин кенгайиб бормоқда, чунки грунт сувлари сатҳи ҳам Орол чекинган сари пасайиб бормоқда. қуриган қисм рельефи яланг текисликдан иборат бўлганлигп сабабли грунт сувларининг ётиқ (горизонтал) оқими ҳам жуда секин, баъзи жойларда амалда йўқ даражада. Улар асосий қисмининг буғланишга сарф бўлиши туфайли тупроқдаги туз миқдори ҳам катта. қозоғистонлик мутахассисларнинг маълумотига кўра 1961-1970 йиллар ўртача йиллик туз тўпланиши 1,80 млн т, 1971-1980 йилларда 2,95 млн т, 1981-1985 йилларда 4,85 млн т.ни ташкил килган. Бинобарин унинг қуриган қисми улкан туз манбаига айланиб бормоқда.
Ҳозирдаёқ Оролнинг қуриган қисмида шамол таъсирида қум, чанг ва туз заррачалари турли томонларга тўзимоқда. Жанубий Оролбўйида денгизнинг қуриган қисмидан кўтарилган туз ва шўр чангларнииг тушишп САНИИРИ маълумотларига кўра ҳар га майдонга ўрта ҳисобда 90-1000 кг дан тўғри келади. Аммо денгизнинг эски қпрғоғидан жануб томон бу миқдор камайиб бориши аниқланган, чунончи Муйноқ атрофи ҳар гектар майдонга 1242 кг дан туз ёғилса, Нукус атрофида бу миқдор 100-150 кг. ва ундан камроқ. Яна бир нохуш ҳолат шундан иборатки, Оролбўйида табиий ва экологик шароитнинг кескин ўзгариши сабабли мавжуд яйлов ва пичанзорларнинг маҳсулдорлиги (ўша вақтларда гектарга 10-50 ц бўлган) 0,5-2-3 ц гача камайди. ўсимликлар зичлигининг камайиб бориши, уларнинг сийрак голофитлар билан алмашиши оқибатида шамол эрозиясн кучаймоқда, натижада текисликнинг ўйдим-чуқурлиги ортиб бормоқда, қум релеф шакллари таркиб топмоқда. Гидрометеорология Бош бошқармаси маълумотларига қараганда, Орол денгизи турли томонга йилига 15-75 млн т чанг ва туз тарқатувчи асосий манбага айланиб бормоқда. Орол тубидан кўтарилган туз ва қум заррачалари Устюрт ясси тоғлардан енгилгина ошиб, жануб ва ғарбга тарқалади. Каспийга бориб етади. Каспийда сувнинг юза буғланиши тик найчаси билан учрашади. Найчада чанг-туз булути ҳосил бўлади. Улар жуда баландликка кўтарилиб, эни 40 км, узунлиги 30 км бўлган ҳудудларга етиб боради. Орол денгизининг қуриши минтақанинг иқлим вазиятини ўзгартириб юборди. Илгари Оролбўйида ҳарорат ва ҳаво намлигини ўзига хос тартибга солиб турувчи табиий тўсиқ бўлиб ҳисобланарди.
Денгиз сатҳидан кўтарилувчи буғ устуни Амударё қуйи оқими ҳудудига Шимол шамоллари кириб келадиган йўлда бамисоли қалқон бўлиб турган денгизнинг майинлаштирувчи нафаси иқлим қуруқлигини камайтирар, саратон иссиғини ва қаҳратон совуғини мўътадиллаштирар эди. Эндиликда Орол денгизининг бу аҳамияти деярли сезилмай қолди. Натижада кейинги вақтда иқлим шароити кескин ўзгарди. Ёз исиб кетди, қиш эса совуқ бўла бошлади, чангли тўзонлар кўпайиб, баҳорги ва кузги совуқ уришлар тезлашди, ўсимликларнинг вегетация даври 20-25 кунга қисқарди. Бу эса мазкур минтақада иссиқсевар ўсимликларни етиштириш имкониятини камайтирмоқда. Минтақанинг юз минглаб гектар ерлари жизғанак бўлиб, шўрланиб ётибди. Пахта етиштиришга ажратилган ер майдонларининг анчагина қисми касаллик қўзғатувчилар ва ўсимлик зараркундалари билан касалланган. Суғориладиган ерларнинг кўпгина майдонларда тупроқ унумдорлиги пасаймоқда. Асосан қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдирлиги кескин камайиб кетди. Минтақада экологик вазиятнинг ғоят кескинлашгани, бундан ташкари Амударё ва Сирдаpё оқимининг камайиб ифлосланиб қолгани, Оролбўйининг жадал равишда чўлга айланиб бораётгани билан боғлиқдир. Саноат ва хўжалик-маиший оқава сувларнинг ташланиши оқибатида дарё ва ҳавза суви заҳарланмоқда. Қишлоқ хўжалик объектларидан чиқадиган ғоят кўп миқдордаги фосфор, азот ва бошқа моддалар, шунингдек дефолиантлар, инсектицидлар таркибидаги заҳарли моддалар сувга келиб тушмоқда. Юқори даражада минераллашган коллектор-дренаж оқаваларининг дарёларга чиқариб ташланиши дарёлар сувининг минераллашувига ҳам сабаб бўлмоқда. Бактерияларнинг умумий миқдори йўл қўйилиши мумкин бўлганидан 5-10 марта ортиқдир. Кейинги йилларда Ўзбекистон олимлари Орол денгизининг қуриган тубини тадқиқ қилдилар. Бунда аэрофазо материалларидан кенг фойдаланилди. қўшимча равишда кўп зонали аэросуратга олишлар ўтказилди. Оролнинг қуриган туби жанубий қисмида морфометрик хусусиятларга эга бўлган қатор зоналар, жумладан Ажибой қўлтиғини ажратиб кўрсатиш мумкин. қўлтиқ асосан оғир механик таркибли заминдан, лой, оғир қумоқ тупроқ ва қумлоқ тупроқдан ташкил топган. қўлтиқни Устюрт ва Йўлбарс бурни ярим ороли тарафдан қум- бархавлари ўраб олган. Бир метрли қатламнинг шўрланганлиги гектар ҳисобига 190-400 тоннага тўғри келади. Чунки жинслар зичлиги марказга ва қўлгиқнинг денгизга чиқиш томон кучайиб боради. Ер ости сувлари юзада жойлашган ва сувга чидамли қатламнинг ястаниб ётиши баъзи жойларда сув чиқадиган қатламларнинг сийраклиги билан изоҳланади. қирғоқ чизиғидан ер ости сувларининг чуқурлиги 4-5 метрга боради, қўлтиқнинг маркази томон ва қирғоқда юза жойлашган ҳамда ер юзига чиқиб туради.
Шарқ томондан ёндашган Йўлбарс бурнидан шимолроқда зона денгиз қумлари ва қумлоқ тупроқдан ташкил топган. Умумий майдони 330 кв км. Бу ҳудуднинг асосий қисмидан шимолнинг қумларнинг учириши устунлик қилади. Ер ости сувлари юза жойлашган бўрсиллаган (гидроморф), шўрхок шаклланадиган зона бундан мустаснодир. Амударё дельтаси асосан юмшок ер ва аллювиал (дарё сувлари оқизиб келган) жинслардан ташкил топган, кам шўрланган. Бу ерда шамол ва сувлар емирилиш уйғунлашиб, ўнқир-чўнқир мураккаб рельеф ҳосил қилади. Дарёнинг сувлигига қараб дельта денгиз томон йилига 0,6-0,9 км сурилади. Бу ерда ер ости суви даражаси йилнинг сувлигига боғлиқдир ва сув сатҳига яқиндир. Мустаҳкамланган қумлоқ майдонларда кўп йиллик ўсимликлар - саксовул, юлғун, тўкай ниҳоллари ва бошқалар яхши ривожланмоқда. Жилдирбош қўлтиғи коллектор-дренажлар ташлама сувлари ва қозоқдарё ирмоғидан таъминланади. Умумий майдони 1900 кв км, унинг 60-80% ни шўрхокка бардошли ва қўға-қамиш аралаш ниҳоллар босиб кетган. қўлтиқнинг анчагина қисмида кучли минераллашган ер ости суви 2-3 метр чуқурликда бўлиб, захкаш ва ярим захкаш шўрхоклар юзага келишига кўмаклашади. қўлтиқнинг шимолий ва шимоли-шарқий қисмида денгиз ва дарё лойқаларидан шўрхоклар пайдо бўлмоқда.
Оролнинг шарқий қисмидаги 1 млн. га ли Оқтепа архипелаги тузлар тўпланишининг энг йирик манбаидир. Бу архипелаг Қизилқум шимоли-шарқий қисмининг давом этиб келган паст-баланд ва ариқсимон қумлардан шаклланган, баландлиги 10-15 м. Улар алоҳида суви қуриган ёки 150-200 гектар атрофида шўр сув билан тўлган котловиналаридан иборат. Шўр сув котловиналари атрофида денгиз қирғоги шўрхоклари шаклланади, улар ҳалокатли даражада бўлиб, 30 км чамасидаги зонадаги юза сатҳлар таркибида 15-17% гача туз бор.Орол денгизи тубининг қуриган доираси микрорельефи, қатламлар литологияси, қуриб боришнинг жадаллиги ер ости сувларининг чуқур ёки юза жойлашганлигига қараб галогеокмёвий жараёнларнинг узоқ давомли босқичини ўтайди. Шундай қилиб, Орол ва Оролбўйи бўҳронининг энг асосий сабаби ишлаб чиқариш тузилмалари билан Ўрта Осиё экологик тизимини ўртасида вужудга келган чуқур зиддиятдир. Бу табиатнинг объектив қонунларини менсимай сув ва бошқа табиий бойликлардан чек-чегарасиз фойдаланиш оқибатида рўй берди. Ирригация қурилиши тарихининг Орол ва Амударё ҳамда Сирдарё дельталари экологик тизимини сақлаш бўйича тавсиялари амалда бажарилмади. Бунинг оқибатида Орол денгизи атрофида ўлкаларда мудҳиш вазият вужудга келди: катта-катта майдонларидаги экинзорлар қурий бошлади: дарахтлар, ўт-ўланлар, тупроқ, сув ва ҳаво заҳарланди. Айниқса одамларнинг сиҳат-саломатлигига, ҳайвонот оламига катта зиён етди. Илгари яшнаб турган кўпгина жойларнинг экологик шароити ёмонлашиб, улар кимсасиз дашт биёбонларга айланди.
Орол муаммосининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари. Орол денгизи ҳавзаси табиий муҳитининг ҳозирги ҳолатини ва ривожланиш жараёнининг таҳлили экологик вазиятнинг янада кескинлашиб борган сари мураккаблашаётганини кўрсатмоқда. Минтақанинг аҳволи ва ривожланишида тобора янги-янги муаммолар пайдо бўлмоқда. Бугунги кунда Орол денгизи бевосита ўз таъсирини ўтказиб келаёттан ҳудуд 3 мустақил давлатни қамраб олади. Бу минтақа қадимдан кўчманчи чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланиб келаётган регионлардан эди. Собиқ иттифоқ даврида турли хил қишлоқ хўжалик маҳсулотлар етказиб берувчи интенсив деҳқончилик минтақасига айлантирилди.
Суғориш тизимининг кенгайиб бориши, саноат тармоқларининг ривожлантирилиши натижасида бу регион йирик агро саноат комплексига айланиб қолган эди. 1950 йил бу минтақада суториб экин экиладиган майдонлар 2,9 млн.га бўлган бўлса, 1990 йилга келиб уларнинг майдони 7 млн. га дан ошиб кетди. Натижада қишлоқ хўжалик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми, бу давр оралиғида 4 баробар кўпайди ва собиқ иттифоқнинг 90% пахтасини, 40% яқин шолиси, меванинг 1/3 ни ҳамда сабзовот маҳсулотининг 1/4 қисмини Оролбўйи етказиб бера бошлади. Орол минтақасидаги бу вақтинчалик ютуқлар (аҳоли жон бошига олинган 1960 йилга нисбатан 2 баробарга ортиб кетган эди) ўша даврдаёқ ўз ечимини кутаётган суғориш тизимини йўлга қўйиш, тупроқ ҳосилдорлигини сақлаб қолиш, жамоа ва давлат хўжаликлари қурилишидаги мажмуалилик каби кечиктириб бўлмайдиган ишларни долзарб вазифа сифатида илгари сурди. Аммо бу ишлар амалда ўз ечимини талаб даражасида топа олмади. Бу салбий омиллар экстенсив равишда ривожланиш йўлига тушиб қолган қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришнинг сурункали орқага кетишига олиб келган эди.
Орол минтақасидаги 100 минглаб гектар ерлар шўрлана бошлади, экинларда турли касалликлар кўпайди, тупроқ ҳосилдорлиги пасайди, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш кескин пасайиб кетди. Бу ҳол Орол минтақасидаги юқорида баён қилинган учта мустақил давлатнинг қатор туманларида оғир социал-иқтисодий, экологик ва санитария эпидемиология шароитининг юзага келишига сабаб бўлди. 1985-1990 йилларда Орол сувининг чекиниши натижасида 26 минг кв.км. сув ости қумлигининг юзи очилиб қолди, унинг 2/3 қисми шўрхоклардан иборат бўлса, қолган қисми тузли қум адирларидир. Гидрометеорология бош бошқармасининг маълумотларига кўра Орол сувининг қуриган майдонидан чиққан ва шамол кучи билан таркалаётган аэрозол атмосферанинг таркибига аралашиб кетиб жойларда тўзонли, тузли булутларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда. Оқибатда эса Оролбўйи минтақасидаги ёмғир сувларининг минераллашув даражаси ҳам рухсат этилган меъёрдан 2 баробарга, айрим жанубий туманларда эса ҳатто 7 баробарга ортишига сабаб бўлмоқда. Орол қайтган жойлардан кўтарилган тузли тўзонлар атмосферанинг 5% ни ифлослаб бўлди деган маълумотлар мавжуд. Натижада Орол денгизи атрофида, айниқса Қорақалпоғистон Республикасида, қизил Ўрда ва Дошҳовуз вилоятларида аҳоли саломатлиги учун хавфли оғир ижтимоий-иқтисодий, экологик ва санитария-эпидемиологик вазият вужудга келди. Касалга чалиниш даражаси айниқса аёллар ва болаларда кўтарилди, ўлим ҳам кўпайди. Оролбўйидаги аҳоли саломатлигининг ёмонлашувига, экологик омиллардан ташқари, тиббиёт муассасалари ишидаги камчиликлар, бир қатор аҳоли истиқомат қиладиган жойларда марказлашган водопровод тизимининг йўқлиги ҳам сабаб бўлмоқда. Масалан, Қорақалпоғистонда шаҳар жойларнинг бор-йўғи 11%и водопровод тизими билан таъминланган ҳолос, қишлоқда эса бундай тизим бутунлай йўқ.
Орол денгизи ҳавзасида суғоришни ривожлантириш қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш ва гидромелиорация қурилишига (асосан умумиттифок манфатлари учун, аксарият ҳолларда минтақавий манфаатларга зид тарзда) катта маблағлар ажратиш билан уйғунлаштирилиб амалга оширилди. қишлоқ хўжалигини кимёлаштиришни кучайтириш ва бошқа кўринишдаги салбий антропоген таъсир билан уйғунлашган ҳолда ирригацияга катта эътибор берилганлиги минтақа экологик тизимида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарди. Аввало, кўп сув талаб қиладиган ишлаб чиқаришни ривожлантириш, пахта ва шоли яккаҳокимлигини стратегиясининг танланиши дарёлар сувини суғоришлардан ортмайдиган қилиб қўйди. Назоратсизлик ва сувдан фойдаланишнинг бепуллиги ҳамда алмашлаб экишларнинг йўқлиги сувдан самарасиз фойдаланишга олиб келди. Пахта ва шоли етиштириш кўп сув сарфлашдан ташқари, кўп миқдорда ўғит ва ўсимликларни ҳимоялаш кимёвий воситаларни қўллашни талаб этди. Бу эса атроф-муҳитнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган даражадан ўнлаб маротаба кўп бўлганишига олиб келди. Минтақа ишлаб чиқариш кучларни ривожлантириш стратегияси, аввало, хом-ашё базасига айланиш йўлидан борди. Бунинг оқибатида хом-ашёни қайта ишловчи корхоналар тармоғи, омборхоналар ва коммуникациялар талаб даражасидан паст. инфратузилма эса бутунлай халқ хўжалиги талабларига жавоб бермайдиган ҳолатга тушиб колди. Шу сабабларга кура минтақа ўз маҳсулотининг катта қисмини ташиш ва сақлаш имкониятларининг ёмонлиги туфайли нобуд бўлиб, катта иқтисодий зарар келтира бошлади.
Ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришнинг тайёр маҳсулотни эмас, балки қишлоқ хўжалик хом-ашёсини кўпайтиришни кўзлаган минтақа экологик шароитига зид бўлган стратегияси охир-оқибатида Орол бўҳронига олиб келди. Демак Орол муаммосини юзага келтирган социал-иқтисодий омиллар қуйидагилардан иборатдир:
1. Кўп сув талаб қиладиган ишлаб чиқаришнинг ривожлантирилиши ва жойлаштирилиши ва уларнинг хом ашёвий тавсифи.
2. қишлоқ хўжалик экинларининг эколоик жиҳатидан асосланмаган тузилмалари жорий қилинди ва энг аввало сувни кўп талаб қиладиган экинлар, биринчи навбатда пахта ва шоли экинлари майдонлари кенгайтирилди.
3. Ҳосилдорлиги паст, мелиорация тадбирларини амалга ошириш оғир бўлган ҳудудлар ўзлаштирилди.
4. Суғориш тизимларни лойиҳалаштириш, қуриш ва экспулатация қилиш ишлари сифатсиз бажарилди.
5. Суғориш меъёрларига амал қилинмади.
6. Минтақа иқтисодиётини ривожлантириш ва уни экология тизимига таъсири муқобил йўлларни илмий башоратлаш, шунингдек, катта миқёсларда амалга ошириладиган тадбирларнинг экологик оқибатларини таҳлил этиш талаб даражасида олиб борилмади.
7. Аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган бутун хўжалик-сиёсий фаолиятининг ижтимоий жиҳатлари суст эди.
Мана шулар асосида 1965 йилдан то 1990 йилга қадар Оролбўйида суғориладиган ерлар уч баробардаи кўпроқ кенгайтирилди, сув истеъмоли ҳам мутаносиб тарзда уч баробар ортди. Эндиликда Оролни соғломлаштириш муаммоси жаҳон халқлари диққат марказида бўлиб, Орол денгизи ҳавзасини барқарор ривожлантиришга бағишланган халқаро илмий анжуманлар ўтказилиб уларда истиқболли дастурлар ишлаб чиқилмоқда. 1995 йил сентябр ойида Нукус шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида бўлиб ўтган "Оролбўйи мамлакатларининг баркарор тараққиёти" мавзусидаги халқаро анжуман ҳам айнан юқорида таъкидланган муаммоларга бағишланган эди. Бу анжуманда Марказий Осиёдаги беш давлат президентлари, ҳукуматлар раҳбарлари билан бирга ўнлаб халқаро ташкилотлар ва 35 давлатнинг вакиллари иштирок этиб, ўлкада юзага келган хавфли экологик ҳалокатни бартараф этиш масалаларини ўрганиб чиқдилар. Анжуман ишида 300 дан ортиқ мутахассислар, дипломатлар, вазирлар ва давлат раҳбарлари қатнашиб, улар Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ бўлган ушбу асосий масалаларни муҳокама қилдилар. Унда Нукус декларациясига имзо чекилди ва истикболда олиб бориладиган сиёсий ва амалий ишлар борасида аниқ мажбуриятлар олинди, бошлангич маблағлар белгиланди. Орол муаммоси халқаро муаммога айланди. Оролни соғломлаштириш, уни сув билан таъминлаш, денгиз атрофидаги экологик муҳитни яхшилашга қаратилган ибратли ишлар бошланди. Орол денгизи атрофида яшовчи аҳолига, айниқса беморлар ва болаларга турли хайрия ёрдамлар кучайтирилди, республикамиздан ва хатто чет эл мамлакатларидан зарур дори дармонлар мунтазам юбориб турилибди.
Орол экологик муаммосини ҳал этиш йўллари. Орол денгизи ҳавзаси табиий муҳитининг ҳозирги ҳолати ва унинг ривожланиш жараёнини таҳлил этиш экологик вазиятни янада кескинлашишини кўрсатмоқда. Чунки Орол муаммоси ўзига хос кўп қиррали ва кўп функцияли муаммо, у йирик ҳудудий миқёсда мавжуд бўлганлиги туфайли унинг ечими Амударё ва Сирдарё ҳавзаларидаги ер-сув масалаларини тўлигича ижобий хал қилиш билан боғлиқ. Орол муаммосининг табиий, экологик ва ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ниҳоятда улкан; аввалги қулай шароитни қайта тиклаш умуман мумкин эмас.
Орол муаммоси икки қисмдан иборат: 1) денгиз сатҳини маълум даражада сақлаб қолиш ва 2) Оролбўйида экологик ҳолатни оптималлаштириш. Орол сатҳини маълум баландликда сақлаб колиш учун ҳозирги сув танкис бўлиб турган шароитда энг минимал миқдорга асосланиш мақсадга мувофиқ. Ҳисоб-китобларга қараганда, денгизга мунтазам равишда йилига камида 20 куб км дан сув қуйилиб турса, унинг сатҳини 33 м мутлоқ баландликда сақлаб қолиш мумкин бўлади. Агарда дарёлар орқали келадиган сув шу миқдордан 10 куб км гача камайса, унинг юзаси 27,3 м мутлоқ баландликгача тушади. Бу ҳолда Катта денгиз икки қисмга бўлиниб кетади, унинг шарқий қисми унчалик чуқур бўлмаган шўрхокли қумликка айланади, ғарбий қисми эса анча чуқур бўлгани учун (туби -16 м да жойлашган) чуқурроқ кўлга айланади. Бинобарин, Оролни денгиз сифатида сақлаб қолиш учун унга камида 20 куб км сув қуйилиб туриши керак. Оролбўйи, хусусан Амударё ва Сирдарё дельталарида экологик вазиятни соғломлаштириш учун энг аввало аҳолини тоза ичимлик сувн билан тўла таъминлаш, қуриб қолган ўзанлар, кўлларга мунтазам равишда сув юбориш ва улар орқали яйловлар ҳамда пичанзорлар, тўқайзорларга сув чиқаришни амалга ошириш, денгизнинг қуриган қисмида шамол ҳаракатини тўсиш учун қумларни фитомелиорация йўли билан мустаҳкамлаш, суғориладиган зонада сувни кўп истеъмол қилувчи экинзорлар майдонини камайтириш ва бошқа донли, полиз ва мевали экинлар майдонини кенгайтириш, ем-ҳашак экинлари экиладиган далаларни кўпайтириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш ва бошқа тадбирлар амалга оширилиши керак. Оролбўйида, хусусан Қорақалпоғистон, Хоразм, Дошховуз воҳаларида Туямўйин сув омборидан (Капарас бўлими) ёзда жамғарилган, шўрлиги нисбатан камроқ бўлган суви қувурлар орқали барча туман марказлари, йирик қишлоқларга ҳозирда етказиб берилмоқда. Баъзи аҳоли пунктларида чет элдан келтирилган сувни чучуқлаштириб берувчп қурилмалар ишлаб турибди. Бу борада тегишли дастурлар амалга оширилмоқда. Аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, касалларга соғломлаштириш марказларида ёрдам берилмоқда.
Оролбўйида чўллашишга қарши курашиш учун мухандислик лойихаларини амалга оширилиши лозим. Ўнлаб йиллардан бери кўндаланг турган асосий муаммони хал этиш учун кўпдан-кўп лойиҳалар таклиф қилинди. Аммо ҳозирча уларнинг бирортаси ҳам ҳаётга жорий этилмади. Бу лойиҳаларнинг ҳаммасини икки гуруҳга бирлаштириш мумкин:
1. Орол денгизи ҳавзасида экология вазиятни ички сув ресурсларини буриб юбориш ҳисобига яхшилашни таклиф этаётган (интрарегионал) лойиҳалар.
2. Зарур миқдордаги сувни четдан, яъни ҳавза ташқарисидан келтиришни таклиф этаётган (экстрарегионал) лойиҳалар.
Орол денгизи сатҳини махаллий ресурслар ҳисобига баркарорлаштиришни кўзда тутувчи лойиҳалар қуйидаги манбалар сувини денгизга оқизишини таклиф этадилар:
1. Коллектор-дренаж тизимлари сувларини.
2. Сариқамиш, Денгизкўл, Султонтоғ, Маханкўл, Арнасой, Айдар ва Судочье ташлама кўллари сувларини денгизга буриб юбориш.
3.Гидромелиорация тизимининг самарадорлигини ошириш, суғориш техналогиясини яхшилаш, сув ресурсларини ҳудудий қайта тақсимлаш ва бошқа тадбирлар ҳисобига истиқболда тежаб қолинадиган сувлар.
Мазкур лойиҳалар ҳамда таклифларнинг барчаси Орол денгизи ҳамда Оролбўйи экологик ҳолатини барқарорлаштиришга, минтақада аҳоли саломатлигини яхшилашга, унинг турмуш даражасини кўтаришга йўналтирилган амалий тафсидаги ишланмалар асосида билдирилган. Шу боисдан ҳам уларни тезда амалиётга тадбиқ этиш беқиёс аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 2010 йил 20 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисида сўзлаган нутқида ўта муҳим ва долзарб маслалардан минтақадаги экологик муаммоларни кесикнлашиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Экологияни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни асраб-авайлаш ҳозирги аномал табиий ўзгаришлар шароитида Мингйиллик декларацияда белгиланган мақсадларга эришишда катта аҳамият касб этади. Ўзбекистон ва БМТнинг экология соҳасидаги ҳамкорлиги доирасида Оролбўйидаги вазият деградациясининг олдини олиш ва Орол фожиаси оқибатларини енгиллаштириш бўйича қабул қилинган тезкор чоралар устувор аҳамиятга эга.1 Ушбу масалани ҳал этиш борасида БМТнинг Ўзбекистонга кўмак беришга тайёрлиги баён этилди.
Орол денгизи экологик фожиасининг жиддийлигини инобатга олган ҳолда, 2008 йилнинг 11-12 март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва БМТ вакилларининг фаол иштирокида "Орол муаммоси, унинг аҳоли генофонди, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига таъсири, оқибатларини енгиллаштириш борасида халқаро ҳамкорлик чоралари” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди.
Экологияни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни асраб-авайлаш, айниқса, ҳозирги аномал табиий ўзгаришлар шароитида Мингйиллик декларациясида белгиланган мақсадларга эришишда катта аҳамият касб этади. Орол фожиаси экология муаммоларига масъулиятсиз муносабатда бўлишнинг яққол мисолидир. Бир пайтлар ноёб ва гўзал денгизлардан бири бўлган Орол бир авлод ҳаёти давомида деярли қуриб ва йўқолиб бораётган сув ҳавзасига айланди. Ислом Каримов
|
Аслида Орол фожиаси экология муаммоларига масъулиятсиз муносабатда бўлишнинг яққол мисолидир. Бир пайтлар ноёб ва гўзал денгизлардан бири бўлган Орол бир авлод ҳаёти давомида деярли қуриб ва йўқолиб бораётган сув ҳавзасига айланмоқда. Қирқ йил мобайнида Орол денгизи акваторияси 7 баробар қисқарди, сув ҳажми 13 марта камайди, унинг минералллашуви эса ўнлаб баробар ошиб, денгизни тирик организлар яшаши учун яроқсиз аҳволга келтирди. Натижада бу ердаги қарийб барча ҳайвонот ва наботот олами таназзулга учради ва йўқолди.
2010 йил апрель ойида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Оролбўйи минтақасига ташриф буюрди. Унинг сўзларига кўра, кўрган манзаралари унда ўчмас таассурот қолдирган. Пан Ги Мун Орол муаммосини ҳал этишга кўмаклашишга, ушбу экологик фожиа оқибатларини бартараф қилиш учун БМТнинг эксперт салоҳияти, молиявий ва бошқа ресурсларини жалб этиш борасида барча саъй-ҳаракатларни сафарбар қилишга тайёр эканини билдирди.
Президентимиз Ислом Каримов Орол денгизининг қуриши давом этаётганини ва унинг атрофида гуманитар фалокат содир бўлаётгани сабабли Оролнинг табиий биологик фондини асраб-авайлаш, денгиз инқирозининг атроф-муҳитга, минглаб ва миллионлаб одамлар ҳаётига ҳалокатли таъсирини камайтириш ҳозирги вақтдаги энг муҳим долзарб вазифа эканини таъкидлаб ўтди.
Орол денгизининг қуриши давом этаётгани ва унинг атрофида гуманитарфалокат содир бўлаётгани сабабли Оролбўйининг табиий биологик фондини асраб-авайлаш, Орол инқирозининг атроф-муҳитга, энг муҳими, бу ерда истиқоматқилаётган юз минглаб ва миллионлаб одамлар ҳаётига ҳалокатли таъсириникамайтириш бугунги кундаги энг муҳим вазифа ҳисобланади. Ислом Каримов
|
Статистик маълумотлар ва фактлар
Ҳозирги пайтда жаҳонда ҳар йили 11 миллионга яцин бола, яъни ҳар дацицада 20 нафар ёки ҳар куни 30 минг бола беш ёшга етмасдан нобуд бўлмокда. Улардан 4 миллионга яқини ҳаётининг дастлабки 28 кунида дунёдан ўтмоцда. Ўлим билан боглиқ ҳолатнинг асосий кўпчилиги паст ва ўрта даромадли мамлакатлар, асосан, Саҳрои Кабирдан жанубда ва Жанубий Осиёда жойлашган мамлакатларга тўгри келади. Ота-оналар ўз болалариш зарур даражада парваришлаш имконига эга бўлмаганликлари учун камбагал мамлакатларда жуда кўплаб гўдаклар нобуд бўлмоцда. Отд-оналарнинг ҳеч бўлмаганда улардан бирортаси балоғат ёшига етади-ку, деб умид қилишлари напижасида бундай оилаларда одатда болалар кўп бўлади. Бу эса, ўз навбатида, шундоқ ҳам камдаромадли оилаларнинг кўпчилик учун озиқ-овқат ва кийим-кечак сотиб олиш турар жой, ўқиш ва тиббий хизмат учун ҳақ тўлаб яшашига тўгри келади деганиди.
Болалар ўртасидаги аксарият ўлим ҳолатлари зотилжам, ичбуруг, қизамиқ, безгак каби касалликлар туфайли рўй беради. Кам даромадли мамчакатларда 5 ёшгача бўлган болаяар ўлимиинг 49 фоизи қониқарсиз озиқланиш сабабли юз беради. 1999 —2003 йилларда қизамиқдан вафот этиш ҳолати жаҳонда 40 фоизга қисқарди. Агарда дунёдаги қашшоқ оилалар энг кам даражада бўлса-да, даволаш-профилактика тадбирлардан фойдалана олганида, ҳар йили 6 миллион болани қизамиқдан вафот этишдан қутқариб қолиш мумкин бўлар эди. 2000 йилда қизамиқдан вафогп этган 5 ёшгача бўлган болаларнинг ҳар тўрт нафаридан бирини эмлаш ёрдамида сацлаб цолиш мумкин эди.
|
Юртбошимиз ўз нутқида Оролбўйи ҳудуди иккита асосий манба — Амударё Сирдарё ҳисобидан сув билан таъминланиши, ушбу дарёлар оқимининг камайиши мазкур кенг минтақанинг шундоқ ҳам заиф экологик мувозанатини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкинлигини ҳисобга олиш зарур эканини баён этди. Бундай шароитда, Президентимиз таъкидлаганидек, 30-40 йил аввал, совет даврида ишлаб чиқилган, мазкур дарёларнинг юқори қисмида улкан гидроиншоотларни қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга ҳар қандай уринишлар, ушбу иншоотлар барпо этиладиган зоналарнинг сейсмик хавфи 8-9 баллни ташкил этиши ҳисобга олинадиган бўлса, буларнинг барчаси экологияга ўнглаб бўлмайдиган зарар етказиши ва хавфли техноген ҳалокатларга олиб келиши мумкинлиги аён бўлади. Кўплаб халқаро экология ташкилотлари ва нуфузли экспертлар тавсия қилаётганидек, ушбу дарёлардан шу миқдордаги энергетика қувватларини олиш учун нисбатан хавфсиз, аммо анча тежамкор кичик ГЭСлар қурилишига ўтиш оқилона йўл экани мазкур нутқда алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Кўплаб халқаро экология ташкилотлари ва нуфузли экспертлар тавсияқилаётганидек, ушбу дарёлардан пгу миқдордаги энергетика қувватларини олишучун нисбатан хавфсиз, аммо анча тежамкор кичик ГЭСлар қурилишига ўтишоқилона йўл бўлур эди. Қуриб бораётган Орол муаммоси - бу ушбу минтақадаяшаётган, БМТдек нуфузли ташкилотга умид билан ёрдам сўраб мурожаатқилаётган миллионлаб одамларнинг муаммосидир. Ислом Каримов
|
Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган "Оролни қутқариш халқаро жамғармасига БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчилик мақомини бериш" тўғрисидаги резолюция БМТ Бош Ассамблеяси 63-сессиясида барча аъзо давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган муҳим ҳужжатлардан бири бўлди. Пан Ги Мун Марказий Осиё давлатлари томонидан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни тўла қўллаб-қувватлади.
Орол денгизи муаммоларини ҳал этиш сув-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш масалалари билан бевосита боғлиқ. Трансчегаравий дарёларни экологик нуқтаи назардан ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланишни тартибга солувчи халқаро ҳуқуқ меъёрларига қатъий риоя этиш алоҳида аҳамиятга эга. Бу масала бўйича БМТнинг 1991 йил 25 февраль, 1992 йил 17 март ва 1997 йил 21 майдаги конвенциялари давлатларнинг "Трансчегаравий таъсирга эга бўлган фаолиятини амалга оширишда трансчегаравий дарёларнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, улардан оқилона ва адолатли тарзда фойдаланишга" мажбур эканини уқтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |