Биринчидан, бу қайта қуриш тизимини зарурлиги, яъни хўжаликнинг «оғир» секторида қатор самарасиз ишлаб чиқариш корхоналарни йўқотиш билан ва марказлашган иқтисодиёт учун хос бўлган ресурсларни йўқотишни тўхтатиш билан боғлиқ.
Иккинчидан, корхоналарни давлат молиясига кириб боришини тўхтатиш, ресурсларни субсидия қилишни тўхтатиш билан боғлиқ. Бу ресурсларни истеъмол даражасини, хусусан энергиясизликни пасайтиради.
Учинчидан, капитални ҳақиқий қийматига ишонч ҳосил қилиш билан боғлиқ. Хом-ашё ресурсларидан фойдаланишда исрофгарликка барҳам бериш билан бирга ишлаб турган корхоналарда жиҳозларни узлуксиз алмаштириб туришга тўғри келади, ҳамда янгиларини қуриш ва эски технологияларни консервация қилинади.
Тўртинчидан, хусусийлаштириш билан боғлиқ, яъни давлатнинг экологик ҳаражатлардан ҳоли қилиш. Сўнгги йилларда бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда зарарли чиқиндилар ҳажми кескин камайди. Бу биринчи навбатда иқтисодиётни ислоҳ қилиш шароитида ишлаб чиқаришни пасайиши билан боғлиқ бўлди. Шунинг учун табиат муҳофазаси борасида шундай чоралар қабул қилиш муҳимки, қайсики буни у ёки бу мамлакатда инқироздан чиққандан кейин ҳам қўлласинлар.
Минтақали экологик муаммолар турли комиссиялар фаолиятида ўз ифодасини топади. Улар дунёнинг турли қисмларида социал-иқтисодий ҳолатни ўрганадилар, ҳукуматлар учун тавсияномалар ишлаб чиқадилар ва лойихаларни татбиқ қилишда иштирок этадидлар.
Халқаро ҳамкорлик битим ва дастурлари. Охирги йилларда халқаро ҳамкорликнинг конвенция, кўп ёки икки томонлама битим келишуви, шартнома, дастурлар деб аталувчи шакллари пайдо бўлди. Табиат муҳофазасини у ёки бу аспекти бўйича мамлакатларда қабул қилинган мажбуриятлар уларнинг якуний ифодасидир. Бу конвенцияларнинг энг аҳамиятлиси қуйидагилар:
- узоқ масофада ҳавонинг трансчегаравий ифлосланиши (1979 йил тўғрисида.)
- Озон қатламини муҳофазаси тўғрисида (1992 йил)
- Денгизларни чиқинди ва бошқа маҳсулотлар билан ифлосланишини олдини олиш тўғрисида (1975 йил).
- қора денгизни ифлосланишдан сақлаш бўйича (1992 йил).
- Биологик турли-туманлик тўғрисида (1992 йил).
- Бутун дунё маданий ва табиий меросларни муҳофаза қилиш тўғрисида ва бошқалар. Юқорида кўрсатилган конвенциялар кўзда тутилган мақсадга эришишда аниқ чораларни қўллашни олдиндан кўрсатиб беради. Масалан: «Ҳавони трансчегаравий ифлосланиши тўғрисида»ги конвенцияда маълум вақтга олтингугуртни чиқаришни пасайтириш, азот оксидланишини ўрнатилган ҳажмда бўлиши вазифалари кўрсатилади. Охирги йилларда чидамли органик бирлашмалар ва оғир металларни чиқариб ташлашни чегаралаш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда. 1996-1997 йилларда бу конвенция бир неча келишувлар билан яна тўлдирилди. Шу каби мақсадлар атроф-муҳит муҳофазаси бўйича конвеция ва битим доирасида ишлаб чиқилган халқаро дастурларга эга. 1993 йилда Марказий ва Шарқий Европа учун табиат муҳофазаси бўйича ҳаракат дастури қабул қилинди ва минтақада ҳаракат қилувчи халқаро ташкилот ва хусусий инвесторларнинг Европа кенгаши комиссияси ташкил этилди. Дастур асосини учта нарса ташкил этади:
- Сиёсатни ислоҳ қилиш.
- Институцион тизимни мустахкамлаш.
- Инвестиция.
Ҳаракат дастури стратегик ёндошув учун барча тадбирларни қамраб олган. Асосий эътибор биринчи навбатда ўтказиладиган ҳаракатларга қаратилади, аммо шу шарт билан, яъни узоқ муддатли экологик-иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиниши билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Экологик ёндошиш ҳаражат ва нафни синчковлик билан таҳлил қилинишига асосланиш керак. Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларидаги мавжуд pecypcлар атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш учун жуда чегараланган имкониятга эга. Нари борса келаси, беш-ўн йилни ўз ичига олиши мумкин. Чегараланган ресурслар биринчи навбатда энг зарур муаммоларни ечиш учун ишлатиши керак. Имконият бор ерларда ифлосланишни назорат қилиш учун бозор механизмидан фойдаланиш мумкин. Ифлосланганлик учун солиқ тўлаш, ёқилғи учун солиқлар, ҳаражатларни қоплаш схемаси каби бозор механизми элементларидан фойдаланиш, атроф-муҳитни орзу қилинган ҳолатга келтиришда ёрдам беради. Бунга албатта тартибга солишда одатий ёндошувлар билан эришилади. Тартибга солиш чора-тадбирларини ўтказиш асосан майда ифлослантирувчи заррачаларни зарарини синаш назоратида талаб қилинади. (Оғир металлар, айниқса қўрғошин зарралари заҳарли, кимёвий воситалар).
Биринчи навбатда диққат эътиборни локал муаммоларга қаратиш керак. Кўпгина одамлар уларнинг соғлигига таъсир кsрсатувчи атмосфера, тупроқ таркибидаги қўрғошин, ҳаводаги олтингугурт чанглари, нитратлар, ҳамда ичимлик суви ва озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги зарарли воситалардан жабрланадилар. Бу муаммони ечиш соғлиқни сақлаш ва фаровонликни оширишга катта наф келтиради. Зарарли чиқиндиларни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар кенг миқёсли трансчегаравий ва сайёравий муаммоларни хал қилишда ҳам ўз ҳиссасини қўшиши керак. Олдин экологик зарар келтирганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги масалаларни хал қилиш муҳимдир. Буни аниқламаслик молиялаштириш ва хусусийлаштиришда қийинчиликлар туғдиради. Ҳукумат амалий мақсадларда олдин ифлосланиш билан боғлиқ зарарларни қоплаш билан шуғулланиши керак. Ҳукумат экологик стандартларни аниқ белгилаши керак, чунки бугунги корхоналарнинг янги эгалари риоя қилишлари керак ҳамда янги шароитга ўтиб ишлаш даврини ҳам аниқлаш керак. Ҳомий мамлакатлар Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларида трансчегаравий ва сайёравий муаммоларни ечимини тезлаштириш учун маблағ ажратиш масалаларини кўриб чиқишлари керак. Сарф ҳаражатларни минимум даражасига камайтирпш Европа мамлакатларини кўпларини диққат эътиборида турибди. Агар трансчегаравий оқимларга соф ҳаражатлар қисқарса, мамлакатлар бошланғич босқичларда эркин ҳаракат қиладилар ёки энг муҳим вазифаларни бажарадилар.
Экологик - иқтисодий дастур вазифаларини амалга оширнш учун қатор халқаро ташкилотларининг молиявий ёрдами имконияти халқаро ҳамкорликнинг муҳим аспекти ҳисобланади. Бу ёрдамни Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро Валюта фонди, қишлоқ хўжалиги тараққиёти бўйича Халқаро фонд, ЮНЕП фонди ва бошқалар ажратиши мумкин.
Халқаро экологик ҳамкорлик. Ер сайёраси ва унинг ўзига хос табиати инсониятнинг умумий яшаш макони, ягона уйи қамда яшаш воситаси ҳисобланади. Шунинг учун юз бераётган экологик гангликларни бартараф этиш ер юзидаги барча халқлар ва давлатларнинг умуминсоний вазифасидир. Сайёрамизда Халқаро экологик ҳамкорликнинг зарурлиги қуйидаги ҳоллар билан белгиланади:
-ер сайёраси ва унинг ўзига хос табиатини инсонга маълум бўлган Оламда ягона эканлиги;
-ер табиати ва биосфера яхлит тизим сифатида мавжуд бўлиб инсон ва жамият унинг таркибий қисми эканлиги;
-инсониятнинг барча ишлаб чиқариш фаолиятини моддий негизи табиат эканлиги;
- табиатдаги салбий ўзгаришлар ва атроф-муҳитга ангропоген таъсир кўлами жиҳатидан бутун сайёрага тазйиқ кўрсагувчи жараёнлар эканлиги;
-ҳозирда юзага келаёгган экологик муаммоларни ҳал этишга кўп ҳолларда бир ёки бир нечта давлатларнинг имкониятлари етарли эмаслиги;
- барча инсониятнинг биргаликдикда ҳаракати сайёрамиздага экологик вазиятни яхшилашнинг энг мақбул йўли эканлиги.