Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси


БМТ томонидан белгиланган атроф-муҳитни муҳофазасига доир кунлар



Download 9,63 Mb.
bet76/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

БМТ томонидан белгиланган атроф-муҳитни муҳофазасига доир кунлар
22 март Бутун дунё сув куни
23 март Бутун дунё метеорологлар куни
7 апрел Бутун дунё соғлиқни сақлаш куни
22 апрел Ер сайёраси куни
22 май Халқаро биологик хилма-хиллик куни
31 май Бутун дунё чекишни ташлаш куни
5 июн Бутун дунё атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни
17 июн Бутун дунё чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни
26 июн Халқаро наркотик моддаларни қабул қилишга қарши кураш куни
11 июл Бутун дунё аҳоли куни
16 сентябр Халқаро озон қобиғининг ҳимоя қилиш куни
10 октябр Ўрта Осиё табиати куни
Сентябрнинг охирги ҳафтаси Бутун дунё денгиз куни
1 декабр Бутун дунё СПИДГА қарши кураш куни


САВОЛЛАР ВА ТОПШИРИҚЛАР

  1. ХЭҲ нима учун зарур?

  2. ХЭҲ қандай тамойилларга асосланиши лозим?

  3. ХЭХ деганда нимани тушунасиз?

  4. ХЭҲнинг қандай шаклларини биласиз?

  5. ХЭҲни 1950- йилларгача бўлганларини таърифланг.

  6. ХЭҲ 1950-1970- йилларда қандай ривожланган?

  7. ХЭҲнпнг 1970- йилдан кейинги даврини таърифланг?

  8. БМТнинг экологак фаолияти ҳақида нималарни биласиз.



VI.12.ҚЎРИҚХОНАЛАР, МИЛЛИЙ БОҒЛАР ВА БОШҚА МУҲОФАЗА
ҚИЛИНАДИГАН ҲУДУДЛАР
Қўриқхоналар. Буюртмахоналар. Миллий боғлар. Табиий ёдгорликлар.
Жайрон” экомаркази.
Фан ва техника тараққиёти шароитида инсон хўжалик фаолияти натижасида кескин ўзгараётган табиий бойликларга онгли муносабатда бўлиш муҳим аҳамият касб этади. Бундай участкалар қўриқхоналар, резерватлар, табиий боғлар, табиат ёдгорликлари ва буюртмачилар дейилади. Ҳозирги кунда Ер курраси бўйича муҳофаза қилинадиган ҳудудлар сони 20 мингдан кўп. Қўриқхона қуруқлик ва сув ҳавзасининг характерли табиий ландшафтлари бўлган маълум бир майдон бўлиб, табиатни муҳофаза қилишнинг энг самарали шаклларидан биридир. Алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар орасида қўриқхоналар муҳим роль ўйнайди. Қўриқхоналарнинг асосий вазифаси — табиатнинг диққатга сазовор, қимматли ландшафтларини жамият манфаатлари учун саҳлашдан иборат. Қўриқхона ҳудудларидан хўжаликда фойдаланиш, ҳатто, пичан тайёрлаш ов қилиш, балиқ тутиш, замбуруғ териш умуман тақиқланади. Қўриқхоналар атрофи кам фойдаланиб, муҳсфаза қилинадиган зона бўлиши керак. Қўриқхоналарнинг асосий вазифа ва мақсадлари нималардан иборат? Қўриқхоналарнинг ҳудудларидаги мажмулар табиий ҳолда сақланади. Улар инсон томонидан ўзлаштирилган ва ўзлаштирилаётган қўшни ҳудудлар учун намуна бўлиб хизмат қилади. Қўриқхоналарнинг вазифаси табиатни бир бутун ҳолда ўрганишдир. Улар ландшафт таркибий қисмлари ўртасидаги узвий боғланишларни билиб олиб, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш учун зарур. Инсон томонидан ўзлаштирилган ландшафтларга мослаша олмаган ҳайвонларни фақат қўриқхоналарда сақлаш мумкин бўлмоқда. Булар зубр, қулон, морал, бегемот, йўлбарс, арслон, қоплон, илвирс, сув каламуши, турач, қизил ғоз, гагра ва бошқалардир. Шунингдек, бир қанча ўсимлик турлари фақат қўриқхоналарда сақланмоқда. Қўриқхоналар овланадиган ҳайвонларни сақлаш ва уларни кўпайтиришда ҳам катта роль ўйнайди. Шундай қилиб, қўриқхона ҳудудлари турли хил ҳайвон ва ўсимлик турларини, овланадиган ҳайвонларнинг миқдори ва генетик фондини сақлаш учун хизмат қилади. Мамлакатимизда ҳамма қўриқхоналар илмий муассасалар ҳисобланади. Қўриқхоналарда минглаб ходимлар табиий мажмуларни ва уларнинг айрим таркибий қисмларини текширадилар.
Барқарор тараққиёти учун табиатни муҳофаза қилиш ва биологик хилма-хиллик ресурсларини сақлаб қолиш катга аҳамиятга эга бўлганлиги туфайли Ўзбекистон Республикаси 1995 йилда Халқаро биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенцияга (CBD, Рио-де-Жанейро) қўшилди. 1998 йилда ҳукумат томонидан Ўзбекистон Республикасида Биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш бўйича Миллий стратегия ва Ҳаракатлар режасининг тасдиқланиши биохилма-хилликни саклаб қолиш йўлидаги биринчи қадам бўлди. Бу стратегиянинг асосий вазифаларидан бири мамлакат умумий майдонининг 10%гача қисмини қамраб олувчи муҳофаза этиладиган табиий худудлар баркарор тизимини ташкил қилиш ҳисобланади. Ўзбекистан Республикасида биохилма-хилликни муҳофаза қилиш айнан муҳофаза этиладиган та-биий ҳудудларда тўлақонли амалга оширилмокда. Муҳофаза этиладиган табиий худудларни ташкил қилиш, муҳофаза этиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви ҳукумат, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, шунингдек махсус ваколатга эга бўлган давлат органлари - Ўзбекистон Респуб-ликаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси томонидан амалга оширилади. Халқаро даражада муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимининг тараққиёти Умумжаҳон таби-атни муҳофаза этиш уюшмаси, хусусан, Умумжаҳон муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар комиссияси (WCPA) томонидан мувофиқлаштирилади. Бироқ муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бутлиги ва самарали менежментини давлат миқёсида таъминлаш муҳофаза этиладиган табиий худудларни бошқаришнинг биринчи даражали вазифаси ҳисобланади. Муҳофаза этиладиган ҳудуд - бу биологик хилма-хилликни ҳамда табиий ресурслар ва улар билан боғлиқ маданият элементларини сақпаб қолиш учун мўлжалланган, бундай мақсадга хос бўлган қонуний ва маъмурий бошқарув тартибига бўйсунган куруклик ва ;ёки денгиз қисми (IUCN1994). Ўзбекистан Республикаси томонидан Бонн Кон-венцияси (CMS, Бонн, 1998), Рамсар Конвенцияси (Ramsar, Convention on Wetland), Йўколиб кетиш хавфи остида бўлган ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CITES, Вашингтон, 1997), яқин ва узоқ хориж давлатлар билан табиатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича халқаро битимлар имзоланган. 1972 йилда ЮНЕСКО томонидан «Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза килиш тўғрисида»ги Конвенция қабул қилинди, унда биринчи марта жаҳон халқларининг «Умумжаҳон мероси»ни ташкил қиладиган универсал кадриятга эга бўлган баъзи табиий за маданий бойликларни ҳимоя қилиш ва саклаш масъулияти белгилаб берилди. 1975 йил-да ушбу конвенцияни 21 давлат ратификация қилди, ҳозирги пайтда конвенция томонларига айланган давлатлар умумий сони 180 га етди. Ўзбекистон Респу-бликаси бу конвенцияга 13.01.93 йилда қўшилди. «Умумжаҳон мероси» рўйхатига такдим этилган объект маданият ёки табиат бойлиги мероси, мада-ний ландшафт бўлиши мумкин. Табиат бойликлари - бу юксак эстетик ёки илмий кадриятга эга бўлган табиий (жисмоний ёки биологик) тузилмадир. Ўзбекистон бўйича «Умумжаҳон мероси» рўйхатига 4 та (маданий, тарихий) объект киритилган: булар Хивадаги Ичан калъа (1990), Бухоро (1993) ва Шахрисабзнинг тарихий марказлари (2000), Самарқанд - маданиятлар чорраҳаси (2001). Ҳозирги пайтда Давлат биологик назорати (Дав-бионазорат) томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия иштирокида Ўзбекистон Респуб-ликасининг табиат бойликлари мероси дастлабки рўйхати тайёрланди ҳамда «Умумжаҳон мероси» кўмитасига такдим этилди. «Умумжаҳон мероси» рўйхатига 6 та (табиий) объект: Тоғли Ҳисор, Чотқол биосфера кўриқхонаси, Зомин тоғлари (Зомин кўрикхонаси ва Зомин миллий боғи), Шоҳимардон. Бойсун тумани (қўшма сайт) ва Сармишсой (кўшма сайт) киритилди. Объектнинг мазкур рўйхатга расман киритилиши унинг халкаро нуфузини ошириб, кейинчалик уни сақлаб қолиш бўйича долзарб масалаларни ҳал килиш учун маблағ олиш имконини беради. Объект расмий сертификат олади ва ўз номи, чегара ва ахборот нашрлари ва ҳоказоларда мазкур расмий нишонни жойлаштириш имкониятига эга бўлади. Асосан сувда сузувчи кушлар яшаш жойлари сифатида халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ жойлари тўғрисидаги Конвенция (Рамсар конвенцияси) 1971 йилда Рамсар (Эрон) шаҳрида имзоланди Унинг асосий мақсади сув-ботқоқ жойлари (кўллар, даре водийлари, ботқоқлашган худудлар, денгиз қўлтиқлари) ва сувда сузувчи қушларни аниклаш ва сақлаб қолишдан иборат. Ўзбекистан Республикаси 2001 йилда Рам-сар конвенциясига қўшилди. Ўзбекистон ҳудудида сувда сузувчи ва сув атрофида яшайдиган қушлар тўпланадиган жойлар сифатида жуда муҳим, сув организмлари катта заҳирасига эга, муҳофаза қилиниши ва тўгри барқарор фойдаланилишини талаб киладиган тахминан 10 та сув ҳавзаси (асосийлари - Денгизкўл, Судочье, Арнасой, Тўдакўл, Ачиь кўлоблари, Қорақир) мавжуд. Рўйхатга халкаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқок жойлари, масалан, Денгизкўл киритилган. Ҳозирги пайтда рўйхатга киритилган қисман ўзини-ўзи молиявий маблағ билан таъминлаш кўзда тутилган, бу экологик туризм, рекреация ташкил этиш, табиат ресурсларидан фойдаланишга рухсатнома беришдан тушган фойда ҳисобига амал-га оширилади. «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, биринчи бор хусусий буюртмахоналар ва парваришхоналар яратиш мумкинлиги қонуний таъминланди. Бу муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни хусусийлаштиришни англатмайди. Ер майдонлари ва бошқа табиат объектлари юридик ва жисмоний шахсларга фақат фой-даланишга берилади. Бу нодавлат юридик ва жисмо-ний шахслар маблағларини жалб этишга имкон беради, шу жумладан табиат объектлари ва муҳофаза эти-ладиган табиий ҳудудларни сакдаш, қайта тиклаш ва қайта ишлаб чиқаришни таъминлаш учун турли миллий ва чет эллик табиатни муҳофаза килиш ташкилотларини жалб этишга ёрдам беради. Ўзбекистон Республикасида ҳозир иккита хусусий питомник ташкил этилди: Бухоро вилоятида (Пешку тумани) йўрға-тувалоқни кўпайтириш бўйича «Emirates Birds Breeding» МЧЖ питомниги (2007 й.); Навоий вилоятида (Кармана) йўрға тувалокни кўпайтириш бўйича «Emirates Centre for Conservation of Houbara» МЧЖ питомниги (2008 й.). «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонун қабул килингандан кейин кўп сонли объектларга - ўрмон хўжалик корхоналари ва овчилик хўжаликларига муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мақоми берилмокда. Бу биохилма-хилликни муҳофаза қилишнинг худудий жиҳатдан камраб олинган майдонларни анча кўпайтириш имконини беради.
Ўзбекистон Республикасида ҳозирда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимига умумий майдони 2164 км2 бўлган 9 та давлат қўриқхонаси, майдони 6061 км2 бўлган 2 та миллий боғ, майдони 12186,5 км2 бўлган 9 та давлат буюртмахонаси ва 1 та ноёб ҳайвон турларини купайтириш бўйича Республика маркази (Жайрон экомаркази) киради. Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар умумий майдони 20520 км2 ни ёки республика умумий ҳудудининг 5,2 фоизини ташкил қилади. Қуйида уларга алоҳида тўхталиб ўтамиз.

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish