Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси



Download 9,63 Mb.
bet79/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

4.*ҚИЗИЛҚУМ ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИ. Бу қўриқхона Хоразм ва Бухоро вилоятлари ҳудудида жойлашган. 1971 йилда ташкил этилган. Майдони — 1011 га. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги тасарруфида. Қўриқхона ҳудудида ҳайвонларнинг 250 тури учрайди, шундан 10 ортиқ тури Ўзбекистон Республикаси ва ТМХИ Қизил китобига киритилган; - ўсимликларнинг 160 тури, шундан 2 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган. Қўриқхона ҳудудидаги тўқайзорни кўпроқ дарахт-бутазор эгаллайди. Бундан ташқари, бу ерда ҳар хил ўтлар, қамиш, қўғалар, рўвак, ажриқ ва бошқалар ўсади. Қумли жойларга қора ва оқ саксовул, черкез, қандим ва қуёнсуяк характерлидир. Қўриқхонанинг табиий шароити турли хил ҳайвонларнинг яшашига имкон беради. Судралиб юрувчилардан чўл тошбақаси, қизил қулоқ калтакесак, юмалоқ бош калтакесак ва Северцов геккони, сув илон, заҳарли чархилон ва бошқалар учрайди. Қўриқхонада сувда сузувчи қушлар кўп бўлиб, уларнинг 82 тури маълум. Шундан 29 тури йилнинг тўрт фаслида учратилади. Йиртқич қушлардан бургут, қора қирғий, куйканак, жиғалтой ва бошқалар учрайди. Қўриқхонанинг энг чиройли қуши Амударё қирғовулидир. Сутэмизувчилардан ингичка бармоқли юмронқозиқ, малла юмронқозиқ, қум сичқони, қўшоёқ йиртқичлардан чиябўри, тулки, тўқай мушуги ва қум мушуги, бўри учрайди. Шунингдек, бу ерда 200 га яқин ёввойи чўчқа ва бухор буғуси яшайди. Бухор буғуси алоҳида муҳофаза қилинади. Қўриқхонанинг асосий вазифаси инсон қўли тегмаган ландшафтлар, Амударё, тўқайлари ва туташиб турган чўл ландшафтларини ўрганиш ва сақлаш, шунингдек, бухор буғуси, жайрон ва Амударё қирғовули экологиясини ўрганиш ва муҳофаза қилиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
5.*БОДАЙТЎҚАЙ ҚЎРИҚХОНАСИ. Қорақалпоғистон ҳудудида жойлашган. 1971 йилда ташкил топган. Майдони -6642 га. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги тасарруфида. Қўриқхонада ҳудудида — ҳайвонларнинг 135 тури, шундан 11 тури Ўзбекистон Республикаси ва ТМХИ Қизил китобига киритилган; ўсимликларнинг 160 тури, шундан 2 тури Ўзбекистон Республикаси ва ТМХИ Қизил китобига киритилган. Бу ерда туранғи, юлғун ва қиёқзорлар мавжуд. Ҳайвонлардан ёввойи чўчқа, бўрсиқ, қуён, Хива қирғовули, олачипор қизилиштон ва бошқалар яшайди. Қўриқхонада халқаро дастурдаги ишлар олиб борилади. Унинг асосий вазифаси Амударё қайиридаги табиий мажмуларни ўрганишдир. «Бадай тўқай» давлат кўриқхонаси ТМХИ Қизил китоби, Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби, СИТЕС II Иловасига киритилган Бухоро буғусини (хонгулни) иқлимлаштириш билан шуғулланади.

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish