Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси


Тупроқнинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар



Download 9,63 Mb.
bet63/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

Тупроқнинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар. Ер ресурсларининг энг қимматли қисми ҳосилдорлик хоссасига эга бўлган тупроқ қопламидир. Тупроқ бошқа табиий бойлик билан алмаштириб бўлмайдиган ноёб табиий ресурсдир. Инсон қадимдан ҳозиргача фан-техника эришган улкан муваффақиятларга қарамай, ўзининг яшаши учун зарур бўлган қарийб ҳамма нарсани тупроқдан олади. Ҳозирги кунгача табиий тупроқ ўрнини босадиган соф сунъий тупроқ яратиш мумкинлиги исботланган эмас. Ўсимликларни тупроқсиз (гидропоника, пластопоника) ўстириш ҳар қанча мукаммаллашмасин, барибир хеч қачон тупроқ ўрнини боса олмайди. Сўнгги йилларда сайёрамиз тупроқ қоплами табиий ҳолатининг ўзгаришига қишлоқ хўжалик ишлари билан боғлиқ бўлган тадбирлар таъсир этмоқда. Чунончи, ўрмонли ерларда дарахтларни кесиб, ҳайдаб экин экиш; алмашлаб экиш; ерларни ҳайдаб культивация қилиш; тупроқка кўплаб органик моддалар (торф, гўнг ва бошқалар) ва минерал уғитлар (оҳак, лёсс, минерал ўғитлар) солиш, тупроқнн суғориш ва шўрини ювиш; заҳ ва боткок ерларни қуритиб ўзлаштириш; ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш; кўплаб мевали ва декоратив дарахтлар ўтқазиш; кўплаб мол боқиш ва бошқалар. Қайд қилинган бу ишларнинг таъсири суғориб экин экиладигаи ерларда айниқса кучли бўлиб, бир томондан, тупроқнинг табиий ҳолати тез ўзгарса, иккинчи томондан, унинг унумдорлиги opтиб боради ва тупроқнинг ҳолати яхшиланади.
Ер шарида, шу жумладан Ўзбекистонда саноатни ривожланиши, кўплаб янги қазилма конларпнинг қидириб топилиши янги шахта ва карьерларини қуришни талаб этади. Булар ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги тасарруфидаги ерлар майдонининг қисқариб, тупроқ ҳолатининг ёмонлашиб боришига сабаб бўлмоқда. Инсон ўзининг хўжалик фаолиятида ландшафт "ойнаси" ҳисобланган тупроқ қопламига салбий таъсир этиб, унинг унумдорлигини камайтириб, турли ҳудудларда ҳосилдор ерларни камайиб кетишига сабабчи бўлди. Инсонпят тарихи давомида 2 млрд. гектардан ортиқ унумдор тупроқли ерлар яроқсиз ҳолга келтирилди. Ҳар йили сайёрамизда шўр босиш, чўлга айланиш, емирилиш оқибатида 5-7 млн. гектар ер майдони камаймоқда.
Инсон тупроқ копламига ижобий ва салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Инсон ўзи фойдаланадиган тупроқнинг ҳосилдорлигини ошириши, ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш мумкин. Инсон яна янги шаҳарлар ва саноат тармоқларини қуриб, атроф-муҳитни ифлослашиши, агротехникадан нотўғри фойдаланиб ва деҳқончиликни нотўғри юритиши, осон ювиладиган ва емириладиган ерларни шудгор қилиш, ёнбағирларни нотўғри ҳайдаш, суғорув меъёрларига амал қилмаслик, бир жойда бир хил экинни муттасил экиш, жойларда чорва молларини хаддан ташқари кўп боқиш ва бошқалар натижасида тупроқни ишдан чикариши мумкин. Ҳозирги фан-техника ривожланган даврда унумли тупроқлар майдонининг камайиши унинг тикланишидан минглаб марта тезроқ амалга ошмоқда.
Ҳозир Ер шарида эрозияга учраган, қайта шўрланган ва ботқоқлашган, қум босган, саноат ва карьерлардан чиқариб ташланган чиқиндилар билан қопланган ва бошқа ерлар майдони 4,5-5 млн.кв.км. ерни ишғол қилади. Шаҳарларнинг айниқса тез ўсиши билан қишлоқ хўжалигига ярокли ерлар майдони қисқариб бормоқда. Ҳозир Ер шарида суткасига жон бошига 27 т. ортиқ минерал хом ашё қазиб олинади ва ундан умумий ҳажмининг 2 фоизи миқдорида руда ажратиб олинади, қолган қисми (98%) чиқинди тариқасида атрофидаги қишлоқ хўжалиги учун ярокли ерларга ташланади. Очиқ карьер усулида кўмир ва бошқа қазилмалар казиб олиш натижасида катта майдондаги ерлар бузилади. Карьер-чиқиндилар ҳисобига қишлоқ хўжалиги оборотидаги ерларни қисқариши Ўзбекистонда, айниқса Ангрен ва Олмалиқ тоғ-кон саноати районларида ҳам содир бўлмоқда. Х.Ваҳобовнинг маълумоти бўйича (2000 йил): тоғ-кон саноати фойдали қазилмаларни олишда йилига 60-70 млн. тонна чиқиндини 10000 гектар ерга ётқизади ва натижада ҳудудларда ўзига хос техноген ландшафтлар ҳосил бўлади. Шу сабабли ўша карьерлар ишғол қилган ерларни тезлик билан рекультивация қилиш, яъни қайта ўзлаштириш лозим. Бунинг учун ўсимликлар экиб қишлоқ хўжалиги оборотига киритиш мумкин. Шундай қилиб, карьер ерлар чорвачиликда, ўрмончиликда, экин экишда, парк хўжалигида фойдаланиш мақсадида қайта ўзлаштирилади.
Тупроқ эрозияси ва унга қарши чора-тадбирлар. Ер юзасидаги тоғ жинслари ва тупроқларни оқар сувлар ювиб, оқизиб ва шамол учириб кетиши эрозия дейилади. "Эрозия" лотинча-erosio-эросио сўзидан олинган бўлиб, "емириш", "парчалаш", "ейилиш" деган маънони билдиради. Эрозия натижасида ернинг унумдор қисми-тупроқ қопламн бузилади, емирилади ва яроқсиз бўлиб қолади. Сув ва шамол эрозияси натижасида АҚШ, Хитой, Кавказ, Ўрта Осиё ва бошқа регионларда миллионлаб гектар ерлар ишдан чиқди ҳамда унумсиз ерларга айланди. Француз олими Геррэнинг маълумотига қараганда, сўнгги юз йил ичида 2 млрд. гектар унумдор тупроқли ерлар ўрнида жарлар, ялонғоч қоялар, чириндисиз геологик ётқизиқлар қолди (қуруқлик юзасининг 15%ни ташкил этади).
Сув эрозияси сув оқимининг миқдори, тезлигига кўра, юза эрозия, ёнлама эрозия ва чуқурлатма эрозияга бўлиниши мумкин. Юза эрозияда тупроқни юза қатламини ёппасига ювиб кетади. Бу жараёнда Ер юзасининг қиялиги жуда кам бўлади. Ёнланма эрозияда - эрозия натижасида ҳосил бўлган кичик ўзан, жарларнннг ён-қирғоқлари емирилади, жар кенгаяди ва тараққий этади. Таглама-чуқурлатма эрозияда жар, сой, ирмоқларни таг қисми емирилади ва жар, сой, ирмоқлар янада чуқурлашади. Янги ҳосил бўлган жарлар экинзорларни парчалаб, бўлиб ташлайди, деҳқончилик ишларини қийинлаштириб, меҳнат унумдорлигига путур етказади. Тоғларда ҳосил бўлган селлар ҳам вайронагарчиликларга сабаб бўлиб, тупроқ эрозиясини янада тезлаштиради. Ўзбекистонда сув эрозиясининг ҳамма турлари учрайди. Аммо, ирригация эрозияси алоҳида ажралиб туради. Чунки, агротехникага риоя қилмаслик, ерларни нотўғри суғориш, далаларга сувни кўп миқдорда бериш антропоген омилдир. Сув эрозияси кўпроқ тоғ олди ва тоғли ҳудудларида рўй берса, шамол эрозияси текисликларда, чўлларда кузатилади.
Шамол эрозияси сув эрозиясидан тубдан фарқ қилади. Шамол эрозияси натижасида тупроқ қоплами ва унинг она жинсидаги майда заррачаларини турли масофаларга шамол учириб кетади. Шамол эрозияси иккига бўлинади: дефляция (пуфлайман) ва коррозия (текислайман). Дефляция натижасида тупроқ қопламининг устки қисми, ҳайдалган ерларни катта қисми учирилиб кетилади ва бошка ерларга ётқизилади. Баъзан дефляция жараёни оқибатида ўсимлик илдизлари очилиб қолади. Коррозия - қум заррачалари тури тоғ жинсларига урилиб, уни чархлайди, текислайди ва силлиқлайди. Коррозия натижасида турли рельеф шаклларга эга бўлган қоя, жар, тошларни кўришимиз мумкин. Бундан жараёнларни сув остида ҳам учратиш мумкин. Шамол эрозияси оқибатида қумлар кўчиб, янги қум релъеф шакллари вужудга келади ва қўшни ҳудудларга сурилиб, бостириб бориши мумкнн. Бундай жараёнларни Марказий Хитой, АҚШ, Шимолий Африка, Австралия ва Ўрта Осиёда кузатишимиз мумкин. Кўчма қумларнинг ўзлаштирилган қадимги воҳаларга бостириб кирганлиги тарихимиздан маълум. Қуйи Зарафшон, Қарши чўли, қуйи Амударёларнинг қадимги суғорилган ерлари ҳозирги вақтда ҳам қум остида. Эрозион жараёнларни олдини олиш; суғориладиган, лалми ва яйлов ерларда эрозияга қарши курашиш чора-тадбирлар мажмуаси ҳозирги кунда ҳам қўлланиб келинмоқда. Шундай қилиб, эрозион жараёнларни ривожланишининг асосий сабаблари фақатгина жойнинг табиий шароити рельефи, иқлими, ўсимлиги ва тупроқнинг хусусияти бўлиб қолмасдан, инсонни тоғлик ва текислик ҳудудларидан нотўғри фойдаланиш оқибатидир (яйловлардан нотўғри фойдаланиш, ўрмонлардан режасиз фойдаланиш, ўрмон ёнғинлари, касалликлар ва бошқалар, тоғ ёнбағирларида ва текисликларда сув ва шамол эрозиясига учраган ерларни нотўғри ишлаш).
Эрозияга қарши курашиш тадбирлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: агротехник, ўрмон мелиорацияси, гидротехник.

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish