Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси



Download 9,63 Mb.
bet62/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

Жаҳоннинг ер фонди

.
Суғориладиган ерлар сал кам 4,3 млн. гектардан иборат, шундан 1,6 млн.га денгиз сатҳидан 400-500 метргача бўлган баландликдаги чўл зонасида, қолган қисми сур қўнғир тупроқ минтақадир. Суғориладиган ерлар Фарғона водийси, Зарафшон, Чирчик, Оҳангарон, Қашқадарё, Сурхон, Шеробод водийларида. Амударёнинг қуйи қисмларида катта майдонларни эгаллайди. Жами суғориладиган майдоннинг қарийб 3 млн. гектари экинзор. Лалмикор ерлар майдони 767 минг. га дан зиёд. Экин экиш учун етарли даражада намлик тўпланадиган ерлардан фойдаланилади. Лалмикор ерлар Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент, Жиззах вилоятларида жойлашган. Чўл яйловлари Ўзбекистонда энг катта майдон 22,8 млн. га ни ташкил этади, шундан 10 млн. га сур қўнғир тупроқли, қарийб 13 млн. га қумли ерлар ва қумли тупроқлар. қолган қисми ўтлоқ-тақир тупроқлар ва тақир ҳамда шўрҳоклардан иборат. Чўл-яйлов жойлардаги суғоришга яроқли ялпи майдон қарийб 12 млн. га. қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларнинг катта майдонлари Устюрт платоси, Қизилқум чўллари, Бойсунтоғ, Боботоғ, Туркистон ва Жанубий-ғарбий Тяншан тоғлари жойлашган ҳудудларга тўғри келади. Шунинг 66,6%и ёки 11103 млн. гектар ер фақат Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади. Шундай қилиб Республика қишлоқ хўжалиги эгаллаган 15% ер майдон, 95% дан ортиқ ўсимлик маҳсулотини беради.Ҳозирги вақтда ер ресурсларини ҳолати фақат иқтисодга таъсир этмасдан, у экологик шароитга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Ер ресурси табиатни асосий бойлиги - бирлигигина бўлиб қолмасдан, у давлатнинг иқтисодий ўсишига ҳам таъсир кўрсатади. Кейинги 35-40 йиллар ичида суғориладиган ер майдони 1,5 баробарга кенгайтирилди. Айниқса, 1970-1985 йилларда суғориладиган ерлар 2,8 дан то 4,0 млн. гектарга ёки 43% га ортди. Янги суғориладиган ерлар асосан Қашқадарё-Сурхондарё, Самарқанд-Жиззах, Қорақалпоғистон-Хоразм регионларига тўғри келади. Профессорлар Э.Набиев ва А.Қаюмовларнинг ҳисобича (2000 йил) Республикада ҳайдаладиган ва суғориладиган ерларнинг аҳоли жон бошига ҳисобланган кўрсаткичлари йилдан-йилга камаймоқда. 1987-1997 йилларда аҳоли жон бошига тўғри келувчи ерларнинг ҳажми 16,5%га, суғориладиган ерларнинг ҳажми эса 9,0%га қисқарди. Ернинг чиринди таркиби йилдан-йилга ёмонлашмоқда (чиринди салмоғи 30-50%га камайди). Бугунги кунда чиринди билан таъминланганлик даражаси паст бўлган тупроқлар суғориладиган ерларнинг салкам 40%ини эгаллайди. Янги ерларни очилиши ва ўзлаштирилиши у ерларнинг сифатига ва мелиоратив ҳолатига таъсир кўрсатади. Суғориладиган ерларнинг энг манфий томони бу - шўрланишдир.
Инсоннинг таъсири айниқса суғориладиган ерларга кучли бўлиб ҳисобланади. Инсон деҳқончилик фаолиятида ерга нисбатан тўғри муносабатда бўлса, тупроқнинг ҳолати ва биологик хусусияти яхшиланади, ҳосилдорлик ортади. Акс ҳолда бунинг тескариси юз беради. Кўпинча биз инсоннинг тупроққа нисбатан ижобий таъсири эмас, балки салбий таъсирининг гувоҳи бўламиз. Натижада тупроқ ҳолати бузилади, яъни у шўрланади, эрозияга учрайди, тупроқ тузилиши, сифати бузилади, ўт босади ва бошқа салбий ҳоллар юз беради. Масалан, Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғ олди районларидаги тупроқларнинг 50% и эрозияга учраган; суғориладиган зонада эса 600 минг гектар ер сув ва шамол эрозиясига учраган, 1,3 млн. гектар ер шўрлангандир, яъни бу республикадаги суғориладиган ерларнинг деярли 50% и яроқсиз ҳолга келган демакдир. Шундай экан, тупроқни муҳофаза қилиш ҳам долзарб масалалардан ҳисобланади. Бу соҳада биринчи навбатдаги вазифа тупроқ эрозиясининг олдини олиш ва тупроқнинг шўрини ювишдан иборатдир. Бунинг учун қатор тадбирлар, чунончи, ташкилий хўжалик тадбирларини, агротехник тадбирларни, гидротехник, ирригация, ўрмон мелиоратив тадбирларни, тупроқнинг ифлосланишини олдини олиш ва бошқаларни амалга ошириш зарур. Масалан, шамол эрозиясига қарши курашда иҳотазорлар ташкил этиш ва дарахтлар экиш, алмашлаб экишни тўғри йўлга қўйиш, тупроқни агротехника талаблари даражасида чуқур ҳайдаш, тупроққа табиий ўғитлар бериш, кўчма қумларни мустаҳкамлаш, тупроқнинг қайта шўрланишига йўл қўймаслик (зовур, дренажлар ташкил этиш орқали) шўрланган ерларни мунтазам равишда ювиб туриш, суғориш меъёрига амал қилиш, суғориш маданиятини кўтариш ва бошқа қатор илғор усулларни ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга татбиқ этиш зарур.

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish