Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси


Ҳалқаро экологик ҳуқуқий объектларнинг



Download 9,63 Mb.
bet59/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

Ҳалқаро экологик ҳуқуқий объектларнинг ҳам икки тури мавжуд. Ҳаво ҳавзаси, фазо, дунё океани, Антарктика, кўчиб юрувчи ҳайвонлар ва қушлар, ҳалқаро ҳуқуқий муҳофаза объектига киритилади. Иккинчи гуруҳни эса ҳалқаро ҳуқуқий табиий объектлар: икки ёки ундан ортиқ мамлакатлар ҳудудида жойлашган дарёлар, кўллар, денгизлар ҳамда ноёб ва йўқ бўлиб кетаётган ўсимлик ва ҳайвонот турлари киради (А.Саидов 2001). Демак, ушбу юқоридаги мулоҳазалардан қуйидаги ҳулосаларни чиқариш мумкин, яъни трансчегаравий ресурслардан хўжалик тармоқларида фойдаланиш натижасида трансчегаравий экологик муаммолар вужудга келади.
Мазкур мавзуда асосан трансчегаравий дарёлар сув ресурсларидан фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилган. Маълумки, трансчегаравий дарёлар сув ресурслари-хўжаликда ишлатилишининг муаммолари доим турли олимларнинг, сиёсатчиларнинг, амалиётчи ва жамоатчиликнинг кенг доирасини ўзига жалб қилиб келган. Дунё буйича иккита ва ундан кўп давлатлар ҳудуди бўйлаб оқиб ўтувчи 250 дан ортиқ дарёлар мавжуд. Энг салоҳиятли “конфликтли” трансчегаравий дарёлар—суғорма деҳқончилик ривожланган, сув бутун ҳаёт тарзини белгиловчи манба ҳисобланган арид минтақалардан оқиб ўтадиган ҳудудларда бундай муаммолар турли ҳудудий келишмовчиликларни келтириб чиқаради. БМТ маълумотларига кўра, трансчегаравий ҳавзалар ер юзасининг 45,3 фоизини қамраб олаган. Бундай ҳудудларда Ер шари аҳолисининг 40 фоизи яшайди. Деярли дунёнинг кўплаб йирик дарёлари трансчегаравий ҳисобланади. Жумладан, Амазонка дарёси ҳавзасида 7 та, Нигер ва Нил дарёси ҳавзасида 8 тадан, Конго дарёси ҳавзасида 9 та, Дунай дарёси ҳавзасида 11 та давлатлар жойлашган.
Сув ресурслари Ўзбекистонда, жумладан Марказий Осиёда жойлашган мамлакатларнинг ижтимоий, иқтисодий ва экологик вазиятини белгилаб берувчи асосий омиллардан биридир. Тарихда Жайхун ва Сайхун номи билан аталган Амударё ва Сирдарё сувлари асрлар давомида Марказий Осиё давлатлари (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон)ни сув билан таъминлаб келган. Марказий Осиё давлатлари мустақилликни қўлга киритишлари билан ушбу дарёлар трансчегаравий дарёлар номини олди. Бу эса ўз навбатида Марказий Осиё давлатлари ўртасида сув ресурсларидан фойдаланиши билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди. Сув оқими бир неча давлатлардан ўтадиган трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш масаласидаги келишмовчиликлар, оқимнинг юқори қисмидаги давлатларнинг қўшниларга сувни сотишга уринишлари ёки ундан сиёсий босим сифатида фойдаланишга интилишлари қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Бинобарин, бундай низолар халқаро меъёрий ҳужжатлар жумладан, “Трансчегаравий сув оқимларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги (1992 йил), “Кемалар юрмайдиган халқаро сув оқимларидан фойдаланиш тўғрисида”ги (1997 йил) Конвенциялари асосида ҳал этилиши лозим. Дарҳақиқат, инсоният тарихида сиёсий субъектлар ўртасидаги дастлабки можаролар ҳам сув манбалари устида борганлиги маълум. Бундан 2,5 минг йил муқаддам Мессопатамия ҳудудидаги шумер халқлар Дажла ва Фрот дарёларидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун кураш олиб борганлар. Бугунги кунда ҳам айни ҳудудлар дунёнинг можароли ҳудудларидан бири сифатида сақланиб турибди. Ҳозирда Туркия қўшниларига сиёсий босим кўрсатиш мақсадида “сув омилига” алоҳида урғу бериб келади. Дажла ва Фрот дарёсининг юқори қисмида турган бу давлат қўшнилари қаршилигига қарамай, 2012 йилнинг охирига қадар 22 та тўғон, 19 та гидроэлектростанция ва сув омборларини ишга туширишни режалаштирган. Натижада, бу икки дарёнинг қуйи қисмидаги давлатлар ҳозирданоқ қишлоқ ҳўжалиги майдонларини сунъий равишда суғоришга мажбур бўлмоқда. Туркиянинг мазкур режаси тўлиқ амалга ошса, дарёларнинг қуйи қисмидаги Сурия ва Ироқ ҳудудига етиб борадиган сув миқдори кесикин камайиб кетади. Шунингдек, йирик трансчегаравий дарёлар Нил дарёси хавзасида Судан ва Миср ўртасида, Иордан дарёси хавзасида Сурия ва Исроил, Ҳинд дарёси ҳавзасида Ҳиндистон ва Покистон ўртасида, Амур дарёси хавзасида Хитой ва Россия ўртасида айрим конфликтларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Лекин дунёнинг арид минтақалари трансчегаравий дарёлари сув ресурсларидан фойдаланиш доимо муаммо ва мураккаб бўлиб келган.
Марказий Осиё мамлакатларининг трансчегаравий экологик муаммоларнинг кескинлашишига Тожикистон Республикаси ҳудудида, Вахш дарёсининг юқори оқимида, Сурхоб ва Обиҳингов дарёларининг қўшилиш жойида, Чорсада қишлоғи яқинида барпо этила бошлаган Роғун ГЭСини киритиш мумкин. Унинг денгиз сатҳидан баланлиги 3000 метрни ташкил этади. Душанбе шаҳридан 110 км. узоқликда шимоли-шарқида жойлашган. Маълумки, Роғун ГЭСига Вахш дарёсида 1993 йил 7 майдан 8 майга ўтар кечаси кузатилган кучли тошқин натижасида ГЭСнинг 40 м баландликдаги тўғонининг устки қисми бузилиб, сув оқими билан ювилиб кетди. Тошқин натижасида сув ўтказувчи ва ишчи тунеллар ҳамда ГЭСнинг машина зали катта талофат кўрди. Шундай техноген ҳодисаларнинг содир бўлишига қарамай Роғун ГЭСи қурилишини давом эттириш мақсадида 2004 йил 16 октябрда Душанбеда Тожикистон Республикаси ҳукумати билан Россиянинг “Русал” компанияси ўртасида келишув имзоланди. Шундан сўнг “Русал” маблағлари ҳисобига лойиҳани техник-иқтисодий асослаш ва қурилиш майдонида бир қанча ишлар амалга оширилди. Лекин, томонлар лойиҳанинг қатор муаммолари, жумладан, унга киритиладиган ўзгартиришлар, тўғон баландлиги, қурилиш ишларини ташкил этиш ва энг асосийси, ГЭС тўлиқ эксплуатацияга топширилгач, ундан биргаликда фойдаланиш масалалари бўйича ўзаро келиша олмадилар. Натижада 2007 йил сентябрь ойида Тожикистон ҳукумати келишувни расман бекор қилди.2 Тожикистон Республикаси Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра Роғун ГЭСининг лойиҳаси Россиянинг “Гидропроект” институти томонидан қайта кўриб чиқилган ва унинг олдинги лойиҳа кўрсаткичларга ўзгартиришлар киритилган (1-жадвал).
Тожикистон Республикаси 2008 йил июлдан бошлаб ГЭСда қурилиш ишларини ўз бюджети ҳисобидан қайтадан бошлади. Интернет хабарларига кўра, 2009 йил август ойигача қурилиш тунеллари, автомобил йўллари, 2 та бетон заводи қайта тикланган ва яна битта шундай завод янгидан қурилган. Роғун ГЭСи қурилишининг давом эттирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев Тожикистон Республикаси Бош вазири О.Ғ.Оқиловга очиқ хат билан мурожаат қилди. Мазкур хатда Роғун ГЭСи қурилишини давом эттириш ва унинг келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳалокатли оқибатлари аниқ кўрсатиб берилди.
Хатда таъкидланганидек, лойиҳанинг амалга оширилиши Орол денгизи ҳалокати оқибатида минтақада юзага келган заиф экологик вазиятга жиддий зарар етказиши аниқ. Чунки Роғун ГЭСи учун сув тўплайдиган сув омборининг лойиҳа сиғими, юқорида қайд этилганидек, 13,3 км3 га тенг. Айни пайтда Вахш дарёсида Роғун ГЭСидан қуйида, ўтган асрнинг 70-йилларида фойдаланишга топширилган Нурек ГЭСи сув омборининг сув сиғими эса 10,5 км3 га тенг. Ушбу рақамлар йиғиндиси (23,8 км3) Вахш дарёсининг йиллик мъёрий оқими (20,0 км3)дан қарийб 1,2 марта каттадир.
1-жадвал

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish