Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси


Роғун ГЭСининг Тожикистон Республикаси Энергетика вазирлиги



Download 9,63 Mb.
bet60/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

Роғун ГЭСининг Тожикистон Республикаси Энергетика вазирлиги
қайд этган лойиҳа кўрсаткичлари

К ў р с а т к и ч л а р

Қ и й м а т л а р и

Тўғон баландлиги, м

335

Сув сиғими,
км3

Тўлиқ

13,3

Фойдали (дастлабки)

10,3

Фойдали (50 йилдан сўнг)

8,6

Кафолатланган қўшимча сув бериш, км3

4,4

Белгиланган қуввати, МВт (600 · 6 та агрегат)

3600

Йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш, млрд. кВт. соат

13,1

Демак, Роғун ГЭСи сув омборининг сувга тўлдирилиш жараёни ва ГЭСнинг ундан кейинги йиллардаги фаолияти Амударёнинг оқим режимига жиддий салбий таъсир кўрсатади. Электр энергиясига бўлган талабнинг йилнинг совуқ даврларида ортишини ҳисобга олсак, бу таъсир дарё оқимининг йил давомида ойлар бўйича тақсимланишида янада кучлироқ сезилади. Ана шундай ҳолат Сирдарёда Тўхтағул сув омборининг энергетик режимга ўтиши оқибатида охирги 15 йил давомида деярли ҳар йили кузатилмоқда. Сув режимининг бундай ўзгариши, албатта, минтақада тез-тез такрорланиб турадиган сув тақчиллиги даврларида Амударёдан ичимлик ва суғоришга олинадиган сувлар миқдорининг кескин камайишига олиб келади, айниқса, дарёнинг қуйи оқимида яшаётган миллионлаб одамларнинг тақдири, очиқ айтиш мумкинки, катта хавф остида қолади.


Ҳозирда 60 млн. дан зиёд аҳоли яшаётган, майдони 4 млн. кв км га яқин бўлган Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларини бирлаштирган Марказий Осиё минтақаси геологик ва иқлим хусусиятларига кўра бошқа минтақалардан табиий ва техноген жараёнларга кўпроқ тортилганлиги билан ажралиб туради. Марказий Осиё минтақаси геологик тузилишидаги янги тектоник жараёнлар минтақада жамият тараққиётининг барқарор ривожланишига жиддий таъсир кўрсатади. Мазкур соҳа олимлари тадқиқотларига кўра, янги тектоник жараёнларнинг интенсивлиги аста секин ортиб бормоқда. Жумладан, Марказий Осиё минтақасида тектоник жараёнларнинг тезлиги неоген даврида йилига 0,1 мм бўлган бўлса, тўртламчи даврда- 0,5 мм ни, ҳозирда эса йилига 3-4 мм ни ташкил этмоқда. Шубҳасиз, бундай жараёнлар Тожикистон Республикаси ҳудудида яққол сезилади. Сабаби, Тожикистон Марказий Осиёнинг энг фаол сейсмик минтақасида хусусан, Жанубий ва Шимолий Помир, Тожик депрессиясида жойлашган. Шунингдек, Жанубий Тянь-Шань ва Ҳиндиқуш фаол сейсмик минтақасига яқин жойдадир. Бу эса кичик ҳудудда ўзига хос такрорланмас фаол сейсмик ўчоқ шаклланишига ва кейинги 110 йил давомида мазкур минтақада 20 дан ортиқ кучли зилзилалар содир бўлишига сабабчи бўлган. Биринчи тоифали Жанубий Тожикистон (Вахш) сейсмик ўчоқғида 9 балли зилзилалар тез — тез содир бўлиб туради. Жумладан, 1949 йил 8-10 июлда Вахш водийсининг Қоратегин тизмасидаги 7-8 балли зилзила натижасида Хаит қишлоғи деярли бутунлай йўқ бўлиб кетганлиги маълум.
Тожикистон хукумати томонидан қурилиши бошланган Роғун ГЭСи ҳам Марказий Осиёнинг ана шу фаол сейсмик минтақасида жойлашган. Бу эса табиатга бўлган таъсирда юқоридаги ҳолатларни эътиборга олишни тақозо этади. Зеро, ҳар қандай табиатга бўлган таъсир тузатиб бўлмайдиган экологик талофатларга сабабчи бўлиши мумкин. Дунё амалиётида фаол сейсмик минтақаларда бундай катта хажмдаги ГЭС лар қурилмаган. Роғун ГЭСи тўғонининг баландлиги бўйича дунёдаги энг баланд гидроиншоот бўлиб, унинг баландлиги 335 м.га тенг. Фавқулодда тўғоннинг ёрилиш содир бўлса, сел тошқинлари бошланғич жойида баландлиги 250 метрни ташкил этса, ундан 1,5 минг км узоқликда жойлашган Нукус шаҳрида сел тошқинларининг баландлиги 6-7 метрни ташкил этади. ГЭС дан қуйида жойлашган 1,5 миллион гектар ҳудуд сув остида қолади. Шунингдек, минтақада жойлашган 700 дан ортиқ аҳоли пунктлари, айниқса, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон, Ўзбекистоннинг 5 миллиондан ортиқ аҳолиси жиддий зарар кўради. Олимларнинг таъкидлашича сув босиши натижасида Ўзбекистоннинг Термиз, Урганч, Хива, Нукус, Тўрткўл, Хўжайли, Қўнғирот шаҳарлари ва Термиз-Керки, Турманобод-Ургенч-Қўнғирот, Тўрткўл-Нукус темир йўлларининг айрим қисмлари, Катта Ўзбекистон тракти автомобил йўлининг маълум қисми, Тўрткўл-Нукус-Чимбой, Ургенч-Қўнғирот автомобил йўллари сезиларли даражада зарар кўриши мумкин. Сел оқими натижасида кузатилиши мумкин офатни тасаввур қилиш учун бир мисол келтирамиз. 2010 йилнинг 11 мартидан 12 мартга ўтар кечаси Қозоғистон Республикасининг Олмаота областидаги Қизил-Агаш сув омбори тўғонида ўпирилиш юз берди. Бунга Қизил-Агаш дарёси ҳавзасидаги қор қопламининг жадал эриши ҳамда унинг устига ёққан жала ёмғирлар сабаб бўлди. Натижада 35 киши ҳалок бўлиб, бир қанча одамлар дом-дараксиз йўқолди, уй-жойларидан ажралди, бир сўз билан айтганда, шу ҳудудда яшайдиган одамлар жуда катта моддий ва маънавий зарар кўрдилар. Алоҳида таъкидлаш лозимки, Қизил-Агаш сув омборининг сув сиғими бор-йўғи 42 млн м3 бўлиб, Роғун сув омборига нисбатан 320 марта кичикдир. Роғун ГЭСи лойиҳа кўрсаткичлари бўйича энергетик мақсадларда ишласа қуйида жойлашган Ўзбекистоннинг жанубий вилоятлари ва Қуйи Амударё минтақасининг кўп сонли аҳолиси турмуш даражасининг пасайишига сабаб бўлади. Амударё сувининг минерализация даражаси икки марта ортишига ва ўсимликлар вегетацияси даврининг қисқаришига таъсир кўрсатади. Бу қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги камайишига сабаб бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра Ўзбекистон иқтисоди кейинги 5 йилда 20,6 миллиард доллар зарар кўриши аниқланган.
Шунингдек, Тожикистон тоғли ҳудудларидаги сув омборларига лойқа тўпланиши даражаси кучли. Лойқа тўпланиши жараёни Нурек сув омборида жуда юқорилиги билан ажралиб туради. Чунки, Вахш дарёси суви ўта даражада лойқалиги билан ажралиб туради. Тожикистонлик олимларнинг маълумотларига кўра Вахш ва Гарм дарёларида йиллик лойқа тўпланиш миқдори 46,4 млн тоннани ташкил этади. Бу эса лойиха бўйича қурилган гидроиншоотларнинг эксплуатация муддатларининг қисқаришига сабаб бўлмоқда. Масалан, Нурек ГЭСи лойиҳаси бўйича Нурек сув омбори тубида лойқа тўпланиши 3 йилда 9 метрга кўтарилиши режалаштирилган бўлса, бу кўтарилиш ҳақиқатда 22 м.ни ташкил этган. Бу эса гидроиншоот иқтисодий самарадорлигининг 30 фоиз пасайишига сабаб бўлган. Шуни таъкидлаш керакки, техноген характердаги офатлар тоғли ҳудудларда қурилган гидроиншоотларда кўплаб учраб туради. Жумладан, 2004 йил Хитойнинг тоғли ҳудудида жойлашган “Далунтаь” ГЭСнинг тўғонида сув тошқини натижасида, 2005 йили Покистоннинг “Шакидор” ГЭС сининг 150 метрли плотинасининг ёрилиши натижасида қуйида жойлашган кўплаб қишлоқлар сув остида қолган. 2009 йил август ойида содир бўлган Россиянинг Саяно-Шушенский ГЭСидаги техник носозликлар оқибатида келиб чиққан техноген талофат 75 кишининг ўлимига сабабчи бўлди. Шунингдек, “Мир новостей” газетасининг 2009 йил 18 февраль сонида берилган хабарга кўра Хитой ва АҚШлик олимлар 2008 йилда Сичуань ҳудудида юз берган ва 80 мингдан ортиқ кишининг ҳаётдан кўз юмиши ва дараксиз йўқолишига сабабчи бўлган даҳшатли зилзилани ҳар томонлама ўрганганлар. Натижада зилзила мазкур ҳудудда тўрт йил муқаддам барпо этилган сув омбори туфайли содир бўлганлигини кўрсатувчи илмий далилларни келтиришган. Яна шундай техноген талофатлар сирасига Хитойнинг Чу дарёси водийсида қурилган “Кэадат” ГЭСсида техник носозликлар натижасида келиб чиқан талафатларни ҳам мисол келтириш мумкин.
Сурхондарё вилоятининг 570 минг аҳолиси истиқомат қиладиган чегара ҳудудлари - Сариосиё, Узун, Денов, Олтинсой туманларида, Тожикистоннинг Мирзо Турсунзода (Регар) шаҳридаги алюминий заводининг саноат чиқиндилари (фторли водород, углерод оксиди, олтингугурт гази, азот оксиди) билан атмосферанинг ифлослосланиши аҳоли ўртасида турли касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Айниқса, онкологик, эндокрин ва нафас олиш системаси касалликларини кўплаб келтириб чиқармоқда. Ушбу мураккаб масала 1994 йили ўзбек-тожик давлатлараро келишувида назарда тутилган минтақада экологик вазиятни юмшатиш чора-тадбирларини амалга оширишни Тожикистон томони кейинга суриб келмоқда. Шу билан бир вақтда Тожикистон томони келажакда Мирзо Турсунзода(Регар) шаҳридаги алюминий заводининг ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва янада кенгайтиришни режалаштирган. Демак, минтақада вазият янада кескинлашади, заҳарли чиқиндилар билан ифлосланиш йилига ҳисоб китобларга кўра 21,7 минг тоннадан 32 минг тоннагача чиқиши мумкин.
Марказий Осиё давлатларидаги экологик вазиятни белгилаб берувчи асосий муаммо бу Орол ва Оролбўйи муаммосидир. Орол денгизи майдони 7 марта қисқарганлиги, сув сатҳи 26 метрга тушиб қолганлиги, шўрланиш даражаси 1 литр сувда 280 граммни ташкил этиши кузатилмоқда. Орол денгизи қирғоқлари 100-150 км.га қисқарганлиги 5 миллион гектар Орол-Қум минтақасини вужудга келишига сабаб бўлди. Орол денгизи атрофидаги радиуси 500 км масофага чўзилган ҳудудлар жаҳон ҳамжамияти томонидан «экологик фожеа» ҳудуди деб эътироф этилган. Йилига атмосферага кўтарилаётган чанглар миқдори 100 миллион тоннадан ортиб кетди. Бинобарин, Орол денгизни денгиз сифатида сақлаб қолиш учун унга камида 20 куб км сув қуйилиб туриши кераклиги олимлар томонидан аниқланган. Бу эса ўз навбатида экологик фалокат чегарасини кенгайтириб, қишлоқ хўжалигини юритиш, аҳоли турмуш кечириши учун яроқсиз бўлиб қолган шўрланган майдонларнинг кенгайишига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турларининг кескин камайишига, Оролбўйи биохилма-хиллигининг янада қисқаришига олиб келади ҳамда аҳоли саломатлиги ва генофондига жиддий хавф туғдирди.
Марказий Осиё минтақасининг трансчегаравий экологик муаммоларини ечимига баҳишланган республикамиз пойтахти Тошкент шаҳрида 2010 йилнинг 16-17 ноябр кунлари Ўрта Осиёнинг трансчегаравий экологик муаммолари: уларни ҳал этишда халқаро ҳуқуқ механизмларини қўллаш” мавзуидаги халқаро конференция ташкил этилди. Конференция ишида Тошкент экологик декларацияси қабул қилинди. Конференция ишида 60 дан ортиқ халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, 36 та хорижий мамлакатлардан вакиллар ҳамда БМТ, ОБСЕ, Бутунжахон банки, Бутунжахон Соғлиқни сақлаш ташкилоти, Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш Бутунжахон фонди, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги 32 та элчихонасининг вакиллари, жаҳоннинг йирик табиатни муҳофаза қилиш бўйича ИТИ ларининг олимлари иштирок этишди. Конференция ишида жами бўлиб, 250 киши уларнинг 110 таси хорижий мамлакатлардан бўлиб, иштирокчилар оғир экологик вазиятга эга бўлган ҳудудлар Орол денгизи ва Орол бўйи ва Сурхондарё вилоятининг чегара ҳудудлари Сариосиё, Узун, Денов, Олтинсой туманларида бўлиб, Тожикистоннинг Мирзо Турсунзода(Регар) шаҳридаги алюминий заводининг саноат чиқиндилари (фторли водород, углерод оксиди, олтингугурт гази, азот оксиди) билан атмосферанинг ифлослосланиши натижасида аҳоли ўртасида турли касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлаётган омиллар билан танишишди.
Ўрта Осиёнинг трансчегаравий экологик муаммолари: уларни ҳал этишда халқаро ҳуқуқ механизмларини қўллаш” мавзуидаги Халқаро конференция иштирокчилари Ўрта Осиёнинг трансчегаравий сув оқимларидан фойдаланиш муаммолари, атроф муҳитнинг трансчегаравий ифлосланиши ва унинг аҳоли генофондига, минтақа флораси ва фаунасига салбий таъсири масалаларини атрофлича муҳокама қилиниб, хулосалар ва ўзларининг тавсиялар ишлаб чиқишди. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, Марказий Осиё давлатлари хавфсизлигини таъминлашда энг асосий ва ўткир муаммолардан бири табиатга нисбатан нотўғри муносабатда бўлиш туфайли атроф муҳитда содир бўлаётган дегредация жараёнлари ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Бу борада усиз ҳам заифлашиб қолган минтақа экологик ҳолатининг янада мураккаблашмаслиги учун трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш зарур. Шунингдек, минтақадаги алюминий заводида зарарли ташламалар ажралиб чиқишини халқаро талабга жавоб берадиган даражага олиб келадиган ва ушбу корхона фаолияти салбий таъсири остидаги ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилашга ёрдам берадиган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Сув ресурсларини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари. Инсоният жамият тараққиёти жараёнида табиий сув таркибини ўзгартирди ва ўзгартириб бормоқда. Шунинг учун, ифлос сувларни тозалашдаги инженерлик услубларини янада такомиллаштириш лозим. Ифлос сувларни тозалашда асосан уч усулдан: механик, кимёвий ва биологик усуллардан фойдаланилади. Ифлос сувларни механик усул билан тозалаганда махсус қурилмалар сувга қўшилган оғир заррачалар, сув юзасидаги мой, ёғ, нефт ва бошқа аралашган моддаларни ушлаб қолади. Ифлос сувларни кимёвий усул билан тозалаш учун турли реагентлардан фойдаланилади. Реагентлар баъзи бирикмалар билан реакцияга киришса, бошқаларни эса зарарсизлантиради. Ифлос сувларни биологик усул билан тозалаганда биокимёвии ва микробиологик жараён катта роль ўйнайди. Сувни биологик тозалаш усули табиий ва сунъий шароитда рўй бериши мумкин.
Табиатда сувни механик усул билан тозалашда дарё террасалари ва текис (алоҳида ажратилган) майдонлардан фойдаланилади. Чунки, ифлос сувлар тупроқ орқали ўтганда (филтрация) зарарли моддалар тупроқ қатламида қолади (сув филтрацияси учун 80 см қалинликдаги тупроқ қоплами етарли). Сув тупроқдан бир неча марта ўтгандан сўнг зарарсизланади. Баъзи вақтларда сувни тозалашда кичик омборлардан ҳам фойдаланилади. Бу ҳолда бир неча сув ҳавзалари бир-бири билан туташган ва нишаб бўлиши керак. Чунки, тинган ифлос сув бир ҳавзадан иккинчи бир ҳавзага ўтганда тозаланиб боради. Ифлос сувни биологик усулда сунъий шароитда тозалаш учун майдончаларга махсус қурилмалар қурилади. Йирик ва ўрта катталикдаги материаллар устига турли қалинликда аэроб микроорганизмли биологик плёнка қопланади ва ифлос сув шу материаллардан ўтказилади. Натижада, биофильтр сувдаги турли зарарли моддаларни олиб қолади ва сувни тоза ҳолда чиқаради. Сувни ифлос чиқиндилардан ҳоли этиш ва яна инсон хизматига бўйсундириш учун яна ўнлаб усуллар ишлаб чиқилди (сувдаги чиқиндиларни ёқиш, махсус майдонларда сувни буғлатиш, шўр сувларни музлатиш ва бошқалар). Ҳар бир тозалаш усулини амалда қўллаш учун жойнинг табиий шароитини илмий асосда жуда яхши ўрганиш керак, шундагина қўлланилган усул хўжалигимиз учун катта фойда келтиради.
Ер куррасидаги океан ва денгизларнинг шўр сувларидан фойдаланиш муаммоси ҳам долзарбдир. Ер юзасида миллиондан ортик аҳоли сув танқислигидан қийналади. қуруқликнинг 60% қисмида сув йўқ ёки етишмайди. қадимдан инсон шўр сувни чучуклаштириб, уни ўз эҳтиёжи учун фойдаланиб келган. Чучук сув олиш жараёни оддий: шўр сув иссиқликда буғлатилади, буғлар совитилиб чучук сув олинади. Ҳозирги вақтда баъзи давлатларда шўр сувдан чучук сув олиш учун турли мажмуалар қурилган. Улардан ҳар бири суткасига 100 тоннадан ортиқ чучук сув беради. Бундай қурилмалар Ўрта Шарқда, АҚШ, Қозоғистон каби мамлакатларда қурилмалар минглаб тоннагача чучук сув етказиб беради (Қозоғистондаги Мингқишлоқ ярим оролидаги қурилма суткасига 12000 тонна чучук сув чиқаради). Сув аҳоли истеъмолига юборилмасдан олдин сувдан фойдаланиш стандартининг қатъий илмий талабларига жавоб берадиган ҳолга келтирилади (сув ўтларининг ҳидини йўқотиш учун сув турли кўмирлардан; сувда кальций карбонат ҳосил этиш учун мармар парчаларидан ўтказилади ҳамда сувга турли табиий минераллар қўшилади). Шундай қилиб, ҳозирги вақтда сувдан, умуман табиий компонентлардан фойдаланишдаги барча қийинчиликларга объектив баҳо бериш ва жамиятимизнинг ҳозирги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда табиат бойликларидаи тўғри фойдаланишнинг асосий йўлини белгилаб олиш муҳим вазифалардан биридир.



Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish