Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси



Download 9,63 Mb.
bet57/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

Сув орқали ўтадинган касалликлар



Ифлословчи биоагент

Касалликлар

Касаллик белгилари

Бактериялар


Вируслар

Вабо

Ичбуруғ, кунгил айниши

Тиф

Ичбуруғ, кунгил айниши, талоқ катталиши, ичак яллиғланиши (даволаш ўз вақтида бўлмаса ўлим билан тугайди)

Бактериал дизентерия

Ичбуруғ

Ичак яллиғланиши

Қорин соҳасида ўткир оғриқ, кунгил айниши

Инфекцион гепатит

Ҳарорат кўтарилиши, бош ва қорин соҳасида оғриқ, сариқлик, иштаҳанинг йўқолиши, жигарнинг катталашиши

Полиомелит

Ҳарорат кўтарилиши, бош, томоқ, мускулларда соҳаларида оғриқ

Содда ҳайвонлар

Дизентерия

Ичбуруғ, бош ва қорин соҳасида оғриқ (даволаш ўз вақтида бўлмаса ўлим билан тугайди)

Паразитлар

Шистосомиаз (шистосоматоз)

Қорин соҳасида оғриқ, камқонлик, тери ва ички органларни шикастланиши, соғликнинг сурункали пасайиши

Сув ва сув ресурсларининг ифлосланиши дейилганда биринчи навбатда инсоннинг салбий фаолиятини кўз олдимизга келтиришимиз лозим. Сув ҳавзаларининг антропоген, ифлосланиш манбаларидан қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин. Буларга саноат ва маиший хўжалик корхоналаридан, даволаш-соғломлаштириш ва бошқа ташкилотлардан чиқадиган ифлос оқава сувлар, ювувчи синтетик моддалар, руда, шахта, нефть конларида ювилиш натижасида оқизиладиган ифлос сувлар, автомобиль ва темир йўл транспортидан чиққан сувлар, ёғоч тайёрлаш, уни қайта ишлаш ва ташишда ҳосил бўладиган чиқиндилар, чорвачилик фермалари ва мажмуиларидан оқиб чиқадиган ифлос сувлар, қишлоқ хўжалик экинларини суғориш натижасида вужудга келган оқава ташландиқ ва зовур сувлар, заҳарли кимёвий моддалар ишлатилган далалардан оқиб чиқа.диган сувлар, шаҳар ва қишлоқ, ишчилар шаҳарчалари ҳудудидан оқиб чиқадиган сув манбаларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Ана шундай ифлосланишлар натижасида барча тирик организмлар, жумладан инсон истеъмол қиладиган ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотлари, ҳайвон ва ҳайвон маҳсулотлари таркибига заҳарли моддалар ўтиб зарар кўриши шубҳасиз бир ҳолдир.


Бу ўринда республикамиз ҳаётига доир баъзи бир рақамларни кўрсатиб ўтиш ўринлидир. Масалан, дарё ва ариқлардаги сув таркибида калий, кальций, фосфор органик моддалар, азот бирикмаларининг миқдори йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Салор ариғи, Чирчиқ, Зарафшон дарёлари ва бошқа бир қанча сув манбаларида саломатлик учун хавфли моддалар кўп миқдорда учрайди. Сув манбаларини ифлослантирмасликка даъват қиладиган тарғибот ишлар кўлами ва самараси жуда ҳам паст даражада. Ваҳоланки, ифлосланган сувларни тозалаш чораларини қўллаш натижасида бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мумкин, албатта. Бундай тозалаш усулларидан механик, кимёвий ва биологик тозалаш усуллари мавжуддир. Демак, биз шу усуллардан унумли фойдаланиб иш кўришга жуда катта эътибор беришни унутмаслигимиз керак. Афсуски, ҳозирги кунда бундай усуллардан тўла фойдаланиб самарали ишлар қилаётирмиз деб бўлмайди. Келгусида тоза сув танқислиги сезилиб қолгудек бўлса, инсоният бир қанча қўшимча чоралар кўришга мажбур бўлади. Бундай чоралар қаторига ер ости сувларидан фойдаланиш, музлик сувлардан фойдаланиш, денгиз ва океан сувларини чучуқлаштириб фойдаланиш ва ниҳоят ёмғир сувларидан фойдаланиш каби вазифалар киради.
Республикамиздаги энг катта сув омборларидан бўлган Қайроққум, Чорвоқ, Андижон, Каттақўрғон, Жанубий Сурхон ва бошқаларда чучук сувларнинг бир қисмини сақлаш муҳим аҳамиятга эга. Ҳозир бундай сув омборларида 20 км3 га яқин чучук сув тўпланган. Лекин келажакда сув ҳавзаларидан тежамкорлик билан фойдаланилмаса, Сирдарё ва Амударё сувларининг кўп қисми увол қилиб юборилса, Орол денгизининг сатҳи янада пасайиб бориши мумкин. Натижада экологик вазият бузилиб, Оролбўйидаги аҳоли бошига янада кўпроқ фалокатлар ёғилиши мумкин. Шу сабабли ҳам ҳозирги кунда Орол муаммосини ижобий ҳал этиш учун республика президенти ва ҳукумати жуда жиддий тадбирлар кўрмоқда. Бу соҳада республикамизнинг жаҳон жамоатчилиги, олимлари ва ҳукуматлари билан ҳамкорликда иш олиб боришга ҳаракат қилаётганлигини юқори баҳолаш керак.



Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish