Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси


VI.6. ТРАНСЧЕГАРАВИЙ СУВ РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ



Download 9,63 Mb.
bet58/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

VI.6. ТРАНСЧЕГАРАВИЙ СУВ РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Ҳозирги кунда дунёнинг сиёсий-географик тузилиши ўзгармоқда. Бундай шароитда инсон томонидан биосферага кўрсатилаётган таъсирни тартибга солиш, ижтимоий тараққиёт билан қулай табиий муҳитни сақлаб қолишнинг ўзаро таъсирини уйғунлаштириш, инсон ва табиатнинг ўзаро муносабатларида мувозанатга эришиш муаммолари борган сари долзарб бўлиб қолмоқда. Мавзунинг моҳиятини тўлиқроқ ёритиш учун “трансчегаравий ресурслар” ва “трансчегаравий экологик муаммолари” иборасини моҳиятини очиш мақсадга мувофиқдир. Луғатларда бу атаманинг аниқ таърифи келтирилмаганлиги характерлидир. Э.Б.Алаев (1983) ўнга яқин, Н.Ф.Реймерс (1990) элликдан ортиқ ресурсларга таъриф беради. Бироқ улар орасида тарансчегаравий ресурслар ҳақида маълумот йўқ.
Транс...” атамаси лотинча (trans) бўлиб, ўзлашма, қўшма сўзларнинг биринчи қисми сифатида қўлланади. У қандайдир фазо, макон, майдон, ҳудуд орқали ҳаракатланиш, уни кесиб ўтиш маъноларида ишлатилади. “Ресурс” сўзи французча (resource) бўлиб, ёрдамчи восита деган маънога эга. Бу ерда жамиятнинг ривожланишида зарур бўлган табиий, иқтисодий, меҳнат, ахборот ва молия ресурслари назарда тутилади. Бизнинг мавзуда асосан табиатнинг таркибий қисми бўлган табиий ресурсларга эътибор қаратилади. Демак, юқоридаги фикрларнинг моҳиятидан келиб чиқиб, табиий “трансчегаравий ресурслар” дейилганда маълум табиий-тарихий ҳудудда шаклланган, мустақил ҳаракатланиш хусусиятига эга бўлган, икки ёки ундан ортиқ давлатлар чегарасини кесиб ўтувчи, жамиятнинг муайян ривожланиш босқичида ишлатиш мумкин бўлган табиатнинг кучи ва яратмасига айтилади1.
Трансчегаравий ресурсларнинг дастлабки таснифини такомиллаштириш зарурати бугунги кунда география фани олдида турган асосий вазифалардан биридир. Дастлабки тасниф бу ресурсларни бир неча мустақил давлат ҳудудида бўлиши ёки уларни кесиб ўтишини назарда тутсак улар бевосита халқаро ҳуқуқ, аниқроғи халқаро экология ҳуқуқининг объекти эканлиги кўзга ташланади. Шунинг учун ҳам ушбу ресурсларни таснифлашда халқаро ҳуқуқ фанида қўлланиб келинаётган услублардан фойдаланиш мумкин. Унга кўра барча табиий ресурслар кенг маънода икки тоифага бўлинади. Биринчи тоифага миллий табиий бойликлар (ресурслар) кириб, улар маълум давлатнинг суверенитети ёки юрисдикцияси остида бўлади ва шу давлат қонунлари билан муҳофаза қилинади. Иккинчи тоифага ҳалқаро табиий бойликлар кириб, улар алоҳида давлатлар суверенитети остида бўлмайди ёки ўзининг табиий даври жараёнида турли давлатлар ҳудудида вужудга келади ва шунга мос равишда ҳалқаро ҳуқуқ объекти сифатида муҳофаза қилинади (Ю.Аҳмадалиев 2010).

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish