Одатда кимёвий ишлаб чиқаришнинг зонасидаги ҳаво таркибида турли туман зарарли ингредирентлар бўлади. Агар улар организмнинг бирор органлари системасига таъсир қилса, масалан углеводлар аралашмаси наркотик таъсирининг суммар таъсири қуйидагича бўлиши керак.
,
С1 С2... Сn аралашма таркибидаги ҳар бир углеводорот консентрацияси П.Д.К1 П.Д.К2 ва П.Д.Кn уларнинг мос чекланган чиқиндилар концентрацияси. Агар ҳаводаги ингридирентлар бир-бири билан қўшилиб таъсир даражасини ошириб юборса-синергизм, агар камайтириб юборса антогонизм (антисинергизм) таъсир дейилади.
Синергизмга мисол: [SO2 Сl2] [CO NO]
Чекланган чиқиндилар меъёри (ПДВ). Янги лойиҳалаштирилаётган ёки ишлаётган корхоналарни реконструкция қилишда ер усти атмосфера ҳавоси қатламининг тозалигини таъминлаш учун чекланган чиқиндилар меъёрини аниқлаш катта аҳамиятга эга. Чекланган чиқиндилар меъёри-бу чиқиндининг илмий-техникавий меъёри (нормативи) бўлиб, кўрилаётган чиқинди ташлаш манбаи ёки шаҳардаги барча манбалардан ташланган ер усти қатламидаги ҳаво таркибидаги зарарли моддалар консентрацияси аҳоли, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси учун ҳисобланган ҳаво сифат меъёридан (П.Д.К.) ошиб кетмаслик шартига асосан аниқланади.
Чекланган чиқиндилар меъёри қуйидагиларга асосан киритилган.
1. Мавжуд ишлаб чиқариш чиқиндиларини камайтириш методларига асосан бутунлай атмосферага чиқинди ташлашни тўхтатишга эришиб бўлмайди.
2. Ташланаётган чиқиндиларни меъёрлаш имконини беради.
3. Чиқиндилар миқдорини (аниқланган) маълум чекланган чегарагача камайтириш мумкин. Фазода турли нуқталарга тегишли бўлган чекланган чиқиндилар меъёри ва чекланган чиқиндилар консентрацияси ўртасидаги боғланишни аниқлаш мақсадида чиқинди ташлаш манбаларидан чиқаётган ва ҳавода турбилент диффузия натижасида таъсир доирасигача тарқалиши ёйилиши қонунлари ўргатилади.
Барча корхоналар учун чекланган чиқиндилар меъёрини аниқлаш мавжуд давлат стандартлари асосида олиб борилади. Агар корхона жойлашган шаҳар ёки аҳоли пункитларида ҳаво таркибиидаги зарарли моддалар консентрацияси-чекланган чиқиндилар консентрацияси>1 бўлса ва чекланган чиқиндилар меъёри объектив сабабларга кўра эришиб бўлмаса, чиқиндиларни босқичма-босқич (чекланган чиқиндилар консентрациясига етгунга қадар) камайтириб борилади. Чекланган чиқиндилар меъёрига эришгунга кадар ҳар босқичда вақтинчалик келишилган чиқиндилар(В.К.Ч.) миқдори аниқланади. В.К.Ч. корхона энг яхши технология билан ишлаганда аниқланади. Чекланган чиқинди меъёри таркибида шаҳар ва саноат тугунлари атмосфера ҳавосини соғломлаштириш учун чиқиндиларни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар кўрсатилади. Корхоналарда чиқинди манбалари ва чекланган чиқиндилар меъёрига риоя қилиниши назорат қилиб турилади. Умумий назоратни табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси амалга ошириб боради. Чекланган чиқиндилар меъёри атмосферади ингридиентларнинг ҳароратига қараб, манбанинг турига қараб чекланган чиқиндилар меъёри турли формулалар бўйича аниқланади. М: яқин жойлашган труба ташлайдиган чиқиндилар учун чекланган чиқиндилар меъёри қуйидагича аниқланади.
Бу ерда:
Cф-фоний консентрация
N -трубалар сони
V -тутун газларнинг ҳажми-м3 / с
DT -чиқинди ва атроф муҳит ўртасидаги ҳароратлар фарқи.
Ar -Ноқулай об-ҳаво шароитини ва релъеф таъсирини ҳарактерловчи коеффициенти
F -Ингридиентларни чўкиш (тинишини) аниқловчи коэффициент. (газлар учун F қ 1)
n,m -Ёрдамчи параметрлар.
Cф -Кузатувчи натижасида ёки ҳисоблаш билан аниқланади.
Атроф муҳит ифлосланишининг мониторинги-мониторинг-атроф муҳит ҳолатини кузатиш, назорат қилиш тизими бўлиб, 3 босқичдан иборат: 1.Кузатиш, 2-ҳолатини баҳолаш; 3-бўлиши мумкин бўлган ўзгаришларини прогноз қилиш.