Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси


Ўзбекистон Республикаси Табиатни мухофаза қ



Download 9,63 Mb.
bet42/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

Ўзбекистон Республикаси Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитасининг Ўзбекистон Респуб-ликаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган меъёрий-хукуқий ҳужжатлари
1. «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мансабдор шахслари томонидан табиатни муҳофаза килиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳукуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни қўллаш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 12.12. 1996 йил 302-сон буйруғи. Адлия вазирлигида 1997 йил 27 январда 302-сон билан рўйхатдан ўтказилган.
2. Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 29.02.2000 йил 2/2-сонли Х,айъат қарори билан қабул қилинган, Адлия вазирлигида 30.03.2000 йил 915-сон билан рўйхатдан ўтган «Табиатни муҳофаза қилиш жамоатчилик инспектори ҳолати тўғрисида»ги Низом.
3. «Биоресурслардан фойдаланиш меъёрларини инвентаризациясини ўтказиш тўғрисида йўриқнома». Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 18.02.2004 йил 17-сонли буйруги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 05.04.2004 йил 1332-сон билан рўйхатдан ўтган.
4. «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов килиш ва балик овлаш қоидалари». Табиатни мухофаза килиш давлат қўмитаси раиси томонидан 15.04.1997 йилда тасдикданган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 01.05.1997 йил 337-сон билан рўйхатдан ўтган (ўз кучини йўқотган).
5. «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балик овлаш қоидалари». Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси 22.03.2006 йил 27-сонли буйруғи. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирли-гида 02.05.2006 йил 1569-сон билан рўйхатдан ўтган.
6. «Ўзбекистон Республикаси корхоналари учун ифлослантирувчи манбаларини инвентаризация килиш ва атмосферага чиқаётган ифлослантирувчи моддалар ташламаларини меъёрлаштириш бўйича йўриқнома». Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза килиш давлат кўмитасини 2005 йил 15 декабрдаги 105-сонли буйруги. Ўзбекистон Республи-каси Адлия вазирлигида 2006 йил 3 январда 1533-сон билан рўйхатга ўтган.
7. «Бошоқли дон экинлари самонини ёкиб юборилиши натижасида етказилган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича Низомни тасдиқлаш хақида». Табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитасининг буйруғи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 25.12.2006 йил 1647-сон билан рўйхатдан ўтган.
8. Ўзбекистон стандартлаш, метрология ва сертификатлаш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Та-биатни муҳофаза қилиш давлат кўмитасининг 28 фев-раль 2007 йил №1-п-сонли «Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган «М-2», «М-3» ва «N-2» тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини «ЕВРО-2» экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисида вақтинчалик йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори. Адлия вазирлигида 2007 йил 7 апрелда 1670-сон билан рўйхатдан ўтган.
9. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 26.07.2007 йил 71-сонли «Ўзбекистон Республикасини камёб ва йўқолиш арафасида турган ёввойи ўсимликларини муҳофаза қилиш Тартиби ўз кучини йўқотганлиги ҳақида»ги буйруғи. Ўзбекистон Республикаси Ад-лия вазирлигида 2007 йил 3 августда 9-1-сон билан рўйхатдан ўтган.
10. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитаси раисининг 2007 йил 15 майдаги 01-705-сонли «Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш тўгрисидаги рухсатнома бланкалари намуналарини ҳамда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесиш, шунингдек давлат ўрмон фонди ерларига кирмайди-ган заҳира ерларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун бериладиган рухсатномалар бланкаларини тўлдириш ва ҳисобини юритиш тарти-би тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирли-гида 04.06.2007 йил 1668-сон билан рўйхатдан ўтган, 14.06.2007 йил кучга кирган.
Биз қуйида Табиатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини айримларига тўхталиб ўтамиз.
Республикамиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейинги энг йирик воқеалардан бири табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг ҳуқуқий таъминланганлиги бўлди. 1992 йил 9 декабрда Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Бу қонун табиий муҳит шароитларини сақлаб қолишни, инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларни бир текис ривожланишини, экологик тизимларнинг табиий мажмуаларини ва айрим объектларни муҳофаза қилиш мақсадида табиий ресурслардан оқлиона фойдаланишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилаб беради ва инсонларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ҳуқуқини таъминлайди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг экологик муносабатларини тартибга солишда Конституция ва Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуни (2004 йил 3 декабрь). Бу қонун Республика ҳудудидаги умуммиллий бойлик ҳисобланган табиий мажмуалар, соғломлаштириш масканлари, маданий, илмий, иқтисодий, экологик нуқгаи назардан такрорланмас ва ноёб ҳудудларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий, экологик, иқтисодий ва ташкилий асосларини таъминлайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Санитар назоратлар тўғрисида»ги Қонуни (1992 йил 3 июль), 1989 йил 20 июнь ойида эса Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1991 йил 20 ноябрь ва 1993 йил 7 май ҳамда 1994 йил 23 сентябрь ойларида бу қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиб, такомиллаштирилган вариантларида ерлардан фойдаланишни тартибга солиш, ердан оқилона фойдаланиш ва уларни ҳимоя қилиш, тупроқлар унумдорлигини ошириш, табиий муҳитни сақлаш ва яхшилаш каби вазифаларни амалга ошириш ҳуқуқини таъминлаш кўзда тутилган
1993 йил 6 майда Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувлардаи фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган. Бу қонуннинг вазифаси сувга бўлган муносабатларни тартибга солиш, аҳоли ва халқ хўжалик объектларида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сувларни ифлосланишдан, сифатанинг бузилишидан ва камайиб боришидан ҳимоя қилиш, уларга зарарли таъсир кўрсатувчи омиллардан огохлантириш ва бунга йўл қўймаслик, сув манбалари ҳолатини яхшилаш борасида корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгалаб берилган.
1994 йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган. Қонун 10 та бўлим ва 51 та моддадан иборат. Ушбу қонуннинг вазифалари минерал хом ашёларга, шунингдек, ер ости сувларига бўлган эҳтиёжларни қондириш учун ер ости бойликларидан оқилона, комплекс фойдаланишни, улардан фойдаланиш вақтида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва бу борадаги ишларни бехатар олиб боришни, давлат ва фуқаролар манфаатларини химоя қилиш мақсадида ер ости бойликларига эгалик қилишда, улардан фойдаланишда ва уларни тасарруф этишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солишдан, шунингдек, ер ости бойликларидан фойдаланувчинингҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish