Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси



Download 9,63 Mb.
bet52/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

Тупроқнинг ифлосланиши. Кейинги йиллар давомида корхона ҳар йили 40000 тоннага яқин ифлослантирувчи моддаларни ҳавога чиқарилганлиги, шу жумладан, 300-400 тонна фторли водород билан ифлослантирганлиги аниқланди. Чиқиндилар таркибида кўп миқдорда олтингугурт ва азот диоксидлари, кальций бирикалари, сульфат-ионлари бор.
ТожАЗ чиқиндиларидан зарарланган ҳудуднинг тупроғи ва ўсимликлари, уларнинг таркибида сувда эрийдиган фтор бирикмалари миқдорига қараб, 4 ҳудудга ажратилади:
1-ҳудуд - Сариосиё тумани (ТожАЗдан 40 километр узоқликда). Бу ҳудудда тупроқда сувда эрийдиган фтор миқдори 1,5 СТЧКни ташкил этади. Ифлосланган тупроқ қатлами 60 см чуқурликка етади, бундан ташқари тупроқда фторидлар жадал тўпланиши кузатилди.
2-ҳудуд - ТожАЗдан 40-60 километр узоқликда. Бу ҳудудда тупроқ фтор билан СТЧК даражасида ифлосланган, лекин тупроқнингҳайдаладиган қатламида фторидлар
жадал тўпланиши кузатилган.
3-ҳудуд - ТожАЗдан 60-90 километр узоқликда. Сувда эрийдиган фторнинг ерни ҳайдаш чуқурлигида СТЧК дан паст. Тупроқнинг юқори қисмида сувда эрийдиган фторнинг тўпланиши жадаллиги кўрсаткичи паст дараржада.
4-ҳудуд - ТожАЗдан 100 километр ва ундан ортиқ узоқликда. Тупроқда фторнинг заҳарли шакллари миқдорига завод чиқиндиларининг таъсири кузатилмайди.
Қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг аҳволи. Ўсимликлардаги, айниқса, зарарли ташламалар билан атмосфера ифлосланиши шароитларида алоҳида физиологик ва биокимёвий ўзгаришлар кам ўрганилганлиги эътиборга олиниб, ғўза уруғларида (На-манган-77 ва Юлдуз), оқсиллар таркиби ўзгаришининг динамикаси тадқиқ этилди. Тадқиқотлар кўрсатишича, ғўзанинг оммавий гуллаши даврида мева элементларининг кўп тушиши кузатилди, натижада ҳосилдорлик 10-15 фоизга камайганлиги таъкидланди. Ғўза гулчанги оқсилларининг ташламалар зарарли таъсирга берилувчанлигини тадқиқ этилиши кўрсатдики, зарарли таш-ламалар гулчанг оқсиллари юқори молекуляр синтезни секинлаштирар экан.
ТАЛКО ДУК таъсири зонасидаги бошка ўсимликлар ҳолатини ўрганиш шуни кўрсатдики, ўрик, узум, чинор, тут, хурмо, олма, баъзида анорда морфологик белгилар ўзгаради ва барглар пластин-каси, айниқса, узумда зарарланади, барглар нотаби-ий қизил рангга киради, сўнгра қуриб қолади. Хурмо, ипак, олма ва олхўри баргларида барглар пластинка-сининг пигментацияси ўзгаради. Томатда барглар нафас олиши суръатининг ўзгариши кузатилди. Кучли ифлосланиш зоналарида ўсимликларда 200 мг/кг дан ортиқ фторли водород тўпланади, ваҳоланки, барглардаги фторидларнинг салбий таъсир чегарасидаги даражаси қуруқ массага нисбатан 15-20 мг/кгдир. Сариосиё туманининг деярли барча хўжаликларида ўсимликлар баргларидаги фтор таркиби, айниқса, кузда меъёрдан 2-10 баравар ошади. Бунда ўсимликларга ТАЛКО ДУК ташламалари таъсири зонаси шамоллар йўналишида заводдан 40-45 км масофагача чўзилган. Данакли экинлар ва хурмо алюминийнинг зарарли ташламаларига кўпроқ берилувчан, уларда вақтдан илгари барглари тушиб кетади.
Фанлар Академиясининг «Ботаника» ИИЧМ ва Ф.Н.Русанов номли ботаника боғи Сариосиё туманидаги маҳаллий ўсимликларни тадқиқ қилганда, бу ерда икки турдаги: «Тарhina» ва «Strekeria» замбуруғлар учрашини аниқлашди. Бу замбуруғлар халталилар оиласига кириб, барглар куриб қолиши касалликлари тарқалишининг манбаи ҳисобланади. Кўрилган замбуруғлар «Дашнобод» ва «Ўзбекистон» хўжаликларида айниқса тарқалган, натижада олча ва шафтоли ҳосилдорлигининг 50 фоизгача камайиши юз беради. Сариосиё туманида, шунингдек, «Риссinа gramibis» оиласидаги замбуруғлар учрайди, улар буғдойнинг касалланишига олиб келади. Жами аниқланишича, Сариосиё туманида 26 турдан ортик фитопатоген замбуруғлари, 24 турдаги тупроқ мик-ромицетлари учрайди. Бу замбуруғлар тарқалиши натижасида ўсимликлар ҳолати ёмонлашади, яъни баргларда тўқ жигарранг доғлар, куйишлар намоён бўлади, ўсимликлар ҳосилдорлиги пасаяди.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон қишлок хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази маълумотларига қараганда, Сариосиё туманидаги «Дашнобод» хўжалигида ўсимликлардаги озуқавий минерал элементлар 0,11 ни, назоратдаги Жарқўрғон туманидаги ўсимликларда 0,55 ни ташкил қилади. Назоратдаги Жарқўрғон туманига нисбатан Сариосиё туманидаги ўсимликлар таркибида шакар микдори 50 фоизга кам. Шакар миқдорининг умумий камайиши ТАЛКО ДУК ташламалари натижасида, ўсимликларда рўй бераётган биокимёвий ва физиологик бузилишлардан далолат беради. Ўсимликлар турли касалликларга янада берилувчан бўлмоқда. Олиб борилган тадқиқотлар натижалари бўйича хулоса чиқариш мумкинки, ўсимликлар тузилмасидаги умумий ўзгаришлар фақат фойдали микрофлоранинг оғир металлар (Ni, AI, қисман РЬ), шунингдек, ифлослантирувчи моддалар — азот оксидлари ва олтингугурт ташланмалари таъсирида зарарланиши натижасида рўй беради, холос. Бу шароитларда фитопатогенлар жадал ривожланади, натижада ўсимликлар ҳосилдорлигининг пасайишига олиб келади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, алюминий заводи ташламаларининг Сурхондарё вилояти Денов, Узун ва Сариосиё туманлари ҳудудларига салбий таъсирини юмшатиш учун махсус мақсадга йўналтирлган чоралар қабул қилиш лозим.
1.Экологик тоза ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий қилиш асосида табиий рсурслардан оқилона ва комплекс фойдаланишни таъминлаш, кўриб чиқилаёттан ҳудуд атроф табиий муҳитининг ифлосланиш даражасини санитарик ва экологик меъёрларгача пасайтириш; турли даражадаги давлат органлари ва табиатдан
фойдаланувчилар муносабатларини бошқаришнинг оддий механизмини такомиллаштириш ва жорий қилиш, қабул қилинаётган бошқарув қарорларининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашга экологик талабларни киритиш.
2.Атроф-муҳит ҳолатини башорат қилиш ва баҳлашга комплекс тизимли ёндашиш максадида мониторинг, башоратлаш ва ахборот тизимини ташкил қилиш.
3.Давлат дастурлари, фундаментал ва қўшимча тадқиқотлар, шунингдек инновацион дастурларда алоҳида йўналиш сифатида умумдавлат экологик муаммоларни назарда тутиш.
4. Икки томонлама давлатлараро ишчи гуруҳини ташкил қилиш, яъни:
а) халқаро ташкилотлар молиявий маблағларини жалб этиш мақсадида, кўмаклашиш учун халқаро форум ташкил қилиш;
б)«Тожикистон алюминий компанияси» давлат унитар корхонасининг салбий таъсир зонасида экологик ҳолатни яхшилашда ҳамкорлик қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Тожикистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги Битим»нинг янги лойиҳасини тайёрлаш;
в) минтақада экологик-гигиеник ҳолатни тузатиш чораларини ишлаб чиқиш мақсадида, Тожикистон ва Ўзбекситон ҳудудлари атроф-муҳити ва аҳолиси саломтлигига таъсири жараёнини чуқур ўрганиш махсус давлатлараро дастурни ишлаб чиқиши зарур
5.Ўзбекистон Республикаси Трансчегаравий миқёсда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича Конвенцияга (Эспо, 1991 й.) қўшилиши керак.
6. Сурхондарё вилояти ҳокимлигига Халқ депутатлари кенгаши тегишли комиссиялари билан ҳамкорликда, маҳаллий фуқаролар йиғинларини этган ҳолда, «Тожикистон алюминий компанияси давлат унитар корхонасининг салбий таъсир зонасидаги оқибатларни юмшатиш бўйича махсус дастур иўлаб чиқиши лозим.
7.Жамиятнинг экологик маданиятини ва малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида, экологик таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш зарур.
Атмосфера ҳавосини ифлосланишдан муҳофаза қилишнинг чора-тадбирлари. Атмосфера ҳавосини тоза сақлашда саноат объектларини географик шароитига қараб жойлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бунда саноат объектлари ва йирик коммунал корхоналари алоҳида саноат зонасида уй-жой массивларидан ташқарида бўлишн керак. Шунингдек, шамолнинг йўналиши уй-жой зонасидан саноат зонаси томон эсадиган бўлишига риоя қилиш лозим. Акс ҳолда саноатдан чиққан чанг, қурум ва газлар уй-жой зонаси томон шамол орқали келиб, ҳавони ифлослайди. Уй-жой зонаси билан саноат зонаси орасида кенглиги 100 м дан бир неча километр келадиган яшил ўсимликлардан иборат санитария-ҳимоя зонаси бўлиши яхши натижа беради.
Атмосфера ҳавосини тоза сақлашда транспорт чиқинди газларини, дудларини камайтирнш жуда муҳимдир. Ҳавони ифлослантиришда транспорт турлари ичида бензин билан ишлайдиган автомобиллар (АҚШда 75%ни ташкил этади), кейин ҳаво транспорти (5%), дизел двигателли автомашиналар (4%), трактор ва бошқа қишлоқ хўжалиги машиналари (4%), темир йўл ва сув транспорти (2%) туради. Ўзбекистонда ҳавони ифлослантиришда автомобиллар алоҳида ўрин тутади, улар заҳарли моддаларнинг 60%ни ташкил этиб, Тошкент, Андижон, Бухоро, Гулистон, Самарқанд каби йирик шаҳарларда бу кўрсаткич 80%га кўтарилади. Кейинги йилларда Ўзбекистонда автотранспортдан ҳавога ифлос моддаларни қўшилиши анча камайди. Шаҳарлар ҳавосини тоза сақлашда автомобиль ёқилғилари сифатини яхшилаш, хусусан, атмосферага кам газ чиқарадиган, қуюқлаштирилган газлардан фойдаланишга ўтиш яхши натижа беради. Бунда газнинг тўлиқ ёниши туфайли атмосферага заҳарли моддалар кам чиқади ва бу жараённи амалга ошириш жуда арзон тушади. Масалан, Тошкент шаҳридаги баъзи автомашиналар 1978 йилдан бери бензин ўрнига ёппасига қуюқлаштирилган пропан-бутан ёқилғиси билан ишлашга ўтган, қуюқлаштирилган газ бензинга нисбатан 2-3 марта арзонга тушишидан ташкари атмосферага жуда кам заҳарли моддалар чиқаради. Автомобилларнинг газ асосида ишлаши (бензинда ишлашига нисбатан) натижасида цилиндр гильзалари, поршенлар, поршен халқалари, валларнинг ейилиши 50-70%га камайди. Двигателларнинг ремонтлараро иш қобилиятини эса 60%га оширади. Баъзи давлатларда автомобиллар бензин эмас, балки спирт билан юрмоқда. Натижада атроф-муҳитга заҳарли газлар жуда кам чиқарилмоқда ва арзонга тушмоқда.
Автомобилдан чиқадиган заҳарли газ миқдорини камайтириш учун яна уларнинг техник ҳолати ва двигателга ёқилғининг бир меъёрда боришига қатъий риоя қилиш керак. Автомобилдан чиқадиган газнинг атмосферадаги миқдори шунингдек. йўлнинг кенглигига, кўча ҳавосининг алмашиниб туришига, автомобил оқимининг шаҳар транспорт артериялари бўйлаб тўхтовсиз ҳаракат қилишига ҳам боғлиқ. Агар чорраҳаларда автомобиллар тўпланиб қолса, ўша жойда зарарли газлар кўпроқ тўпланпб қолади. Шунинг учун серқатнов кўчаларда автомобил тунеллари, кўприклари ва йўловчилар учун ер ости ўтиш жойлари қуриш автомобилларнинг тўхтовсиз ҳаракатини таъминлайди. Тажрибалардан маълумки, автомобил тунеллари ва кўприклари қурилгандан сўнг мазкур майдонларда туннел ва кўприк ишга тушгунча бўлган даврга нисбатан угрерод оксидинпнг концентрацияси 4 марта камайган.
Шаҳарлар ҳавоси тоза сақлашда транзит транспортларни шаҳар кўчаларига қўймаслик, уларни шаҳар атрофидагн айланма йўл халқасини ташкил этиб ўтказнб юбориш яхши натижа беради. Шунингдек, автотранспорт серқатнов кўчалар атрофида ўсимлик зоналари ташкил этиш керак. Чунки, бу ўсимлик тўсиқлари автомобиллардан чиққан заҳарли газларни ютиб туришдан ташқари шовқин-суронни кескин камайтиради. Ниҳоят, шаҳарлар ҳавосини тоза сақлаш учун жамоат транспортининг электрэнергия асосида ишлаб, атмосферани ифлосланмайдиган турларидан - метро, троллейбус, трамвайдан фойдаланишга ўтиш зарур. Шаҳарларда атмосфера ҳавосини тоза сақлашда электрлаштирилган транспорт (ер ости ва ер юзаси)ини аҳамияти катта. Электрлаштирилган транспорт аҳолини ифлос газлардан ва шовқиндан сақлайди. Трамвай ва траллейбусларни шаҳар транспортида мавқеинн кўтариш керак, чунки бу транспорт турлари ҳозирги замон қулай ва фойдали транспорт. Трамвай тезлигини 16-20 км/соат ўрнига 30-32 км/соатга кўтариш керак. 1 км трамвай йўлини қурилиши, 1 км метро йўли қурилишига қараганда 8-12 маротаба арзон тушади. Ҳозирги кунда йирик шаҳарларда атмосфера ҳавосини тоза сақлаш мақсадида, нефть ва бензинни танқислигини ҳисобга олиниб, альтернатив ёқилғилар изланмоқда. Бу соҳада электромобилларни келажаги порлоқ. Электромобиллар - оддий автомобиллар билан бир вақтда кашф этилган бўлиб, аккумулятив батареялар кучсиз ва бензинли мотордан заиф бўлганлиги сабабли ҳаётда ўз ўрнини тезликда топа олмади. Лекин кейинги вақтларда баъзи давлатларда электромобиллар халқ хўжалигида кенг фойдаланилмоқда. Масалан, Англияда 45 минг ташувчи, 100 мингдан ортиқ электромобиллар завод, шахта, касалхона ва боғларда машиналар энергияни аккумулятив батареяладан олиб ишламоқда (уларнинг тезлиги соатига 32 км дан ошмайди). "Клорид" компанияси яратган автобуслар электробатареялар кучида ҳаракатга келиб, уларнинг тезлиги соатига 64 км га етиб, 64 км гача йўлни батареяни қайта зарядламасдан юриши мумкин.
Шаҳарлар ҳавосини тоза сақлашда шаҳарлар ва саноат марказларида ҳавонинг тозалигини мунтазам назорат қилиб туриш катта аҳамиятга эга. Шу сабабли кўпчилик шаҳарларда ҳавонинг ҳолати мунтазам равпшда кузатиб турилади. Катта шаҳарлар ҳавосининг ҳолатини суткада 3-4 марта кузатиб, ўлчаб турувчи бир неча пунктлар бор. Масалан, Санкт-Петербург территориясида 40 та, Москвада 30 дан ортиқ, Тошкент шаҳрида 10 га яқин кузатиш пунктлари бўлиб, улардан ҳаводан намуна олиб, унинг таркибида газ ва буғларнинг миқдори, заҳарли моддаларнинг концентрацияси текшириб турилади. Тошкент шаҳри ҳавосининг тозалигини 1966 йилдан бошлаб назорат қилиш амалга оширилган. Бир йилда Тошкентда ҳаво таркиби 45 минг мартагача, бир кунда эса 124 мартадан ортиқ анализ қилинади, агар ҳаво таркиби ифлосланиб меъёрдан ошиб кетса, дарҳол унинг олдини олиш чоралари кўрилади. Шаҳардаги ҳавонинг ҳолатини кузатиш пунктларидан олинган маълумотлар умумлаштирилиб, шаҳар ижроия қўмитаси қошидаги штабга бериб турилади. Шаҳарлар ҳавосини тозалигини мунтазам текшириш билан бирга, махсус жиҳозланган ва автомат-контрол-ўлчов системаси билан қуролланган автомашиналар ёрдамида ҳам (автомашиналар шаҳар кўчаларини, саноат корхоналарининг атрофларини) ўлчанилади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг 26 шаҳрида атмосфера ҳавосини ифлосланиши 65 стационар постларда кузатиш ишлари олиб боради. Ўзбекистон ҳавосини ифлосланишини кузатишга Ўзбекистон Гидрометерология бошқармаси рахбарлик қилади ва унинг таркибига қуйидагилар киради: Ўзбекистон Республикаси атроф-муҳит ифлосланишини кузатиш маркази, Фарғона ва Навоий шаҳарларидаги икки комплекс лаборатория, атмосфера ҳавосини ифлосланишини кузатувчи 7 лаборатория (Олмалиқ, Андижон, Самарқанд, Ангрен, Бекобод шаҳарлари), ҳаво ифлосланишини кузатувчи 4 гуруҳ (Бухоро, Гулистон, Нукус ва Наманган шаҳарларида), атроф-муҳитни ифлосланишини кузатувчи Сариосиё идоралраро лабораторияси ва икки мониторинг (Чотқол қўриқхонаси, Абрамов музлиги) станциялдари киради. Йирик шаҳарларимиздан қарши, Термиз, Когон, Сирғали, Дўстлик шаҳарларида ва бошқа ҳудудларда махсус дастурлар бўйича ишлайдиган экспедицион ҳавони ифлосланишини кузатиш ишлари олиб борилади. Умумман атмосферани ифлосланишдан сақлашда шаҳар ва қишлоқлар ҳавосининг соғломлаштиришда энг ишончли усул яшил ўсимликлар майдонини кенгайтиришдир.



Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish