Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси


-жадвал Атмосфера ҳавосига қўшилган ифлословчи моддалар динамикаси (млн.т.)



Download 9,63 Mb.
bet49/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

1-жадвал
Атмосфера ҳавосига қўшилган ифлословчи моддалар динамикаси (млн.т.)




1999

2000

2001

2002

2003

2004

Жами

2296,9

2348,5

2250,3

2182,4

2021,1

1957,4

Шу жумладан:



















Стационар манбалардан

776,9

755,5

711,8

729,4

672,6

646,5

Транспортдан

1520,0

1593,0

1583,5

1453,0

1348,6

1310,9

Маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, 1999 йилда атмосферага чиқарилган чиқиндиларнинг умумий ҳажми 2266900 ташкил этган, ундан 776900 тонна ёки тахминан 34 фоиз чиқинди турғун манбаларга тўғри келган. 1999-2004 йиллар мобайнида, атмосферага чиқарилаётган чиқиндиларнинг умумий ҳажми 14,8 % га ёки 1957400 тоннага қисқарган. Бу саноат ва энергетика секторларида баъзи қисқаришлар, реконстурукция ва қайта шакллантириш ҳамда ҳаво муҳофазаси бўйича тадбирлар бажарилиши билан изоҳланади.
1996 йилда Республика саноат корхоналаридан чиққан ва ҳавога қўшилган чиқиндилар вилоятлар бўйича қуйидагича тақсимланади.
Тошкент вилояти 300 минг тонна
қашқадарё вилояти 214000 тонна
Фарғона вилояти 99000 тонна
Бухоро вилояти 57000 тонна
Навоий вилояти 47000 тонна
Ҳавони энг кўп ифлословчи шаҳарларга: Ангрен (111000 тонна), Олмалиқ (105000 тонна), қарши, Фаргона, Навоийлар киради. Ҳавога қўшилган зарарли моддаларнинг ярмиси углерод оксидига, 13% - карбонат ангидрид, 14% - олтингугурт II- оксиди, 9% - азот оксидлари, 8% - қаттиқ моддалар, фақатгина 4% - ўзига хос заҳарли мураккаб бирикмаларга тўғри келади. Ҳавога кўтарилган олтингугурт оксиди турли жараёнлар таъсирида сульфат кислотасига айланиб ёғин билан ер юзасига тушади. Бундай жараённи Олмалиқдан 50 км узоқда жойлашган Чотқол биосфера қўриқхонасида кузатилган. Таркибида турли металлар тўплами, ойна-шиша қолдиқлари бўлган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмай, завод атрофида тўпланиб қолган чиқиндилар кундан кунга кўпайиб бормоқда.
Шаҳарлар ҳавосини ифлосланиши. Инсоннинг хўжалик фаолияти туфайли атмосфера ҳавоси таркибида газ, чанг, қурум, қаттиқ заррачалар шаҳарларда қишлоқ туманларига нисбатан кўп. Эрамизнинг I асридаёқ Рим файласуфи Сенека ёзади: "Римни аччиқ, сассиқ ҳавосини тарк этишим билан ўзимда енгил руҳий тетиклик ҳис этаман". Ҳақиқатдан ҳам ер юзасининг қаерига жойлашмасин шаҳар ҳавоси оғир. Кейинги вақтда ҳар томонлама тараққиёт жараёни, инсоният ўзига турли қулайликларни (комфорт) таъминлаш оқибатида атрофида табиат ноқулайликларини келтириб чиқарди. Ер юзида урбанизация жараёни жуда тезлик билан ўсиб бориши оқибатида янги-янги шаҳарлар пайдо бўлмоқда. Дунёдаги шаҳарларнинг умумий майдони 0,5 млн.км кв ни, ер курраси майдонининг 0-3%ни ташкил этади. Дунё аҳолисининг 45% аҳолиси 100 мингдан ортиқ бўлган шаҳарларда яшайди. Шаҳар аҳолиси шимолий Америкада бутун аҳолининг 74%ни, Европада 69%ни, Буюк Британияда 80%ни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси эгаллаган майдон Ўрта Осиёни 1/3 қисмини, бутун аҳолисини 60%ни ва шаҳар аҳолисининг 62% Ўзбекистонда мужассамлашган. Ўзбекистон Республикасининг аксарияти қишлоқ жойларида истиқомат қиладики, шаҳар аҳолиси 41.9% ни ташкил этади. Бу Россияга нисбатан 37,7%, Эстонияга нисбатан 30% камдир.
Ер юзида аҳоли зич жойлашган, саноат ва транспорт ривожланган йирик шаҳарлар кўп. Шаҳар, қишлоқ ва сув ҳавзаларн ҳавосидаги чанглар ер юзасининг рельф хусусияти, тузилиши, баландлиги, хатто унинг географик ўрнига қараб турли миқдорда учрайди. Кейинги юз йил ичида дунёдаги йирик шаҳарлар метерологик станциялар, телеминораларда, баланд уйлар томида кундалик кузатишлар ва сунъий йўлдошлардан олинган махсус фотоахборотлар асосида кузатилади. Маълум бўлишича, катта-кичик шаҳарларда ҳаво ҳароратини атрофга қараганда баланд бўлишлиги ва ўзига хос "иссиклик" ороли вужудга келганлиги ҳамда шаҳар устида (300-500 метр қалинликда) ҳарорат инверцияси кузатилади.
Радиация баланси шаҳар устидаги ифлосланган ҳавода шаҳар атрофига қараганда анча фарқ қилади. Масалан, Марказий Европанинг бир неча шаҳарларида қуёш радиациясининг шаҳарга тушиши шаҳар атрофига қараганда 29-36% кам. Шаҳар ҳавоси таркибидаги ҳар хил заҳарли газлар, айниқса антропоген чанглар транспортлардан, саноатдан, иситиш иншоотларидан, қурилишлардан чиқади. Шаҳарларда ҳаво айланишининг (циркуляция) сустлиги туфайли диаметри 4-10 микрон чанглар 1 км баландликкачи кўтарилиб, радиуси 10 км бўлган майдонга тарқалади. Диаметри каттароқ (10 микрондан катта) бўлган чанглар унча юқорига кўтарилмай атрофга ёйилиб, 300-500 метр баландликларда учиб юради ва сўнгра шаҳарга чанг, қурум сифатида қайтиб тушади. Шаҳар ҳавосининг ифлосланиб, чанг миқдорининг кўпайишп ультрабинафша нурларнинг ўтишини камайтиради, бу эса ҳавода касал тарқатувчи бактерияларнинг кўпайишига шароит яратади.
Саноатлашган катта шаҳарларда баъзан шамол эсмаслиги оқибатида ифлос ҳавонинг бир неча кун туриб қолиши натижасида "смог", яъни заҳарли газ ва чанглардан вужудга келган аччиқ туман вужудга келади. Нам денгиз иқлими мавжуд бўлган Лондон шаҳри устида иқлимнинг намлиги туфайли атмосферадаги антропоген чанг ва газлар кимёвий реакцияга киришиб, ўта заҳарлашади ва сарғиш аччиқ туман (смог) вужудга келади. Кам булутли, шамол кам, очиқ ва қуруқ об-ҳаво ҳукм сурган Лос-Анжелес шаҳрида аччиқ ёки фотокимёвий аччиқ туман ҳосил бўлади. Чунки, ҳаво очиқ ва шамол кам бўлганлиги сабабли заҳарли газ, тутун ва чанглар қуёш нури таъсирида фотоқимёвий реакцияга киришади, натижада аччиқ Лос-Анжелес типли туман вужудга келади. Шаҳарда йилига аччиқ тутун (смог)ли кунлар 100 дан 270 кунгача бўлиб, кишилар саломатлигига жуда ёмон таъсир этади.
Ўзбекистон Республикасининг катта шаҳарларнда ҳавонннг тозалиги доимо кузатиб турилади. Лекин шаҳарлар ҳавосини тоза сақлаш устидан назорат инспекцияларининг амалга ошираётган ишларига қарамай, баъзи корхоналарда тозаловчи иншоотларнинг йўқлиги туфайли атмосферага чанг, қурум ва заҳарли газларни чиқариб юбориш ҳолати рўй бермоқда.



Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish