Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш (Ўқув- услубий қўлланма) наманган-2011 Ўзбекистон республикаси


VII БЎЛИМ. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ



Download 9,63 Mb.
bet105/113
Sana28.05.2022
Hajmi9,63 Mb.
#613844
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   113
Bog'liq
Ekologiya nazarov.09

VII БЎЛИМ. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ
Ўзбекистан Республикаси Давлат экологик экс-пертизаси 1980 йилда Гидрометеорология ва атроф-муҳит ифлосланишини назорат қилиш қўмитасининг Атроф-муҳитни назорат қилиш Маркази негизида ташкил топган ва у атмосфера ҳавосини ифлосланиш даражасини олдини олиш масалалари билан чегара-ланган эди. Атроф-муҳитга хўжалик фаолияти таъсирини баҳолашни ўз ичига олган Давлат экологик экспертизасининг тўлиқ ривожланиши, Ўзбекистан Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташкил этилиши билан бошланди. 1992 йилнинг декабрида Ўзбекистан Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўгрисида»ги Қонуни кабул қилиниши билан Давлат экологик экспертизаси хўжалик фаолияти амалга ошириш бўйича қарор қабул қилинишидан аввал атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича мажбурий чора сифатида ҳуқукий мақомни олди. Унда Давлат эко-логик экспертизаси мақсади ва объектлари белгиланган. Шу даврдан бошлаб хўжалик фаолиятининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш билан боглиқ бўлган янги прогрессив ёндашув, яъни унинг атроф- муҳитга таъсирини баҳолаш жараёни бошлан-ди. Режалаштирилаётган фаолиятни амалга ошириш тўғрисида қарор кабул килингунга кадар, ушбу фаолиятнинг экологик омилларни олдиндан ҳисобга ол-ган ҳолда атроф-муҳитта салбий таъсирини камайти-ришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган «Трансчегаравий контекстда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисида»ги Конвенциянинг қабул қилинишини ҳам шу даврга тўғри келади. Кейинчалик, объектлар Дав-лат экологик экспертизасида ўтказиш ва атроф таби-ий муҳитга таъсирини баҳолаш бошқарув ҳужжати ва кўлланмаси ишлаб чиқилди, Ўзбекистан Республи-касининг «Экологик экспертиза тўғрисида»ги (2000 йил) Қонуни қабул қилинди ва Ўзбекистан Республи-каси Вазирлар Маҳкамасинининг 2001 йил 31 декабр-даги 491-сонли қарори билан «Ўзбекистан Республи-касида давлат экологик экспертизаси тўғрисида»ги Низом тасдиқланди. Қонунчилик асосида, Қорақалпоғистон Респуб-ликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Табиатни муҳофаза қилиш кўмиталари ҳузурида ўзида маҳсус экспертлар гуруҳини жамлаган Давлат экологик экс-пертизасининг ягона тизими яратилди. Давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши лозим бўлган объектлар қонун билан аниқланган бўлиб, унга асосан фаолият турларининг атроф-муҳитга таъсир даражасига кўра 4 та тоифаларга бўлинган: юқори, ўрта, паст ва маҳаллий таъсир. Юқори ва ўртача ҳавфли тоифаларга мансуб объект-лар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Бош давлат экологик экспер-тизасида, паст ва муайян ҳавфли тоифаларга мансуб объектлар — минтақавий эксперт гуруҳлари томонидан кўриб чиқилади. Атроф табиий муҳит муҳофазаси, табиий ре-сурслардан оқилона фойдаланиш масалалари табиатдан фойдаланишнинг илмий асосланган иктисодий ва ҳукуқий механизмларига асосан республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор йўналиши билан боғлиқ ҳолда экологик экспертиза ўзининг муҳимлиги тусини олди. Давлат экологик экспертизаси тизимининг асосий ҳаракати, лойиҳаларни экологик баҳолаш тизимини, давлат экологик экспертизаси сифатини такомиллаштириш ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларини бажарилиши назоратини ку-чайтириш ҳисобига атроф табиий муҳитга таъсир этувчи салбий асоратларни йўқотишда натижаларга эришиш ҳисобланади.

Download 9,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish