Эгамбердиева Т


Халқаро ҳамжиҳатлик таълими



Download 4,72 Mb.
bet52/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

Халқаро ҳамжиҳатлик таълими
Ўзбекистондаги умумий ўрта, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари ЮНЕСКОнинг халқаро ҳамжиҳатлик таълими соҳасидаги дастурларида фаол қатнашиб келмоқда. 2006 йилнинг 9-11 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида Халқаро ҳамжиҳатлик таълими соҳасидаги сиёсат мавзусида биринчи Марказий Осиё анжумани Осиё ва Тинч океани минтақаси халқаро ҳамжиҳатлик таълими маркази (Сеул, Корея Республикаси – АПСЕЮ) томонидан ташкил этилган эди. Тадбирнинг давоми сифатида, ушбу соҳада билим ва тажриба ошириш ва алмашиш мақсадида 2007 йилнинг 25-29 июн кунлари Тошкент шаҳрида АПСЕЮ, ЮНЕСКОнинг Бангкок ва Тошкент шаҳридаги ваколатхоналари ҳамкорлигида 7-Халқаро ҳамжиҳатлик таълими бўйича Марказий Осиё мутахассислари семинари ташкил этилди. Ўзбекистон мутахассислари АПСЕЮ томонидан ташкил этиладиган қатор минтақавий семинарларда ҳам иштирок этиб келмоқда.
2004-2005 йиллар ЮНЕСКО қатнашув дастури доирасида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги университетлараро Тинчлик таълими ва маданиятлараро мулоқот маркази ташкил этилган. Марказ томонидан бир қатор семинарлар ва илмий тадқиқотлар амалга оширилиб, китоблар нашр этилди. Марказ ижрочи директори 2006 йилда «Тинчлик ҳикоялари» мавзусидаги илмий тадқиқоти учун ЮНЕСКО/АПСЕЮ гранти билан тақдирланди.
Барқарор тараққиёт таълими
2006 йилнинг май ойида ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда БМТнинг Барқарор тараққиёт таълими ўн йиллигига бағишланган анжуман ташкил этилди. Ушбу соҳадаги тадбирлар давоми сифатида, 2007 йилда ЮНЕСКОнинг Тошкент ва Бангкокдаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда «Барқарор тараққиёт таълимини тарғиб этишда инновацион ёндашув» лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди. Лойиҳа доирасида Барқарор тараққиёт таълими бўйича 28 турдаги ўқув дастурлар (мултимедиа ва босма нашр форматида) тайёрланди ва тегишли муассасаларда тарқатилди, университет ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш муассасаларида ўқув семинарлар ташкил этилди. Ўзбекистон мутахассислари барқарор тараққиёт таълими кўрсаткичларини аниқлаш бўйича бир қатор ЮНЕСКО учрашувларида қатнашдилар (2006-2007 йиллар). 2006 йилнинг июл-ноябр ойларида ПЛАНЕТ 3 «Чиқинди бошқаруви» ўқув қўлланмаси Осиё ва Тинч океани ЮНЕСКО маданий маркази, Халқ таълими вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ҳамкорлигида ўзбек тилида нашр этилди. 2008 йилда ПЛАНЕТ 1 «Сув манбаларини асраш» ва ПЛАНЕТ 2 «Ўрмонни муҳофаза қилиш» ўқув қўлланмалари ҳам ўзбек тилида нашр этилди. Қўлланмалар Ўзбекистондаги ўқув муассасаларга тарқатилди.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish