Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг қуйидаги халқаро меъёрий ҳужжатларига аъзо бўлган:
■■ Қуролли можаро чиққан ҳолда маданий бойликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенция (Биринчи Протокол билан). 1954 йил 14 май (1996 йилда Ўзбекистон аъзо бўлган);
■■ Маданий бойликларни ноқонуний олиб кириш, олиб чиқиш ва эгалик ҳуқуқини бошқага ўтказишнинг олдини олиш ва тақиқлашга қаратилган чоралар тўғрисидаги конвенция. 1970 йил 14 ноябр (1996 йилда Ўзбекистон аъзо бўлган);
■■ Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция. 1972 йил 16 ноябр (1993 йилда Ўзбекистон аъзо бўлган);
■■ Таълим соҳасида камситишга қарши кураш тўғрисидаги конвенция. 1960 йил 15 декабр (1997 йил Ўзбекистон аъзо бўлган);
■■ Техникавий ва касб-ҳунар таълими тўғрисидаги конвенция. 1989 йил 10 ноябр (1997 йил Ўзбекистон аъзо бўлган);
■■ Сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқ ерлар тўғрисидаги конвенция (Рамсар конвенцияси). 1971 йил 2 феврал (2001 йил Ўзбекистон аъзо бўлган);
■■ Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича халқаро конвенция. 2003 йил 15 октябр. (2008 йил Ўзбекистон аъзо бўлган)1.
Ўзбекистонда ЮНЕСКО кўмагида ташкил этилган марказлар:
■■ Тошкент медиа манбаи маркази (Коммуникацияни ривожлантириш ҳукуматлараро қўмитаси дастури);
■■ Информатика ўқув маркази (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети);
■■ Тинчлик таълими ва маданиятлараро ҳамжиҳатлик маркази (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети);
■■ Катта ёшдагилар таълим маркази (Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси);
■■ Хива гиламчилик маркази;
■■ Бухоро гилам тўқиш маркази;
■■ Самарқанд қадимий қоғозини тиклаш маркази;
■■ Шаҳрисабз сўзана тикиш маркази;
■■ Тошкент миллий мусиқа асбоблари маркази;
■■ Тошкент кулолчилик устахонаси;
■■ Шаҳрисабз кулолчилик устахонаси;
■■ Бойсун кулолчилик устахонаси;
■■ Бойсун ҳунармандчилик маркази;
■■ Марғилон тўқимачилик маркази
■■ Тошкент тўқимачилик маркази
■■ Хива тўқимачилик маркази2
1945 йилда қабул қилинган ЮНЕСКО низомининг 7- моддасига мувофиқ, аъзо-давлатлар ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссиясини ташкил этиши лозим. Мазкур ташкилот ЮНЕСКО дастурлари бўйича давлатнинг мувофиқлаштирувчи муассасаси ҳисобланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимида ушбу ноёб Миллий комиссиялар тизими фақатгина ЮНЕСКО ташкилотида жорий этилган1.
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 декабрдаги № 629-сонли қарори асосида ташкил топган. Комиссиянинг асосий мақсад ва вазифалари, фаолияти ва молиявий маблағлари бўйича ахборот муассасанинг низомида акс эттирилган. ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган ҳукумат ташкилоти ҳисобланади. Ташкилотнинг ушбу тузилмаси вазирлик ва идоралар ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ва ўзаро қўллаб-қувватлашни таминлайди ҳамда комиссиянинг турли хил миллий ва халқаро нодавлат ташкилотлари билан фаолиятини мувофиқлаштиришда ёрдам беради. Миллий комиссия тузилганидан буён, у ЮНЕСКО дастур ва лойиҳаларини амалга ошириш, ушбу тадбирларга миллий салоҳиятни жалб қилиш ҳамда ЮНЕСКО ваколати доирасида миллий, минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келмоқда.
Миллий комиссиянинг асосий мақсади республика вазирлик ва идораларининг Ўзбекистон Республикасида ЮНЕСКО дастурларини ишлаб чиқишини ва амалга оширишини мувофиқлаштиришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |