Эгамбердиева Т


Ўзбекистонда сиёсий-ижтимоий иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини барпо этишда Бирлашган миллатлар ташкилоти билан ҳамкорликнинг аҳамияти



Download 4,72 Mb.
bet46/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

6.2. Ўзбекистонда сиёсий-ижтимоий иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини барпо этишда Бирлашган миллатлар ташкилоти билан ҳамкорликнинг аҳамияти

Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат сифатида йер юзидаги мамлакатлар қатори БМТ га тенг ҳуқуқли аъзо бўлиб, унинг Нъю – Йорк шаҳрида жойлашган бош қароргоҳида Ватанимиз байроғи хилпирай бошлаганига 22 йил тўлди. Бу нуфузли ҳалқаро бирлашмадан ўрин олгач, Ўзбекистон Республикасини кўплаб давлатлар расман тан олди.


Ўзбекистон Республикаси БМТнинг фаол аъзоси эканлигини амалда исботламоқда. Мамлакатимиз ер юзида тинчликни қарор топтириш борасида амалга оширилаётган кўплаб хайрли ишларнинг ташаббускорларидан эканлигини жаҳон ҳамжамияти эътироф этмоқда. Президентимиз Ислом Каримовнинг БМТ минбаридан бир неча марта сўзга чиқиб, ер юзида ялпи хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга, ҳалқаро терроризмга, диний экстремизимга, гиёҳвандлик моддалир ва қурол – яроғ контрабандасига қарши биргаликда курашишга оид қатор ташаббусларни илгари сурганини айтиб ўтиш жоиз.
Ўтган давр мобайнида Республикамиз тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида энг нуфузли ҳалқаро ташкилотлар таркибига кирди. Жаҳондаги кўплаб мамлакатлар билан сиёсий, иқтисодий, маданий алоқалар йўлга қўйилиб, ривожлантириб борилмоқда. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон кўплаб жуда муҳим ҳалқаро конвенцияларга қўшилди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Республиками қўшилган ана шу нуфузли ҳалқаро конвенциялар ва бошқа ҳалқаро хужжатларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш асосий мақсад қилиб олинган.
Ўзбекистон ўзи танлаган йўлдан оғишмай бормоқда. Бугунги кунда барча саъй – ҳаракатлар ҳуқуқий – демократик давлат, фуқаролик жамияти қуриш йўлидан дадил боришга қаратилган. Ҳуқуқий демократик давлат шароитида, юртбошимиз таъкидлаганидек, “Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси яратилган муҳим қонуний мезонга таянган ҳолда барча ҳуқуқий давлатлар қаторида қонун асосида яшашни ўрганиши зарур.”
Мамлакатимизда давом этаётган туб ислоҳотлар даврида инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқий асос яратилмоқда ва амалиётда ижобий натижалар яратилмоқда. Ўзбекистон ҳалқи ва ҳукумати инсон ҳуқуқлари инсон ҳаётий фаолиятининг ажралмас имкониятлари эканлигига чуқур амин бўлмоқдалар.
Фуқароларимиз инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, ҳар бир шаҳснинг муҳим эҳтиёжлари ва мафаатларини жамият манфаатлари билан уйғун ҳолда қондириш ва тараққиёт манбаи сифатида қараш лозимлигини англаб етмоқдалар.
Республикамиз делегацияси бу нуфузли ҳалфаро мажлисда БМТБош Ассамблеяси Учинчи қўмитаси томонидан мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари борасида аҳвол, шунингдек Ўзбекистондаги демократик ўзгаришлар, жумладан, суд – ҳуқуқ тизимини либераллаштириш, фуқаролик жамияти ҳам инсон ҳуқуқ ва эркинларини ҳимоя қилиш, аниқ равшан ахборотларни тарқатиш ҳақидаги қабул қилинган қарорини маъқуллаш мақсадида иштирок этди. Қўмита мажлисида сўзга чиққан делегациямиз аъзолари мамлакатимиз инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида, жумладан, ички ишлар идораларида амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтишди.
Президентимиз Ислом Каримов Тошкент шаҳри “Ислом маданиятимаркази” деб эълон қилиниши муносабати билан “Туркистон пресс нодавлат ахборот агентлиги муҳбирига берган интервъюсида бу оламшумул воқеанинг катта аҳамиятини ҳар томонлама таҳлил қилиб берди. Юртбошимиз таъкидлаганидек, 60 га яқин мусулмон давлатлари орасида Ўзбекистон пойтахтининг бундай мартабага эришиши, аввало мусулмон оламининг ҳалқимизга улкан эҳтироми бўлди.”
Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгандан сўнг биринчи қўйилган ҳалқаро ҳужжат – Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклорациясининг барча моддаларида бағрикенглик, адолатлилик, демократия, ҳамжиҳатлик, тинчликни асраш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ғояларини ўзида мужассамлаштирган. Дунё мамлакатлари ўз конститутцияси ва инсон ҳуқуқларига доир қонунларни қабул қилаётганда, БМТ – нинг мазкур деклорация қоидаларига алоҳида эътибор қаратади ва ундан методик асос сифатида фойдаланади.
БМТ низомидан кейинги ўринда турувчи мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши катта тарихий воқеа бўлганлигини инсонпарвар, тинчликпарвар кучлар инкор эта олишмайди. Ушбу деклорация 62 – йил муқаддам қабул қилиниб, ушбу йиллар давомида башариятнинг ҳуқуқий дастур амали сифатида эътироф этиб келинмоқда.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклорация муқаддима ва ўттиз моддадан иборат бўлиб, инсонларнинг кенг қамровли яъни фуқаровий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий ҳуқуқларини ифодалаб келмоқда.
Давлатимиз танлаган йўл демократик, ҳуқуқий, давлат,кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, жамиятни демократлаштириш давлат қурилишининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Ўзбекистон республикаси истиқлол йилларида инсон ҳуқуқлари бўйича 60 га яқин ҳалқаро хужжатларга қўйилди. Ундан ташқари, БМТ томонидан мазкур соҳада қабул қилинган 6 та асосий ҳалқаро шартнома иштирокчиси бўлди. Маълумки, 2008 йилда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклорациясининг 60 йиллиги бутун дунёда, жумладан, мамлакатимизда ҳам кенг нишонланди. 2008 йил 1 май куни Ўзбекистон республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклорацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармони эълон қилингани жаҳон ҳамжамияти томонидан, айниқса, муносиб баҳоланди.
Шуни алоҳида таъкилдаш жоизки, мустақиликка эришган даврданоқ мамлакатимизда ҳалқаро хамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қисқа муддатда улкан ютуқларга эришди. Аввало, миллий қонунчилигимиз яратилишида мазкур деклорацияга таянилди, яъни унинг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, шунингдек, инсоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилинишини меъёрларидан ўз ифодасини топди.
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор давлат дастурлари қабул қилинди. Ушбу дастурлар асосида юртимизда инсоннниг, аввало, болалар, қариялар, аёллар ва ёшланинг ижтимоий, иқтисодий, қолаверса, сиёсий ва маданий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қатор чора – тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, бугунги кунда Ўзбекистонда суд – ҳуқуқ тизими изчил ривожлантирилмоқда. Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, ўз навбатида, фуқаролар ҳуқуқларини суд томонидан ҳимояланишининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 1 майда “Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора – тадбирлари тўғрисида” ги Фармони эълон қилинди, ушбу Фармон мамлакатимизда адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш ва фуқаролик жамияти институтларини фаоли ривожлантиришда самарали ҳимояланшига эришиш сари қўйилган яна бир муҳим қадам бўлди. Ҳалқаро экспертларнинг фикрича, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмини амалга оширишдаги яна бир катта ютуқларидан бири, шубҳасиз, 2008 йил январидан юртимизда ўлим жазосини бекор қилиш бўлди.
Президентимиз ташаббуси билан 1996 йилда ташкил этилган Инсон ҳуқулари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчимиллий институтлардан бири ҳисобланиб, у БМТ нинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклорациясида кўрсатилган тамойилларни мамлакатимизда амалга ошириш борасида фаол иш олиб бормоқда. Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ўзбекистон республикаси Президенти хузуридаги амалдаги қонун хужжатлари мониторинги институти, Ўзбекистон Республикаси Конститутциявий суди, Бош прокуротураси, Адлия ва ички ишлар вазирликларида инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича махсус тузилган бўлинмалар инсон ҳуқуқлари борасидаги мамлакатимиз миллий институтлар тизимини ташкил этиб, улар соҳа ривожига катта ҳисса қўшиб келмоқда.
Юртимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсман институти зиммасига мамлакатимизда ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамиятини қуриш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, бу борада жаҳон тажрибасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ривожлантириш ҳамда ҳалқаро ташкилотларда иштирок этиш вазифалари юклатилган. 1997 йилнинг 24 апрелида МДҲ мамлакатлари ичида биринчилардан бўлиб, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида” ги Қонун қабул қилинди. 2004 йил 27 августда мамлакатимиздаги ижтимоий ҳаётни демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнлари ва олий қонунчилик органида юз берган ислоҳотларни ва Омбдусман институти миллий модели, унинг фаолияти амалиёти ҳисобга олиган ҳолда, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида” ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Унга асосан, Омбдусманга давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шаҳслар томнидан инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлариги доир қонун хужжатларига риоя этилиши устидан парламент назоратини таъминлаш ваколатлари берилган.
Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини такомиллаштиришга кўмаклашиш, уни ҳалқаро ҳуқуқ меъёрларига мослаштириш, ҳалқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга кўмаклашиш каби вазифалар Омбудсман фаолиятининг асосини ташкил этди. Вакил фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, адолатпарварлик, ошкоралик, ҳар бир инсон учун очиқликдир.
Ҳулоса қилиб айтганда, Республикамиз БМТ га аъзо бўлиши унинг жаҳон хамжамиятидаги ўрнини белгилаб берган бўлса, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда сиёсий, иқтисодий ва маданий ривожланиш борасида қўлга киритган ютуқлари ҳалқаро нуфузли ташкилотлар томонидан эътироф этилаётгани унинг мавқеини янада мустаҳкамлаб бормоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик тизими шаклланиб, унда шахс эркинлиги, инсон ҳуқуқларининг муҳофазаси ва кафолати қонун йўли билан мустаҳкам ҳимоя қилинган. Инсон ҳуқуқларига доир қонунларга риоя этиш эса юртимизнинг ҳар бир фуқароси, ҳар бир мансабдор шахс учун доимо муҳим вазифа бўлиб қолиши зарур. БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан 1948 йилда қабул қилинган инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон деклорациясида эркак ва аёллар эга бўлган асосий ҳуқуқ ҳамда эркинликлар, шу жумладан яшаш, озодлик ва фуқаролик ҳуқуқи, эркин фикрлаш, виждон ва эътиқод эркинлиги, меҳнат қилиш, таълим олиш, овқатланиш ва бошқа ҳуқуқлар эълон қилинганини юқорида таъкидлаб ўтган эдик. Кўпчилик давлатлар иштирокида қабул қилинган иккита ҳалқаро факт ушбу ҳуқуқларнинг ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий ҳусусиятга эга бўлиш имконини беради. Фактлардан бири иқтисодий ижтимоий ва маданий ҳуқуқларга, иккинчиси фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларга бағишланган. Улар деклорация билан биргаликда Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳалқаро фактни ташкил этади. Мазкур деклорация инсон ҳуқуқлари бўйича тахминан 80та конвенция ва деклорация, жумладан иккита ҳалқаро факт, ирқий камситишга ва хотин – қизларни камситишга барҳам бериш тўғрисидаги конвенциялар, бола ҳуқуқлари тўғрисидаги, қийноқларга ва қадр – қимматни таҳқирлайдиган муносабат ва жазо турларига қарши, қочқинлар мақоми, геноцид жиноятининг олдини олиш ҳамда бунинг учун тайинланадиган жазо тўғрисидаги конвенциялар, дини ва тили бошқа камсонли ёки этник миллатларга мансуб шахслар ҳуқуқлари, ривожланиш ҳуқуқи ҳамда инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган шаҳслар ҳуқуқлари ҳақидаги деклорацияларни тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилди.
Қонун ижодкорлиги фаолияти ниҳоясига етаётган бугунги кунда БМТ нинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ўз саъй – ҳаракатларида белгиланган нормаларнинг амалда бажарилишига алоҳида эътибор қаратмоқда. БМТ тизимининг ҳуқуқий ҳимоя фаолиятини мувофиқлаштиришдаги инсон ҳуқуқлари бўйича олий комисар ҳукуматлар инсон ҳуқуқларига янада самарали риоя қилинишини таъминлаш мақсадида улар билан ҳамкорлик қилмоқда, қонун бузилишларининг олдини олишга эришмоқда ва БМТнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш механизмлари билан ўзаро ҳамжиҳатликда ишламоқда. БМТнинг ҳукуматлараро органи ҳисобланган Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси давлатларнинг инсон ҳуқуқларига риоя қилиши масалаларини кўриб чиқиш, яги сдандартлар қабул қилиш ҳамда дунё бўйича инсон ҳуқуқларини қўллаб – қувватлаш мақсадида очиқ мажлислар ўтказилмоқда. Шунингдек, ушбу комиссия инсон ҳуқуқларининг бузилиши тўғрисида маърузалар тақдим этиш ёки айрим мамлакатларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги аҳволини ўрганиш учун мустақил экспертлар – “махсус маърузачилар” ни тайинлайди.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича органлари зиддиятлар ҳақида олдиндан огоҳлантириш ва уларнинг олдини олиш, асосий сабабларини бартараф этишга қаратилган саъй – ҳаракатларга ёрдам беради. БМТнинг тинчликни сақлаш бўйича қатор миссиялари инсон ҳуқуқлари бўйича таркибий қисмларга эга. Умуман олганда БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тадбирлари айни пайтда 30 мамлакат ва ҳудудда амалга оширилмоқда. Бу тадбирлар қонунчилик, маъмурий ва таълим соҳасида ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолиятининг миллий салоҳиятини мустаҳкамлашга, ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотларни текшириш ва ҳукуматларнинг шароит талаб қилган ҳолатда аҳволини яхшилашга доир чоралар кўришда ёрдам бермоқда.
Инсон ҳуқуқларига хурмат – эътиборни кучайтириш БМТнинг ривожланишга кўмаклашиш бўйича саъй – ҳаракатларида алоҳида ўринга эга. Ривожланиш ҳуқуқини амалга ошириш жадал тараққиётнинг таркибий қисмларидан бири сифатида кўриб чиқилмоқда.



Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish