Табиий фанлар
1999 йилда Будапешт шаҳрида ўтказилган Фан бўйича халқаро анжуман учун минтақавий ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш мақсадида 1998 йилнинг 21-22 октябр кунлари Тошкент шаҳрида «Фундаментал фанлар жамият хизматида: Марказий Осиёда ҳамкорлик истиқболлари ва имкониятлари» мавзусида минтақавий анжуман ташкил этилди. Ушбу анжуманда Марказий Осиё минтақасидан 25 нафар олим иштирок этди. Шунингдек, Ўзбекистон мутахассислари фан соҳасида қуйидаги ЮНЕСКО учрашув ва анжуманларида муваффақиятли иштирок этдилар: Фан бўйича Осиё ва Тинч океани минтақаси анжумани (1998 йил ноябр, Сидней, Австралия); Фанда гендер тенглиги ва адолатлик бўйича Европа минтақавий анжумани (1998 йил ноябр, Блед, Словения); Ижтимоий фанларнинг долзарб муаммолари бўйича Осиё ва Тинч океани минтақаси маслаҳат учрашуви (2001 йил декабр, Бангкок, Тайланд); Фундаментал фанлар халқаро дастури доирасида фундаментал фанлар ва технология соҳасида инсон тараққиёти учун минтақавий ҳамкорлик бўйича Осиё ва Тинч океани минтақаси форуми (2005 йил март, Бангкок, Тайланд); Барқарор тараққиёт учун фан ва технология сиёсати бўйича халқаро форум (2005 йил сентябр, Теҳрон, Эрон); Илмий ва технологик боғларни ривожлантириш бўйича Осиё ва Тинч океани минтақаси семинари (2007 йил сентябр, Богор, Индонезия); Фанни оммалаштириш: илмий марказ ва илмий музейларнинг ўрнини мустаҳкамлаш бўйича Осиё ва Тинч океани минтақаси форуми (2007 йил ноябр, Сеул, Корея Республикаси); Сув бўйича Бутунжаҳон форуми (2009 йил март, Истанбул, Туркия). Ўзбекистон олима аёллари «Табиий фанларда олима аёллар» номли ЮНЕСКО/ ЛъОреал қўшма гранти ҳамда ёш олима аёллар учун ЮНЕСКО/«Инсон ва биосфера» дастурларида фаол қатнашиб келмоқда. Шунингдек, 2006 ва 2007 йилларда Ўзбекистоннинг икки ёш олима аёллари ЮНЕСКО/ЛъОреал илмий грантига сазовор бўлишди, 2005 йилда Ўзбекистонлик ёш олима аёл ЮНЕСКО/«Инсон ва биосфера» илмий грантига сазовор бўлди. 1998-2009 йиллар даврида Ўзбекистоннинг олим ва тадқиқотчилари қуйидаги
ЮНЕСКО илмий ва ўқув грантларига сазовор бўлишди:
■■ «Ипак йўли» номли ЮНЕСКО/Япония/Хирайама гранти (3 шахс);
■■ ЮНЕСКО/Япония/Обучи гранти (2);
■■ «Буюк девор» номли ЮНЕСКО/Хитой гранти (8);
■■ ЮНЕСКО/Исроил/МАШАВ стипендияси (2);
■■ ЮНЕСКО/Чехия Республикаси гранти (1);
■■ ЮНЕСКО/Корея Республикаси/КБС гранти (4);
■■ ЮНЕСКО грантлар банки дастури (1);
■■ ЮНЕСКОнинг устувор йўналишларини қўллаб-қувватлаш гранти.1
Фан таълими соҳасида Ўзбекистонда қуйидаги ЮНЕСКОнинг миллий ўқув семинарлари ташкил этилди: «Кимёда микро тажриба» ва «Физикада электр ва магнетизм». Тегишли ўқув дарсликлар ва мулғтимедиа дастурлари яратилди. Фаолиятнинг давоми сифатида, 2007 йилда ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси билан ҳамкорликда кимё бўйича мултимедиа ўқув қўлланмаси (ДИДАК) ўзбек тилига таржима қилинди ва чоп этилди. 1996 (январ), 2007 (июл) ва 2008 (июл) йилларда Тошкент шаҳрида қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича ЮНЕСКО халқаро илмий анжуманлари ташкил этилди. Шунингдек, 2007-2008 йилларда ушбу мавзу бўйича ёзги ўқув лагерлари Ўзбекистон Фанлар академияси, ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ва Джакартадаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда ташкил этилди. Фанлараро дастур доирасида (табиий ва ижтимоий фанлар) Германиянинг Бонн университети қошидаги Тадқиқотларни ривожлантириш маркази (ЗЭФ), Урганч Давлат университети ва ЮНЕСКО томонидан «Хоразм вилоятида ер ва сув манбаларидан фойдаланишнинг иқтисодий ва экологик реструктуризацияси» номли ўн йиллик синов лойиҳаси 2001 йилда бошланди. Лойиҳанинг асосий мақсади Хоразм вилоятида экологик барқарор ер ва сув манбаларидан фойдаланишни назарда тутган олда уларнинг тузилишини янги моҳиятини ишлаб чиқиш ва янги тузилишнинг ҳуқуқий-маъмурий ва экологик меъёрларини тақдим этиш. Лойиҳа 4 фазадан иборат:
■■ 2001-2004 йиллар – Геоахборот тизимли лабораториясини Урганчда ташкил этиш, тупроқ ва сув сифати хақида ҳамда иқтисодий ва маъмурий чегаралар ҳақида иккиламчи ахборот йиғиш ва таҳлил қилиш;
■■ 2003-2005 йиллар – Урганчдаги лабораториянинг имкониятларини кенгайтириш, табиий шароитда кенг миқёсдаги тажрибалар олиб бориш, тажриба учун фермаларни танлаб олиш;
■■ 2006-2008 йиллар – танланган фермаларда табиий шароитда кенг кўламли тажрибалар олиб бориш;
■■ 2009-2011 йиллар – лойиҳа натижаларини минтақада кенг тадбиқ этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |