Маргарет Чен, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори:
- Ўзбекистондаги ушбу Халқаро симпозиумда бизга кўрсатилган меҳмондўстлик ва эътибор учун ташаккур. Турли давлатлардан кўп сонли мутахассисларнинг ушбу тадбирга ташриф буюргани мени ҳайратга солди! Симпозиумнинг барча иштирокчилари томонидан маъқулланган якуний резолюцияни кўриш менга қувонч бағишлади. Бу Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти иштирокчи давлатларида соғиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. 20 йил муқаддам, Ўзбекистон эндигина ёш мустақил мамлакат бўлиб ажралиб чиққан вақтлардаёқ, оналик ва болаликка ҳукумат томонидан катта эътибор қаратилаётгани сезилган эди. Бу энг тўғри йўл бўлганини бугунги кунгача ўтказиб келинаётган ишлар исботлаб турибди.
Дилором Аҳмедова, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи:
- Мингйилликнинг ривожланиш мақсадлари саккизта йўналишининг бевосита соғлиқни сақлаш билан боғлиқ иккитаси устида тинмай иланишлар олиб бормоқдамиз.Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фонд Форум, ИТҚФ, “Аёллар кенгаши” РЖБ, Хотин-қизлар қўмитаси, “Соғлом авлод учун”, “Маҳалла” жамғармаси сингари жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда болалар ўртасида ўлимни камайтириш, кам таъминланиш, носоғлом овқатланишга қарши кураш, бошланғич ва ўрта синфларда овқатланиш сифатини яхшилаш, оналар саломатлигига эътибор қаратишга йўналтирилган тадбиларни амалга оширмоқдамиз.
Николай Ботев, ЮНФПАнинг Марказий Осиёдаги субминтақавий идораси директори:
- Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилишга катта эътибор қаратишади. Ҳамкорларимиз – ўзбек нодатлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш мақсадида фаолият олиб бормоқдамиз. Шаҳарлар ва чекка қишлоқларда аёллар саломатлиги бўйича хабардорликни ошириш бўйича катта ишлар қилинмоқда. Олдимизга қўйган вазифаларимиз бисёр ва биз ушбу соҳадаги ҳамкорликдаги фаолиятимизни давом эттиришга шаймиз.
ЮНИСЕФ Ўзбекистон мустақилликка эришган вақтдан буён ушбу мамлакат билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Асосий мақсадимиз Мингйиллик ривожланиш мақсадларини амалга ошириш, уларни амалга оширишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш. Шарқий Европа ва МДҲ давлатларида болалар ва чақалоқлар ўлими даражасини 50 % гача камайтиришга эришилди. Ўзбекистон ушбу борада яхши кўрсаткичларга эришаяпти. Мамлакатингиз ҳукумати оналик ва болалик бўйича сифатли тиббий парваришни таъминлашга интилмоқда.
Мануел Мойа, Европа педиатрлар ассоциацияси вице-президенти, Европа педиатрлари илмий қўмитаси президенти (Испания) эътироф этишича, “Менга маълумки, Ўзбекистонда болаларни соғлом овқатланиши тизими ишлаб чиқилган ва яхши йўлга қўйилган. Шунингдек, ҳомиладор аёллар ва оналарга эътибор катта. Булар бугунги симпозиумнинг асосий мавзулари бўлиб, у бизга биргаликда соғлиқни сақлашнинг энг долзарб масалаларини муҳокама қилиш имконини бермоқда. 1997 йилдан Ўзбекистонда икки ёшгача болаларнинг соғлом овқатланиши даражаси сезиларли яхшиланган. Касалхоналар, шифокорлар ва нодавлат ташкилотлар жалб этилгани учун ҳам “Соғлом она- соғлом бола” моделини самарали, деб биламан”.
Марк Бонел, “Авиценна” уюшмаси президенти (Франция)
- 14 йил муқаддам Ўзбекистонга келиб, ушбу мамлакатга меҳрим тушган. Мана, 10 йилдирки, соғлиқни сақлаш, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Франциядаги сингари Ўзбекистонда ҳам она ва бола саломатлиги асосий мавзу саналади. Ибн Сино минг йиллар муқаддам кашф этган тиббий билимлар янги дори-дармонлар, илмий ютуқлар, тарзида Осиёга қайтмоқда. Халқаро муносабатларда сиёсий, иқтисодий, илмий, маданий, тиббий соҳаларнинг бари бирдек муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |