Эгамбердиева Т


Нуне Мангасарян, ЮНИСЕФнинг овқатланиш бўйича бош маслаҳатчиси



Download 4,72 Mb.
bet66/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

Нуне Мангасарян, ЮНИСЕФнинг овқатланиш бўйича бош маслаҳатчиси:


- Ўзбекистон болалар саломатлигини яхшилаш бўйича катта ютуқларга эришаётган мамлакатдир. Болалар овқатланиши, уларни иммунизация, саплементация (оммавий витаминлаштириш) қилиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. 2002 йилдан маҳсулотларни фортификация (тўйимлилилк оширилиши) стратегияси натижасида мамлакатингизда камқонлик даражадаси анча пасайди. Она сути билан боқиш даражаси кўтарилди. Ушбу кўрсаткич бўйича мамлакат 24 етакчи давлатлар қаторига кирди. Бу жуда катта ютуқ саналади. Лойиҳаларни амалга оширишда маҳаллий нодавлат ташкилотлар бизга доим яқиндан кўмак беришади. Улар шифокорлар ва аҳоли ўртасида восита ролини ўтаб, оқартув ва профилактика ишларини амалга оширишади.
Ўзбекистонда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, соғлом она-соғлом бола йўналишида қатор ишлар амалгам оширилмоқда. Шунингдек, «Соғлом авлод учун» жамғармаси 1993 йил 23 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Фармонига биноан ташкил топган. Унинг мақсади ва вазифалари жисмонан бақувват, маoнан етук, рухан тетик фарзандлар тарбиялашни таoминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, оилаларда соғлом авлоднинг туғилиши ва тарбияланиши учун юксак масoулият психологиясини шакллантиришда кўмаклашишдан иборатдир.
Жамғарманинг вазифалари:

  • Республика аҳолисини генофондини яхшилаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш билан шуьулланувчи жамоат ташкилотларнинг куч-ьайратларини мувофиқлаштириш;

  • Республиканинг барча ҳудудида ва айниқса экологик мувозанат бузилган минтақаларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг барқарор асосини яратишга қаратилган комплекс илмий, техник, ишлаб чиқариш, ташвиқот-профилактик ва бошқа хил дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш;

  • ёш авлод соьлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш асосида йўналтирилган ва ўзбек халқининг интеллектуал, яoни маoнавий ва маoрифий савиясини тубдан ошириш асосини таoминловчи тадбирларни амалга ошириш;

  • туғруқхоналар ва болалар муассасаларининг моддий-техник негизини мустаҳкамлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, бу соҳадаги ильор ютуқларни тиббий ва умумтаoлим муассасалари амалий фаолиятига жорий қилиш, уларни замонавий ускуналар билан жихозлашга кўмаклашиш ва Ўзбекистонда тегишли корхоналар яратиш хисобига уларни янги самарали даволаш воситалари билан таoминлаш;

  • соғлом турмуш тарзи тўғрисида, баркамол авлодни тарбиялаш ва инсон яшаши учун қулай муҳитни яратиш хақидаги жамоатчилик фикрини шакллантириш;

  • аҳолини соғломлаштириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муаммолари билан шуьулланувчи мулкчилик шакли турлича бўлган ташкилотлар, фирмалар моддий асоси ривожланиши ва мустаҳкамланишига кўмаклашиш ва бу борада уларга ташкилий ва хуқуқий ёрдам кўрсатиш;

  • туғруққа ёрдамлашувчи ва болалик муҳофазаси билан шуьулланувчи ташкилот ва муассасаларнинг моддий асосини кенгайтириш мақсадида чет эл инвестицияларни жалб қилишга имконият туғдириш;

  • чиқарилишини яхшилаш ва ташкил этишга кўмаклашиш; болалар ва оналар учун саноат асосида махсус таомлар ишлаб

  • оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муаммоларини ўрганиш, генофондини мустаҳкамлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни, демографик ва социологик тадқиқотларни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга кўмаклашиш, шу мақсадда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий мамлакатларнинг фан, иқтисодиёт, сиёсат соҳасидаги етакчи арбоблари билан ҳамкорлик қилиш.

Хозирги вақтда жамьарма қуйидаги йўналишларда ўз фаолиятини амалга оширмоқда:

  • Аҳолини тиббий маданиятини ошириш;

  • Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш;

  • Оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилишни методик таoминлаш;

  • “Меҳрибонлик” уйлари, махсус болалар муассасалари ва кам таoминланган оилаларга мурувват ёрдамини кўрсатиш;

  • Ёш оилаларни патронажга олиш;

  • Истеoдодли болаларни қўллаб-қувватлаш;

  • Аёллар ва болалар дам олишини ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиш;

  • Халқаро ҳамкорлик.

Жамьарманинг кўп қиррали фаолияти Қорақалпоьистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги 14 та минтақавий филиал ва 100 дан ортиқ таянч маскани фаолияти ҳисобига таoминланмокда. Булар Жамьарма устави ва Низомида кўрсатилган мақсад ва вазифаларни жойларда амалга оширувчи минтақавий бўьин ҳисобланади. Жамьарма ўз фаолияти доирасида ҳукуматга киритган таклифлар асосида 1993-2003 йиллар мобайнида Вазирлар Маҳкамасининг 9 та Қарори ва 1та Фармойиши қабул қилинган.
БМТ Тараққиёт дастури Мингйиллик ривожланиш мақсадлари ижросининг халқаро кафили сифатида, гендер тенглиги ва хотин-қизлар мавқеини оширишга оид мажбуриятларни ўз зиммасига олади. БМТнинг бу борадаги фаолияти гендер ёндашувини барча соҳаларга сингдиришни ва гендерга оид ташаббусларни қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади. БМТ дунё миқёсида гендерни барча дастурларга, жумладан:
- Демократик бошқарув
- Камбаьалликни камайтириш
- Инқирознинг олдини олиш ва қайта тиклаш
- Энергия ва атроф-муҳит
- ОИВ/ОИТСга оид дастурларга киритилишини қўллаб-қувватлайди.
БМТ глобал, минтақа ва миллий даражада гендер тенглиги ҳамда хотин-қизлар мавқеининг ошишига эришиш учун катта куч сарфлайди. БМТнинг бу йўналишдаги фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олган:
- Гендер таҳлили ва турли йўналишлар, жумладан камбаьалликка барҳам бериш, ян ги иш жойлари яратиш ва барқарор фаровонлик, атроф-муҳитнинг қайта тикланиши ва самарали бошқарув ўртасидаги узвуйликни аниқлаш;
- Инсон тараққиёти бўйича миллий ва минтақавий ҳисоботлар тайёрлаш;
- БМТ анжуманлари ва келишувлари қарорларини, шунингдек, Пекин ҳаракатлар дастури, Аёлларга нисбатан камситишнинг барча турларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенсияни (CЭДАW) амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш;
- Хотин-қизларнинг қарорлар қабул қилинишдаги мавқеини ошириш;
- Давлат ва жамоат ташкилотлари мақомини мустаҳкамлаш;
- Асосий тизимларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатини, аҳоли ночор қисмининг манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоатчилик огоҳлигини янада ошириш.
БМТ Ўзбекистонда, давлат ва жамоат ташкилотларига ҳам уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва огоҳликни кучайтириш, гендер тенглиги ва хотин-қизлар мавқеини янада мустаҳкамлаш борасида ёрдам кўрсатиб келмоқда. 1993 йили ваколатхона очилганидан буён, гендер ёндашувини кенг тарьиб ва татбиқ этиш борасида талай ишлар амалга оширилди. БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг гендер соҳасидаги мажбуриятларининг муайян қисми 2002–2004 йилларга мўлжалланган Мамлакатлар дастурида ўз ифодасини топган. Шунингдек, гендер барча йўналишлар бўйича муваффақиятга эришишнинг асосий омили сифатида 2005–2009 йилларга мўлжалланган Мамлакатлар дастурининг янги лойиҳасига ҳам сингдирилган. Гендерни барча дастурлар ва лойиҳаларга кенг татбиқ этишга алоҳида аҳамият берилмоқда. БМТнинг миллий ва халқаро ходимлардан иборат гендер бўйича мутахассислари гендерни жорий этишнинг мақбул усул ва услубларини бел гилаш борасида бошқа дастурлар ва лойиҳалар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Шунингдек, мамлакатда гендерни жорий этиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган самарали стратегияни ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда.
БМТнинг гендерга оид фаолияти кенг кўламдаги масалаларга қаратилган ва вақт ўтгани сари янги шакл ва мазмунга эга бўлиб бормоқда. Ўзбекистонда БМТТД ваколотхонаси очилганидан буён аҳоли даромад топиши учун микро кредит беришга доир лойиҳалар ижросини таoминлаш, аёлларнинг мамлакатдаги ҳуқуқий мавқеи, гендерга оид маoлумотлар ва статистика манбаларини баҳолаш, маҳаллий ННТларни сўровлар ўтказишга тайёрлаш ва гендер соҳасидаги имкониятларни янада кенгайтиришга қаратилган қатор ишлар амалга оширилди.
БМТТД Аёлларга нисбатан камситишнинг барча турларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенсияга мувофиқ махсус ҳисобот механизмлари, гендер сиёсати татбиқи ва таҳлилига баьишланган анжуманлар ва тадбирлар ўтказди. БМТТДнинг «Гендер ва ривожланиш» бўлими Ўзбекистон Хотин-қизлар қў митаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг мавқеини янада оширишга қаратилган Миллий ҳаракат дастурини ишлаб чиқди. Бундай ҳамкорлик натижасида қуйидаги нашрлар чоп этилди. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан ҳамкорликда «Гендер статистикасига оид тўплам» босмадан чиқарилди. «Хотин-қизларнинг аҳволи тўғрисидаги ҳисобот» эса, 1999 йилда Иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар маркази билан ҳамкорликда тайёрланди.
БМТ ваколатхонаси ҳозир гендер тенглиги ьояларини ёйишнинг изчил ички ва ташқи имкониятларини кенгайтириш борасида фаолият олиб бормоқда. БМТ ва Ўзбекистон ҳукуматининг Тараққиётга кўмак дастуридаги гендерга доир масалалар бўйича бир неча дастур ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Ҳамда муваффақиятли ниҳоясига етказилди. Бу фаолият хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер ўқуви, аёлларга нисбатан зўровонликнинг олдини олиш, одам, айниқса хотин-қизлар ва болалар савдоси билан боьлиқ мавзуларни қамраб олади. Осиё тараққиёт банки миссияси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги қошидаги статистика давлат департаменти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ишбилармон аёллар - «Тадбиркор аёл» уюшмаси билан йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик «Ўзбекистон хотин-қизлари ва эркаклари» гендер статистикаси тўпламини чоп этиш имконини берди. БМТ ваколатхонасининг айни пайтдаги фаолияти давлат ходимларини гендерни чуқур англаб етишига қаратилган мунтазам ўқишини йўлга қўйишга қаратилган. Бинобарин, уларнинг давлат мусассасалари ва вазирликларда гендер ёндашувини жорий этиши ниҳоятда фойдали бўлур эди. Булардан ташқари, фуқаролик жамияти ва хотин-қизлар ННТларига мамлакатнинг барча бурчакларидаги турли ННТлар иштирокида форумлари ташкил этиш, хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва гендер тенглигига эришиш борасидаги фаолиятини самарали ташкил этишда кўмак берилди. БМТнинг гендер соҳасидаги барча фаолияти гендер муаммоларини ҳал этишга доир ягона ёндашувни таoминлаш мақсадида БМТ агентликлари, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти ва ҳукумат вакиллари билан яқиндан ҳамкорликда амалга оширишга қаратилган. Ваколатхона мамлакатда Мингйиллик ривожланиш мақсадлари Миллий дастурининг ижроси доирасида гендер тенглиги ва хотин-қизлар мавқеини оширишни қўллаб-қувватлаш мажбуриятини олди. Шунингдек, у Мингйиллик мақсадларининг барчасида гендер ёндашуви ўзининг кенг ифодасини топишини кафолатлайди.
БМТ ОИВ/ОИТС бўйича дастури ОИТСга қарши глобал курашни қўллаб-қувватлайди, мазкур глобал эпидемия тарқалишининг олдини олишга йўналтирилган саoй-ҳаркатларга раҳбарлик қилади. 2004 йили ОИТС бўйича «Аёллар, қизлар, ОИВ ва ОИТС» мавзуида кампания ўтказилди. Унда айниқса аёллар ва қизларнинг ОИВни юқтириш ва ОИТСга чалиниш хавфи юқори эканлигига алоҳида эoтибор қаратилди. Чунки, дунёда ОИВни юқтириб яшаётган кишиларнинг деярли ярми аёллардир. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ОИВга аёллар ва қизлар эркаклар ва ўьил болаларга нисбатан кўпроқ гирифтор бўлар экан. Уларга касаллик юқиш эҳтимоли 2,5 баравар баландлигини кўрсатмоқда. Аёлларнинг ҳимояланмаган бир марталик жинсий алоқа вақтида ОИВ юқтириш эҳтимоли икки баравар катта. Ачинарли томони, аёллар ҳимояланган жинсий алоқада кўп ҳолларда эркаклар раoйига қарашга мажбурдир. Ўзбекистонга оид статистик маoлумотларга кўра, ОИВ юққан аёллар сони сўнгги икки йил ичида ўсган, жумладан у ҳомиладор аёллар орасида тобора ортмоқда. ОИВнинг гетеросексуал алоқа орқали юқиши ҳам шу тарзда тобора кенгаймоқда. Бу ОИВнинг тегишли гуруҳлар орқали аҳоли ўртасида ҳам кенг тарқалиш хавфи мавжудлигини билдиради. УНАИДС томонидан БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича дастури ва мамлакатга ёрдам кўрсатиш борасидаги бешта вазифа тасдиқланди. Улар қуйидагилар:
- Мамлакатда самарали ишлаш учун лидерликни кучайтириш;
- Жамоат, хусусий ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш ва сафарбар қилиш;
- Стратегик ахборот бошқарувини кучайтириш;
- Мамлакатда режалаштириш, назорат қилиш, мон и тор инг ва баҳолаш учун ша -
роит яратиш;
- Молиявий ва техник ресурслардан унумли фойдаланишни таoминлаш.
Мазкур беш вазифани бажаришда қуйидаги масалаларга устуворлик берилади:
- ОИВ/ОИТСга чалинганларни имкон қадар кўпроқ аниқлаш;
- 3 тадан 5 тагача ташаббусни стратегик қўллаб-қувватлашни таoминлаш;
- Эпидемиянинг тобора аёллар орасида кўпроқ тарқалаётгани ва аёлларнинг ОИВ юқтиришдаги ўзига хос ночор аҳволига эoтиборни қаратиш;
- Миллий ОИТС кампаниясини Жаҳон ОИТС кампанияси доирасида қўллаб-қувватлаш;
- Мамлакатда бу борада амалга оширилаётган дастурлар ижросида кўзга ташланаётган муайян муаммоларга, айниқса, фоҳишабозлик, шприц билан наркотиклар истеoмол қилинишига эoтиборни янада кучайтириш;
- «Учта яхлитлик» ёндашувини таoминлаш: Миллий ҳаракатнинг яхлит асоси;
ОИТС бўйича яхлит миллий ор ган; Яхлит ижрочи ва назоратчи.
Репродуктив саломатликка оид мазкур дастурга биноан кенг тарьиб этилиши ва қўллаб-қувватланиши зарур масалаларнинг асосий қисми гендер йўналишига таалуқлидир. Айниқса, оналар ўлимининг юқори даражаси, ўсмир қизларнинг ҳомила дор бўлиб қолиши, абортлар, эрта тузиладиган ёки қариндошлараро никоҳлар, тегишли контрацептивларнинг етишмаслиги, маслаҳат хизмати ва бохабарликнинг
паст даражадалиги гендер тенгсизлигига бориб тақалади. Лойиҳада ахборот фаолияти тадбирлари кенг кўламда амалга оширмоқда. Жумладан:
- Туғилишлар ораси даврийликка риоя қилиш, эр-хотиннинг репродуктив саломатлигини сақлаш учун эркак ва аёл ўртасидаги масoулиятни янада ошириш, жинсий тенглик, уйдаги зўравонлик, эрта ёшдан никоҳ тузиш, гиёҳвандликдан огоҳлик, жинсий йўллар била юқадиган касалликлар ва ОИВ/ОИТСнинг олдини олишга доир масалаларга баьишланган узоқ муддатли «Ипак йўли» радио драмаси давом этмоқда.
- Асосий тингловчиси репродуктив ёшдаги қишлоқ аҳолиси ҳисобланган «Ипак йўли» радио драмасининг узвий давоми бўлган ҳамда қишлоқ ёшлари муаммоларига қаратилган «Шаҳар» радио драмаси ҳам давом этмоқда.
- «Шаҳар» радио драмасининг мазмун-моҳияти қишлоқ ёшларига доир муайян муаммолар, масалан, ОИТС ва жинсий йўллар билан юқадиган бошқа касалликлар, гендер муаммолари, никоҳдан аввалги жинсий алоқа, кутилмаган ҳомиладорлик, гиёҳвандлик, ёшлар ва ота-оналар ўртасидаги муносабатлардан келиб чиқувчи руҳий муаммолар, ишсизлик ва бошқа иқтисодий, оилавий, ижтимоий, руҳий ҳамда саломатликка оид масалаларни чуқурроқ очиб беришга қаратилган.
- Информацион таoлим ва коммуникация бўйича лойиҳа асосида 24 қисмли «Аёл зоти» деб номланган теледраммани тақдим этилди. Бу теледрама гендер тенглигига эришиш, уйдаги зўравонлик, ота-она ва ўсмирлар орасидаги муносабатлар, эрта тузиладиган ва қариндошлараро никоҳлар, гиёҳвандликка оид масалаларга баьишланган. У миллий ва ҳудудий, телеканаллар орқали бир неча марта эфирга узатилган.
- Хотин-қизлар мавқеини ошириш ҳамда уларга нисбатан зўравонликка баьишланган иккита видеоклип ИОК лойиҳаси томонидан тайёрланиб, саломатлик бўйича Братиславада ўтган иккинчи Халқаро фестивалга тақдим этилди.
- ЮНФПА/ЮНЭСКО томонидан ИОК лойиҳаси билан ҳамкорликда гендер тенглиги, ОИВ/ОИТСнинг олдини олиш, гигиена, туғишда даврийликка риоя қилишга доир масалалар бўйича плакатлар тайёрланди ва чоп этилди.
Мустақилликка эришганидан сўнг Марказий Осиё давлатларида юз берган ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришлар бундай ижтимоий кўрсаткичларнинг пасайишига олиб келди. Шунинг учун Марказий Осиё давлатлари таoлим соҳаси раҳбарларининг мулоқотини йўлга қуйиш ва Дакар Декларациясининг ижросини таoминлашда уларга ёрдам беришга қарор қилинган эди. Бу йўсинда ЮНЭСКО, ЮНИСЕФ ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таoлими вазирлиги билан биргаликда 2004 йил 10–12 майда Тошкентда «Гендер ва таoлим ҳамма учун» мавзуида учинчи Марказий Осиё таoлим форумини ўтказди. ЮНИСЕФ кўрсатаётган ёрдам ва қўллаб-қувватлашга оид қоидалар ижро кенгашининг 1996 йилда қабул қилинган ЮНИСЕФ Миссияси тўғрисидаги низом да тасдиқланган: «ЮНИСЕФга болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш, асосий эҳтиёжларини қондириш ва улар ўзининг тўлиқ салоҳиятини рўёбга чиқишга кўмак лашиш учун БМТ Бош Ассамблеяси томонидан ваколат берилади». Айни пайтда, ЮНИСЕФ ўз ишида Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсия ва аёлларга нисбатан камситишнинг барча турларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенсияга амал қилади. 2002–2005 йилларга мўлжалланган амалдаги ўрта муддатли стратегик режага биноан, ЮНИСЕФ Ваколатхоналарига мамлакатлардаги вазиятни баҳолаш, ҳисобот тайёрлаш ҳамда ҳамкорлар билан муҳокама этиш учун устувор соҳа бўйича топшириқ берилган:
ЮНИСЕФ болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, болаларнинг асосий эҳтиёжларини қондириш ва тўлиқ салоҳиятга етиши учун имкониятларини кенгайтиришни тарғиб эта ди. Унинг таoлим дастури барча болалар, айниқса қизларни қўллаб-қувватлайди, уларнинг сифатли таoлим олишга оид ҳуқуқлардан баҳраманд бўлиш борасидаги асосий эҳтиёжларини қондиришга ва жамият ҳаётида самарали иштирок этишига кўмаклашади.



Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish