Эгамбердиева Т



Download 4,72 Mb.
bet69/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

Х У Л О С А
Ўтган давр мобайнида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жаҳон сиёсатидаги ўрни ва таъсири масаласига турли давлатлар турлича ёндашиб келди. Шу сабабли ўз фаолияти даврида БМТ сиёсий кучларнинг кураш саҳнаси бўлиб келди. Жумладан, собиқ Совет Иттифоқи БМТ минбаридан синфий ва мафкуравий кураш воситаси сифатида фойдаланишга интилди. Аммо охир-оқибатда БМТ халқлар ва мамлакатлар ўртасида тинчлик, ҳамкорлик муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш воситаси сифатида танилмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мавқеи ва обрўси йил сайин ошиб бормоқда. Унга аъзо бўлишни ва аъзоликка қабул этилишини ҳар бир мустақил давлат ўзи учун тарихий ва фахрли бир масала деб билади. Чунки бундай воқеа ушбу давлат жаҳон демократик давлатлар ҳамжамиятига қабул қилинганидан, унинг сафидан муносиб жой эгаллаганидан далолат беради
Ўзбекистон БМТнинг Тараққиёт дастури, ЮНИСЕФ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича агентлиги ва бошқа ҳалқаро институтлари билан Ўзбекистон ҳудудидаги қирғизистонлик қочоқларга ёрдам кўрсатиш борасида яқиндан ҳамкорлик қилди.
Ўзбекистоннинг Қирғизистон жанубидаги зўравонлик қурбонларига ёрдам кўрсатиш борасидаги тадбирлари ҳамда бу масала бўйича оқилона ва вазмин сиёсати жаҳон ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланди. Бир қатор давлатлар раҳбарлари, БМТ Бош котиби жаноб Пан Ги Мун ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, Қирғизистон Президенти Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга 2010 йил июнь ойида Қирғизистон жанубидаги фожиали воқеалар оқибатида юзага келган вазиятни бартараф этиш борасидаги Ўзбекистоннинг конструктив саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдиришди.
Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан туриб, 2010 йил 11-14 июнь кунлари Қирғизистон жанубида содир этилган талон-тарожликлар, хунрезлик ва зўравонликлар бўйича мустақил халқаро текширув ўтказиш, ушбу қонли вахшийликларнинг барча буюртмачилари, ташкилотчилари ва ижрочиларини жиноий жавобгарликка тортишни муҳим вазифа сифатида яна бир бор қатъий таъкидлади. Бу, албатта, қўшни Қирғизистонда мамлакатлараро қонли воқеаларнинг яна авж олишининг олдини олиш имконини беради.
Ўзбекистон БМТ ва унинг наркоагрессияга қарши ихтисослаштирилган муассасалари билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 2002 йил октябрида БМТ Бош котиби Кофи Ананднинг Ўзбекистонга расмий ташрифи амалга оширилди. Ташриф чоғида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов БМТнинг гиёҳванд моддаларни назорат қилиш марказини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди ва ушбу марказ Алмати шаҳрида очилиши ҳақида келишиб олинди.
Экологияни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни асраб-авайлаш ҳозирги аномал табиий ўзгаришлар шароитида Мингйиллик декларацияда белгиланган мақсадларга эришишда катта аҳамият касб этади.
Ўзбекистон ва БМТнинг экология соҳасидаги ҳамкорлиги доирасида Оролбўйидаги вазият деградациясининг олдини олиш ва Орол фожиаси оқибатларини енгиллаштириш бўйича қабул қилинган тезкор чоралар устувор аҳамиятга эга1. Ушбу масалани ҳал этиш борасида БМТнинг Ўзбекистонга кўмак беришга тайёрлиги баён этилди.
Орол денгизи экологик фожиасининг жиддийлигини инобатга олган ҳолда, 2008 йилнинг 11-12 март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва БМТ вакилларининг фаол иштирокида "Орол муаммоси, унинг аҳоли генофонди, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига таъсири, оқибатларини енгиллаштириш борасида халқаро ҳамкорлик чоралари" мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди.
Аслида Орол фожиаси экология муаммоларига масъулиятсиз муносабатда бўлишнинг яққол мисолидир. Бир пайтлар ноёб ва гўзал денгизлардан бири бўлган Орол бир авлод ҳаёти давомида деярли қуриб ва йўқолиб бораётган сув ҳавзасига айланмоқда. Қирқ йил мобайнида Орол денгизи акваторияси 7 баробар қисқарди, сув ҳажми 13 марта камайди, унинг минералллашуви эса ўнлаб баробар ошиб, денгизни тирик организлар яшаши учун яроқсиз аҳволга келтирди. Натижада бу ердаги қарийб барча ҳайвонот ва наботот олами таназзулга учради ва йўқолди.
Aлбaттa, Ўзбeкистoн рaҳбaрининг БМТ фaoлиятини янa ҳaм жoнлaштириш, унинг ер юзидa тинчликни мустaҳкaмлaш вa ҳaмкoрликни кучaйтириш бoрaсидa oлиб бoрaётгaн ишлaрининг сaмaрaдoрлигини oширишгa қaрaтилгaн aмaлий тaклифлaри ҳaмжaмиятгa aъзo бўлгaн дaвлaтларнинг вaкиллaри oрaсидa кaттa қизиқиш уйғoтди. Чунки, кeйинги пaйтдa БМТ тизимидa ислoҳoтлaр ўткaзиш лoзимлиги ҳaқидa кўп гaп-сўз бўлaяпти-ю, aммo бирoр бир aниқ тaклиф, aсoсли рeжaни ҳeч ким кўтaриб чиқмaгaн эди. Aнa шу нуқтaйи нaзaрдaн oлгaндa И.Кaримoвнинг тaклифлaри кaттa aҳaмият кaсб этди.
Ўзбeкистoн - БМТнинг фaoл aъзoлaридaн. Зeрo, мaмлaкaтимиз бутун дунёдa тинчликни қaрoр тoптириш юзaсидaн aмaлгa oширилaётгaн кўплaб xaйрли ишлaрнинг тaшaббускoрлaридaндир. Тaшкилoтнинг ўшa пaйтдaги Бoш кoтиби Кoфи Aннaн 2002 йил oктaбридa юртимизгa тaшрифи чoғидa Ўзбeкистoннинг жaҳoндa xaвфсизлик вa бaрқaрoрликни тaъминлaш бoрaсидaги сaъй-ҳaрaкaтлaригa юқoри бaҳo бeрди. Бу мaмлaкaтимизнинг xaлқaрo мaйдoндaги нуфузи юксaлиб бoрaётгaнининг янa бир тaсдиғидир.
Ҳозирги кунда БМТ Ўзбекистонда ўндан ортиқ йўналишда фаолият олиб бормоқда. 1992 – 2011 йиллар ичида мазкур ҳалқаро ташкилотнинг бевосита ташаббуси ва иштирокида бир қанча ҳалқаро дастурлар ишлаб чиқилд. Ўзбекистон республикасидаги БМТ ваколатхонаси таркибида БМТнинг тараққиёт дастури, Болалар жамғармаси, Саноат тараққиётидастури, Наркотикларни назорат қилиш бўйича дастур, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, аҳолишунослик жамғармаси сингари ихтисослашган муассасалар дастурлари фаолият кўрсатмоқда.
Мамлакатимиз БМТ ва унинг ихтисослашган ташкилотлари билан турли йўналишларда самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бундан давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг ҳалқаро интеграцияни кучайтириш, барқарорликни мустаҳкамлаш ва давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳамда тинчликпарварликка асосланган исчил сиёсати муҳим омил бўлмоқда.
Айниқса, БМТ нинг болалар жамғармаси ва БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) билан алоқалар кўлами кенг, ЮНЕСЕФ билан ҳамкорликда болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳусусан, улар орасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиб, эмлаш, мактаблар ва мактабгача таълим тарбия муассасаларида тиббий маданиятни ошириш санитария – гигиена қоидасига риоя қилишни таъминлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда. БМТнинг таълим фан ва мадинят масалалари бўйича ташкилоти – Ўзбекистон маданий ҳаётида юз бераётган жараёнларнинг фаол аъзоси “Шарқ тароналари” қадимий шаҳарларимизва буюк аждодларимизнинг тавалуд тадбирлари бу ҳалқаро ташкилот билан ҳамкорликда ўтказилади.
БМТ Бош Ассамблеясининг 2000 йил сентябръ ойида ўтган “Минг йиллик саммити” да давлатимиз раҳбари ҳалқаро терроризм ва гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний савдосига қарши курашга, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга, БМТ фаолияти ва унинг таркибий қисмини ислоҳ қилишга доир кўплаб таклифларни илгари сурди. Жаҳон ҳамжамияти эътиборини яна бир бор Орол муаммосига қаратди. Оролдаги вазият нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки бутун дунё мамлакатлари экологик муаммосидир.
Бу масалалар бўйича юқорида батафсил тўхталиб ўтдик. Ҳулоса қилиб айтганда БМТнинг ХХ1 аср бошларида олиб борган фаолияти ғоят муҳим масалаларга эътиборни қаратган бўлсада, дунёда тинчликни сақлаш, бошқа миқёсдаги вазифалар борасида амалга ошмай қолган ишларини ҳам таъкидлаш жоиз. Шунинг учун сўнгги пайтларда БМТнинг ислоҳот қилиш масалаларида ҳам кўплаб муаммолар илгари сурилмоқда.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish