Эгамбердиева Т


-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ВА БМТ МУНОСАБАТЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ



Download 4,72 Mb.
bet67/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

9-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ВА БМТ МУНОСАБАТЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
9.1. Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамловчи асосий омиллар


Ўзбекистон Республикасининг БМТга аъзо бўлиши унинг ижтимоий-сиёсий хаётида, халқаро майдондаги фаолиятида муҳим воқеа бўлди. Ўзбекистоннинг БМТдек нуфузли халқаро ташкилотнинг тенг хуқуқли аъзоси бўлиши унинг жаҳон муносабатларидаги фаолиятининг кенгайиб боришига олиб келди1.
БМТнинг давлатлар ва халқлар тақдирида, жаҳондаги барча эркпарвар халқлар тақдирида тутган оламшумул тарихий ролини Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида қилган маърузасида қуйидагича жуда аниқ қилиб таърифлаб берган эди: «Бизнинг тасаввуримизда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барча давлатларнинг, минтақаларнинг Бутун жаҳон хамжамиятининг энг муҳим муаммоларини мухокама қилиш ва ечиш учун тузилган ноёб ташкилотдир. БМТ - бу халқларнинг тинч-тотув яшашга бўлган эзгу иродасининг буюк рамзи, инсоният маънавий тараққиётининг ёрқин нишонасидир.
Туб тарихий ўзгаришлар даврида хозирги дунёнинг ўзаро алоқаси бир-бирига боғлиқлиги ортиб бораётганлиги равшан кўриниб турибди. Айни шу пайтда умуминсоний муаммоларни ўрганиш ва ҳал қилишда жаҳон миқёсидаги сиёсий восита сифатида БМТнинг дунё кўламидаги роли ва аҳамияти ошиб бормоқда»1.
Ўзбекистоннинг БМТга аъзо бўлиши мамлакатимизнинг миллий хавфсизлигини сақлашда муҳим аҳамиятга эгадир. Эндиликда Ўзбекистон ўз хавфсизлигини таъминлашнинг ишончли таянчига эга бўлди. Унинг тинчлиги ва хавфсизлигига қарши бирон-бир куч таҳдид солиши холлари рўй берган тақдирда, у БМТга мурожаат қилиши, унинг ёрдами ва қўллаб-қувватлашига хақлидир. Ўзбекистоннинг бу нуфузли ташкилотдаги иштироки фақат мамлакатимиздагина эмас, шунинг билан бирга Марказий Осиёда ҳам тинчлик ва барқарорликни сақлаш гаровидир. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов БМТнинг хавфсизлик ва хамкорлик соҳасидаги роли ва аҳамиятини кўп марталаб таъкидлаб, бу ташкилот дунёда мустаҳкам ва барқарор тинчликка эришишнинг ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам таянчи бўла олишига чуқур ишонч билдириб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси БМТга аъзо бўлгандан буён ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг бу халқаро ташкилот билан алоқалари тобора кенг тус олиб бормоқда. Бу алоқаларнинг ривожланишида БМТнинг 1993 йилда мамлакатимизда иш бошлаган ваколатхонасининг аҳамияти каттадир. Ваколатхона ўз ишини бошлаган кунларданоқ, орадан кўп вақт ўтмай, у ўз таркибига БМТнинг Тараққиёт дастури, қочоқлар иши бўйича ваколатли Олий комиссари, Болалар жамғармаси, Саноат ва тараққиёт дастури, Наркотикларни назорат қилиш бўйича дастур, Соғлиқни сақлаш ташкилоти, Аҳоли жойлашиши жамғармаси, каби кўплаб ихтисослашган муассасаларни ўз таркибига бирлаштирди ва улар фаолиятини мувофиқлаштириб келмоқда.
Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлиги тўла тенг хуқуқлилик ва ўзаро ишонч асосига қурилгандир2. Мамлакатимизнинг БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ўзаро хамкорлиги иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, маданиятни тиклаш, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа соҳаларни ҳам қамраб олмоқда. Бундан бир томоннинг бошқасига нисбатан имтиёзга эга бўлишига йўл қўйилмайди.
Эндиликда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган ташкилотлари билан икки томонлама ва кўп томонлама хамкорлиги кенг тус олмоқда. Бу ҳамкорликда инсон хуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳам етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. БМТ мамлакатимизда инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида олиб борилаётган ишларга беғараз ёрдам бермоқда. Бу ёрдам БМТнинг инсон хуқуқлари ва бошқарув тизимини қўллаб қувватлаш дастурига асосланган ҳолда амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда демократиялаш жараёнларининг чуқурлашиб бориши мамлакатимизнинг БМТ билан алоқалари ва хамкорлигининг янада кенгайиб боришига асос бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси БМТ билан хамкорликни ва ўзаро муносабатларни тобора чуқурлаштириш ташаббускори бўлиши билан бирга, бу халқаро ташкилотнинг инсон хуқуқлари ва эркинликларини химоя қилишни таъминлайдиган қудратли ташкилотга айланишининг тарафдори бўлиб қолмоқда. Бунинг учун БМТ ўз тузилмаларини қайта қуриш соҳасидаги ишларини муваффақиятли хал этиши, ўзининг раҳбарлик идоралари ва ихтисослашган муассасалари ишини тубдан қайта қуриш ғоясини изчиллик билан амалга ошириши лозим. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов БМТ фаолиятини хозирги давр талаблари асосида қайта қуриш борасидаги ишларини қўллаб-қувватлаб, бу иш «... миллий, минтақавий ва жаҳоншумул муаммоларни ҳал қилишдаги дунё давлатлари саъй-харакатларини мувофиқлаштириш ва бирлаштиришда уларнинг аҳамиятини кучайтиришга имоним комил» деб ишонч билдирганлиги бежиз эмас1.
Ҳур Ўзбекистон 1992 йилнинг мартида БМТга якдиллик билан қабул қилинди. Бизнинг мамлакатимиз халқаро хуқуқнинг энг асосий тамойилларига, БМТ Уставига содиқлигини мустахкамлади. Ўзбекистон Конституцияси ва қонунлари қатъий амал қилинаётган халқаро хуқуқнинг умум эътироф этилган тамойил ва меъёрларига тўла мос келади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов тарихда биринчи марта БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида(1993йил) сўзга чиқди. Бизнинг мустақил мамлакатимиз жаҳоннинг энг олий анжуманида қадр қиммат билан иштирок этди. Бош Ассамблеяда сўзлаш янги мустақил мамлакат учун умуммаърифатли инсоният кўз олдида ўзлигини намоён этиш билан тенгдир. И.А.Каримов БМТ нинг бутунжаҳон ҳамжамияти учун энг муҳим муаммоларни муҳокама этиш ва хал килишдаги, тинчлик ва хавфсизликни қўллаб кувватлашдаги, жамики халқлар тараққиётига кўмаклашишдаги ролини алохида таькидлади.
Ўзбекистон сиёсий барқарорликнинг, тинчлик ва миллатлараро хамжихатликнинг сақланиб турилганлиги бунинг яққол исботидир. Ўзбекистоннинг халкаро мунособатлардаги, маданий ва маърифий тажриба алмашинувидаги кадимий ва улуғвор БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан туриб аниқ равшан айтилганидек, истиқлол йиллари янги Уйғониш босқичига кирди. БМТ ишида тўлақонли иштирок этиш Ўзбекистон учун нафақат фахирланиш манбаи, балки хамкорлик ва кенг мафаатлар сари имкониятлар очилди дегани ҳамдир2.
Хавфсизлик кенгаши фаолият кўрсата бошлаганидан сўнги 44 йил давомида 13 та тинчликпарвар ва кузатувчанлик комиссиясини тузган бўлса, сунги йилларда хам шунчаси ташкил топди. Кўпгина операциялар урушаётган томонларни яраштиришдан иборат булди. Эндиликда тинчликпарвар саъй-харакатлари қочокларнинг қайтишига кўмаклашиш сайловларни кузатиш, инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ва инсон ҳуқуқларига риоя этилишини назорат қилишни қамраб олмоқда. Кўпгина нуфузли кузатувчилар тинчликни сақлаш операциялари амалга оширилаётган минтақаларни белгилаш Хавфсизлик Кенгаши таркибига кўп жихатдан боғлиқ эканлигини таъкидламоқдалар.
Мустaқилликнинг илк дaмлaридaёқ Oлий Мaжлис Рaиси Э.X.Xaлилoвнинг Aвстрия, Гeрмaния, Испaния, Швeцaрия, Бeлгия, Бoлгaрия, Пoкистoн, Туркия, Жaнубий Кoрeя вa бoшқa бир қaнчa мaмлaкaт­лaрнинг дaвлaт бoшлиқлaри, пaрлaмeнт вa вaкoлaтxoнaлaр бoшлиқлaри билaн учрaшувлaри бўлиб ўтди. Oлий Мaжлисдa ўн учтa пaрлaмeнт дeлeгaцияси, шу жумлaдaн ГФР, Япoния, Қувaйт, Литвa, Лaтвия, Пoкистoн, Бoлгaрия вa Туркия мaмлaкaтлaрининг пaрлaмeнт дeлeгaциялaри, Швeцaрия, Xитoй, ГФР вa Литвaнинг рaсмий ҳукумaт дeлeгaциялaри, турли xaлқaрo тaшкилoтлaрнинг ўн уч нaфaр вaкили, xoрижий дaвлaтлaрнинг Ўзбeкистoндaги элчилaри вa элчиxoнaлaри ҳaмдa вaкoлaтxoнaлaри xoдимлaридaн 28 киши, шу жумлaдaн, Фрaнция, ГФР, Жaнубий Кoрeя, AҚШ, Рoссия, Пoкистoн, Туркия, Буюк Бритaния, Швeция, Хиндистoн нaмoяндaлaри қaбул қилинди. Ўз нaвбaтидa Ўзбeкистoн пaрлaмeнти aъзoлaрининг дeлeгaциялaри бир қaнчa дaвлaтлaрдa, шу жумлaдaн, AҚШ, ГФР, Туркия кaби мaмлaкaтлaрдa бўлишди1.
Ўзбeкистoн Рeспубликaси бир қaтoр иxтисoслaшгaн нуфузли xaлқaрo иқтисoдий, илмий-тexникa вa мaдaний тaшкилoтлaр - Жaҳoн иқтисoдий ҳaмкoрлик тaшкилoти, Жaҳoн Бaнки, Xaлқaрo вaлютa жaмғaрмaси, Еврoпaдa тиклaниш вa тaрaққиёт бaнки, Xaлқaрo мeҳнaт тaшкилoти, Xaлқaрo пoчтa иттифoқи, Жaҳoн сoғлиқни сaқлaш тaшкилoти, Xaлқaрo Oлимпия Қўмитaси, Oсиё вa Тинч oкeaн ҳaвзaси бўйичa иқтисoдий вa ижтимoий кoмиссия, Мaркaзий Oсиё мaмлaкaтлaри иқтисoдий ҳaмкoрлик тaшкилoти, Бoжxoнaлaр ҳaмкoрлиги Кeнгaши, БМТнинг тaълим, фaн вa мaдaният бўйичa Қўмитaси (ЮНEСКO) вa бoшқa тaшкилoтлaр aъзoсидир.
Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини қўлга киритиши мамлакатимизга ўзининг ташқи сиёсатини мустакил равишда амалга ошириш, жаҳон ҳамжамиятига, щу жумладан халқаро муносабатлар тизимига интеграциялашув жараёнига фаол қўшилиш имконини берди. «Биз жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашув ҳақида гапирганимизда, - деб ёзган эди Ислом Каримов, - энг аввало Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолиятида иштирок этишимизни назарда тутамиз»2.
Президентимиз БМТ Бош Ассемблеясининг 48-сессиясида сўзлаган нутқида таъкидлаганидек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти - бу барча давлатлар, минтақалар ва бутун жаҳон ҳамжамиятининг энг муҳим муаммоларини муҳокама қилиш ва ҳал этиш учун ноёб институтдир1.
Бинобарин, БМТ Низомида қайд этилишича у ер қитьасида тинчлик ва барқарорликни сақлашни, кенг қамровли бир қанча муаммоларни биргалиқда ҳал этишни, мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашни, Ер юзида ирқчиликни бартараф этишни, умуминсоний тараққиётга кўмаклашиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўзининг ғоят муҳим вазифаси қилиб белгилаган.
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг конституциявий тамойиллари ҳам бунга ҳамоҳангдир, булар - давлатларнинг суверен тенглиги; куч ишлатмаслик, ёки куч ишлатиш билан таҳдид қилмаслик; чегараларнинг даҳлсизлиги; низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш; бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик ва халқаро ҳуқуқнинг ҳамма эътироф этган бошқа тамойиллари ва нормаларидир2. Шу асосда тинчликсевар ва яхши қўшничилик Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий устивор йўналиши қилиб белгиланди.
1992 йил 2 мартда Ўзбекистоннинг БМТга аъзо бўлиши Ўзбекистон учун катта аҳамиятга эга бўлди. Республика халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатларнинг тўлақонли субъектига айланди. Бy тарихий воқеа жаҳон ҳамжамияти учун ҳам муҳим аҳамият касб этди, чунки унинг сафига ёш озод давлат қўшилди. Бy давлат ўз олдига ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига эга бўлган ва Марказий Осиёда муҳим минтақавий сиёсий аҳамият касб этувчи демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни мақсад қилиб қўйган эди.
1993 йил 24 октябрда Тошкентда Холид Малик бошчилигида БМТнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси очидди. Бy Ваколатхона шундай тузилмаки, у БМТ тизимининг ихтисослаштирилган муассасаларини ва дастурларини яхлит қилиб бирлаштиради ва Республикамиз ҳукумати илгари сурган мақсадлар ва устивор йўналишларни ҳисобга олган ҳолда мамлакат эҳтиёжларини қондиришни ўзининг асосий мақсади қилиб қўяди. Ҳозирги пайтда Ўзбекистондаги Ваколатхона таркибига БМТнинг тараққиёт дастури (ПРООН), БМТнинг ахборот ва ижтимоий алоқалар бўйича бўлими, БМТнинг гиёҳвандлик моддаларига қарши кураш бўйича бўлими (ЮНДКП), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фан, маданият ва таълим масалалари бўйича бўлими (ЮНЕСКО), қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссар бошқармаси Ваколатхонаси, БМТ Болалар жамғармасининг Ваколатхонаси (ЮНИСЕФ), саноат тарақкиёти ташкилоти (ЮНИДО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТнинг халқ-аҳоли жамғармаси (ЮНФПА) ва БМТнинг Кўнгиллилар дастури (ДООН) киради. Бир қатор ваколатхоналар, масалан, ЮНФПА ва ЮНДКП (гиёҳвандлик моддаларига қарши кураш бўйича) ваколатхоналари минтақавий асосда фаолият кўрсатади. Шунингдек, БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида Ўзбекистоннинг БМТ ҳузуридаги вако­латхоналари ҳам бор.
Бугунги кунда жаҳоннинг 192 мамлакати БМТ аъзоси ҳисобланади1. Уларнинг ҳар бирига ўзининг жаҳон иқтисодиётида тутган ўрнига ва тўлов қобилиятига мос келадиган даражада бадаллар белгиланган2. Ўзбекистон БМТнинг аъзоси сифатида ўз вақтида аъзолик бадалларини тўлайдиган давлатлар жумласига киради. Ўзбекистоннинг тўлайдиган бадали республика миллий даромадининг 0,13 фоизини ташкил этади3.
БМТ Бош котиби спикери хизмати Матбуот брифингининг берган маълумотига қараганда, Ўзбекистоннинг БМТ жамғармасига тўлайдиган бир йиллик бадали 1998 йилда 840 минг АҚШ долларини ташкил этган4.
БМТнинг Ўзбекистондаги Ваколатхоналари фаолиятини битта БМИ доирасида ёритиб бўлмайди. Шу сабабдан биз Ўзбекистон Республикасининг БМТ бидан ҳамкорлигининг фақат устивор йўналишлари, хусусан Марказий Осиёдаги хавфсизлик, инсон тараққиёти ва ЮНЕСКО билан ҳамкорлик масалалари юзасидан тўхталиб ўтишни лозим кўрдик.
Маълумки, XX аср турли урушларга (маҳаллий урушлардан тортиб жаҳон урушларигача) сероб бўлди, мазкур урушлар миллионлаб кишиларнинг қурбон бўлишига олиб келди. Шу боисдан ҳозирги авлод олдида Ер қитъасида тинчлик ва хавфсизликни сақлаш вазифаси кескин бўлиб турибди. Ислом Каримов таъкидлаб ўтганидек, «глобал хавфсизлик минтақавий хавфсизлик ўрнатишдан, муайян давлатларнинг ўзаро тушуниши ва муайян минтақаларда ўзаро ҳамкорлик қилишдан бошланадиган жараёндир5.
Ўзбекистон Республикаси ўз ташқи сиёсатининг асосий тамойилларига - асосланиб, БМТнинг Марка­зий Осиё минтақасида тинчлик ўрнатиш йўлидаги ишларида фаол қатнашмоқда. Ўзбекистоннинг бу интилиши Ислом Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 48 (1993 йил сентябр) ва 50 (1995 йил октябр) - сессияларида сўзлаган нутқларида яққол намоён бўлди. Бу сессияларда давлатимиз бошлиғи асосий эътиборни Марказий Осиёнинг долзарб муаммоларига қаратди. Мазкур муаммоларнинг моҳияти минтақада жойлашган мамлакатларнинг хавфсизлиги ва экологик танглик билан белгиланади. Ислом Каримов минтақада тинчлик ва хавфсизликнинг таъминланиши Афғонистондаги уруш ҳаракатлари билан бевосита боғлиқлигини, бу ерда қуролли тўқнашувлар, биродаркушлик урушлари тўхтамас экан, бутун Марказий Осиёдаги тинчлик ва барқарорликка таҳдид мавжуд бўлиб туради, деб таъкидлаб ўтди. Мустақил Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясида минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган бир қатор таклифлар киритди. Булар жумласига:

  • Марказий Осиё­даги хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари юзасидан БМТнинг семинарини чақириш;

  • Марказий Осиёни ядросиз минтақа деб эълон қилиш;

  • БМТ хавфсизлик Кенгаши ҳузурида вужудга келиб турган халқаро низоларни таҳлил қилиш ва бунинг учун махсус гуруҳ ташкил этиш;

  • Марказий Осиёда наркобизнесга қарши биргаликда кураш олиб бориш учун БМТнинг минтақавий комиссиясини ташкил этиш;

  • Орол бўйича БМТнинг махсус комиссиясини тузиш масалалари киради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Кари­мов БМТнинг юксак минбаридан туриб жаҳон ҳамжамияти олдида сўзлаган нутқида Марказий Осиё минтақасига қурол етказиб беришни тақиқлашни қатъий жорий этишни ёқлаб фикр билдирди. Бунда у хусусан «халқаро террорчилик, наркобизнес, қурол-яроғ тарқатиш манбаига айлантирилаётган»1 ҳарбий тўқнашувларни бартараф этиш учун аввало ташқи кучларнинг аралашувига барҳам бериш зарурлигини айтиб ўтди ва БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига минтақага қаердан бўлмасин қурол-яроғ олиб киришни таъқиқлашни жо­рий этиш тўғрисида таклиф киритди.
Давлатимиз бошлиғининг бу ташаббуслари Ўзбекистоннинг халқаро миқёсда обрў-эътибори ортишига сабаб бўлди. 1995 йил 15-16 сентябрда Тошкентда йирик халқаро анжуман - БМТ ҳомийлигида Марказий Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари юзасидан семинар-кенгаш чақирилди. Семинарда 20 та халқаро ташкилот ва дунёнинг 30 та мамлакатидан делегациялар, шу жумлада БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари бўлган давлатлар - АҚШ, Франция, Англия, Россия ва Хитой делегациялари қатнашди.
Тошкент семинарида учта муҳим муаммо: Марказий Осиёда мустаҳкам хавфсизлик тизимини яратиш; Иқтисодий ҳамкорлик ва инфратузилмали коммуникациялар; Иқтисодий хавфсизлик тизимини яратиш ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш муаммолари муҳокама этилди.
Семинар-кенгаш қатнашчилари минтақавий ва гло­бал хавфсизликнинг зарурлигини эътироф қилиб, баёнот қабул этдилар, унда Марказий Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва ҳамкорликни жадаллаштиришга ҳар томонлама ёрдам беришга азму қарор қилганликларини, изҳор этдилар.
Орадан икки йил ўтгандан сўнг Ўзбекистон пойтахтида «Марказий Осиё - ядро қуролидан холи минтақа» масаласида халқаро конференция чақирилди. Мазкур конференция минтақавий хавфсизликдан жаҳондаги хавфсизлик сари йўл очди ва жаҳоннинг етакчи сиёсатдонлари томонидан зўр эътибор билан кутиб олинди. Кўпгина етакчи мамлакатларнинг, халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари, шу жумладан БМТнинг Бош котиби Кофи Аннан конференция қатнашчиларига табрикномалар йўлладилар2. БМТ Бош котибининг мактубида айтилганидек, ядро қуролидан холи зона яратилиши минтақавий хавфсизликнинг таъминланишига хизмат қилади ва ядро қуролини тарқатмаслик ва қуролсизланиш йўлида муҳим қадам бўлади.
Шундай қилиб, Тошкент анжуманлари Марказий Осиёнинг пишиб етилган муаммоларини ҳал қилишга муҳим ҳисса қўшди ва минтақавий ядросиз тараққиёт истиқболига зўр ишонч билан қараш имконини берди.
Ўзбекистон Афғонистондан тожик қочоқларининг ватанига қайтариб келтириш соҳасида БМТ билан қилган ҳамкорлиги ҳам диққатга сазовордир. Маълумки, 1992-1993 йиллардаги қуролли тўқнашувлар туфайли Тожикистоннинг 50 мингдан ортиқ фуқароси Афғонистоннинг шимолий вилоятларига қочиб ўтишга мажбур бўлган эди. Мамлакатимиз ҳукумати БМТнинг қочоқлар масалаларига доир Олий комиссари билан ҳамкорликда бошпанасиз қолган минг-минглаб одамларга ёрдам қўлини чўзди. Гарчи Афғонистондаги ички ҳарбий-сиёсий вазият жиддий бўлса ҳам, Ўзбекистон ўз ҳудуд­лари орқали қочоқларнинг Тожикистонга ўтиб бориши учун шарт-шароитлар яратиб берди.
БМТнинг Ўзбекистондаги Ваколотхонаси кишилар ҳаётининг моддий шарт-шароитларини такомиллаштиришга ва уларнинг иқтисодий ҳамда ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этиши учун бутун кучини сарфлашни ўзининг асосий вазифаси деб ҳисоблайди.
Инсон манфаатлари аввало инсон ҳуқуқларини на­зарда тутади, бу ҳуқуқлар шўро мустабид тузуми даврида ҳақиқатда инкор қилиб келинган эди. «Ахир инсоннинг ҳуқуқлари, - деган эди Кофи Аннан, - универсал, ажралмас ва ўзаро бир-бири билан боғлангандир, ин­сон ҳуқуқлари бизни инсонга айлантиради.»1
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, 90 дан ортиқ халқаро шартномалар ва конвенцияларга, шy жумладан инсон ҳуқуқлари бўйича 38 та конвенцияга қўшилди. БМТ котибияти ажратиб берган 22 та асосий битим ва конвенциялардан 19 тасини Ўзбекистон ратификация қилди. Улар орасида Инсон ҳуқуқлари Умумий Декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар, иқтисодий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро битимлар, Болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги, Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенциялар бор2.
Халқаро тажрибалардан фойдаланиш ва БМТнинг қўллаб-қувватлаши асосида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қуйидаги институтлар ташкил қилиниб, фаолият кўрсатмоқда: Олий Мажлиснин инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман, 1995 йил); Олий Мажлис ҳузуридаги амалдаги қонунчилик мониторинги институти (1996 йил); Инсон ҳуқуқлари бўйича Республика Миллий маркази (1996 йил); Жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (1997 йил).
Республикада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик-норматив базаси ташкил этилган. Бy аввало Конституциямизнинг иккинчи бобида қонуний асосда мустаҳкамланган – фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларидир. Шу билан бирга Ўзбекистон халқаро ҳуқуқларнинг устиворлигини, инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлашга ва демократия идеалларига, содиқлигини, фуқаролар тинчлигини, миллий ва миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлашга тарафдор эканлигини эътироф қилади.
БМТ Ваколатхонаси фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар юзасидан маслаҳатлар ва амалий ёрдам берищдан иборатдир. БМТ Тараққиёт дастури томонидан чиқарилган «Ўзбекистонда ижтимоий сиёсат ва иқтисодий ўтиш» китобида қайд қилинишича, гарчи Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар дастлаб анча секинлик билан бошланган бўлса-да, лекин қисқа вақт ичида улар жадаллаштириб юборилди ва Ўзбекистон собиқ шўролар ҳудудида ташкил бўлган мустақил давлатларга нисбатан бозор иқтисодига босқичма-босқич ўтишда, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг кескин камайиб кетишининг олдини олишда, даромаднинг пасайиши ва камбағалликнинг кенг ёйилишини олдини олишда катта муваффақиятларга эришди1. Китобда БМТ экспертлари томонидан Ўзбекистонда ўтказилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар батафсил таҳлил қилиб берилган.
Ҳозирги вақтда иқтисодий ислоҳотларни ривожлантиришнинг «ўзбек модели» жаҳон ҳамжамиятининг катта эътирофига сазовор бўлмоқда. 1998 йил 7 октябрда Тош­кентда бўлиб ўтган «Бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзбекча модели» мавзуидаги халқаро илмий амалий кон­ференция бунинг далилидир. Бy конференцияда БМТ Ваколатхонаси, Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди вакиллари, Финляндия, Голландия, АҚШ, Япония, Россиядан келган мутахассислар иштирок этишди.
БМТнинг Ўзбекистондаги вакили Холид Малик таъ­кидлаб ўтканидек Мустақил Ўзбекистон учун ислоҳотларнинг дастлабки йиллари оддий йиллар бўлгани йўқ. Чунки ислоҳотларнинг бошиданоқ ҳукумат ўтказа бошлаган дадил ички ва ташқи сиёсат туфайли мамлакатда сиёсий ва ижтимоий барқарорликни сақлаб қолишга муваффақ бўлинди. Кўриб турибмизки, Холид Малик ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлаб қолишнинг муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтади. Шак-шубҳасиз, бу Президент Ислом Каримов бошчилигидаги ҳукуматимиз ўтказиб келаётган сиёсатнинг асосий ютуғи ва Ўзбекистонда ислоҳотлар ўтказишнинг ўзига хос йўлининг натижалари ҳисобланади. Шунинг учун ҳам америкалик иқтисодчи олим, Нобель мукофотининг лауреати Д. Норт биринчи ўринга барқарорликни, кейин эса ислоҳотларни қўйгани бежиз эмас2.
Республикамиз бозор иқтисодиётига ўтишнинг босқичма-босқич ижтимоий йўналтирилган йўлини танлади, бунда унинг ҳар бир қадами кишиларнинг турмуш даражасида қандай акс этганлиги билан қиёсланади. Бинобарин, бундай ёндошув БМТ, хусусан ПРООН эълон қилган инсоний тараққиёт концепциясига жуда яқин келади. Ҳар йили ПРООН ҳомийлигида инсоният тараққиёти йўлини акс эттирувчи глобал ва миллий маълумотномалар нашр этилади, буларда инсоннинг камолга етиши бутун ижтимоий тараққиётнинг ўзаги деб қаралади. Ўзбекистонда инсон тараққиёти тўғрисидаги маълумотномалар 1995 йилдан эътиборан ҳар йили тайёрлаб келинади1. Маълумотноманинг асосий вазифалари - мамлакатда амалга ошириб келинаётган сиёсатни инсон тараққиёти нуқтаи назаридан туриб таҳлил қилиш, ҳар қандай жамиятда муқаррар равишда пайдо бўладиган муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этишнинг мумкин бўлган йўлларини топишдан иборатдир.
Ҳисоботлар бой статистик, ахборот ва таҳлилий материалларни ўз ичига олади. Масалан, 1996 йил учун инсон тараққиёти тўғрисидаги маълумотларга қараганда, Ўзбекистон 170 мамлакатнинг ўртасида туради, инсон потенциали ривожланиши жиҳатидан ўртача даражадаги давлатлар тоифасига киради2. Бундан ташқари натижа шу билан изоҳланадики 1990 йилдан эътиборан янги, анча салмоқдор ижтимоий-иқтисодий кўрсаткич - инсон тараққиёти индекси жорий этилган бўлиб, у учта омилга асосланади: умр кўриш даври; билим даражаси; валюталарнинг харид қобилияти (бу охирги омилни аниқлашда Жаҳон банкининг аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад ҳақидаги маълумотларидан фойдаланилади).
Ўзбекистон аҳоли жон бошига тўғри келадиган да­ромад даражаси бўйича ҳозирча ён берса ҳам, лекин фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш борасида эришилган муваффаққиятлар бир даражада сақланганлиги сабабли инсон тараққиётининг нисбатан юқори даражада бўлишини таъминлади. Масалан, ўтиш даврининг камчиликларига қарамасдан, ижтимоий мақсадлар учун ажратилган маблағ ҳар йили барча бюджет харажатларининг 40% ни ташкил этади, ҳолбуки БМТ уни 20% билан чегаралашни тавсия этади. Катта ёщдаги аҳолининг саводхонлик даражаси дунёда энг юқори кўрсаткичлардан бирини - 99% ташкил этади3. Агар 1995 йилда ўртача умр кўришнинг кутилаётган кўрсаткичи 5,5 йилни ташкил этган бўлса, 1998 йилда 71 ёшни ташкил этган, 2010 йилда эса 73 ёшни бу Ўзбекистонда инсон омилига эътибор кучайиб бораётганидан далолат беради4. Шундай қилиб, инсон тараққиёти тўғрисидагн маълумотнома ҳукумат муассасалари учун ҳам, шунингдек илмий доиоралар ва республикамиз фуқаролари учун ҳам катта ахборот қийматига эгадир. Улар Ўзбекистон Республикасининг жаҳон тизимидаги ҳиссаси ва ўрнини аниқлаш имконини беради.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish