Эгамбердиева Т


Ўзбекистон Республикасининг ЮНИСЕФ билан ўзаро ҳамкорлиги йўналишлари



Download 4,72 Mb.
bet64/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

8.2. Ўзбекистон Республикасининг ЮНИСЕФ билан ўзаро ҳамкорлиги йўналишлари

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ), БМТнинг Аҳолишунослик фонди (ЮНФПА) томонидан ташкил этилган “Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини мухофаза қилишнинг Миллий модели: “Соғлом она – соғлом бола” мавзуидаги халқаро симпозиумни ўтказишда ҳамкор ташкилотлар сифатида иштирок этишди. Мазкур симпозиум 2011 йил 25-26 ноябрь кунлари йирик халқаро ташкилотлар бошлиқлари, жаҳоннинг қирққа яқин давлатлари соғлиқни сақлаш вазирликлари раҳбарлари ва вакиллари, олимлар, шифокорлар ва экспертларни пойтахтимизга тўплади.


Симпозиумни ўтказишдан кўзланган мақсад мустақилликка эришган илк вақтиданоқ оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ушбу соҳада глобал мақсадларга эришиш бўйича таклифлар ва тажриба билан алмашинувини устувор вазифа этиб тайинлаган мамлакатимизда аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасида эришилаётган ютуқлар билан ҳалқаро ҳамжамиятни таниширишдир. Ушбу соҳада давлат дастурлари Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНИСЕФ, БМТ Тараққиёт дастури ва бошқа ташкилотлар, қолаверса, Фонд Форум, “Меҳр нури” жамоат жамғармаси, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди сингари мамлакатимизнинг қатор жамоат ва нотижорат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Мазкур ташкилотлар фаолиятига бағишланган фотоекспозиция Симпозиумлар саройидан ўрин олиб, симпозиум иштирокчилари экспозиция билан яқиндан танишишлари мумкин бўлди. Хусусан, кўргазмамеҳмони бўлган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Маргарет Чен жамғармалар раҳбарлари билан учрашиб, Фонд Форумнинг Миллий санъат марказида бўлди. Ташрифи ҳақида таассуротлари ҳақида сўзлар экан, жумладан, у шундай деди: “Ўзбекистон санъати ўзига хос ва ноёбдир. Ўзбек уста-ҳунармандлари юксак истеъдод, бетакрор дид ва бой тасаввур оламига эга. Уларнинг маҳсулотларидан нафақат баҳра олгинг, балки улардан фойдалангинг келади”.
Халқаро симпозиум доирасида ялпи ва секциялар мажлислари ўтказилиб, уларда Фонд Форум ҳамкор ташкилотлари, маҳорат дарслари ва маданий тадбирлар ўтказилди. Ҳаммаси бўлиб 8 та секция мажлислари натижаларига кўра, муҳокамалар ҳамда симпозиумнинг якуний резолюциясига киритиш учун тавсиялар қабул қилинди.
“Меҳр нури” жамғармаси вакили “Далиллар ва тиббиёт тамойилларига асосланган замонавий перинатал ҳамда неонатал технологиялар” мавзусидаги №4-секцияда “Оналар ва болаларга тиббий ёрдам сифатини ошириш учун тиббиёт муассасалари реконструкцияси ва жиҳолаш учун йўналтирилган ёрдам бериш” мавзусида чиқиш қилди. Жамғарма туғруқхоналар, болалар боғчалари, мактаблар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш соҳасидаги ишлари билан танилган. Шунингдек, ушбу секцияда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилоят филиали билан телекўприк такшил этилиб, Россия, Германия, Корея Республикаси ҳамда исроиллик мутахассислар маърузалари тингланди.
“Аёллар кенгаши” РЖБ чиқишида соғлом оналик ва болаликни қўллаб-қувватлашда нодавлат ташкилотларнинг ролига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу ташкилотнинг барча лойиҳалари болалар, аёллар, оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлом турмуш тарзи ва хайрияга бағишланган. Юртимиз бўйлаб минглаб аёллар ушбу ташкилот фаолиятига жалб этилган. “Ҳаёт учун!” миллий уюшмасининг асосий мақсади эса аёлларда онкологик касалликларнинг олдини олишга йўналтирилган. Ташкилот кўкрак бези саратонини барвақт профилактика қилиш, ташхис қўйиш ҳамда ушбу касалликка дучор бўлган аёлларга тиббий-ижтимоий ва руҳий кўмак кўрсатишга эътибор қаратади. Икки ташкилот вакиллари маърузаси “Репродуктив саломатлик ва оилада тиббий маданиятни шакллантириш, рационал овқатланиш” деб номланган №7-секцияда тингланди. Бундан ташқари ушбу секцияда Испания, Белгия, Қозоғистон давлатлари ҳамда ЮНИСЕФ ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги сингари ташкилотлар вакилларининг соғлом овқатланиш мавзусидаги чиқишлари тингланди.
“Мингйилликнинг ривожланиш мақсадларига эришишда глобал ҳамкорлик: натижалар ва истиқболлар” деб номланган №8-секцияда соғлиқни сақлаш, таълим, экология, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва инфратузилма соҳаларида мамлакатимиз ҳудудий нодавлат такшилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди вакиллари маъруза қилишди. Мингйилликнинг ривожланиш мақсадлари доирасида Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан олиб борилаётган барча жиҳатлар очиб берилди. Секция мажлислари якунида ялпи мажлиснинг якуний қисми ўтказилиб, унда Халқаро симпозиумнинг резолюцияси қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистондаги оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган “Соғлом она – соғлом бола” миллий модели амалий натижа бераётган самарали давлат дастури, дея эътироф этилди.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish